язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2020 й. 437-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2020 й.

N 437



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ

КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт фаолиятини

янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"

2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 6 майдаги 373-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 10 августдаги 660-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

437-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги

Экспортни  рағбатлантириш  агентлиги  фаолиятини

ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 6 майдаги 373-сон

қарорига киритилаётган қўшимчалар


1. 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш, агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ваколатли органларнинг маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки қонунчилиқда назарда тутилган бошқа манбалардан Агентликка ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилиш".


2. Иловада:


а) 6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш, агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ваколатли органларнинг маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки қонунчилиқда назарда тутилган бошқа манбалардан Агентликка ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилиш";


б) 7-бандга қуйидаги мазмундаги "и" кичик банд қўшилсин:

"и) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки қонунчилиқда назарда тутилган бошқа манбалардан Агентликка ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсатиш соҳасида:

экспорт қилувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектлари (уларнинг ваколатли вакиллари)га маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш бўйича транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмини қоплаш учун компенсациялар тақдим этади;

экспорт қилувчиларга улар гаров сифатида cyғypтa хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини қоплаш учун компенсациялар тақдим этади;

мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда сотишга қаратилган маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун компенсациялар тақдим этади;

ваколатли органларнинг мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун компенсациялар тақдим этади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 июль