язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Ички ишлар вазирининг 15.06.2020 й. 195-сон "Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.07.2020 й. 2240-4-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.07.2020 й.

N 2240-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

15.06.2020 й.

N 195


БУЙРУҒИ



Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир

маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ва 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 2240, 2011 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 286-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир

маъмурий  ишларни  кўриб  чиқиш  тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 13-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур шахсни текширишга юбориш ва бу текширувни ўтказиш Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3099, 2018 йил 14 декабрь) талаблари асосида амалга оширилади.".


2. 16-банддаги "суриштирув органлари" деган сўзлар "терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 45-банднинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан Қоидаларга мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.".


4. 58-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки туман (шаҳар) маъмурий судига, маъмурий суднинг қарори устидан эса кассация инстанцияси судига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.".


5. 70-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"70. Жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда - шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошиси мустасно.":

қуйидаги мазмундаги бешинчи - саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.".


6. 74-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мажбурий ижрога қаратилган жарима солиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг давлат ижрочиси ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхасини уни чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга юборади.".


7. 1-1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


8. 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


9. 4-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


10. 6-8-иловалар тегишли равишда мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4-6-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


11. 13-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 7-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига

доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

1-1-ИЛОВА



GA 00000000000 - рақамли Жарима солиш тўғрисидаги қарор



(қарор чиқарилган сана)

(қарор чиқарилган жой)

Мен,


(қарорни чиқарган орган номи, мансабдор шахснинг лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузилиши тафсилотларини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИМ:

20___ йил ________________ куни соат ________ да "_________________________" кўчалари (чорраҳаси)да, ________________________________________________

____________________________да рўйхатда турувчи фуқаро _____________________________/юридик шахс ______________га тегишли бўлган __________________ русумли _____________________ давлат рақам белгили транспорт воситасида ҳайдовчи __________________ (ҳуқуқбузарликнинг тафсилоти), бу билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг ____-моддаси __________ қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган.


GA 00000000000

Транспорт воситасининг мулкдори

Ф.И.О.

Яшаш манзили

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 17-1, 248, 304, 307 ва 309-1-моддаларига асосланган ҳолда ҚАРОР ҚИЛАМАН:

                 

           

___________________ русумли ___________________ давлат рақам белгили транспорт воситаси мулкдори _____________________________________га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг ____-моддаси ______ қисмига асосан ____________ (__________________сўзларда ёзилади) сўм миқдорида жарима белгилансин.


Давлат рақам

белгиси туширилган

транспорт воситаси

фотосурати


Қоидабузарлик

содир этилган

вақтдаги транспорт

воситаси фотосурати


Мазкур қарор устидан

эътирозингиз бўлса

________________________

телефон рақамига соат

09:00 дан 22:00 гача

мурожаат қилишингизни

тавсия қиламиз.

     

       



(қарор қабул қилган масъул шахснинг электрон рақамли имзоси)


Ҳуқуқ ва мажбуриятларингиз:

Тайинланган жаримани қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш (60) кундан кечиктирмай, ушбу қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз (30) кундан кечиктирмай тўлашингиз лозим.

Мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш (60) кун ўтгач жарима тўланмаган тақдирда транспорт воситангиз қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.

Мазкур қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга ёки туман (шаҳар) маъмурий судига унинг нусхасини олган кунингиздан бошлаб (10) ўн кун ичида шикоят беришингиз мумкин. Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс) орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 332-1-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.


   

".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига

доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

2-ИЛОВА

КВИТАНЦИЯ

ВАРАҚАСИ

______ серияли N Х-000000

Базавий ҳисоблашнинг ___________ миқдорида

(_____________) сўм

         

(ҳуқуқбузарнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

      

      

(туғилган йили ва жойи)

МЖтКнинг _____-моддасини ____ қисми

Мен йўл қўйган ҳуқуқбузарликни тан оламан ва берилган жазога эътирозим йўқ.

Квитанцияни олдим



(ҳуқуқбузарнинг имзоси)

           

(квитанция тўлдирган ДЙҲХХ ходимининг жетони __________)

"_____" ______________ 20__ й.


- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

қирқиш чизиғи


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ


Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги

учун жарима тўлаганлиги ҳақида


КВИТАНЦИЯ _____ N Х-000000

Базавий ҳисоблашнинг ___________ миқдорида

(______________) сўм


Жарима жойида тўланган вақтда квитанциянинг қуйи қисми ҳуқуқбузарга йиртиб берилади.

            

(жазо қўллаган мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

         

".





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига

доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

4-ИЛОВА


______________________

суғурта ташкилотига

20__ йил "___" _____________


ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ШИКАСТЛАНГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТНОМА

                 

(ички ишлар органи, ДЙҲХХ бўлим (бўлинмаси) номи)

хабар қилади 20__ йил "___" ______________ соат _____ мин. ўтганда

               

(йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган жойи ва вақти)

йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди


            

(ЙТҲ тури: тўқнашиш, ағдарилиш, пиёдани уриб кетиш, тўсиқни уриб кетиш, транспорт воситасини уриб кетиш, ҳайвонларни уриб кетиш ва бошқа ҳодисалар)

           


Йўл-транспорт ҳодисасида қатнашдилар:


1. Транспорт воситасининг русуми _______ давлат белгиси ______________

           

(эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми)

            

(ташкилотнинг номи ва манзили)

ҳайдовчи



(ҳушёр ёки маст ҳолда)

бўлган, ҳайдовчилик гувоҳномасида шу тоифаси



(бор ёки йўқ)

2. Транспорт воситасининг русуми _______ давлат белгиси ______________

           

(эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми)

            

(ташкилотнинг номи ва манзили)

           

               

ҳайдовчи



(ҳушёр ёки маст ҳолда)

бўлган, ҳайдовчилик гувоҳномасида шу тоифаси

.


(бор ёки йўқ)

Транспорт воситасининг ташқи кўриниши текширилган вақтда қуйидаги шикастланиш аниқланди:

        

               

  

Йўл-транспорт ҳодисаси


     

    


(агар айбдор шахс аниқланмаган бўлса кўрсатилади, аниқланган тақдирда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи чиқарган қарор ёки маъмурий ишнинг тартиб рақами ва вақти кўрсатилади)

               


      



         


(ички ишлар органининг (ДЙҲХХ) номи)


            


          


           

           


(бошлиғи (суриштирувчи)


              


             


(фамилияси, исми, отасининг исми)


           



            

(имзо)



М.Ў.

".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА



"Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига

доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

6-ИЛОВА



М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Берилди ушбу маълумотнома шу ҳакдаким, _____йилда туғилган ҳайдовчи

(фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ кўрсатилади)

__________нинг _____серияли _______ рақамли ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг амал қилиш муддати

20_____йил



(санаси сўз билан кўрсатилади)

кунига қадар узайтирилди.

_____________ шаҳар (туман) ИИБ ЙҲХБ (ЙҲХГ) маъмурий амалиёт инспектори

(унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)


20____йил "____"_______________

(имзо)


М.Ў.   


Ушбу маълумотнома ҳайдовчилик гувоҳномаси олиниб, ҳайдовчи истиқомат қилаётган ёки транспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХга ўттиз кун ичида етиб келмаган ва талоннинг амал қилиш муддати тугаб қолган ҳолларда берилади. Маълумотнома ўн кун муддатга уч маротаба берилиши мумкин ва амал қилиши муддати тугагандан сўнг қайтарилиши шарт.

Агар ҳайдовчи сафарда бўлган вақтда талоннинг амал қилиш муддати тугаб қолса, унинг муддати ҳайдовчи тақдим этган тегишли ҳужжатлар ёки маълумотлар асосида ўша ҳудуддаги ДЙҲХХнинг фақатгина маъмурий амалиёт инспектори ёки бундай вазифа юклатилган ходими томонидан узайтириб берилади. Бунда ушбу маълумотномага "Яшаш жойига етиб олгунга қадар" деб ёзилиб, ўн кунгача муддат қўйиб берилиши мумкин.

Маълумотнома ҳайдовчилик гувоҳномаси талони ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан ҳақиқий ҳисобланади.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА



"Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига

доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

7-ИЛОВА



Х А Б А Р Н О М А

Фуқаро


(фамилияси, исми, отасини исми)

(яшаш манзили кўрсатилади)

Сиз томондан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун 20___ йил "____" _____куни соат _______да қуйидаги манзилга__________________________________________________

        

келишингиз сўралади.

Ўзингиз билан шахсий паспортингиз (шахсни тасдиқловчи ҳужжат) бўлиши керак.

Кўрсатилган муддатда келмасангиз йўл ҳаракати қоидасини бузганлигингиз тўғрисидаги иш Сизнинг иштирокингизсиз кўриб чиқилади.

(мансаби, фамилияси, исми, отасини исми)

20___ йил "____" _________




(имзо)

М.Ў.


- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

қирқиш чизиғи

Х А Б А Р Н О М А   В А Р А Қ А С И


(ҳужжатларга тикиб қўйилади)

Фуқаро

20_______ йил "____" ________________ куни соат____________________________га

(кимни ҳузурига)

бориш ҳақидаги хабарномани олдим

(ким олди)

20___ йил "___" _____________




(имзо)

".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

6-ИЛОВА



"Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига

доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

8-ИЛОВА


ДАЛОЛАТНОМА _______-сон

      

"___" _________ 20__ й

(ҳудуд)


   

                


(транспорт воситаларининг тўхташ жойи номи)


Транспорт воситаси русуми


давлат белгиси


Ташқи кўриниши:

1. Ойна тозалагич


4. Автошиналар ҳолати


2. Ён ойнаси


5. Кузов ҳолати


3. Антенна




Салон:

1. Орқа кўриниш ойнаси


4. Парда


2. Магнитофон


5. Бар


3. Бош қўйгич


6. Ўриндиқлар ҳолати


Багажда:

1. Эҳтиёт автошина


2. Домкрат


3. Темир калитлар


4.


Транспорт воситасида пул ва қимматбаҳо буюмлар


              

(агар бундай буюмлар бўлган тақдирда, номи кўрсатилади)

Ҳайдовчи:



(фамилия, исми, отасининг исми, имзоси)

ДЙҲХХ ходими:



(фамилия, исми, отасининг исми, имзоси)

Қабул қилувчи:



(фамилия, исми, отасининг исми, имзоси)

          





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

7-ИЛОВА



"Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига

доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

13-ИЛОВА



UZ-______ серияли ___________ рақамли баённома бўйича

маъмурий жазо қўллаш тўғрисида

қарор

  

20___йил "____" __________




(ҳудуд)

Мен,

,

(лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

(ҳуқуқбузарнинг яшаш манзили)

фуқаро

йилда


туғилган

да ишловчи


(туғилган жойи)




(иш жойи)



(ҳуқуқбузарнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

нисбатан тўпланган маъмурий ишни кўриб чиқиб, уни 20____ йилнинг "____" ____ куни ____________ русумли ________________________ давлат рақам белгили транспорт воситасини бошқариб Йўл ҳаракати қоидаларининг ___________________________________банд (лар)и талабларини бузиб, яъни ______________

__________________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________ бу билан

              

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг


(модда ва қисмлари)

назарда тутилган хуқуқбузарлик(лар)ни содир этганлигини аниқладим.

Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг

248, 304, 305, 306, 307-моддаларига асосланган ҳолда

ҚАРОР ҚИЛАМАН

Фуқаро


(ҳуқуқбузарнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг ____-моддаси _____-қисми, _____-моддаси ______________________ қисми, _____-моддаси _____-қисми ҳамда ______-моддасини қўллаб, унга нисбатан

        

сўм

(сон билан)


(сўз билан)

миқдорда жарима жазоси тайинлансин.

Қарор устидан 10 кунлик муддат ичида юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки туман (шаҳар) маъмурий судига, маъмурий суднинг қарори устидан эса кассация инстанцияси судига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Қарор нусхаси хуқуқбузарга ___________ куни алоқа хизмати орқали юборилди.


(қарор чиқарган мансабдор шахснинг лавозими, унвони,

фамилияси, исми, отасининг исми)


(имзо, муҳр)

20___йил "____"___________________ куни қарор нусхасини олдим




(имзо)

Олинган

  20___йил " ___" ______________ куни қайтариб олдим.".


(ҳужжатнинг номи, серияси, рақами)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 июль