Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 28.05.2020 й. 338-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 28 майдаги

338-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш

ва қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик

бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш ва олдиндан розилик олиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


мурожаатчи - юридик шахс ёки қўшиб юбориш ва қўшиб олишда иштирок этаётган хўжалик юритувчи субъектлардан бирининг ваколатли вакили;


хўжалик юритувчи субъект - товарларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс;


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари.


3. Ваколатли орган хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимга олдиндан розилик беради.

Агар тегишли битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни сотишдан олинган жами тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд улардан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимлар учун ваколатли органнинг олдиндан розилигини олиш зарур.


4. Ушбу Регламентнинг талаблари хўжалик юритувчи субъектларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра қўшиб юборилиши ва қўшиб олиниши ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.


5. Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш қуйидаги тарзда бўлиши мумкин:

битта товар ёки молия бозорида фаолиятни амалга оширувчи икки ёки бир нечта рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларни горизонтал қўшиб юбориш, қўшиб олиш;

хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олишдаги ҳар бир иштирокчи учун ишлаб чиқаришнинг (ишларни, хизматларни бажаришнинг) турли босқичларида зарур бўлган товарларни ишлаб чиқарадиган ва сотадиган, ўзаро рақобатлашмайдиган икки ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектларни вертикал қўшиб юбориш, қўшиб олиш.


6. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик олиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


7. Мурожаатчи хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларни тузишга олдиндан розилик олиш учун Давлат хизматлари марказларига (кейинги ўринларда - Давлат хизматлари маркази) ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


8. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими мурожаатчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мурожаатчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар илова қилинади:

сўровнома йўллаш санасидан олдинги икки йил мобайнида ёхуд агар ушбу муддат икки йилдан кам вақтни ташкил қилса, фаолиятни амалга ошириш муддати мобайнида ҳар бир қатнашчи томонидан амалга оширилган фаолияти турлари, ишлаб чиқарилган ва сотилган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) номлари, ҳажмлари, амалга оширилган (ошириладиган) ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар;

ўтган икки календарь йилга доир молиявий (1 ва 2-шакл) ва статистика ҳисоботи;

сўровномани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.

Сўровномани тўлдириш қўшиб юбориш ва қўшиб олишда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектлардан бири томонидан ёки тегишли ваколатлар берилган бошқа ишончли шахс (кейинги ўринларда ваколатли вакил деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Ваколатли вакил ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга ваколатли органга ўзининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.

Мурожаатчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Ахборот таркибида тижорат сирининг мавжудлиги уни ваколатли органга тақдим қилишни рад этиш учун асос бўлолмайди, бунда хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимларнинг қатнашчилари ваколатли органга ахборот тақдим этишда тижорат сиридан иборат бўлган маълумотларнинг муфассал рўйхатини кўрсатиши керак.


9. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, мурожаатчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, анкетани ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


10. Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимларга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимларга олдиндан розилик олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади,

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимларга олдиндан розилик олиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.


11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Монополияга қарши курашиш қўмитаси бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Монополияга қарши курашиш қўмитаси бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.


12. Мурожаатчи хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимларга олдиндан розилик олиш юзасидан давлат хизматларидан фойдаланганда, уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Мурожаатчи хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимларга олдиндан розилик олиш юзасидан давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


13. Мурожаатчи ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат ичида уни ваколатли органга юборади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


14. Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги сўровнома:

а) Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш кўмитаси томонидан:

агар қатнашчилар ёки ҳаракатни амалга оширувчи қатнашчилардан бири ўз фаолиятини республиканинг икки ва ундан кўп ҳудудларида амалга оширадиган ҳолатларда;

битимда иштирок этаётган шахслардан бирининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни сотишдан олинган жами тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса;

б) хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятини республиканинг тегишли ҳудуди доирасида амалга оширадиган ҳолатларда - Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан кўриб чиқилади.


15. Ушбу Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ахборот ёки ҳужжатларсиз ва уларнинг тақдим этишнинг имконияти бўлмаганлигини изоҳловчи сабаблар кўрсатилмаган ҳолда, ваколатли органга берилган сўровнома кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди. Бундай ҳолларда ваколатли орган сўровномани кўриб чиқмасдан уч кун мобайнида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки мурожаатчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда қайтаради.


16. Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги сўровнома ваколатли орган раҳбарининг буйруғи билан тузиладиган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.


17. Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича тузиладиган битимнинг рақобатни чеклашга таъсир кўрсатиш ҳолатларни ўрганиш мақсадида ваколатли орган кўриб чиқилаётган битимга бевосита тааллуқли қўшимча ахборотни тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан сўраб олиши мумкин.

Зарурат бўлганда, махсус комиссия мажлисига хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга ва қўшиб олишга розилик олиш учун мурожаат қилган хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари ёки уларнинг ваколатли вакиллари ишончнома бўйича таклиф этилиши мумкин.


18. Сўровномада ва унга илова қилинган ҳужжатларда (ахборотларда) келтирилган ҳолатлар ўзгарган тақдирда, битим қатнашчилари бу ҳақда ваколатли органни улар қарор қабул қилгунгача ёзма шаклда хабардор қиладилар. Бундай ҳолларда ваколатли орган ўзгаришлар тўғрисида ахборот олган кун сўровнома олинган кун ҳисобланади.

Ваколатли органга сўровномага илова қилинган ҳужжатлардаги ҳолатлар ўзгарганлиги ҳақида ахборот тақдим этмаслик, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.


19. Кўриб чиқиш натижалари бўйича махсус комиссия ҳужжатларнинг тўлиқ пакети илова қилинган сўровнома олинган вақтдан бошлаб ўн календарь кундан кечикмай, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимларни тузишга олдиндан розилик бериш ёхуд уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда қарор QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаширади ва уни тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки мурожаатчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

Зарур бўлганда, ваколатли органда битим рақобатни, шу жумладан товар ёки молия бозорида устун мавқени пайдо қилиш ёхуд кучайтириш воситасида чеклашга олиб келишига ёки олиб келиши мумкинлигига асослар пайдо бўлган тақдирда, сўровномани кўриб чиқиш муддати кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу тўғрида давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки инвесторга (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали хабар қилинади.


20. Давлат хизматлари маркази хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимларга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарор келиб тушганидан сўнг бир соат мобайнида уни мурожаатчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Мурожаатчининг сўровига асосан Давлат хизматлари маркази олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарорни қоғоз шаклда унга ўз муҳрини қўйган ҳолда бериши мумкин.


21. Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия қарорида рад этишнинг асосланган сабаби кўрсатилиши керак.

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик беришни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

ҳаракатларни содир этишга (битимлар тузишга) олдиндан розилик бериш тўғрисидаги мурожаатнинг қаноатлантирилиши товар ёки молия бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлса;

қўшиб юбориш ва қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотларнинг мавжудлиги;

тадбиркорлик субъектининг рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги.

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимларга олдиндан розилик олиш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.


22. Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимларга олдиндан розилик беришни ушбу Регламентнинг 21-бандининг тўртинчи, бешинчи, олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар бўйича рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги хабарнома тадбиркорлик субъектига ёзма шаклда, рад этиш сабабларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини ҳамда тадбиркорлик субъекти кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда юборилади. Тадбиркорлик субъекти рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этишга ва такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсат бериш тусидаги ҳужжатни беришнинг рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклдаги хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.


23. Тадбиркорлик субъекти томонидан ушбу Регламентнинг 21-банди бешинчи-олтинчи хатбошиларда назарда тутилган, рухсат бериш тусидаги ҳужжатни беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсат бериш тусидаги ҳужжатни бериш ёки уни беришни рад этиш ваколатли орган томонидан, рад этиш сабабларини бартараф этганлик тўғрисида тадбиркорлик субъектининг мурожаати ҳамда рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Тадбиркорлик субъектининг мурожаати такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


24. Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш ушбу ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида амалга оширилиши керак. Агар ҳаракат кўрсатилган муддатда содир этилмаса ваколатли органнинг қарори ўз кучини йўқотади.

Қарорнинг амал қилиш муддати ўтгандан кейин хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш учун ваколатли органга ушбу Регламентнинг 8-бандига мувофиқ ҳужжатлар тақдим этилади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


25. Ваколатли орган хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик беришга ҳамда уни рақобатни таъминлашга йўналтирилган талабларни бажаришга боғлиқ этиб қўйишга ҳақлидир.

Ушбу ҳаракатларнинг содир этилиши товар ёки молия бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг устун мавқеи пайдо бўлишига ёки кучайишига, шунингдек, рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлган тақдирда, қўшиб юбориш ва қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилган хўжалик юритувчи субъектлар ваколатли орган талабига кўра рақобатнинг зарур шароитларини тиклаш чораларини кўриши шарт.

Бунда кўрсатиб ўтилган талаблар, шунингдек уларни бажариш муддатлари ваколатли органнинг хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарорида кўрсатилиши керак.


26. Ваколатли орган товар ёки молия бозорида ҳатто хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахснинг устун мавқеи вужудга келиши ёки кучайиши ва рақобатнинг чекланиши, ножўя оқибатлар юз бериши мумкин бўлган тақдирда ҳам, агар хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахслар ўз хатти-ҳаракатлари истеъмолчиларга сезиларли даражада наф келтиришини исботлаб берса, ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришга ҳақли.


27. Молия ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органлари молия ташкилотлари томонидан қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича ҳаракатларни содир этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда монополияга қарши органнинг кўрсатиб ўтилган ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарорини ҳисобга оладилар.



3-БОБ. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИ ҚЎШИБ

ЮБОРИШ ЁКИ ҚЎШИБ ОЛИШ ТАРТИБИНИ БУЗИШ


28. Ваколатли органнинг олдиндан розилигини олмасдан хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш иштирокчилари бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақида иш қўзғатилади.


29. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақидаги иш ваколатли органнинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Махсус комиссия ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

хўжалик юритувчи субъектларнинг дастлабки ҳолатини тиклаш тўғрисида;

бирлашмани (хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш натижасида ташкил этилган юридик шахсни) сақлаб қолиш тўғрисида.


30. Махсус комиссия қабул қилинган қарордан қатъи назар, ваколатли органнинг олдиндан розилигини олмасдан хўжалик юритувчи субъектларнинг қўшиб юборилганлиги, қўшиб олинганлиги учун ушбу ҳаракатларни содир этиш ҳақида қарор қабул қилган барча хўжалик юритувчи субъектларни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қонун ҳужжатларига мувофиқ қарор қабул қилади.


31. Ваколатли органнинг қўзғатилган ишни кўриш натижалари бўйича қабул қилган қарори хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек, манфаатдор томонларга қарор қабул қилинган кундан сўнг беш календарь кундан кечикмай юборилади.

Бунда махсус комиссия қарори асосида хўжалик юритувчи субъектларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатма берилади.


32. Ваколатли органнинг қарори асосида берилган кўрсатма унда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.

Бирлашманинг (хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш натижасида ташкил этилган юридик шахснинг) устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ваколатли органнинг олдиндан розилигисиз содир этилган ҳаракатлар ваколатли органнинг даъвосига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши мумкин.


33. Хўжалик юритувчи субъектлар ваколатли органнинг қароридан (кўрсатмасидан) норози бўлган тақдирда, қарорни бутунлай ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга ёхуд қарорни (кўрсатмани) бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида ариза билан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилишга ҳақли.


34. Махсус комиссиянинг хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарори, шунингдек, олдиндан розилик олмасдан кўрсатиб ўтилган ҳаракатларни содир этганлик учун қўзғатилган ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарори ваколатли орган томонидан сайтда жойлаштирилиши ва оммавий ахборот воситларида эълон қилиниши мумкин.


35. Ваколатли орган давлат хизматлари маркази билан биргаликда ҳар йили камида бир маротаба олдиндан розилик олиш бўйича тартибларни бузган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимлар юзасидан хатлов ўтказади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


36. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган мурожаатчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.


37. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


38. Мурожаатчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


39. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш

ва қўшиб олишга олдиндан розилик олиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш



1-босқич

Ариза берувчи


1. Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик олишда тегишли битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд улардан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса ушбу регламентнинг 8-бандига мувофиқ зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди ва Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.



1. Хоҳишига кўра





2. Давлат хизмати кўрсатилгани учун белгиланган йиғимларни тўлайди.



2. Мурожаат қилганда








2-босқич

Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП


Сўровномани ваколатли органга юборади.


1. 1 соат мобайнида


2. Автоматик тарзда









3-босқич

Ваколатли орган (Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари)


1. Розилик олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади.



1. Ҳужжатлар қабул қилинган кунда





2. Махсус комиссия томонидан сўровнома кўриб чиқилади ва олдиндан розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.


2. 10 кун мобайнида



3. Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали қабул қилинган олдиндан розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор ҳақида хабар беради.



3. 1 кун мобайнида







4-босқич

Ваколатли орган (Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари)


Олдиндан розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор Давлат хизматлари марказига (келиб мурожаат этганда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборилади.


1 кун мобайнида









5-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Қарор келиб тушганидан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.



1. 1 соат мобайнида




2. Ариза берувчи келиб мурожаат қилган тақдирда қарорни электрон ёки қоғоз шаклида беради.


2. Ариза берувчининг сўровига кўра





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

(санаси)


(рақам)

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш

ва қўшиб олишга олдиндан розилик олиш бўйича

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА


I. Ариза берувчи - қўшиб юбориш ва қўшиб олишда иштирок этаётган биринчи хўжалик юритувчи субъект тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:



2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:



3. СТИР:



4. Жойлашган ери (почта манзили):



5. Давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи:



6. Содир этиш назарда тутилган хатти-ҳаракат номи



7. Телефон рақами:



8. Электрон почта манзили:



9. Сўровнома тўлдирган вақтдаги муассислари (қатнашчилари) таркиби ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари миқдори:


N

Муассислар

таркиби


Улушлар


Номинал

қийматда


Фоизда

%

1.





2.





10. Ариза берувчи юридик шахс бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондларида (устав капиталларида) қатнашиши тўғрисида маълумот:


N

Хўжалик

юритувчи

субъект номи


СТИР

рақами


Фаолият

тури


Улуш

миқдори

фоизда %


1.






2.






II. Қўшиб юбориш ва қўшиб олишда иштирок этаётган иккинчи хўжалик юритувчи субъект тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:



2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:



3. СТИР:



4. Жойлашган ери (почта манзили):



5. Давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи:



6. Содир этиш назарда тутилган хатти-ҳаракат номи



7. Телефон рақами:



8. Электрон почта манзили:



9. Сўровнома тўлдирилган вақтдаги муассислари (қатнашчилари) таркиби ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари миқдори:


N

Муассислар

таркиби


Улушлар


Номинал

кийматда


Фоизда

%


1.





2.





10. Қўшиб олинувчи юридик шахс бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондларида (устав капиталларида) қатнашиши тўғрисида маълумот:


N

Хўжалик

юритувчи

субъект номи


СТИР

рақами


Фаолият

тури


Улуш

миқдори

фоизда %


1.






2.






III. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Ариза бериш санасидан олдинги икки йил мобайнида ёхуд агар ушбу муддат бир йилдан кам вақтни ташкил қилса, фаолиятни амалга ошириш муддати мобайнида ҳар бир қатнашчи томонидан амалга оширилган фаолияти турлари, ишлаб чиқарилган ва сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) турларининг номлари ҳамда уларнинг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар:



2. Амалга оширилаётган ҳаракат ҳар бир қатнашчисининг ўтган икки календарь йилга доир молиявий (1 ва 2-шакл) ва статистика ҳисоботи



3. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат



Ариза берувчининг

ЭРИси



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 май





































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск