ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

"Рақамли Тошкент" комплекс дастури доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.07.2020 й. 443-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 июлдаги

443-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Рақамли Тошкент" комплекс дастури доирасида

давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро

электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Рақамли Тошкент" комплекс дастури доирасида давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда - давлат органлари ва ташкилотлари) ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларида мавжуд бўлган Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлилий маълумотлари идоралараро ахборот алмашинуви ҳамкорлиги тизимидан фойдаланган ҳолда ахборот алмашиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


ахборот ресурси - ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси;


ахборот тизими - ахборотларни тўплаш, сақлаш, қидириш, ишлаш ва улардан фойдаланиш имконини берадиган ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий жиҳатдан тартибга солинган йиғиндиси;


"Рақамли Тошкент" комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизими (кейинги ўринларда - "Рақамли Тошкент" геоахборот тизими) - давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа идора ва ташкилотларнинг шаҳар муассасалари кесимидаги соҳага оид фазовий маълумотлари ва фазовий объектларининг атрибут маълумотлари, ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва бошқа ахборот манбаларидаги статистик маълумотларини ўзида жамловчи, таҳлил қилувчи ва қайта ишловчи ягона ахборот тизими;


идоралараро электрон сўров - давлат органлари ва ташкилотларининг маълумот бор бўлган бошқа давлат органлари ва ташкилотларга электрон шаклида юборилган маълумотни тақдим этиш тўғрисидаги талаби;


"Рақамли Тошкент" геоахборот тизимидан фойдаланувчилар - давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон сўровларни юбориш ва ушбу сўровлар асосида тегишли маълумотларни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслари;


технологик йўриқнома - "Рақамли Тошкент" геоахборот тизими доирасида давлат органлари ва ташкилотларидан идоралараро электрон сўровлар орқали маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича ўзаро электрон ҳамкорлик тартиби, маълумотларга қўйиладиган талаблар, шакл ва муддатларини ифода этувчи, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда тасдиқланадиган идоравий ҳужжат.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Рақамли Тошкент" геоахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш лойиҳаси буюртмачиси ҳисобланади.


4. Қуйидагилар "Рақамли Тошкент" геоахборот тизими вазифалари ҳисобланади:

идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ўртасида Тошкент шаҳри бўйича тегишли маълумотларнинг самарали алмашинувини таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотларидан маълумотларни тезкор йиғиш ва реал вақт режимида Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминлаш;

Ҳукумат, давлат органлари ва ташкилотларига маълумотларни самарали қайта ишлашда ўз вақтида ва келишилган идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш орқали реал вақт режимида тезкор ва сифатли маълумотларга эга бўлиш имкониятини тақдим этиш;

ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ва уларни татбиқ этиш, тезкор таҳлилий маълумотлардан самарали фойдаланиш орқали давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш.


5. "Рақамли Тошкент" геоахборот тизимининг асосий функцияси давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тегишли маълумотларни тақдим этадиган бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида идоралараро электрон сўровларни юбориш, қайта ишлаш ва уларга жавоб юборишни таъминлашдан иборат.



2-БОБ. "РАҚАМЛИ ТОШКЕНТ" ГЕОАХБОРОТ

ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНИШ


6. "Рақамли Тошкент" геоахборот тизимига маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳар бир давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларидан келиб чиқиб, уларни "Рақамли Тошкент" геоахборот тизимига интеграция қилиш бўйича ишлаб чиқиладиган технологик йўриқномалар билан белгиланади.

Технологик йўриқномалар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда, "Рақамли Тошкент" геоахборот тизимига интеграция қилинадиган ахборот тизими ёки ахборот ресурси эгаси бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тасдиқланади.


7. "Рақамли Тошкент" геоахборот тизими учун керакли маълумотнома ва классификаторлар "Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри" ахборот тизимида юритилади.

Бунда давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўзларининг ахборот тизимларида ва ахборот ресурсларида "Электрон ҳукуматнинг маълумотнома ва классификаторлар регистри" ахборот тизимида жойлаштирилган маълумотнома ва классификаторларидан фойдаланишлари шарт.


8. "Рақамли Тошкент" геоахборот тизими фойдаланувчиларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:


а) Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

"Рақамли Тошкент" геоахборот тизимига эгалик қилади, унинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди, иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш ишларида кенг фойдаланади;

"Рақамли Тошкент" геоахборот тизимида иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлари жамланадиган ҳамда таҳлил этиладиган маълумотлар рўйхатини шакллантиради ва уларни тақдим этиш даврийлигини белгилайди;


б) давлат органлари ва ташкилотлари:

"Рақамли Тошкент" геоахборот тизимига жамланиши белгиланган маълумотларни белгиланган рўйхатга ва муддатларга мувофиқ электрон ҳамкорлик орқали тақдим этади ёхуд тизимга доимий равишда киритишни таъминлайди;

тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилиги, ҳаққонийлиги ва долзарблигини таъминлайди.



3-БОБ. "РАҚАМЛИ ТОШКЕНТ" ГЕОАХБОРОТ

ТИЗИМИ ОРҚАЛИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МАЪЛУМОТЛАРИНИ

ЙИҒИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ


9. "Рақамли Тошкент" геоахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш ушбу Низом иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


10. Давлат органлари ва ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган маълумотларнинг хатловдан ўтказилишини таъминлайди.


11. "Рақамли Тошкент" геоахборот тизимида жамланиши лозим бўлган маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги сўровига асосан тақдим этилишини таъминлайди.


12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Рақамли Тошкент" геоахборот тизими билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш талабларини ишлаб чиқиш орқали давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорликни босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлайди.


13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда тасдиқланган маълумотлар тўплами асосида маълумотларни "Рақамли Тошкент" геоахборот тизими орқали йиғади ва таҳлил қилади.


14. "Рақамли Тошкент" геоахборот тизими доирасида идоралараро электрон сўровларни юбориш, қайта ишлаш ва қабул қилишни автоматлаштириш учун давлат органлари ва ташкилотларнинг тегишли маълумот ва ахборотлар мавжуд бўлган ахборот тизимлари ва ресурслари, "Электрон ҳукумат" тизимининг ахборот тизимлари комплекслари ва марказлашган маълумотлар базалари билан интеграция қилинади.

15. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан сўраладиган маълумотлар ва ахборотлар рўйхати (кейинги ўринларда - рўйхат) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


16. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ўз ичига олган идоралараро электрон сўровлар ҳамда тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишга йўл қўйилмайди.



4-БОБ. ИДОРАЛАРАРО ЭЛЕКТРОН ҲАМКОРЛИКНИ

АМАЛГА ОШИРИШДА ТЕГИШЛИ МАЪЛУМОТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТУВЧИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА

МАЖБУРИЯТЛАРИ


17. Идоралараро электрон ҳамкорликни амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатда белгиланган тегишли маълумотни "Рақамли Тошкент" геоахборот тизими доирасида бошқа ахборот тизимига тақдим этиш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан маълумотларни сўраш ва қабул қилиш ҳуқуқларига эга.

Давлат органлари ва ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


18. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот таъминотида "Рақамли Тошкент" геоахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, ўзаро электрон ҳамкорликнинг технологик йўриқномага мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидагиларни амалга оширади:

ўз ахборот тизимлари ва ресурсларининг "Рақамли Тошкент" геоахборот тизимига интеграциясини таъминлаш бўйича веб-хизматларни ишлаб чиқади ҳамда уларнинг доимий ишчи ҳолатини таъминлайди;

"Рақамли Тошкент" геоахборот тизимига уланган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг дастурий ва техник воситаларини ишчи ҳолатини таъминлайди;

"Рақамли Тошкент" геоахборот тизимидан фойдаланган ҳолда маълумотларни қабул қилади, таҳлил қилади ва тақдим этади;

"Рақамли Тошкент" геоахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тақдим этилаётган маълумотларнинг долзарблигини, тўғрилигини таъминлайди;

технологик йўриқнома талабларига мувофиқ маълумотларни белгиланган форматларда ва шаклда тақдим этади.


19. Идоралараро электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлари сўралган маълумотларни тўлиқ ҳажмда тақдим этишлари, шунингдек, уларнинг ишончлилигини таъминлашлари шарт.


20. "Рақамли Тошкент" геоахборот тизимидан фойдаланувчилар идоралараро электрон ҳамкорлик доирасида жўнатиладиган ва қабул қилинадиган ҳужжат ва маълумотларнинг белгиланган тартибда сақлашлари ва ҳимоясини таъминлашлари шарт.


21. Давлат органлари ходимларига идоралараро электрон ҳамкорлик орқали маълум бўлган маълумотларни, жисмоний шахснинг шахсий ҳаёти, юридик шахснинг фаолиятига доир маълумотларни, уларнинг ёзма розилигисиз, шунингдек, қонун ҳимоясидаги бошқа сир ва маълумотларни ошкор этишга йўл қўймасликлари керак.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. "Рақамли Тошкент" геоахборот тизимидан фойдаланувчилар давлат органларининг идоралараро электрон сўровлари юзасидан сўралган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш учун жавобгардир.


23. Идоралараро электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари "Рақамли Тошкент" геоахборот тизими орқали тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳақиқийлигига жавобгардир.


24. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА



"Рақамли Тошкент" геоахборот тизими орқали давлат

органлари ва ташкилотлари маълумотларини

йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар


Масъуллар


Чора-тадбирлар


Муддатлар








1-босқич


Давлат органлари ва ташкилотлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


1. Ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган маълумотларни хатловдан ўтказиш.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги сўровига асосан "Рақамли Тошкент" геоахборот тизимида жамланиши лозим бўлган маълумотларни тақдим этиш.


икки ҳафта

муддатда

бир ой

муддатда











2-босқич


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, давлат органлари ва ташкилотлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


"Рақамли Тошкент" геоахборот тизимида юритиладиган маълумотлар тўпламини шакллантириш ва тасдиқлаш.

Бунда бир турдаги ахборотларни аниқлаш ва уларни ягона манбадан олинишини белгилаш.


икки ой

муддатда











3-босқич


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


1. "Рақамли Тошкент" геоахборот тизими билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш талабларини ишлаб чиқиш.


2. "Рақамли Тошкент" геоахборот тизимини ишлаб чиқиш.


3. "Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимининг вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорлигини босқичма-босқич таъминлаш.


бир ой

муддатда



2020 йил

октябрь

2020 йил

декабрь











4-босқич


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш борасидаги ҳисоботларни "Рақамли Тошкент" геоахборот тизимида шакллантириш ва реал вақт режимида олиш чораларини кўриш.


доимий




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 июль












































Время: 0.1798
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск