ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.07.2020 й. 444-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 июлдаги

444-сон қарорига

2-ИЛОВА



Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва

классификаторлар регистрини шакллантириш ва

юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат органлари ва ташкилотлари - вазирликлар ва идоралар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмалари;


маълумотнома - ахборот тизимларини яратишда ва ишлатишда фойдаланиладиган, битта мавзу билан бирлаштирилган ва бир хил тузилишга эга бўлган, ҳар бир элементи код ва ном билан тавсифланадиган маълумот ва маълумотларнинг тизимли рўйхатини ифодаловчи ҳужжат;


маълумотномалар ва классификаторлар регистри (кейинги ўринларда - регистр) - маълумотлар ва классификаторларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, уларни шакллантириш, сақлаш ва машинада ўқийдиган кўринишда қўллаш учун мўлжалланган ахборот тизими;


маълумотномалар ва классификаторлар регистри оператори (кейинги ўринларда - оператор) - регистрдан фойдаланиш ва унинг фаолиятини назорат қилувчи, шу жумладан, маълумотлар базаларида жойлашган ахборотни қайта ишловчи юридик шахс.


классификатор - ахборот тизимларини яратиш ва ишлатишда фойдаланиладиган, синф, гуруҳ ва тур бўйича ўхшашлик ёки фарқ бўйича унинг бўлинмасига мувофиқ ахборот ва ахборотларни ажратувчи ҳужжат;


ягона идентификаторлар - ҳар бир жисмоний ва юридик шахсга, кадастр ва кўчмас мулк объектларига, географик ва бошқа объектларга бериладиган, уларни электрон ҳукуматда идентификациялаш имконини берувчи ноёб кодлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси маълумотномалар ва классификаторлар регистри оператори ҳисобланади.

4. Регистрга маълумотномаларни ва классификаторларни киритиш, шакллантириш ва юритиш, шунингдек, улардан фойдаланиш бепул тарзда амалга оширилади.


5. Давлат органлари ва ташкилотлари идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар, классификаторлар ва ягона идентификаторларидан фойдаланишга мажбурдирлар.



2-БОБ. РЕГИСТРНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


6. Қуйидагилар Регистрнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат бошқаруви тизимида қўлланиладиган маълумотномалар ва классификаторларнинг марказлаштирилган манбаини яратиш;

давлат органлари ахборот тизимларини интеграциялашда уларнинг мослигини таъминлаш;

давлат ахборот тизимларида мавжуд бўлган маълумотларнинг таққосланишини таъминлаш, шунингдек, унинг тўлиқлиги, ишончлилиги, долзарблиги ва сифатини ошириш.


7. Кўрсатилган мақсадларга эришиш учун Регистр қуйидаги вазифаларни бажаради:

маълумотномалар ва классификаторларнинг тузилмаси ва маълумотларини шакллантириш учун инструментал воситаларни тақдим этиш;

аввалги тузатишлар (версиялар)ни кўриш имконияти билан маълумотномалар ва классификаторларнинг таркиби ва маълумотларидаги ўзгаришларнинг жараёнини кузатиш;

тегишли веб-хизматлар ёрдамида маълумотномалар ва классификаторларни машина ўқийдиган шаклда тақдим этиш;

Регистрдаги маълумотномалар ва классификаторларнинг тузилмаси ёки маълумотлари ўзгартирилганда билдиришномаларни (хабарномаларни) шакллантириш.



3-БОБ. РЕГИСТРДАГИ МАЪЛУМОТНОМАЛАР ВА

КЛАССИФИКАТОРЛАРНИНГ ТАСНИФИ


8. Регистрдаги маълумотномалар ва классификаторлар қўлланилиши соҳасига қараб қуйидагиларга бўлинади:

халқаро классификаторлар;

давлатлараро классификаторлар;

умуммиллий классификаторлар;

соҳавий маълумотномалар ва классификаторлар;

бошқа маълумотномалар ва классификаторлар.


9. Регистрдаги махфийлик даражасига қараб маълумотномалар ва классификаторлар очиқ ва фойдаланиш чекланганга бўлинади.

Очиқ маълумотномалар ва классификаторлар регистр веб-сайтида жойлаштирилади.



4-БОБ. РЕГИСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ


10. Регистрда мазкур Низомга 1-иловада келтирилган маълумотнома ёки классификаторлар уларни шакллантириш ва юритишга масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилади.


11. Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрида давлат органларининг масъул шахсларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда янги маълумотномалар ва классификаторларни киритиш ушбу Низомга 2-илова билан тасдиқланган босқичларга мувофиқ амалга оширилади.


12. Давлат органлари белгиланган тартибда Регистрда маълумотнома ва классификаторларни жойлаштириш ва юритишга масъул бўлган ходимларини белгилайдилар, уларни "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимида (id.gov.uz) рўйхатдан ўтказадилар.


13. Масъул ходимлари фойдаланишлари учун давлат органининг шахсий кабинетини рўйхатдан ўтказиш мақсадида давлат органлари операторга хат кўринишида сўров юборади.


14. Оператор 3 иш куни давомида давлат органи томонидан белгиланган масъул ходимлар учун Регистрда тегишли маълумотнома ва классификаторларни жойлаштириш ва юритиш учун мазкур давлат органининг администратори мақомини яратади.


15. Давлат органларининг масъул ходими томонидан Регистрдаги тегишли маълумотнома ва классификаторлар шахсий кабинет орқали мунтазам равишда юритиб (янгилаб) борилади.


16. Регистрга янги маълумотнома ёки классификаторларни қўшиш операторга шахсий кабинет орқали сўровни юбориш йўли билан амалга оширилади.


17. Регистрга янги маълумотнома ёки классификаторларни қўшиш тўғрисидаги сўровда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

маълумотнома ёки классификаторлар номи;

тузилиши;

маълумотлар рўйхати;

маълумотлардан фойдаланадиган давлат органлари рўйхати;

маълумотнома ёки классификаторлар тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўғрисида маълумот.


18. Оператор давлат органининг сўровига асосан сўровни қабул қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида янги маълумотнома ёки классификаторларни Регистрда жойлаштириш мақсадга мувофиқлиги (мувофиқ эмаслиги) юзасидан кўриб чиқади.


19. Оператор сўровни кўриб чиққанидан сўнг 2 иш куни мобайнида Регистрда янги маълумотнома ёки классификаторлар жойлаштирилгани ёки жойлаштириш рад этилгани (асосини кўрсатган ҳолда) тўғрисида тегишли давлат органининг шахсий кабинетига маълумот юборади.


20. Маълумотнома ёки классификаторларни Регистрга киритишни рад этиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

сўровда хатолар ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганида;

таклиф этилаётган маълумотнома ёки классификатор долзарб эмас деб аниқланганда;

таклиф этилаётган маълумотнома ва классификатор асосан бошқа давлат органи томонидан юритилиши аниқланганда.

Бошқа асосларга кўра маълумотнома ёки классификаторларни Регистрга киритишни рад этишга йўл қўйилмайди.


21. Регистрдаги маълумотнома ёки классификаторлар тузилиши жиҳатидан ноёб код ва майдонлар рўйхатидан (уларнинг формати ва узунлигини кўрсатувчи), шунингдек, тегишли маълумотлардан иборат.


22. Регистрдаги маълумотнома ёки классификаторларни масъул давлат органи томонидан ўзгартириш тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ва халқаро стандартлар ёки бошқа норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


23. Маълумотнома ва классификаторларни Регистга киритиш ва янгилаб бориш Регистрини юритиш учун масъул бўлган давлат органлари томонидан икки хил усулда амалга оширилади:

қўлда - давлат органининг Регистрдаги шахсий кабинети орқали;

автоматлаштирилган тарзда - Регистрнинг тегишли веб-сервислари воситасида давлат органларининг ахборот тизимлари орқали.


24. Регистрдаги давлат органига тегишли маълумотнома ва классификаторларнинг автоматлаштирилган тарзда веб-сервислар орқали юритилишини йўлга қўйилиши давлат органининг мурожаатига асосан тегишли давлат органи ва операторнинг мутахассислари томонидан ҳамкорликда амалга оширилади.


25. Регистрда юритиладиган маълумотнома ва классификаторлар Oz DSt 6.01.1:2007 "Ўзбекистон Республикасининг техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотини таснифлаш ва кодлашнинг ягона тизими. Асосий низом" ва Oz DSt 6.01.2:2007 "Ўзбекистон Республикасининг техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотини таснифлаш ва кодлашнинг ягона тизими. Таснифлагичларни ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари талабларига мувофиқ бўлиши талаб этилади.


26. Регистрда жойлаштирилган маълумотномалар ва классификаторлар давлат тилида тақдим этилиши керак. Регистрда маълумотномалар ва классификаторларнинг бошқа тилларда эквивалент ёки қисқартирилган версиялари бўлиши мумкин.



5-БОБ. РЕГИСТРДА КЕЛТИРИЛГАН МАЪЛУМОТНОМА

ВА КЛАССИФИКАТОРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТАРТИБИ


27. Регистрда келтирилган маълумотнома ва классификаторлардан фойдаланиш - уларни давлат ахборот тизимларига киритиш жараёнидир.


28. Давлат ахборот тизимларини Регистрга улаш давлат органлари томонидан Регистрнинг тегишли веб-хизматлари орқали амалга оширилади.


29. Давлат ахборот тизимларини Регистрга улаш тартиби ва техник талаблари оператор томонидан ишлаб чиқилади ва Регистр веб-сайтида жойлаштирилади.



6-БОБ. ЯГОНА ИДЕНТИФИКАТОРЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


30. Мазкур Низомга 3-илова билан тасдиқланган электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва ресурсларида қўлланилиши мажбурийдир.


31. Давлат органлари ва ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида ягона идентификаторлардан фойдаланишлари электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари билан электрон ҳамкорлик қилиши орқали амалга оширилади.


32. Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тегишли йўналишларда махсус ўзига хос идентификаторлар белгиланиши мумкин.


7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва

классификаторлар регистрини юритишга оид

маълумотнома ва классификаторлар

РЎЙХАТИ

       

Т/р

         

Маълумотнома/

классификатор

       

Маълумотнома/

классификатор тури

       

Маълумотнома/

классификаторлар тавсифи

         

        

Марказий банк

        

1.

Валюталар классификатори

Халқаро классификаторлар


Муомаладаги валюталар ва валюта қийматлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


2.

"Ўзбекистон Республикаси банклари" маълумотномаси


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Давлат ва тижорат банклари ва уларнинг бўлинмалари таснифлаш объекти ҳисобланади.


3.

"Ўзбекистон Республикаси банклари филиаллари" маълумотномаси


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Ўзбекистон Республикаси давлат ва тижорат банкларининг филиаллари таснифлаш объекти ҳисобланади.


4.

"Ўзбекистон Республикаси нобанк кредит ташкилотлари" маълумотномаси


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Ўзбекистон Республикаси нобанк кредит ташкилотлари ва уларнинг бўлинмалари таснифлаш объекти бўлиб ҳисобланади.


          

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

ҳузуридаги Божхона қўмитаси

         

5.

"Жаҳон мамлакатлари" классификаторлари


Халқаро классификаторлар


Жаҳон мамлакатлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


6.

Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси


Давлатлараро классификаторлар


Божхона органлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона операцияларини ўтказиш мақсадидаги товарлар таснифлаш объекти ҳисобланади.


7.

Юк божхона декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва ахборот турлари классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Юк божхона декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар таснифлаш объекти ҳисобланади.


8.

Транспорт турлари классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидаги назорат пунктига етказиб бериш учун товарлар юкланиши лозим бўлган транспорт воситалари таснифлаш объекти ҳисобланади.


9.

Товарлар ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Товарлар ҳаракати турлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


10.

Афзаллик, имтиёзлар ва божхона тўловларининг бошқа хусусиятлари классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Афзаллик, имтиёзлар ва божхона тўловларининг бошқа хусусиятлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


11.

Божхона тўловлари классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Божхона тўловлари, шу жумладан, божхона расмийлаштируви учун божхона тўловлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


12.

Божхона постлари классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Ўзбекистон Республикасининг божхона постлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


13.

Божхона режимлари классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Божхона режимлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


14.

Етказиб бериш шартлари классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Товарларни етказиб бериш шартлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


15.

Битим табиатининг классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Статистик ҳисоб ва ҳисоботларда қўлланиладиган операциялар таснифлаш объекти ҳисобланади.


           

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Статистика агентлиги

         

16.

Миллатлар классификатори

Халқаро классификаторлар


Фуқароларнинг миллати таснифлаш объекти ҳисобланади.


17.

Ўзбекистон Республикаси ташкилий-ҳуқуқий шакллари классификатори


Умумдавлат классификаторлар


Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида белгиланган ташкилий-ҳуқуқий шакллар таснифлаш объекти ҳисобланади.


18.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) классификатори


Умумдавлат классификаторлар


Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) таснифлаш объекти ҳисобланади.


19.

Умумдавлат иқтисодий фаолият турлари бўйича классификатори


Умумдавлат классификаторлар


Иқтисодий фаолиятнинг бирликларини (алоҳида корхоналар ёки корхоналар гуруҳларини) таснифлашга мўлжалланган.


20.

Умумдавлат иқтисодий фаолият турлари бўйича классификатори (2-таҳрир)


Умумдавлат классификаторлар


Иқтисодий фаолиятнинг бирликларини (алоҳида корхоналар ёки корхоналар гуруҳларини) таснифлашга мўлжалланган.


21.

Давлат бошқаруви органлари ва ҳўжалик бошқарув органларини белгилаш тизими


Бошқа маълумотнома/

классификаторлар


Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларини таснифлашга мўлжалланган.


22.

Маъмурий-ҳудудий тузилма объектлари маълумотлари тўплами


Умумдавлат классификаторлар


Вилоятлар, шаҳарлар ва туманларни таснифлаш учун мўлжалланган.


        

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

         

23.

Ўлчов бирликлари классификатори


Умумдавлат классификаторлар


Ўлчов бирликлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


          

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

         

24.

Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори


Умумдавлат классификаторлар


Олий таълимнинг бакалавриат ва магистратура босқичларини таснифлашга мўлжалланган.


25.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида тайёрлаш йўналишлари, касблар ва мутахассисликлар классификатори


Умумдавлат классификаторлар


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида тайёрлаш йўналишлари, касблари ва мутахассисликларини таснифлашга мўлжалланган.


        

Адлия вазирлиги

        

26.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори


Тармоқ маълумотнома / классификаторлари


Қонунчилик тармоқларини таснифлаш учун мўлжалланган.


26-1.

Товар ва хизматларнинг халқаро классификатори


Халқаро классификаторлар


Товар ва хизматларни таснифлаш учун мўлжалланган.


26-2.

Халқаро патент классификатори


Халқаро патент классификатори


Халқаро патент классификатори.

26-3.

Саноат намуналарининг халқаро классификатори


Саноат намуналарининг халқаро классификатори


Саноат намуналарининг халқаро классификатори.


 

Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги

          

27.

Ходимларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори


Умумдавлат классификаторлар


Ходимларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касбларини тизимлаштириш, ишчиларнинг малака тоифалари ва ходимлар лавозимлари тоифаларини белгилаш учун мўлжалланган.


         

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

ҳузуридаги Солиқ қўмитаси

         

28.

Солиқ қўмитасининг туман инспекциялари кодлари


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Солиқ қўмитасининг туман инспекциялари таснифлаш объекти ҳисобланади.


         

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

ҳузуридаги Кадастр агентлиги

       

32.

Манзиллар маълумотномаси


Бошқа маълумотнома/ классификаторлар


Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, кўчалар ва бошқа объектларни тизимлаштиришга мўлжалланган.


           

Рақамли технологиялар вазирлиги

          

33.

Давлат ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари классификатори


Бошқа маълумотнома/ классификаторлар


Давлат органларининг ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини таснифлашга мўлжалланган.


        

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.






Низомга

2-ИЛОВА



Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар

регистрида давлат органларининг масъул шахсларини рўйхатдан

ўтказиш ҳамда янги маълумотномалар ва

классификаторларни киритиш

БОСҚИЧЛАРИ

     

Босқичлар


Масъуллар

Тадбирлар


Муддат

1-босқич


Давлат органлари ва ташкилотлари

Регистрда маълумотнома ва классификаторларни шакллантириш ва юритиш учун масъул ходимни тайинлайди, уларни "id.gov.uz" тизимида рўйхатдан ўтказади ва операторга шахсий кабинет очишга ёзма сўров юборади.


Талабга асосан









2-босқич


Оператор


Давлат органларининг масъул шахсларини Регистрда рўйхатдан ўтказади ҳамда шахсий кабинетдан фойдаланиш учун маълумотларни тегишли давлат органига юборади.


Сўров қабул қилинган кундан 3 кун муддатда









3-босқич


Давлат органлари ва ташкилотлари

Шахсий кабинет орқали масъул шахслар томонидан Регистрдаги тегишли маълумотнома ва классификаторлар янгилаб борилади.


Мунтазам равишда









4-босқич


Давлат органлари ва ташкилотлари

Регистрга янги маълумотнома ёки классификаторларни қўшиш учун шахсий кабинет орқали операторга сўров юборилади.


Талабга асосан










5-босқич


Оператор

Янги маълумотнома ёки классификаторларни Регистрда жойлаштириш мақсадга мувофиқлиги (мувофиқ эмаслиги) юзасидан кўриб чиқади.


3 иш куни мобайнида









6-босқич


Оператор

Регистрда янги маълумотнома ёки классификаторлар жойлаштирилгани ёки жойлаштириш рад этилгани (асосини кўрсатган ҳолда) тўғрисида тегишли давлат органининг шахсий кабинетига маълумот юборади.


2 иш куни мобайнида









7-босқич


Давлат органлари ва ташкилотлари

Идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда Регистрдаги маълумотнома ва классификаторлардан фойдаланадилар.


Доимо








Низомга

3-ИЛОВА



Электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари

РЎЙХАТИ

      

Т/р

Идентификация қилиш объекти

Идентификатор

Давлат персоналлаштириш маркази

1.

Жисмоний шахс

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

Давлат солиқ қўмитаси

2.

Юридик шахс

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

3.

Кўчмас мулк объекти

Кадастр рақами

4.

Манзил

Географик код

Ички ишлар вазирлиги

5.

Транспорт воситаси

Транспорт воситасининг идентификация рақами (VIN)

       

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 июль































































Время: 0.0319
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск