Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2020 й. 446-сон "Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2020 й.

N 446




КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ

КУРАШ ДАВРИДА АҲОЛИНИ ТЕЗ ТИББИЙ

ЁРДАМ ХИЗМАТИ БИЛАН КЕНГ ҚАМРАБ

ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб даврида (кейинги ўринларда - кучайтирилган тартиб даврида) аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш ҳамда ушбу даврда тиббиёт ҳодимларини янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 январдаги ПҚ-3494-сон қарори билан Тез тиббий ёрдам тизимини ихтисослаштирилган автотранспорт билан жиҳозлаш нормативлари ва улардан фойдаланиш муддатлари (кейинги ўринларда - норматив) тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2020 йил 20 июлдан:

а) коронавирус эпидемияси даврида нормативга қўшимча равишда кечаю кундуз навбатчилик қиладиган 1 нафар тиббиёт ходими ва 1 нафар ҳайдовчидан иборат ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этиш;

б) кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига барча қуйидаги миқдорларда қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларини белгилаш:

врач ходимларга - 2,5 миллион сўм;

ўрта тиббиёт ходимларига - 1,5 миллион сўм;

ҳайдовчиларга - 1,0 миллион сўмдан қўшимча рағбатлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда уч кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эпидемиологик вазият, шунингдек, тез тиббий ёрдам хизматига кунлик чақириқлар сонидан келиб чиққан ҳолда ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларининг вақтинчалик нормаларини тасдиқласин.


4. Белгилансинки:

қўшимча равишда ташкил этилаётган ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари учун талаб этиладиган автомашиналар харид қилиш ва сотиб олиш ҳамда тез тиббий ёрдам бригадаларининг қўшимча штат бирликларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан;

тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев ва соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 июль











































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск