язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Таълим тўғрисида/ Ўзбекистон бадиий академияси раисининг 24.06.2020 й. И-50-сон "Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига кириш касбий (ижодий) имтиҳон натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.06.2020 й. 3261-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.06.2020 й.

N 3261




ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ

АКАДЕМИЯСИ РАИСИНИНГ

24.06.2020 й.

N И-50


БУЙРУҒИ



Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик

ва дизайн институтига кириш касбий (ижодий) имтиҳон

натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳамда 2018 йил 27 июлдаги 588-сон "Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига кириш касбий (ижодий) имтиҳон натижаларини баҳолаш мезонлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                         А. Нуридинов







Буйруққа

ИЛОВА



Камолиддин Беҳзод номидаги

Миллий рассомлик ва дизайн институтига

кириш касбий (ижодий) имтиҳон натижаларини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Имтиҳон топшириқлари ва баҳолаш объекти


Балл


I. САНЪАТШУНОСЛИК (ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТ)

ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА "ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ

САНЪАТ ТАРИХИ" ФАНИНИНГ КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОН

НАТИЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ (ЖАМИ 189 БАЛЛ)

1.

Жаҳон ва ўзбек санъати ривожидаги асосий босқичларни қай даражада билишини аниқлаш


жами 63 балл

Муайян давр меъморчилиги, тасвирий санъати тараққиётига тарихий, сиёсий ва ижтимоий жараёнларнинг таъсирини англаб етиши


12 балл

Тасвирий санъатга оид тарихий саналарни аниқ белгилай олиши


12 балл

Давр бадиий услубига оид хусусиятларни англаб етиши ва муайян бадиий услубни бошқа услуб билан қиёсий тавсифлай олиши


12 балл

Замонавий бадиий жараён ҳақида маълумотга эга эканлиги


12 балл

Мустақиллик даври миллий тасвирий ва амалий санъат равнақи ҳақида фикр билдира олиши


15 балл

2.


Европа тасвирий санъатининг йирик намоёндалари ижодини аниқлаш


жами 63 балл

Европа тасвирий санъати йирик намоёндаларининг ижоди ва улар яшаган давр тарихини билиши


12 балл

Рассом фаолиятига оид тарихий саналарни аниқ белгилаши ва ижодий босқичини тавсифлай олиши


12 балл

Рассомнинг асарларини билиши ва бадиий таҳлил қила олиш маҳорати


12 балл

Картина сюжетини аниқлай олиши ва асар ғоясини таҳлил қила олиши


12 балл

Асарларнинг бадиийлик хусусиятларини англай олиши


15 балл

3.

Тасвирий ва амалий санъат усталари ижоди, ўзбек меъморий ёдгорликлари ҳақидаги билимини аниқлаш


жами 63 балл

Рассомларнинг ўзига хос бадиий услубини фарқлай олиши


12 балл

Муайян рассом ижодини бошқа рассом билан қиёсий тавсифлай олиши


12 балл

Бадиий асар композицияси ҳақида тушунчага эгалиги


12 балл

Санъатшуносликка оид атамаларни қўллай олиши


12 балл

Маълумотларни аниқ, равон баён этиши ва мантиқий фикрлай олиши


15 балл

II. РАНГТАСВИР ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ТАЪЛИМ

ЙЎНАЛИШИНИНГ КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОН

НАТИЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


Композиция фани бўйича амалий иш


жами 189 балл


Композициянинг форматга нисбатан тўғри жойлаштирилганлиги


10 балл

Композициянинг мавзу жиҳатдан оригинал топилганлиги


10 балл

Асарнинг композицион ғоявий мазмуни очиб берилганлиги


10 балл

Композициянинг ғояси, мазмуни, моҳияти ва мутахассисликка хослиги


10 балл

Бадиий ва ғоявий ифодада ранглардан тўғри фойдаланилганлиги


10 балл

Асар қаҳрамонининг образи пластик ечим орқали топилганлиги


10 балл

Тасвирнинг таълим йўналишига мослиги


10 балл

Композиция маркази тўғри топилганлиги


10 балл

Композицияда ёруғлик ва соянинг ишлашдаги маҳорати


10 балл

Композициянинг перспектив (фазовий) ҳолати


10 балл

Композицияда ранглар билан ишлаш жараёнида ёруғлик ва сояларнинг бир-бирига мутаносиблиги


10 балл

Композицияда тўқ ва оч рангларнинг тўғри топилганлик даражаси


10 балл

Композицияда иссиқ ва совуқ рангларнинг уйғунлашув даражаси


10 балл

Композицияда ранглар орқали атроф муҳит билан узвий боғланилганлиги


10 балл

Композицияда рангларнинг ўзаро мутаносиблик ва яхлитлик даражаси


10 балл

Композицияда рангларни перспективадан ўзгариш ҳолати


10 балл

Композицияда ракурс ва фазовий ҳолатнинг ишланиш даражаси


10 балл

Мавзунинг мазмуни, маъноси очиб берилганлиги ҳамда ранглар уйғунлиги


10 балл

Ишлаш маҳорати ва унинг тугалланганлик даражаси


9 балл

III. ДИЗАЙН ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИНИНГ

КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОН НАТИЖАЛАРИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Дизайн: компьютер графикаси ва бадиий фото

таълим йўналиши сиртқи таълим шакли


Композиция фани бўйича амалий иш


жами 189 балл


Kомпьютер дастурларида танланган мавзуга мос композицияда ишлаш


18,9 балл

Kомпозицион характерини очиб бериш


18,9 балл

Фотосуратни "Adobe Photoshop" дастурида ишлаш


18,9 балл

Фото асарнинг композицион ғоявий мазмуни


18,9 балл

Композициянинг мавзу жиҳатдан оригинал топилганлиги


18,9 балл

Композицияни перспективада тўғри топилганлиги


18,9 балл

Тасвирнинг дизайн мутахассислигига мослиги


18,9 балл

Композиция маркази тўғри топилганлиги


18,9 балл

Мавзунинг мазмуни, маъноси ҳамда ранглар уйғунлиги


18,9 балл

Ишлаш маҳорати ва унинг тугалланганлик даражаси


18,9 балл

Дизайн реклама ва амалий графика таълим

йўналиши кундузги таълим шакли


Композиция фани бўйича амалий иш


жами 189 балл


Берилган мавзу композициясини қоғоз текислигига тўғри жойлаштирилганлиги


18,9 балл

Композициянинг мавзу жиҳатидан оригинал топилганлиги


18,9 балл

Композициянинг ғояси, мазмуни, моҳияти ва мутахассисликка хослиги


18,9 балл

Асарнинг композицион ғоявий мазмуни


18,9 балл

Бадиий ва ғоявий ифодада ранглардан тўғри фойдаланилганлиги


18,9 балл

Композицияниннг перспективада тўғри топилганлиги


18,9 балл

Тасвир дизайн мутахассислигига мослиги


18,9 балл

Композиция маркази тўғри топилганлиги


18,9 балл

Мавзунинг мазмуни, маъноси ҳамда ранглар уйғунлиги


18,9 балл

Ишлаш маҳорати ва унинг тугалланганлик даражаси


18,9 балл

Дизайн: интерьерни лойиҳалаш;

Дизайн: саноат дизайни;

Профессионал таълим: дизайн (интерьерни лойиҳалаш)

йўналишлари кундузги таълим шакли


Композиция фани бўйича амалий иш


жами 189 балл


Бажарилган ишнинг мавзуга мослиги


15,8 балл

Композиция мавзу жиҳатидан оригинал топилганлиги


18,9 балл

Композициянинг ғояси, мазмуни, моҳияти, мутахассисликка хослиги


22,0 балл

Бажарилган ишнинг бадиий образи шакллантирилганлиги


22,0 балл

Бажарилган ишда композицион қоидаларига амал қилинганлиги


18,9 балл

Композиция перспективада тўғри топилганлиги


18,9 балл

Бадиий ва ғоявий ифодада ранг ечимларининг тўғри топилганлиги


15,8 балл

Композиция маркази тўғри топилганлиги


15,8 балл

Композицияни тасвирлаш маҳорати (графикаси)


22,0 балл

Ишлаш маҳорати ва унинг тугалланиш даражаси


18,9 балл

Дизайн: либос ва газламалар;

Профессионал таълим: дизайн (либос ва газламалар)

таълим йўналишлари кундузги ва сиртқи таълим шакли


Композиция фани бўйича амалий иш


жами 189 балл


Бажарилган ишнинг мавзуга мослиги


21,0 балл

Композиция мавзу жиҳатидан оригинал топилганлиги


21,0 балл

Композициянинг ғояси, мазмуни, моҳияти, мутахассисликка хослиги


21,0 балл

Бажарилган ишнинг бадиий образи шакллантирилганлиги


21,0 балл

Бажарилган ишда композицион қоидаларга амал қилинганлиги


21,0 балл

Одам қомати тасвирида пропорцияга риоя қилинганлиги


21,0 балл

Бадиий ва ғоявий ифодада ранг ечимларининг тўғри топилганлиги


21,0 балл

Композицияни тасвирлаш маҳорати (графикаси)


21,0 балл

Ишлаш маҳорати ва унинг тугалланганлик даражаси


21,0 балл

IV. ГРАФИКА ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИНИНГ

КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОН НАТИЖАЛАРИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


Композиция фани бўйича амалий иш


жами 189 балл


Композиция мавзу жиҳатдан оригинал топилганлиги


13 балл

Асарнинг композицион ғоявий мазмуни


13 балл

Композициянинг яхлитлиги


13 балл

Бадиий ва ғоявий ифодада ранглардан тўғри фойдаланилганлиги


12 балл

Композицион элементларнинг уйғунлиги


12 балл

Асар қаҳрамонларининг образлари пластик ечим орқали топилганлиги


12 балл

Рангларда тусларни ажратиш маҳорати


12 балл

Иссиқ ва совуқ ранглардан тўғри фойдаланилганлиги


12 балл

Пропорцияларни тўғри топилиши


12 балл

Катта ва кичик шаклларнинг тўғри жойлашганлиги


12 балл

Композициянинг ечими таълим йўналишига мослиги


11 балл

Композиция маркази тўғри топилганлиги


11 балл

Композицияда кетма-кетликнинг тўғри бажарилиши


11 балл

Композицияда мавзунинг мазмуни, маъноси, ҳамда ранглар уйғунлиги тўғри топилганлиги


11 балл

Композицияни ишлаш маҳорати


11 балл

Композициянинг тугалланганлик даражаси


11 балл

V. АМАЛИЙ САНЪАТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ТАЪЛИМ

ЙЎНАЛИШИНИНГ КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОН БАҲОЛАШ

МЕЗОНЛАРИ НАТИЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


Композиция фани бўйича амалий иш


жами 189 балл


Тузилган композицияни қоғозга тўғри жойлаштириш


9 балл

Композиция ғояси


10 балл

Композиция мазмун ва моҳияти


10 балл

Композициянинг соҳага оидлиги


10 балл

Композициянинг қонуниятларидан фойдаланиш


10 балл

Асарнинг композицион ечими


10 балл

Композицияда безаклардан тўғри фойдаланганлиги


10 балл

Асарнинг композицион аҳамияти


10 балл

Бадиий ва ғоявий ифодаси


10 балл

Ранглардан тўғри фойдаланиш


10 балл

Композицияни тўғри топиш


10 балл

Ранглардан фойдаланиш маҳорати


10 балл

Композиция маркази тўғри топилганлиги


10 балл

Композицияни мураккаблик даражаси


10 балл

Ранглар уйғунлиги


10 балл

Композицияни ишланиш маҳорати


10 балл

Композициядаги элементларнинг бир-бирига мутаносиблиги


10 балл

Композицияни пардозлаш (аниқроқ ёзиш керак)


10 балл

Композицияни тугалланиш даражаси


10 балл

     

VI. ҲАЙКАЛТАРОШЛИК (ТУРЛАРИ БЎЙИЧА) ТАЪЛИМ

ЙЎНАЛИШИНИНГ КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОН

НАТИЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


Композиция фани бўйича амалий иш


жами 189 балл


Композициянинг мавзу жиҳатидан оригинал топилганлиги


10 балл

Композиция жойлашуви


10 балл

Композицияда пропорцияларни тўғри топилиши


10 балл

Композицияда ракурс ва фазовий ҳолатнинг ишланиш даражаси


10 балл

Характерни аниқлаш маҳорати


10 балл

Композицияда пластик ечими


10 балл

Композиция ғояси, мазмуни, моҳияти ва мутахассисликка хослиги


10 балл

Асарнинг композицион ғоявий мазмуни


10 балл

Композиция бадиий ва ғоявий ифодали формада тўғри топилганлиги


10 балл

Асар қаҳрамони образини пластик ечим орқали топиш


10 балл

Тасвирнинг ҳайкалтарошликка мослиги


10 балл

Композиция кўринишини тўғри топиш


10 балл

Композициянинг перспектив ҳолати


10 балл

Композицияда ранглар орқали атроф муҳит билан узвий боғланилганлиги


10 балл

Композицияда ҳолатнинг топилиш даражаси


10 балл

Мавзунинг мазмуни, маъноси ҳамда қомат уйғунлиги


10 балл

Лепкада шаклнинг топилиш даражаси


10 балл

Материал сезиш қобилияти


10 балл

Ишланиш маҳорати ва унинг тугалланиш даражаси


9 балл

                 

Изоҳ: ҳар бир мезон бўйича қўйилган талаб тўлиқ бажарилганда унинг учун белгиланган энг юқори балл, қисман бажарилганда - энг юқори баллнинг тенг ярми, умуман бажарилмаганда - 0 (қийматсиз) балл берилади.


Мазкур мезонлар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 27 июль, 28-29-сон, 334-модда