ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Рecпубликаси Президентининг 06.03.2018 й. ПФ-5370-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН PECПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.03.2018 й.

N ПФ-5370



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ  ВА  ҚЎШИМЧАЛАР  КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат

дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг

янги тартибини жорий этиш тўғрисида" 2017 йил 18

декабрдаги ПҚ-3437-сонли қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида" 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 мартдаги

ПФ-5370-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сонли Фармони 7-бандининг бешинчи хатбошидаги "Давлат инвестиция дастурининг" сўзлари "ривожланиш давлат дастурларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 16 майдаги ПҚ-350-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш принциплари тўғрисидаги Низомнинг:


а) 10-банди иккинчи хатбошидаги ва 12-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Давлат инвестиция дастурининг" сўзлари "ривожланиш давлат дастурларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 22-банддаги "Инвестиция дастурига" сўзлари "ривожланиш давлат дастурларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 23-бандда:


"а" кичик бандидаги "Давлат инвестиция дастурига" сўзлари "ривожланиш давлат дастурларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


"з" кичик бандидаги "инвестиция дастурининг" сўзлари "ривожланиш давлат дастурларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 31-банднинг биринчи хатбошидаги "Инвестиция дастурининг" сўзлари "ривожланиш давлат дастурларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 12-банди олтинчи хатбошидаги "инвестиция дастурига" сўзлари "ривожланиш давлат дастурларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сонли қарори 6-бандининг учинчи хатбошидаги "ҳар йилги Инвестиция дастурига" сўзлари "ҳар йилги ривожланиш давлат дастурларига" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692-сонли қарорининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг келгуси йилги ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда уларга саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган асбоб-ускуналарини замонавий, жаҳон даражасида синовдан ўтганлари билан алмаштирган ҳолда, уларни янгилаш лойиҳаларини киритишни назарда тутсин".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сонли қарори 3-бандининг бешинчи хатбошидаги "Инвестиция дастурига" сўзлари "ривожланиш давлат дастурларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сонли қарори 2-иловасининг 19-позициясида:


а) "Тадбирлар номи" устунидаги "Инвестиция дастурининг" сўзлари "ривожланиш давлат дастурларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Ижро механизми, қабул қилинадиган ҳужжат шакли" устунида "Инвестиция дастурига" сўзлари "ривожланиш давлат дастурлари лойиҳасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қароридаги:


а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги 2018 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари параметрларини шакллантиришда, Комиссия қарори асосида, олий таълим муассасаларида қурилиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ресурсларидан ажратилишини назарда тутсин";


б) 2-илованинг 1.1-позициясида:

"Тадбирлар" устунидаги "Ҳар йилги инвестиция дастури" сўзлари "ҳар йилги ривожланиш давлат дастури" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Амалга ошириш механизми, тақдим этилаётган ҳужжатнинг шакли" устунидаги "Инвестиция" сўзи "ривожланиш давлат дастури" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2910-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги "Тоза ичимлик суви" жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандидаги "Инвестиция дастури" сўзлари "ривожланиш давлат дастури" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2912-сонли қарорининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги 2018 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Дастурни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари ажратилишини назарда тутсин".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947-сонли қарорининг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда уларга мазкур қарорнинг 2- ва 3-иловаларида назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини белгиланган тартибда уларни молиялаштириш манбалари ва ҳажмини аниқлаштирган ҳолда киритсин".


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 майдаги ПҚ-2954-сонли қарорининг 1-иловасининг 10-позициясидаги "Амалга ошириш механизми" устунидаги "Инвестиция дастурини" сўзлари "ривожланиш давлат дастури" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сонли қарори 5-иловаси 9 ва 10-позицияларининг "Тақдим этиладиган ҳужжат шакли" устунидаги "Инвестиция дастури" сўзлари "ривожланиш давлат дастури" сўзлари билан тўлдирилсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқариш соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3153-сонли қарорининг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурларининг 2018 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган параметрларини шакллантиришда Филиал моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уни ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан тегишли маблағлар ажратилишини назарда тутсин".


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламенти:


а) 42-банди:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси - Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш концепцияларини, лойиҳалар портфеллари ва давлат дастурларини тасдиқлаш масалалари бўйича";

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 3-илованинг 10-бандидаги "ривожланиш давлат дастурлари" сўзлари "ривожлантириш концепциялари, лойиҳалари портфеллари ва давлат дастурлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165-сонли қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларида мазкур қарорнинг 1-иловасида белгиланган тадбирларни амалга оширишга зарур бўлган капитал маблағлар лимити ажратилишини назарда тутсин".


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарорида:


а) 4-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги ва 5-банднинг бешинчи хатбошидаги "давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларига", "давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларини" ва "давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларига" сўзлари тегишли равишда "давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига", "давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини" ва "давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илова 9-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларига" ва "давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларини" сўзлари тегишли равишда "давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига" ва "давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 24 августдаги ПҚ-3242-сонли қарорининг 7-банди:


а) учинчи хатбошида "Инвестиция дастури" сўзлари "ривожланиш давлат дастурлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) тўртинчи хатбошида "Инвестиция дастурига" сўзлари "ривожланиш давлат дастурларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сонли қарорининг 8-бандидаги "Инвестиция дастури" сўзлари "ривожланиш давлат дастурлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза" лойиҳасини жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3282-сонли қарорининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга ошириш доирасидаги ҳиссасини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсин".


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт ассоциацияси иштирокида "Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3283-сонли қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги ва кейинги йиллардаги ривожланиш давлат дастурларига лойиҳанинг қўшиб қўйилишини белгиланган тартибда таъминласин".


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сонли қарорининг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси дахлдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлашга қаратилган лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги ва кейинги йиллардаги ривожланиш давлат дастурларига киритилишини таъминласин".


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сонли қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги 2018 йил ва келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг асосланган таклифлари бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Дастурда кўзда тутилган объектларни реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш учун капитал маблағлар лимитларини назарда тутсин".


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сонли қарори 3-бандининг бешинчи хатбошидаги "Инвестиция дастури" сўзлари "ривожланиш давлат дастурлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури тўғрисида" 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3405-сонли қарорининг 1-иловасидаги:


а) "Амалга ошириш шакли" устунининг 6-позициясидаги "Ҳар йилги Инвестиция дастури" сўзлари "Ҳар йилги ривожланиш давлат дастурлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Амалга ошириш шакли" устунининг 16-позициясидаги "Инвестиция дастури" сўзлари "ривожланиш давлат дастурлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзинжиниринг" республика лойиҳа институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 25 апрелдаги Ф-4917-сонли фармойиши:


а) 3-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси "ЎзИнжиниринг" РЛИ билан биргаликда иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналари ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва модернизациялаш бўйича инвестиция лойиҳаларини кейинчалик ваколатли органларга экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритиш учун уларни синчиклаб, пухта ишлаб чиқиш бўйича ҳаракатларнинг бирга мувофиқлаштирилишини таъминлайдилар";


б) иловада:


7-банднинг бешинчи хатбошидаги ва 8-банднинг еттинчи хатбошидаги "инвестиция дастурини" сўзлари "ривожланиш давлат дастурлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банднинг ўн иккинчи хатбошидаги "ҳар йилги инвестиция дастури" сўзлари "ҳар йилги ривожланиш давлат дастурлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Одил судловни амалга ошириш саройи" комплексини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги Ф-4997-сонли фармойишининг 5-банди:


а) биринчи хатбошидагиқтисодиёт вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) учинчи хатбошидаги "Инвестиция дастури" сўзлари "ривожланиш давлат дастурлари" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 мартдаги

ПФ-5370-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 20 сентябрдаги ПФ-3661-сонли Фармони иловасининг 5-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 март
















































Время: 0.1925
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск