ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.08.2018 й. ПФ-5526-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.08.2018 й.

N ПФ-5526



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ТУЗИЛМАСИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3825-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 28 августдаги

ПФ-5526-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳар йили бўладиган Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоат кенгашини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 28 августдаги ПФ-3793-сонли Фармонининг 1-иловаси еттинчи хатбошидаги "маданият ва спорт" сўзлари "маданият, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин:


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сонли Фармонининг 4-иловаси:


а) "Давлат бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича йиғма гуруҳи таркиби" бўлимидаги:


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири";


15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири.

16. Лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири";


б) 3-банддаги "Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 3-ишчи гуруҳи таркиби" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири";


в) Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 4-ишчи гуруҳи таркиби" бўлими:


3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири";


10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси";


г) 3-банддаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция дастурлари шакллантирилиши ва амалга оширилиши мониторингини ҳамда чет эл инвестицияси жалб этилишини мувофиқлаштириш, ташқи иқтисодий фаолиятни, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 5-ишчи гуруҳи таркиби" бўлимидан "туризм" сўзи чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сонли Фармонининг 4-банди учинчи хатбошидан "туризм" сўзи чиқариб ташлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли қарори билан тасдиқланган 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимларини ривожлантириш Комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш Республика комиссияси тўғрисидаги Низомнинг 10-бандидаги "Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари "Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга кўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сонли қарорининг 2-иловаси ўттиз олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лавозимига кўра - Вазирлар Маҳкамасининг Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, комиссия котиби";


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли қарорининг 6-банди:

иккинчи хатбошидаги "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш" сўзлари "Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари икки томонлама - вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплексининг раҳбари бўйсунувида бўлади".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 6 январдаги ПҚ-2718-сонли қарорининг 1-иловаси олтинчи хатбошидаги "маданият ва спорт" сўзлари "маданият, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сонли қарорининг 5-банди иккинчи хатбошидаги "туризм" сўзи чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3057-сонли қарори 4-иловасининг 12-бандидаги "маданият ва спорт" сўзлари "маданият, спорт ва туризм" сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт базавий тармоқларидаги лойиҳа ишларини ҳамда муҳандис-лойиҳаловчиларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-3557-сонли қарорининг 7-банди, 8-банди тўртинчи хатбоши ва 12-банднинг иккинчи хатбошидан "туризм" сўзи чиқариб ташлансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сонли қарорининг 2-банди олтинчи хатбошидан "туризм" сўзи чиқариб ташлансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сонли қарорининг 2-бандидан "туризм" сўзи чикариб ташлансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари директорларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида" 2005 йил 28 февралдаги Ф-2146-сонли фармойишининг 2-иловаси 14-банди ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Савол варақалари Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан ишлаб чиқилади ва Республика комиссияси томонидан тасдиқланади".


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 25 апрелдаги Ф-4917-сонли фармойишининг:


а) 4-банди иккинчи хатбошидан "туризм" сўзи чиқариб ташлансин;


б) илованинг 5-банди, 19-банднинг иккинчи хатбоши, 20-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларидан "туризм" сўзи чиқариб ташлансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 28 августдаги

ПФ-5526-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган баъзи ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3226-сонли қарорининг 2- ва 3-бандлари иккинчи хатбоши, шунингдек, унинг 2-иловаси.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3051-сонли қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3403-сонли қарори.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2018 йил 23 февралдаги ПҚ-3560-сонли қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 август























































Время: 0.2303
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск