ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.11.2019 й. ПФ-5872-сон "Давлат хизматларини кўрсатишда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.11.2019 й.

N ПФ-5872



ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШДА ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ

ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА

ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида"ги ПҚ-4193-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонидаги Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бериш тартиби ва муддатларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини 2019 йил 1 декабргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2020 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами тақдим этилишини якунласин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 12 ноябрдаги

ПФ-5872-сон Фармонига

ИЛОВА



Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида

яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳнома ва

фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси

тўғрисидаги низомга киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 7-банддаги:

"а" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами";

26 ва 27-хатбошилари чиқариб ташлансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини олиш учун жисмоний шахс яшаш жойидаги ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилиши керак.

Шахснинг розилиги билан яшаш гувоҳномасида соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан яшаш гувоҳномаси эгасининг қон гуруҳи ва қандай резусга мансублиги тўғрисидаги белгилар қўйилади.

Яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами тўғрисидаги маълумот бўлмаган тақдирда, яшаш гувоҳномаси ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Хорижий шахс ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномасига ушбу Низомда кўзда тутилмаган ёзувларни киритиш тақиқланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 ноябрь




































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск