ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2020 й. 449-сон "Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.2020 й.

N 449




КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА ДОРИ

ВОСИТАЛАРИ, ТИББИЙ БУЮМЛАР ВА ТИББИЙ

ТЕХНИКАЛАР МУОМАЛАСИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши курашишда мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигининг олдини олиш, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган, мазкур қарорга иловага мувофиқ рўйхатдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар импорт қилинганда, уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан, 5 кун муддатда сертификатлаштириш (фақат айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда) асосида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Агентликнииг қўшма хулосаси асосида мазкур қарорга иловадаги рўйхатга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, ушбу қарор 1-бандинииг амал қилиш муддатини узайтириш ҳуқуқи берилсин.

2. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган тартиб асосида дори воситалари ва тиббий буюмлар импорти билан шуғулланувчи ташкилотлар дори воситаларини айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда сертификатлаштириш учун дори воситасининг қадоғида ёки қўллаш бўйича йўриқномаларида халқаро патентланмаган номи ўзбек ёки рус ёхуд инглиз тилида кўрсатилишини таъминлаган ҳолда, ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг синов баённомасини ва синов усуллари кўрсатилган ҳужжатни тақдим этишлари шарт.

3. Мазкур қарор билан тасдиқланган COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши (реэкспорт божхона режими бундан мустасно) 2020 йил 1 октябрга қадар вақтинчалик тўхтатилсин.

Бунда, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган айрим дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни экспорт қилишга Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Агентликнинг қўшма хулосаси асосида рухсат берилади.

4. Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги коронавирус пандемияси ҳамда санитария-эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг экспорт қилинишига бўлган чекловнинг муддатидан олдин бекор қилиш бўйича, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклиф киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари республика ҳудудидан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши устидан қатьий назорат ўрнатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари билан биргаликда халқаро юк ташувчилар ва экспедиторлик ташкилотларига мазкур қарор талаблари, мазмун ва моҳиятини тушунтирилиши ва етказилишини таъминласин;

мазкур қарор ижроси доирасида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни Ўзбекистон Республикасига олиб келиш юзасидан авиарейсларни ташкил этиш таклифини билдирган ташаббускорларга амалий ёрдам кўрсатиш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур қарор мазмун ва моҳиятини тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли эътиборига етказилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 июлдаги

449-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан

ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти

билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси

билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган

дори воситалари ва тиббий буюмлар

РЎЙХАТИ

T/p

Дори воситаларининг халқаро патенланмаган

номи ва тиббий буюмлар номи


Шакли


1

Гидроксихлорохин, хлорхин


Таблетка

2

Парацетамол, ацетаминофен


Таблетка

3

Строфантин К


Ампула

4

Эпинефрин


Ампула

5

Эноксапарин


Шприц, эритма, лиофилизат

6

Меропенем


Флакон

7

Апиксабан


Таблетка, капсула

8

Допамин


Ампула

9

Желатин (модификацияланган)


Флакон

10

Имипинем/Циластатин


Флакон

11

Колхицин


Таблетка, капсула

12

Норэпинефрин


Флакон, ампула

13

Метилпреднизолон


Таблетка, флакон

14

Пипекурония бромид


Таблетка, ампула, флакон

15

Тоцилизумаб, Левилимаб, Сарилумаб, Канакинумаб


Флакон, ампула, шприц, шприц-ручка


16

Цефепим/сульбактам


флакон

17

Грипп вакцинаси (УРВИ)


Эритма сақлаган бир марталик шприц, флакон


18

Коронавирус вакцинаси (COVID-19)


Эритма сақлаган бир марталик шприц, флакон, ампула


19

Пневмококк вакцинаси


Эритма саклаган бир марталик шприц, флакон


20

Панкурония бромид / Пипекурония бромид / Атракурия бесилат


Кукун, эритма


21

Цефепим + тазобактам


Кукун

22

Липосомал амфотерицин-В


Лиофилизат

23

Casirivimab / Imdevimab


Флакон

24

Осельтамивир


Капсула

25

COVID-19 га антитана ва антигенга экспресс тестлар


Дона

        

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 июль



































Время: 0.2029
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск