ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.07.2020 й. ПҚ-4787-сон "Ўзбекистон Республикаси алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.2020 й.

N ПҚ-4787



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ БОЗОРИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ҲАМДА ВИНОЧИЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сон "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) бошқарув ходимларининг чекланган сони 57 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Агентлик директорига, зарур ҳолларда, Агентлик тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Агентлик Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Агентлик республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Агентлик директори Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Агентлик директорининг ўринбосарлари Агентлик директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

Агентлик ходимларига нисбатан, қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби сақланиб қолинади.


3. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини реализация қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек ноқонуний маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва айланмасини назорат қилишни кучайтириш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган субсидиялар;

алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг беш фоизи миқдоридаги ажратмалар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сон Фармонига асосан ушбу ажратма миқдори 2020 йил 31 декабргача уч фоиз қилиб белгиланганлиги инобатга олинган ҳолда);

Агентлик ҳузуридаги "Энология лабораторияси" ва "Узумчилик ўқув маркази" давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган ажратмалар;

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқарганлик ёки этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси учун тўланадиган жарима суммасининг 50 фоизи;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланадиган корхоналар томонидан лицензия талаблари бузилганлиги учун тайинланадиган жарималар;

тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун давлат божи, шунингдек истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширишга лицензиялар бериш учун тўланадиган йиғимлар ва йиллик лицензия тўловлари;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилаб қўйилсинки, мазкур банднинг учинчи хатбошиси 2022 йил 1 январга қадар амал қилади.


5. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

Агентликнинг техник навли узумзорлар ва виночилик соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлашга қаратилган комплекс мақсадли дастурларини амалга ошириш, шу жумладан узум кўчатларини харид қилиш, узумнинг селекция навларини яратиш ва уларни экишни ташкиллаштириш билан боғлиқ вазифаларининг самарали бажарилиши;

сув тежовчи, шу жумладан томчилатиб суғориш технологияларини жорий этишга қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда субсидиялар бериш;

саноатбоп токзорларда ирригация тадбирларини ўтказиш, жумладан сув етказиб бериш, артезиан қудуқлар, қувурлар ва резервуарлар барпо этиш, сув етказиб бериш учун насос ва қувурлар, сув сақлаш учун сиғимлар сотиб олиш;

техник навли узум плантацияларини яратиш ҳамда узум, мевалар ва резаворлардан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасининг 50 фоизидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича қарз бериш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизли пунктгача чегирган ҳолда тижорат банкларига кредит ресурсларини бериш;

маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш;

маҳаллий шароитда ток ўсимлиги тўқималаридан (меристема ҳужайра) "In vitro" усулида етиштирилган ток кўчатларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш;

умумий қийматининг камида 15 фоизи лойиҳа ташаббускори томонидан молиялаштириладиган техник навли узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича бўлғуси ҳосил, токзор ва (ёки) ер участкасига бўлган ҳуқуқни гаровга олган ҳолда кафиллик тақдим этиш;

техник навли узум кўчатларини шпалерага кўтариш учун субсидиялар ажратиш;

виночилик соҳасидаги хорижий мутахассислар ва консультантларни жалб этиш, узум етиштирувчиларни, Агентлик ва виночилик корхоналари ходимларини, шу жумладан хорижда, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

маҳаллий алкоголь, шу жумладан вино маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича фестиваллар, кўргазмалар ва ярмаркалар ташкил этиш, алкоголь соҳаси корхоналарининг, шу жумладан хорижда ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишига кўмаклашиш ҳамда уларнинг бундай тадбирлардаги иштироки билан боғлиқ харажатларини қоплаш;

саноатбоп узумчилик ва виночилик, янги турдаги алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маркетингда "ноу-хау" билан боғлиқ бўлган илмий лойиҳаларни молиялаштириш;

техник навли узумларнинг оналик майдонлари ва коллекция участкалари, кўчатхона (питомник)лар барпо этиш;

коллекцион вино ва коньяк дистилляти маҳсулотларини захирага қўйиш;

Агентлик ва унинг идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, унинг марказий аппаратини таъминлаш, шу жумладан Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш, хусусан устамалар тўлаш, шунингдек Агентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тадбирлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни;

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


7. Белгилансинки, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Агентлик томонидан қабул қилинади.

8. Қуйидагилар:

2020-2024 йилларда саноатбоп токзорлар барпо этиш ва қайта ишлаш учун хом ашё етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;

2020-2024 йилларда токзорларда ресурс тежамкор, замонавий агротехнологиялар жорий этиш ва сув ресурслари билан таъминлаш прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда 2020-2022 йилларда тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантиришга қаратилган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати ҳамда тармоқ корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш графигини тасдиқласин.


9. Белгилансинки, Агентлик қуйидагиларни 2021 йил 1 январга қадар амалга оширишга масъул ҳисобланади:

а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги ва Тошкент кимё-технология институти билан биргаликда халқаро стандартлар ва талабларни инобатга олган ҳолда истеъмол ва техник этил спиртини ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича технологик регламентни ишлаб чиқиш;

б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимини (кейинги ўринларда - ҳисобга олиш ахборот тизими) қуйидагиларни назарда тутган ҳолда жорий этиш:

2021 йил 1 январгача истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқарувчилар ҳамда 2022 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мулкдорларининг ўз маблағлари ҳисобидан истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўлчов ускуналарини ва ҳисобга олиш ахборот тизимига ахборот узатувчи бошқа ҳисобга олиш ва қайд этиш воситаларини ўрнатиш. Бунда ўлчов ускуналари ҳамда бошқа ҳисобга олиш ва қайд этиш воситаларига техник талаблар Агентлик томонидан белгиланади;

ҳисобга олиш ахборот тизимини ўзаро ахборот алмашинувини ўрнатиш учун молия, иқтисодиёт органлари, шунингдек солиқ ва божхона хизматлари, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг барча ишлаб чиқарувчиларини, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи корхоналарни ҳисобга олиш ахборот тизимига улаш;

в) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича "таҳлика-таҳлил" тизимини жорий этиш.


10. Белгилаб қўйилсинки:

ҳисобга олиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу тизим ишлаши учун зарур инфратузилмани яратиш бўйича ишлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий этиш ва унда ишлаш истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг савдоси билан шуғулланувчи корхоналар учун мажбурий ҳисобланади.


11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликни зарур алоқа, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан ва кенг полосали Интернет тармоғига уланишини белгиланган тартибда таъминласин.


12. "Ўзстандарт" агентлиги ва Агентлик:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 сентябрга қадар техник этил спиртини ишлаб чиқариш ягона давлат стандартини ишлаб чиқсин ва жорий этсин;

2021 йил 1 июлга қадар Агентлик ҳузуридаги "Энология лабораторияси" ДУКни халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациядан ўтказишни ташкил этсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзстандарт" агентлиги истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг ҳақиқий айланмаси ҳажмларини мониторинг қилиш, уларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини, шунингдек лицензия талабларига риоя этилишини назорат қилишда Агентликка яқиндан кўмаклашсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 6-уй манзилида жойлашган Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ва Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бино ва иншоотларини жиҳозлари ва ташкилий техникаси билан бирга Агентликнинг оператив бошқарувига берилишини, шунингдек тугатиш жараёни якунланганидан кейин уларнинг қолган пул маблағлари ва асосий воситаларини Агентликка ўтказилишини таъминласин.


15. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 23 июлдаги

ПҚ-4787-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки

бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни

ривожлантириш агентлиги

ТУЗИЛМАСИ




Ёрдамчи

1



Директор























Дегустация комиссияси























































Директор ўринбосари



Соҳага инновацияларни жорий қилиш бўйича директор ўринбосари



Тармоқни стратегик режалаштириш ва молиявий менежмент бўлими

4















Алкоголь ва тамаки бозорини назорат қилиш ва уларнинг айланмаси таҳлили бошқармаси

5





































Узумчиликни ривожлантириш ва агротехнологияларни жорий қилиш бўлими

4



Саноат корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва стандартлаштириш бўлими

5



Виночиликни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

3



























Комплаенс назорати бўйича бош мутахассис

1





































Ресурс тежовчи технологияларни жорий қилиш ва рақамлаштириш бўлими

3



Ташқи иқтисодий фаолият, экспорт ва логистикани ривожлантириш  бўлими

3



Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

2



























Лицензиялар реестрини юритиш ва мониторинги бўлими

3





































Илм-фан ютуқлари ва инновацияларни жорий қилиш бўлими

3



Инвестицияларни жалб қилиш ва тармоқ лойиҳаларини амалга ошириш бўлими

4



Ишлар бошқармаси

1



























Ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш бўлими

3

















Этил спиртининг сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар*





















Савдо ва маркетингни ривожлантириш бўлими

2































Ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими

2



































































"Узумчилик ўқув маркази" ДУК



















Юридик бюро

2













































































































Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1































































































































Махсус ишлар бўйича бош мутахассис

1































































































































Матбуот котиби

1

















































      

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 57 нафар.


*) Штат бирликлари сони ишлаб чиқариш ходимлари учун назарда тутилган нормативлар бўйича белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 23 июлдаги

ПҚ-4787-сон қарорига

2-ИЛОВА



Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь

ва тамаки маҳсулотларини реализация қилиш

тизимини такомиллаштириш, шунингдек ноқонуний

маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва айланмасини

назорат қилишни кучайтириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш

механизми


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


1.

Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан туристик йўналишларда ташкил этилган дегустация ҳудудларида (жойларида) чакана реализация қилинган табиий вино (қадоқлангандан ташқари) маҳсулотларига ноль даражали ставка бўйича акциз солиғи солиш тартибини белгилаш.


Қонун лойиҳаси

2020 йил

1 декабрь


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), ДСҚ (Ш.Кудбиев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов)


2.

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш, шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини чекланмаган муддатга бериш, шунингдек, аввал расмийлаштирилган рухсат гувоҳномаларини қайта расмийлаштиришни бир иш кунида амалга ошириш тизимини жорий этиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳалари


2020 йил

1 сентябрь

ДСҚ (Ш.Кудбиев)


3.

Алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини 2021 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчилар тоифасига ўтказиш.


Қонун лойиҳаси

2020 йил

1 декабрь

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), ДСҚ (Ш.Кудбиев)


4.

Ноқонуний олиб кирилган ва (ёки) реализация қилинаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш бўйича жамоатчилик назоратини таъминловчи махсус дастурий (мобиль) иловани жорий этиш.


Рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси натижаси билан ташкилий тадбирлар


2020 йил

1 декабрь

Агентлик, ДСҚ (Ш.Кудбиев), "CRPT TURON" МЧЖ (А.Бачикалов)


5.

Маҳаллий кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари намуналарини жамоат жойларида текин тарқатишни истисно этган ҳолда, уларнинг рекламасига рухсат бериш тартибини жорий этиш.


Қонун лойиҳаси

2020 йил 15 сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов)

6.

Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда узум, мева ва резаворлардан тайёрланган алкоголь маҳсулотларини шишадан бошқа қадоқларда ишлаб чиқариш тартибини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 ноябрь

Агентлик, "Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров)


7.

Халқаро илмий-тадқиқот институтларини жалб этган ҳолда этил спирти ишлаб чиқариш учун сарфланаётган буғдой меъёрини қайта тасдиқлаш ҳамда уларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қоплаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 декабрь

Агентлик, Молия вазирлиги (Т.Ишметов), ДСҚ (Ш.Кудбиев), "Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров), Тошкент кимё-технология институти


8.

Чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш корхоналарида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга ошириш, шунингдек, уларни ваколатли органлар билан сифат ва стандарт назоратидан ўтказиш мақсадида экспертизадан ўтказиш ва мазкур харажатларни Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қоплаш тартибини ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 октябрь

Агентлик, Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)


9.

"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонун талабларига асосан этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда лицензия талаб ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузиш ҳолатларининг аниқ мезонларини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2020 йил

1 сентябрь

Агентлик


10.

Халқаро йўналишдаги аэропорт ва темир йўл вокзалларида камида 70 кв. метрдан иборат маҳаллий табиий вино чакана савдосига ихтисослашган савдо нуқталари ("Duty free" андозасида) очиш учун ишлаб чиқарувчи корхоналарга жой ажратиш чораларини кўриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

1 сентябрь

Транспорт вазирлиги (Э.Ганиев)


11.

Истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўлчов ускуналарини ҳамда ҳисобга олиш ахборот тизимига ахборот узатувчи бошқа ҳисобга олиш ва қайд этиш воситаларини ўрнатиш тартибини ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 октябрь

Агентлик, Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)


12.

Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган ҳамда республикадаги мавжуд истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий ускуналарини мажбурий рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, унинг мулкдорларини Агентликда рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда ускуналарни идентификация кодлари орқали маркировкалаш тартибини ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 октябрь

Агентлик, Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)


13.

Янги турдаги ҳамда шишадан бошқа қадоқдаги алкоголь маҳсулотлар учун акциз солиғини ҳисоблаш ҳамда акциз маркалари билан маркалаш тартибини ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 октябрь

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), ДСҚ (Ш.Кудбиев), Агентлик


14.

Алкоголь маҳсулотларини қадоқлашда фойдаланилган шиша қадоқларни қайта ишлаш ва уларни утилизация қилишни рағбатлантириш тизимини жорий этиш бўйича таклиф киритиш.


Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш

2020 йил

1 декабрь

Агентлик, "Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров)


15.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан алкоголь маҳсулотларининг импорти билан шуғулланувчи корхоналарга улгуржи савдо фаолияти учун илгари берилган лицензиялар асосида 2020 йил 1 августга қадар янги лицензия талабларини ҳисобга олган ҳолда уларни қайта расмийлаштирилиши шарти билан алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолият юритишига рухсат бериш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

Бир ҳафта муддатда


Агентлик

16.

2021 йил 1 январдан бошлаб, этил спирти нархини давлат томонидан тартибга солишни бекор қилиш, шунингдек, этил спиртини реализация қилиш тизимига бозор механизмларини жорий этиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2020 йил

1 октябрь

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Агентлик


17.

2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишда Алкоголь маҳсулотларини рўйхатдан ўтказилган (патентланган) товар белгиларининг мавжудлиги бўйича лицензия талабини жорий этиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2020 йил

1 ноябрь

Агентлик


18.

Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан:

этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ўлчов ускуналарини харид қилиш ҳамда ўрнатиш бўйича харажатлари учун бир йил муддатга қайтариш ва мақсадли фойдаланиш шартлари билан ссудалар ажратиш;

ҳисобга олиш ахборот тизимидан фойдаланиш ҳамда уни келгусида такомиллаштириш харажатларини молиялаштириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

1 сентябрь

Агентлик


19.

Маҳаллий алкоголь маҳсулотлари экспорт ҳажмларини ошириш, жумладан тайёр ва хом ашё маҳсулотларини Россия Федерацияси бозорига имтиёзли асосда киришини таъминлаш чораларини кўриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар, музокаралар

Доимий

равишда


Агентлик, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б.Абидов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Ф.Арзиев)






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 23 июлдаги

ПҚ-4787-сон қарорига

4-ИЛОВА



2020-2024 йилларда саноатбоп токзорлар барпо этиш

ва қайта ишлаш учун хомашё етиштиришнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Мавжуд

саноатбоп

токзорлар

майдони

(га)

шундан:


Янги

токзор-

лар барпо

этиш

прогнози

(га)


йиллар


Ялпи

ҳосил

(минг

тонна)


йиллар


Узум-

ни

қайта

ишлаш

(минг

тонна)


йиллар


ҳосилли

токзорлар

майдони

(га)


ёш ток-

зорлар

майдони

(га)


2020

йил

2021

йил

2022

йил

2023

йил

2024

йил

2020

йил

2021

йил

2022

йил

2023

йил

2024

йил

2020

йил

2021

йил

2022

йил

2023

йил

2024

йил


Жами:


15 836


11 239


4 597


22 310


2 200


3 300


4 665


5 605


6 540


811,3


89,9


112,4


136,6


216,4


256,0


567,9


62,9


78,7


95,6


151,5


179,2


1

Қорақалпоғистон Республикаси


341


341

1 050

200

200

150

200

300

17,1



1,7

6,5

8,9

12,0



1,2

4,5

6,2

2

Андижон вилояти


302

245

57

310


50

60

100

100

15,2

2,0

2,5

2,9

3,6

4,2

10,6

1,4

1,7

2,1

2,5

3,0

3

Бухоро вилояти


867

823

44

1 650

100

300

450

400

400

51,5

6,6

8,2

9,9

11,6

15,2

36,0

4,6

5,8

6,9

8,1

10,6

4

Жиззах вилояти


1 001

306

695

4 000

500

500

850

1050

1100

51,2

2,4

3,1

3,7

18,0

24,0

35,8

1,7

2,1

2,6

12,6

16,8

5

Қашқадарё вилояти


1 093

925

168

2 815

350

450

585

650

780

67,8

7,4

9,3

11,1

17,3

22,7

47,4

5,2

6,5

7,8

12,1

15,9

6

Навоий вилояти


96

41

55

630

40

100

140

150

200

5,7

0,3

0,4

0,5

1,6

2,8

4,0

0,2

0,3

0,3

1,1

2,0

7

Наманган вилояти


1 277

1 127

150

1 400

100

200

350

350

400

69,3

9,0

11,3

13,5

16,5

18,9

48,5

6,3

7,9

9,5

11,6

13,2

8

Самарқанд вилояти


2 612

2 231

381

3 445

250

450

650

845

1250

141,0

17,8

22,3

26,8

34,3

39,7

98,7

12,5

15,6

18,7

24,0

27,8

9

Сурхондарё вилояти


2 052

1 151

901

1 800

200

300

400

450

450

92,2

9,2

11,5

13,8

27,0

30,6

64,5

6,4

8,1

9,7

18,9

21,4

10

Сирдарё вилояти


155

118

37

380

50

50

80

100

100

9,1

0,9

1,2

1,4

2,5

3,1

6,3

0,7

0,8

1,0

1,7

2,1

11

Тошкент вилояти


4 963

3 479

1 484

3 750

350

450

700

1050

1200

237,3

27,8

34,8

41,7

63,8

69,2

166,1

19,5

24,4

29,2

44,6

48,4

12

Фарғона вилояти


745

708

37

830

30

200

200

200

200

42,2

5,7

7,1

8,5

9,3

11,7

29,6

4,0

5,0

5,9

6,5

8,2

13

Хоразм вилояти


332

85

247

250

30

50

50

60

60

11,8

0,7

0,9

1,0

4,3

4,9

8,3

0,5

0,6

0,7

3,0

3,5

               





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 23 июлдаги

ПҚ-4787-сон қарорига

5-ИЛОВА



2020-2024 йилларда токзорларда ресурс

тежамкор, замонавий агротехнологиялар жорий

этиш ва сув ресурслари билан таъминлаш

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Томчи-

латиб суғориш

тизимини

жорий қилиш

(га)

йиллар


Бурғула-

надиган

қудуқлар

ва насос

станциялар

сони (дона)


йиллар


2020

йил


2021

йил


2022

йил


2023

йил


2024

йил


2020

йил


2021

йил


2022

йил


2023

йил


2024

йил


Жами:


17 270


1 500


2 650


3 500


4 380


5 240


604


57


86


128


154


179


1

Қорақалпоғистон Республикаси


700


150

150

200

200

27

5

5

4

5

8

2

Андижон вилояти


300


50

50

100

100

6


1

1

2

2

3

Бухоро вилояти


1 500

100

200

400

400

400

44

2

8

12

11

11

4

Жиззах вилояти


4 000

500

500

850

1 050

1 100

113

14

14

24

30

31

5

Қашқадарё вилояти


2 200

250

350

450

500

650

78

10

12

16

18

22

6

Навоий вилояти


540

40

100

100

150

150

16

1

2

4

4

5

7

Наманган вилояти


1 100

100

250

200

250

300

38

2

5

10

10

11

8

Самарқанд вилояти


2 450

200

250

400

650

950

96

7

12

18

24

35

9

Сурхондарё вилояти


1 250

50

200

250

300

450

48

5

8

11

12

12

10

Сирдарё вилояти


300

50

50

50

70

80

8

1

1

2

2

2

11

Тошкент вилояти


2 000

150

350

400

500

600

106

10

12

20

30

34

12

Фарғона вилояти


680

30

150

150

150

200

20


5

5

5

5

13

Хоразм вилояти


250

30

50

50

60

60

4


1

1

1

1

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 24 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 27 июль, 28-29-сон, 332-модда














































Время: 0.2025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск