ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2020 й. 452-сон "Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.2020 й.

N 452




ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ

МАНБАЛАРИ ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ

ВА УЛАРДАН ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН

ЭНЕРГИЯНИНГ ДАВЛАТ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергияни ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларининг давлат ҳисобини юритишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги "UZINFOCOM" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар белгиланган тартибда, қуйидагиларни:

қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчиларга ягона идентификация рақамини онлайн режимида тақдим этишни;

мазкур қарор билан белгиланган тартиб ва талабларга мувофиқ қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергия бўйича ҳисоботларни электрон шаклда онлайн режимда тақдим этишни;

қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган ва (ёки) етказиб бериладиган энергияни ҳисобга олиш бўйича маълумотларни автоматлаштирилган тарзда йиғиш, тизимлаштириш ва таҳлил қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Ягона маълумотлар базасини ташкил қилишни таъминловчи автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиб жорий этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Ягона маълумотлар базасини жорий этишда қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги - буюртмачи этиб;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар - молиялаштириш манбалари этиб;

Ягона маълумотлар базасини Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ахборот тизими билан интеграциялаштиришни таъминлаш белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 24 июль


























Время: 0.1812
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск