ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Умумий қоидалар /

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.07.2020 й. 452-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 июлдаги

452-сон қарорига

ИЛОВА



Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг

ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг

давлат ҳисобини юритиш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қайта тикланувчи энергия манбалари (кейинги ўринларда - ҚТЭМ) қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


қайта тикланувчи энергия манбалари - атроф-муҳитда табиий ҳолда қайта тикланувчи қуёш энергияси, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув оқимларининг табиий ҳаракати, биогаз ва биомасса энергияси;


қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар (кейинги ўринларда - энергия ишлаб чиқарувчилар) - ҚТЭМдан энергия ишлаб чиқаришни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахслар;


қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчи - ҚТЭМнинг қурилмаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар;


қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмалари - ҚТЭМдан энергия ишлаб чиқариш, энергияни қабул қилиб олиш, ўзгартириш, тўплаш ва (ёки) узатиш, шунингдек ҳисобга олиш бўйича технологик асбоб-ускуналар мажмуаси, технологик ва (ёки) бутловчи асбоб- ускуналар;


қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган энергияни ҳисоблаш - ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва ваколатли органларга ҳисобот бериш учун ҚТЭМдан ишлаб чиқарилган энергиянинг ҳақиқий миқдорини тегишли замонавий ҳисоблаш приборлари ва ҳисоблагичлар кўрсаткичлари асосида қайд қилиш ва ҳисоблаш тизими.


махсус ваколатли давлат орган - қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат орган - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги.


ягона маълумотлар базаси - ҚТЭМ қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини автоматлаштирилган тарзда юритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг ягона маълумотлар базаси.


3. Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


4. ҚТЭМ қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш энергия ишлаб чиқарувчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда - идентификация рақами) ва муайян вақт давомида ҚТЭМдан ишлаб чиқариладиган энергия тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлади.


5. Махсус ваколатли давлат орган томонидан ҚТЭМ қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш учун 2021 йил 1 мартдан бошлаб энергия ишлаб чиқарувчилар ушбу Низомда белгиланган тартибда ягона маълумотлар базаси орқали идентификация рақамини олишлари лозим.



2-БОБ. ЭНЕРГИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРНИ ВА ҚТЭМ

ҚУРИЛМАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


6. Энергия ишлаб чиқарувчилар идентификация рақамини олиш учун махсус ваколатли давлат органига қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган аризани online тарзда автоматлаштирилган тартибда ягона маълумотлар базаси орқали тақдим этади:

энергия ишлаб чиқарувчилар тўғрисидаги маълумотлар (юридик шахслар учун - реквизитлари (жойлашган манзили), жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) учун - фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш (почта) манзили);

энергия ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ҚТЭМнинг тури (қуёш, шамол, биогаз, геотермал ва бошқалар);

энергия ишлаб чиқариш қувватларининг жойлашуви ва улар эгаллаган майдони;

қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарган давлат ва ишлаб чиқарилган санаси, энергия ишлаб чиқарувчи асосий қурилмаларнинг тури ва қуввати, мувофиқлик сертификати мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ишга тушириш санаси.


7. Энергия ишлаб чиқарувчилар идентификация рақамини олгандан кейин ўз фаолияти давоми ушбу Низомнинг 6-бандида келтирилган унга тегишли маълумотлари ўзгарган тақдирда ўттиз календарь куни мобайнида махсус ваколатли давлат органига тегишли ўзгарган маълумотларни илова қилган ҳолда идентификация рақами бўйича тузатишлар киритилиши юзасидан ягона маълумотлар базасида қўшимча ариза тўлдиради ва ушбу ариза махсус ваколатли давлат органи томонидан икки иш куни мобайнида кўриб чиқилиб индентификация рақами бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилади.



3-БОБ. ЭНЕРГИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРГА

ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ВА

ҚТЭМ ҚУРИЛМАЛАРИДАН ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН

ЭНЕРГИЯНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


8. Энергия ишлаб чиқарувчиларга идентификация рақамини тақдим етиш, улар томонидан ягона маълумотлар базаси орқали online ариза тўлақонли тўлдирилгандан сўнг махсус ваколатли давлат органи томонидан икки иш куни давомида бепул амалга оширилади.


9. Идентификация рақамини олиш учун энергия ишлаб чиқарувчилар ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган маълумотларни электрон тарзда ягона маълумотлар базасига тўлиқ киритади.


10. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотларни энергия ишлаб чиқарувчилар томонидан тўлиқ тўлдирилмаганлиги идентификация рақамини тақдим этмаслик учун асос бўлиб ҳисобланади ва бундай ҳолатларда идентификация рақамини олиш учун киритилган ариза ягона маълумотлар базасида автоматлаштирилган тартибда қабул қилинмайди.


11. ҚТЭМдан ишлаб чиқарилган энергияни ҳисобга олувчи тегишли замонавий ҳисоблаш приборларининг ва ҳисоблагичларнинг техник кўрсаткичлари, метрологик тавсифлари ушбу приборлар ва ҳисоблагичлар бўйича қабул қилинган техник регламентлар ҳамда стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши лозим.


12. Ҳар бир энергия ишлаб чиқарувчи унга махсус ваколатли давлат органи томонидан тақдим этилган идентификация рақами бўйича ҳар чоракда электрон тарзда ҚТЭМдан ишлаб чиқарилган ва (ёки) етказиб берилган энергия миқдори тўғрисидаги маълумотларни (ҳисоботни) ягона маълумотлар базасига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда киритиб боради.


13. Махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмасига мувофиқ, ҚТЭМдан ишлаб чиқарилган энергияни ҳисобга олишнинг тегишли ҳисоблаш приборлари ва ҳисоблагичларининг кўрсаткичлари ҳар чоракда бир марта "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ва "Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамияти томонидан кўрикдан ўтказилиши мумкин.


14. Энергия ишлаб чиқарувчилар ҚТЭМнинг қурилмаларидан фойдаланишни ва (ёки) уларда энергия ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатса ёки улардан воз кечса, бу ҳақида ягона маълумотлар базасида орқали махсус ваколатли давлат органини ариза билан хабардор қилади ҳамда уларнинг индентификация рақами бекор қилинади.



4-БОБ. НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


15. Энергия ишлаб чиқарувчилар томонидан ушбу Низом талабларининг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Назорат қилиш давомийлиги бир кундан кўп бўлмаслиги ва даврийлиги, агар номувофиқликлар аниқланмаса, уч йилда бир мартадан кўп бўлмаслиги лозим.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Тегишли давлат органлари ҚТЭМдан фойдаланиш соҳасидаги имтиёзлар ва преференцияларни татбиқ этишда энергия ишлаб чиқарувчиларнинг тегишли маълумотларини Ягона маълумотлар базасидан уларнинг идентификация рақами орқали олишлари лозим.


17. Ушбу Низомга мувофиқ ҚТЭМ қурилмалари ва уларда ишлаб чиқарилган ва (ёки) етказиб берилган энергия миқдори тўғрисидаги тақдим этилган маълумотларнинг тўғри расмийлаштирилганлигига, асослилигига ва ҳаққонийлигига энергия ишлаб чиқарувчилар жавобгардирлар.


18. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


19. Мазкур Низом расман тасдиқланган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.






Низомга

1-ИЛОВА



Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг

ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг

давлат ҳисобини юритиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

-

Субъектлар

-

Тадбирлар

-

Бажариш муддатлари

1-босқич

-

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар

-

Қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ)дан энергия ишлаб чиқарувчилар (Энергия ишлаб чиқарувчилар) идентификация рақамини олиш учун аризани (тегишли тўлиқ маълумотлар билан) online тарзда ҚТЭМ қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини автоматлаштирилган тарзда юритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Ягона маълумотлар базасига (Ягона маълумотлар базаси) киритади.

-

ҚТЭМ ускуналарини илк бор ўрнатганда тўқсон кун мобайнида / ускуналарга ўзгартиришлар киритганда ўттиз кун мобайнида

2-босқич

-

Ягона маълумотлар базаси

-

Энергия ишлаб чиқарувчилар томонидан идентификация рақамини олиш учун Ягона маълумотлар базасига online ариза тўлақонли тўлдирилгандан сўнг идентификация рақами шакллантирилади ва энергия ишлаб чиқарувчига тақдим этади.

-

икки иш куни муддатда

3-босқич

-

Энергия ишлаб чиқарувчилар

-

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан тақдим этилган идентификация рақами бўйича ҳар чоракда электрон тарзда ҚТЭМдан ишлаб чиқарилган ва (ёки) етказиб берилган энергия миқдори тўғрисидаги маълумотларни (ҳисоботни) ягона маълумотлар базасига киритиб боради.

-

ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасигача

4-босқич

-

Ягона маълумотлар базаси

-

Энергия ишлаб чиқарувчилар томонидан ҚТЭМдан ишлаб чиқарилган ва (ёки) етказиб берилган энергия миқдори тўғрисидаги Ягона маълумотлар базасига киритилган ҳисоботларни таҳлил қилиб бориш.

-

Доимий равишда

5-босқич

-

Ўзэнергоинспекция

-

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ва улардан ишлаб чиқариладиган энергиянинг давлат ҳисобини юритиш талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.

-

ҳар уч йилда бир марта

         





Низомга

2-ИЛОВА



Қайта тикланувчи энергия манбаларидан

ишлаб чиқарилган ва етказиб берилган

энергия миқдори тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Кўрсаткичлар


Ўлчов

бирлиги


____ _____ ____ ____

(идентификация рақами)


_______йил


1-чорак


2-чорак


3-чорак


4-чорак


1.

Ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори


кВт.соат





2.

Ягона электр энергетика тизимига етказиб берилган электр энергияси миқдори


кВт.соат





3.

Локал тармоққа етказиб берилган электр энергияси миқдори


кВт.соат





4.

Ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси миқдори


Гкал.





5.

Локал тармоққа етказиб берилган иссиқлик энергияси миқдори


Гкал.





6.

Ишлаб чиқарилган биогаз миқдори


минг куб.м





7.

Локал тармоққа етказиб берилган биогаз миқдори


минг куб.м





              


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 24 июль














































Время: 0.0313
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск