ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 26.06.2020 й. 14-2020-сон "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.07.2020 й. 2936-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.07.2020 й.

N 2936-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ  ВА  ЎРТА  МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

26.06.2020 й.

N 14-2020


БУЙРУҒИ



"Олий таълим муассасаларининг раҳбар

ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим

усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон "Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 5 сентябрдаги 11-2017-сон "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2936, 2017 йил 23 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси 23.10.2017 й., 10/17/2936/0162-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                             И. Маджидов






Буйруққа

ИЛОВА



"Олий таълим муассасаларининг раҳбар

ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим

усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг муқаддимасидаги "2015 йил 20 августдаги 242-сон "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" деган сўзлар "2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон "Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддимадаги "2015 йил 20 августдаги 242-сон "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" деган сўзлар "2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон "Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-банддаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомда" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 8-банддаги "3" рақами "2" рақами билан алмаштирилсин;


г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Тингловчиларининг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлашда раҳбар ва педагог кадрларнинг охирги 3 йиллик касбий, ўқув-методик ва илмий-методик фаолияти натижалари (электрон портфолиода қайд этилган кўрсаткичлари асосида), педагогик (малакавий) амалиёт, курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовлари натижалари, битирув (лойиҳа) ишини ҳимоя қилиш натижалари ҳисобга олинади.";


д) 14-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


е) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Тингловчининг педагогик (малакавий) амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2938, 2017 йил 23 октябрь) ҳамда битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2937, 2017 йил 23 октябрь) мувофиқ амалга оширилади.";


ж) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат берилади.

Тест саволлари тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг ўқув дастури доирасида тузилади.

Тингловчига тест топшириқларини бажариш учун 100 та тест саволи берилади. Онлайн тест синовларининг натижалари шу вақтнинг ўзида эълон қилинади.";


з) 17-банддаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомга" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовлари, педагогик (малакавий) амалиёт ҳамда педагог кадрларнинг охирги 3 йиллик касбий, ўқув-методик ва илмий-методик фаолияти натижаларига (электрон портфолиода қайд этилган кўрсаткичлари асосида) кўра аттестацияга қўйиш асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтказилади.";


к) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Тингловчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.";


л) 20-банддаги "якуний онлайн-тест синовларига" деган сўзлар тегишли равишда "онлайн тест синовларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


м) 21-банддаги "тест синовларига" деган сўзлар "онлайн тест синовларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 24 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 10 август, 31-сон, 362-модда

















































Время: 0.1953
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск