ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / ОИТС, жинсий ва юқумли касалликларни даволаш ва олдини олиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.07.2020 й. ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.07.2020 й.

N ПФ-6035



КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИ ЮМШАТИШ,

АҲОЛИНИНГ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК

ОСОЙИШТАЛИГИ ВА САЛОМАТЛИГИНИ САҚЛАШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Дунёда коронавирус пандемияси хавфининг тобора кучайиб бораётгани юқумли касалликлар, шу жумладан коронавирус инфекциясига қарши курашиш фаолиятидаги ёндашувларни ҳамда санитария-эпидемиология хизматининг институционал асослари ва ташкилий тузилмасини ҳозирги мураккаб шароит ва орттирилган тажрибалардан келиб чиқиб такомиллаштиришни талаб этмоқда.

Айниқса, касалликларнинг олдини олиш ва уларни профилактика қилиш, эрта аниқлаш, тўғри ташхис қилиш ва даволашда санитария-эпидемиология хизмати билан бирламчи тиббий-санитария муассасалари (қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар, тез ёрдам станциялари ва шошилинч тиббий ёрдам муассасалари) ўртасида тузилмавий боғлиқлик ва ўзаро ҳамжиҳатликдаги фаолиятни йўлга қўйиш зарур.

Шунингдек, жамоат саломатлигини сақлашда касалликлар профилактикаси, инсон иммунитетини мустаҳкамлаш, бунинг учун аввалам бор тўғри овқатланиш ва жисмоний фаолликни оширишни тизимли ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш устувор вазифага айланмоқда.

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлигини таъминлашнинг маҳаллалар ва аҳоли хонадонлари даражасигача қамраб оладиган яхлит тизимини яратиш, санитария-эпидемиология хизматининг яқин ва ўрта истиқболдаги ривожланишини белгилаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш (замонавий лабораториялар, асбоб-ускуналар, махсус техника, тест тизимлари, ҳимоя воситалари ва бошқалар), соҳа учун кадрларни тайёрлаш ва жалб қилиш мақсадида:


1. Мамлакатда коронавирус пандемияси кучайиб бораётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси (А.Н. Арипов) аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш бўйича қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга оширсин:

а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда беш кун муддатда ҳудудларда шаклланган ижобий тажрибадан келиб чиқиб:

маҳаллалар ва аҳоли хонадонларида юқумли касалликлар, шу жумладан коронавируснинг олдини олиш, симптомсиз, енгил кечаётган беморлар ва улар билан мулоқотда бўлган шахсларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳар бир оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда мобил гуруҳларни ташкил қилсин;

мобил гуруҳлар таркибига биринчи навбатда малакали шифокор ёки инфекционист ҳамда патронаж ҳамшираси киритилишини таъминласин;

Молия вазирлигини жалб қилган ҳолда мобил гуруҳларни дори-дармон, алоқа, транспорт воситалари ва бошқа зарур асбоб-ускуна ва анжомлар (шахсий ҳимоя воситалари, пульсоксиметр, пирометр ва бошқалар) билан таъминлаш чораларини кўрсин;

мобил гуруҳлар учун соддалаштирилган йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларини тизимли йўлга қўйиш, лаборатория текширувидан ўтказишда тирбандликнинг олдини олиш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида лаборатория текшируви амалиётига хусусий секторни жалб қилган ҳолда экспресс-тест ва иммунофермент таҳлили усуллари киритилишини таъминласин;

б) алоҳида хизмат кўрсатиш ташкил этилган тиббиёт муассасалари, улардаги бўш койкалар сони, касалларни қабул қилиш ҳолати, касалликка чалинган ва тиббиёт муассасаларида ҳамда бошқа рухсат этилган ҳудудларда даволанаётган беморлар сони, уларнинг ҳолати, дори воситалари, шунингдек, зарур лаборатория ва тиббиёт анжомлари ва техникасининг мавжудлиги ҳамда ҳолати юзасидан маълумотларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан ижтимоий тармоқларда эълон қилинишини таъминласин;

в) аҳоли томонидан мурожаат қилинганда ҳамда уларда касаллик белгилари аниқланганда тезкорлик билан коронавирус инфекциясига таҳлил олиш ва таҳлил натижаларини уч кунлик муддатда уларни шахсий телефон рақамлари орқали хабардор қилиш чораларини кўрсин;

г) ўн беш кун муддатда тиббиёт муассасалари ўртасидаги ахборот алмашиш тизимини соддалаштириш мақсадида ҳисоботлар тури, даврийлиги ва бошқа қоғозбозликлар билан боғлиқ жараёнларни электрон тизимга ўтказиш орқали кескин қисқартирилишини таъминласин;

д) қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда коронавирус касаллигига чалинган беморларга уй шароитида ёрдам кўрсатишнинг қуйидаги тартибини жорий қилсин:

ҳар бир оилавий поликлиника кесимида умумий амалиёт шифокори ва патронаж ҳамшираси учун аниқ хонадонлар тақсимланади ҳамда умумий назорат оилавий поликлиника мудири томонидан амалга оширилади;

ҳар бир туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида тажрибали шифокорлардан иборат бўлган касалликка чалинган беморларни саралаш ва эвакуация қилиш, даволаш жараёнини мониторинг қилиш гуруҳлари тузилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар бир туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида бирламчи бўғин шифокорлари билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг врачлари оператив маслаҳатлашиш ва беморлар аҳволини тўғри баҳолай олиш имконини берадиган алоқа тизими ўрнатилади;

оилавий поликлиника мудири ҳар куни касаллиги симптомсиз, енгил кечаётган беморлар, улар билан мулоқотда бўлган шахслар сони, аҳволи, шунингдек, даволаш муолажаларини олаётган беморларда касаллик кечиш динамикаси тўғрисидаги маълумотларни телефон ёки онлайн видеоалоқа тизими орқали туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг оилавий поликлиникалар бўйича координаторига етказиб боради;

уй шароитида даволанаётган беморлар аҳволи динамикасида салбий ўзгаришлар кузатилган тақдирда мобил гуруҳга мурожаат қилиб, беморни туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига тегишли бўлган тиббиёт муассасаларига ётқизиш чораларини кўради;

е) соҳада кадрларга бўлган эҳтиёжни қаноатлантириш, ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини соддалаштириш мақсадида:

икки ҳафта муддатда қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги мавжуд кичик ва ўрта тиббий ходимлар вакант жойлари тиббиёт таълим муассасалари битирувчилари, пенсионерлар ва бошқа тиббиёт мутахассислигига эга бўлган шахслар орасидан тўлиқ тўлдирилишини таъминласин;

ўн беш кун муддатда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази билан биргаликда тиббиёт муассасалари умумий клиник лабораторияларининг врач-лаборантларини вирусология лабораторияларида фаолият кўрсатиши учун тайёрлаш, шу жумладан амалий кўникмаларини шакллантириш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил қилсин;

йигирма кун муддатда республикадаги олий таълим муассасаларининг "Биология" таълим йўналишини тугатган битирувчиларини Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, Тошкент тиббиёт академияси ва унинг ҳудудий филиаллари, Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтларида вирусология лабораториясининг врач-лаборанти мутахассислиги бўйича бир ойлик қайта тайёрлаш курсларини йўлга қўйсин. Бунда, мазкур курслар онлайн тарзда ўтказилиб, олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

коронавирус пандемиясини бартараф этиш бўйича эълон қилинган карантин тадбирлари якунига қадар барча тиббиёт олий таълим муассасаларининг давлат гранти асосида таҳсил олган битирувчиларини 1 йилгача бўлган муддатга вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилинишини таъминласин. Бунда вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилинаётган мутахассислар учун уй-жой ва бошқа қулай шароитлар яратиш билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

йигирма кун муддатда Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази ҳудудий бўлинмаларининг тиббий ходимларини "валеолог" мутахассислигига қайта ихтисослаштириш бўйича бир ойлик қисқа муддатли онлайн курсларини ташкил қилсин;

ж) Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази томонидан бирламчи тиббий-санитария муассасаларини (қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиниклар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар) жалб қилган ҳолда аҳолининг кенг қатламлари ва ҳар бир хонадонда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, зарарли одатларга қарши курашиш, тиббий маданиятни ривожлантириш, жисмоний тарбия, спорт ва тўғри овқатланишни фаол тарғиб қилиш бўйича доимий равишда зарур чоралар кўриб борилишини таъминласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги "Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4310-сон қарори билан эҳтиёж юқори бўлган тор мутахассисликлар бўйича шифокорларни бирламчи тиббиёт-санитария муассасалари учун бир йилдан кам бўлмаган муддатда бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларида (интернатура) тайёрлаш тизими йўлга қўйилганлиги инобатга олинсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Молия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 15 августга қадар бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларида (интернатура) таҳсил олаётган умумий амалиёт шифокорларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини ишлаб чиқсин ва жорий қилсин;

2020 йил 20 августга қадар бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларида (интернатура) таҳсил олиш учун шифокорлар мутахассисликлари рўйхатини тасдиқласин;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларини (интернатура) тўлиқ жорий қилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (кейинги ўринларда - Санитария-эпидемиология хизмати), унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилсин.

Белгилансинки, Санитария-эпидемиология хизмати унинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар билан бирга яхлит тизимни ташкил қилади.


4. Санитария-эпидемиология хизматининг тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларига коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб этилган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўланиши татбиқ этилсин.

Вазирлар Маҳкамаси Санитария-эпидемиология хизматининг жозибадорлигини ошириш ва тизимга малакали мутахассисларни жалб этиш мақсадида 2021 йил 1 мартга қадар пандемиядан кейинги даврда ҳам тиббиёт ва Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг янгиланган тизимини тасдиқласин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги "Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4695-сон қарорининг 1-бандида назарда тутилган меҳнатга қўшимча ҳақ тўлаш шартлари Санитария-эпидемиология хизматининг ходимларига қўлланилади.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2021 йил 1 январдан бошлаб:

Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг амалдаги ойлик иш ҳақларига қўшимча равишда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлганда лавозим маошига - 30 фоиз, фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлганда - 60 фоиз ҳар ойлик устамалар белгиланади;

Санитария-эпидемиология хизматининг илмий-тадқиқот муассасалари:

бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобига базавий молиялаштириш асосида амалга оширилади;

раҳбар ходимларининг иш ҳақи бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади;

б) Санитария-эпидемиология хизматига моддий-техника базасини яхшилаш ва ходимларни рағбатлантириш мақсадида аҳолига пуллик асосда (лаборатория хизмати, сертификация, экспертиза ва бошқалар) хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади;

в) Санитария-эпидемиология хизмати Давлат бюджетидан тизимга ажратилган маблағлар, уларнинг сарфланиш йўналишлари, самарадорлик натижалари юзасидан маълумотларни ҳар ой якуни бўйича жамоатчиликка эълон қилади ва ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириб боради.


6. Санитария-эпидемиология хизматининг бюджетдан ташқари Махсус жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.

Белгилансинки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларидаги барча қолдиқ маблағлари Жамғармага тўлиқ ўтказилади.


7. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

санитария-эпидемиология қонунчилигини бузганлик учун Санитария-эпидемиология хизмати томонидан қўлланилган жарималар ва жарималарни тўлаш кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пенялардан тушган маблағларнинг 50 фоизи (назорат тадбирлари бошқа давлат органлари билан биргаликда амалга оширилганда, жарима ҳамда жарималарни тўлаш кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пенялардан тушган маблағларнинг 25 фоизи);

идоравий мансуб ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ихтисослашган пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган тушумларнинг уларни амалга оширишга кетган жами харажатлар қоплангандан кейин қолган суммасининг 15 фоизи;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


8. Белгилансинки, Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

Санитария-эпидемиология хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш, шу жумладан уй-жойни ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шунингдек, ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

Санитария-эпидемиология хизматининг фармойиш бериш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш;

Санитария-эпидемиология хизмати тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

Санитария-эпидемиология хизмати олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш доирасида хорижий ва маҳаллий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш.


9. Қуйидагиларни назарда тутувчи Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, Давлат бюджетининг 1,7 млрд сўм ва халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма ва инвестиция банки) жалб қилинган 194,5 млн АҚШ доллари маблағлари ҳисобидан Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг таркибий тузилмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш, юқори технологияли асбоб-анжомлар, аппаратуралар, жиҳозлар, махсус техника, сарфловчи ва бошқа воситалар билан таъминланиши белгилаб қўйилсин.

Белгилансинки, чора-тадбирлар режасига мувофиқ харид қилинаётган асосий воситалар, қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси (Б.А.Мусаев) билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев) чора-тадбирлар режасига мувофиқ харид қилинаётган асосий воситалар, қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича жалб қилинаётган халқаро молия институтлари маблағларининг тўғри ва тўлиқ ўзлаштирилиши юзасидан доимий мониторинг юритсин.


10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни бошқариш гуруҳларини бирлаштириш ва ягона Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. 2020-2025 йилларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини халқаро стандартлар ва нормаларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш жараёнига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа халқаро экспертларни жалб қилсин.


12. Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари;

Санитария-эпидемиология хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


13. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига уларнинг фаолияти санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини ўрганиш ва таҳлиллар натижаларига асосан "Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси"ни (кейинги ўринларда - Белги) бериш амалиёти жорий қилинсин.

Белгилансинки:

Белги Санитария-эпидемиология хизмати томонидан уч хил турдаги - "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифалар бўйича 12 ой муддатгача берилади;

"яшил" тоифадаги Белгига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти Санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан ўрганилиши ва текширилишига йўл қўйилмайди (оммавий заҳарланиш ва гуруҳли касалликлар қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно). Бунда "Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" тизимининг хавфсиз объектлари реестрига киритилган туризм ва ёндош инфратузилма объектлари "яшил" тоифадаги Белгига эга бўлган объектларга тенглаштирилади;

Белги тадбиркорлик субъектларининг ташаббуси билан (ихтиёрий) ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда давлат органлари ташаббуси билан (мажбурий) берилади;

тадбиркорлик субъектларининг ташаббуси билан (ихтиёрий) Белгини олиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳамда пуллик асосда амалга оширилади. Бунда, кўрсатилаётган хизматлар учун олинадиган даромад Санитария-эпидемиология хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва ходимларни рағбатлантириш учун йўналтирилади.

Санитария-эпидемиология хизмати ва Савдо-саноат палатаси манфаатдор идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 февралга қадар Белгини бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

14. Санитария-эпидемиология хизмати ташкил этилаётганлиги муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари тугатилсин.

Белгилансинки, Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари - тегишинча Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, шунингдек, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.


15. 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги соҳасида бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида тиббиёт олий таълим муассасаларида "Тиббий-профилактика ва жамоат саломатлиги" факультети ташкил этилсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда тегишли тиббиёт олий таълим муассасаларида "Тиббий-профилактика ва жамоат саломатлиги" факультети фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўрсин;

2021 йил 1 январга қадар тиббиёт олий таълим муассасаларида халқаро рейтингларга кирувчи нуфузли хорижий тиббиёт таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида санитария-гигиена ва эпидемиология ҳамда микробиология йўналишидаги филиаллар, шунингдек, халқаро факультетлар очилишини таъминласин.


16. Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 1 мартга қадар содир бўлган фавқулодда ҳодиса, табиий офатлар, пандемия даврида йўл қўйилган камчиликлар ва орттирилган тажрибадан келиб чиқиб, "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги ва "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунларни янги таҳрирда ишлаб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин.

Бунда, лойиҳаларда юқумли ва паразитар касалликларнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши, табиий ёки техноген хусусиятга эга офатлар содир бўлиши хавфи юзага келган шароитда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъул ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги бўйича батафсил "ҳаракатлар алгоритми" ва амалга оширилиши лозим бўлган комплекс чора-тадбирлар назарда тутилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5814-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


18. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 25 июлдаги

ПФ-6035-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат

саломатлиги хизматини ривожлантириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

механизми


Бажариш

муддати


Харажатлар*


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАНИ МУСТАҲКАМЛАШ

1.

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказини замонавий юқори технологияли диагностик ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

4,2 млн

АҚШ долл.

Халқаро молия институтлари маблағлари


Санитария-

эпидемиология хизмати, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


2.

Санитария, гигиена ва касб касалликлар илмий-тадқиқод институтини замонавий юқори технологияли диагностик ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2020 йил

3,7 млн

АҚШ долл.


Халқаро молия институтлари маблағлари


Санитария-

эпидемиология хизмати, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3.

Республика ўлат профилактика марказини, унинг филиаллари ва бўлинмаларини замонавий юқори технологияли диагностик ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2020 йил

2 млн

АҚШ долл.


Халқаро молия институтлари маблағлари


Санитария-

эпидемиология хизмати, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


4.

Вирусология илмий-текшириш институтини замонавий юқори технологияли диагностик ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2020 йил

3,8 млн

АҚШ долл.

Халқаро молия институтлари маблағлари


Санитария-

эпидемиология хизмати, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


5.

Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий лаборатория комплекслари фаолиятини такомиллаштириш ва замонавий юқори технологияли диагностик ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

66,8 млн

АҚШ долл

Халқаро молия институтлари маблағлари


Санитария-

эпидемиология хизмати, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


6.

Ҳудудий юқумли касалликлар шифохоналарини замонавий юқори технологияли диагностик ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

5 млн

АҚШ долл.

Халқаро молия институтлари маблағлари


Санитария-

эпидемиология хизмати, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


7.

Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказларини замонавий юқори технологияли диагностик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

2 млн

АҚШ долл.

Халқаро молия институтлари маблағлари


Санитария-

эпидемиология хизмати, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


8.

ОИВ инфекцияси юққанлик вақтини ташхис қилиш учун вирус антигенини аниқловчи диагностикумлар харид қилиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил


2021 йил


350 млн сўм


350 млн сўм


Давлат бюджети ва халқаро молия институтлари грант маблағлари


Санитария-

эпидемиология хизмати, Молия вазирлиги


9.

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан реконструкция ишларини амалга ошириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021 йил

5,9 млн

АҚШ долл.

Халқаро молия институтлари маблағлари

Санитария-

эпидемиология хизмати, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


10.

Вирусология илмий-текшириш институти моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан реконструкция ишларини амалга ошириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

2,4 млн

АҚШ долл.

Халқаро молия институтлари маблағлари


Санитария-

эпидемиология хизмати, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


11.

Санитария, гигиена ва касб касалликлар илмий-тадқиқод институти моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан реконструкция ишларини амалга ошириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021 йил

4,6 млн

АҚШ долл.

Халқаро молия институтлари маблағлари


Санитария-

эпидемиология хизмати, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


12.

Республика ўлат профилактика маркази, унинг филиаллари ва бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан реконструкция ишларини амалга ошириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

6,8 млн

АҚШ долл.


Халқаро молия институтлари маблағлари


Санитария-

эпидемиология хизмати, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


13.

Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан реконструкция ишларини амалга ошириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

50 млн

АҚШ долл

Халқаро молия институтлари маблағлари, инвестиция дастурлари доирасида Давлат бюджети маблағлари


Санитария-

эпидемиология хизмати, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


14.

Санитария-эпидемиология хизмати муассасаларида омборхоналарни қуриш, совутиш ускуналари, совутгич, музлаткич, стабилизатор, генератор, авторефрижиратор харид қилиш орқали унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2020 йил давомида

17,2 млн АҚШ долл.

Вакцинация ва иммунизация бўйича Глобал альянс маблағлари

Санитария-

эпидемиология хизмати, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


15.

Юқумли касалликлар шифохоналари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

5 млн

АҚШ долл.

Халқаро молия институтлари маблағлари


Санитария-

эпидемиология хизмати, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


16.

Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари лаборатор комплексларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

5 млн

АҚШ долл.

Халқаро молия институтлари маблағлари


Санитария-

эпидемиология хизмати, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


17.

Санитария-эпидемиология хизмати муассасаларини ихтисослаштирилган транспорт воситалари билан таъминлаш, шу жумладан:

а) Санитария-эпидемиология хизмати бошқармалари ва бўлимларини:


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020-2021

йиллар




Санитария-

эпидемиология хизмати, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

дезинфекция камералари ўрнатилган транспорт воситалари;



2020 йил

5,49 млн

АҚШ долл.

Халқаро молия институтлари маблағлари


санитар автотранспортлар;



2020 йил

3,15 млн АҚШ долл.


Халқаро молия институтлари маблағлари


хизмат велосипедлари;



2020 йил


757 млн сўм


Давлат бюджети маблағлари


б) ўлат профилактикаси бўлимлари ва филиалларини:



2020 йил

480 минг АҚШ долл.

Халқаро молия институтлари маблағлари


УАЗ тиббий хизмат (санитария) автомобиллари;


2020 йил

480 минг

АҚШ долл.


Халқаро молия институтлари маблағлари


юқори ўтувчанликка эга махсус енгил автомобиль Пикап ISUZU D-MAX;

юқори ўтувчанликка эга юк ташувчи транспорт воситаси;



2020 йил

529 минг

АҚШ долл.


Халқаро молия институтлари маблағлари


сув ташиш учун автотиркама.



2020 йил

120 млн сўм

Давлат бюджети маблағлари


II. ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

18.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Юридик ва жисмоний шахслар томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена меъёрларига риоя этилишини назорат қилишни амалга ошириш бўйича маъмурий регламентни тасдиқлаш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

объектларда санитария-эпидемиология назоратини амалга ошириш тартиби ва даврийлигига қўйиладиган табақалашган талабларни уларнинг хавф-хатарлар тоифаси ва функционал мақсадларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш;

хавф-хатар тоифаси паст бўлган назорат объектлари учун текширишлар ўтказишни бекор қилиш ҳамда масофавий мониторингни амалга ошириш;

хавф-хатарларни барвақт аниқлаш бўйича кенг жамоатчилик билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, бу борада таъсирчан жамоатчилик назорати жорий қилинишини таъминлаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори

2021 йил

1 май

-

-

Санитария-

эпидемиология хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

Санитария-эпидемиология хизмати ҳузурида аҳолининг санитария-эпидемиология соҳасида илмий ва инновацион изланишлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида мутасадди вазирлик, идоралар малакали мутахассислари ҳамда олимлардан иборат махсус илмий кенгаш ташкил этиш.

Махсус илмий кенгаш низоми ва унинг таркибини тасдиқлаш.


Буйруқ

2020 йил

1 сентябрь

-

-

Санитария-

эпидемиология хизмати, манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Аҳолининг санитария-эпидемиология соҳасида илмий ва инновацион изланишлар юзасидан Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Л.М.Исаев номидаги филиали учун белгиланган тартибда 2020-2025 йилга мўлжалланган манзилли давлат буюртмасини шакллантириш ва амалга ошириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

Ҳар йили

-

Давлат бюджети

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Санитария-

эпидемиология хизмати

21.

"Тиббий профилактика ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш ишлари самарадорлигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

2020 йил

10 август

-

-

Санитария-

эпидемиология хизмати, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Озиқ-овқат хомашёси ва истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи объектлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг самарали механизмларини жорий қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, ушбу объектларда аниқланган санитария-гигиена соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун ундирилган жарималар ҳисобидан мазкур ҳуқуқбузарликни қайд этган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш механизмларини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори

2021 йил

1 май

-

-

Санитария-

эпидемиология хизмати, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

23.

Аҳолининг санитария маданиятини ошириш, касалликлар, айниқса, юқумли касалликларни олдини олиш, санитария-гигиена ва эпидемиология масалаларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида медиа дастур ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини;

мазкур Фармон мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида кенг тушунтирилишини;

мазкур қарор ижросининг бориши тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумотларни кенг жамоатчиликка тезкорлик билан етказилишини таъминлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

Бир ҳафта

муддатда

Ижрочилар

маблағлари

-

Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Халқаро пресс-клуб, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Санитария-

эпидемиология хизмати


24.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари тайёрланадиган тиббиёт олий таълим муассасаларида "валеология", "тиббий психология", "нутрициология", "диетология", "фармакология", "кинезиология", "реабилитология", "профпатология" фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишни жорий этиш.

Бунда, тиббиёт олий таълим муассасаларининг "олий ҳамширалик иши" йўналиши бўйича мутахассисликка эга бўлган кадрларга 2023 йилдан бошлаб "валеология" тиббий ихтисослиги бўйича тиббий фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини бериш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020/2021

ўқув

йилидан


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

25.

Оқава сувлар, чанг, газ, ҳид, чиқиндилар ва бошқаларни атроф-муҳитга чиқариш орқали уни ифлослантирувчи давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган ишлаб чиқариш корхоналари томонидан етказилган зарарни юмшатиш ва саломатликни тиклаш учун йиллик даромадини, шунингдек, бошқа манбалар ҳисобидан тегишли ажратмаларни Санитария-эпидемиология хизматига ўтказиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Таҳлилий маълумот

2020 йил

1 ноябрь

-

-

Санитария-

эпидемиология хизмати, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


            

Изоҳ: мазкур суммаларга лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва бошқа жараёнлар натижаларига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


Чора-тадбирларни амалга ошириш харажатларининг жами: 1,697 млрд сўм ва 194,529 млн АҚШ долл., шундан:


млрд сўмда

млн АҚШ долл.

Давлат бюджети маблағлари

1,697

-

Халқаро молия институтлари маблағлари

-

177,329

Вакцинация ва иммунизация бўйича Глобал альянс маблағлари

-

17,2

          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 25 июлдаги

ПФ-6035-сон Фармонига

2-ИЛОВА



2020-2025 йилларда санитария қоидалари,

нормалари ва гигиена нормативларини халқаро

стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш

РЕЖАСИ

Т/р

СанҚваМ йўналишлари

Жами

Шундан:


2020

йил


2021

йил


2022

йил


2023

йил


2024

йил


2025

йил


1.

Овқатланиш гигиенаси


27

4

4

5

5

5

4

2.

Коммунал гигиена


53

8

8

9

9

9

10

3.

Меҳнат гигиенаси


58

10

10

10

10

9

9

4.

Радиация хавфсизлиги


13

2

2

2

3

2

2

5.

Даволаш-профилактика муассасалари гигиенаси


16

2

3

3

3

3

2

6.

Болалар ва ўсмирлар гигиенаси


38

5

8

8

6

6

5

7.

Токсикология


5

1

1

2

1

-

-

Жами:


210

32

36

39

37

34

32

       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 3 август, 30-сон, 340-модда


























Время: 0.2193
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск