ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ 30.06.2020 й. 3265-сон билан рўйхатга олинган 15.06.2020 й. Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-19-сон, Энергетика вазирлигининг 01-05-4-3202-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 30 июнда 3265-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси ва

Энергетика вазирлигининг

2020 йил 15 июндаги 01-02/12-19

ва 01-05-4-3202-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан

электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган

электр энергиясини божхона назорати ва божхона

расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар фойдаланилади:


электр энергияси - бир вақтнинг ўзида ҳосил қилиниши ва истеъмол қилиниши билан тавсифланадиган алоҳида турдаги товар;


ҳисоб-китоб даври - электр энергияси узатиш ва қабул қилиш амалга ошириладиган вақт оралиғи (календар ой);


электр энергиясининг ҳисобини юритувчи асбоблар - электр узатиш тармоқлари орқали ўтган электр энергияси ҳажмини аниқлаш учун энергетика объектларига ўрнатилган ҳисоблагичлар;


божхона назорати жойи - давлатлараро электр узатиш тармоғидаги электр энергиясининг ҳисобини юритувчи асбоблар ўрнатилган жой;


энергетика объекти - электр станциялари, нимстанциялар, тақсимлаш қурилмалари, электр узатиш тармоқлари ва бошқа электр энергиясининг ҳисобини юритувчи ҳисоблагичлар ўрнатилган иншоот ва қурилмалар;


энергетика тизими - тезкор-диспетчерлик бошқаруви остида электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш бўйича узлуксиз технологик жараёнининг умумий режими билан ўзаро боғлиқ бўлган энергетика объектлари мажмуи;


энергия таъминоти ташкилоти - шартнома асосида энергияни сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;


Марказий Осиё бирлашган энергетика тизими (МО БЭТ) - электр узатиш линиялари билан боғланган ягона энергетика режимида ишловчи Марказий Осиё давлатлари энергетика тизимлари бирлашмаси;


давлатлар энергетика тизимларининг параллел ишлаш режими - ягона электр режими билан боғланган электр энергиясини режали ҳамда/ёки технологик (режадан ташқари) узатилишида давлатлар энергия тизимларининг параллел ишлаш жараёни;


"Энергия" МДМ - Марказий Осиё ҳудудидаги тегишли аъзо давлатларининг "Энергия" мувофиқлаштириш-диспетчерлик маркази;


электр энергиясининг давлатлараро техник оқимлари - божхона чегараларидан давлатларнинг ўзаро боғланган энергия тизимлари орқали ўтган электр энергияси оқимлари;


энергия тизими бўйича электр энергиясининг қолдиқ оқими - ҳисоб-китоб даврида амалда ишлаб турган барча кучланиш тоифасидаги давлатлараро электр узатиш линиялари орқали оқиб ўтган электр энергияси техник оқимларининг алгебраик йиғиндиси;


МО БЭТ давлатлари - тегишли энергетик тизимларининг электр энергиясини ўзаро етказиб бериш шартномалари ва параллел ишлаш шартлари асосида, уларнинг ҳақиқатда амалга ошган (тезкор ёки амалда) қолдиққимларининг "Энергия" МДМ томонидан тақсимланган электр энергияси оқимлари миқдори;


бошқа чегарадош давлатлар - Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали электр энергияси оқимларини амалга ошириш ваколатига эга бўлган тегишли энергетика ташкилоти томонидан аниқланган оқимлар;


энергетика тизимлари ўртасида электр энергиясининг технологик (режадан ташқари) оқимлари - давлатларнинг параллел ишловчи энергетика тизимлари ўртасида ҳисоб-китоб даври учун шартномавий миқдоридан ортиқча узатилган ёки қабул қилинган электр энергияси ҳажмлари, шу жумладан:

электр энергияси параметрларини белгиланган меъёрларда ушлаб туриш ҳамда ростлаш (тартибга солиш) жараёнида вужудга келган электр энергияси оқимлари;

оқимлар бўйича тезкор ва амалдаги маълумотлар ўртасидаги фарқ;

давлатлар энергетика тизимлари ўртасида авария ҳолатларини олдини олиш, бартараф этиш ёки тугатиш мақсадида вужудга келадиган электр энергияси оқимлари;


электр энергияни ташиш учун технологик сарф - технологик ва физик жараёнларда ҳосил бўладиган ўзига хос хусусиятлар билан шартланган электр энергияси сарфи;


назорат божхона пости - божхона назорати жойидаги ҳудудда жойлашган Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали электр энергиясини ҳақиқатда узатилиши устидан назоратни амалга оширувчи божхона пости;


божхона расмийлаштируви пости - электр энергиясининг тижорат ва технологик (режадан ташқари) узатилишларининг ҳужжатли расмийлаштирувини амалга оширадиган божхона пости.



2-БОБ. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ БОЖХОНА

ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ОЛИБ ЎТИЛИШИ УСТИДАН

БОЖХОНА НАЗОРАТИ


2. Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр энергиясини узатиш тармоқлари орқали электр энергиясининг олиб ўтилиши устидан божхона назорати назорат божхона пости ходимлари томонидан божхона назорати жойларида электр энергиясининг ҳисобини юритувчи асбоблардан кўрсаткичларни олишда иштирок этиш, божхона мақсадлари учун ҳисоб ва ҳисобот тизимини, ҳужжат ва маълумотларни текшириш йўли билан амалга оширилади.

Божхона назорати жойлари Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ белгиланади.


3. Электр энергияси ҳисобини юритувчи асбоблардан кўрсаткичларни олиш, ҳар ойда энергетика объектининг масъул вакиллари томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи кунида (ўртача Европа вақти Гринвич меридиани плюс бир соат) Тошкент вақти билан соат 4-00 да божхона назорат пости ходими иштирокида амалга оширилади.

Масъул вакиллари бўлмаган энергетика объектида божхона назорат пости ходими электр энергияси ҳисобини юритувчи асбобларнинг кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни суткалик диспетчер қайдномаси ва кўрсаткичларни бирламчи қайд этиш журнали билан таққослаб, кўрилган ҳужжатларни "Текширилди" белгиси ҳамда шахсий муҳри ва имзоси билан тасдиқлайди.

Электр энергияси ҳисобини юритувчи асбобларнинг кўрсаткичлари текширилганидан сўнг энергетика объекти масъул ходими (агар мавжуд бўлмаган тақдирда, тегишли ҳудудий энергетика ташкилоти вакили) томонидан назорат божхона пости ходимининг иштирокида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда уч нусхада далолатнома расмийлаштирилади.

Далолатноманинг нусхалари тегишли равишда энергетика объектига, назорат божхона постига ва "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" аколциядорлик жамиятига (бундан буён матнда Ўзбекистон МЭТ деб юритилади) юборилади.

Энергетика тизимлари электр тармоқларининг бўлиниш чегараси тегишлилик баланс бўйича электр энергиясини узатиш линиясининг маълум нуқтасида жойлашганда, Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали узатилган электр энергияси ҳажми, унинг бўлиниш чегарасидан ҳисобни юритиш асбоби ўрнатилган жойигача бўлган қисми учун сарфланган технологик сарф миқдорини инобатга олган ҳолда ҳисобланади.

Ўзбекистон МЭТ электр энергиясининг давлатлараро техник оқимлари ҳисобини юритиш асбоблари кўрсаткичларини олиш тўғрисидаги далолатномага ва (ёки) бошқа тасдиқловчи ҳужжатларга асосан энергетика тизими бўйича жами қолдиқ оқими ҳисобини аниқлайди ва ҳисобини юритади.


4. МО БЭТ аъзо давлатлар энергетика тизимлари ўртасидаги шартномалар ва параллел ишлаш шартларига мувофиқ "Энергия" МДМ, энергетика тизимининг ҳисобот давридаги энергетика тизими бўйича электр энергиясининг қолдиғига асосан тижорат оқимлари ҳажмларини (экспорт, импорт) аниқлайди.

"Энергия" МДМ электр энергияси тижорат оқимлари бўйича маълумотларни марказ раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқлаб, уни барча МО БЭТ энергетика тизимларига юборади.

Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали электр энергияси узатиш ва қабул қилиш ваколатига эга тегишли энергетика ташкилоти ҳам ўз навбатида, ҳисоб-китоб даврида амалга оширилган давлатлараро электр энергияси тижорат оқимлари бўйича маълумотларни раҳбарнинг имзоси ва корхона муҳри билан тасдиқлаган ҳолда Ўзбекистон МЭТга тақдим этади.

"Энергия" МДМ ва Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали электр энергиясини узатиш ва қабул қилиш ваколатига эга тегишли энергия таъминоти ташкилотининг маълумотларига асосан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилади.



3-БОБ. БОЖХОНА ИДЕНТИФИКАЦИЯСИ

ВОСИТАЛАРИНИ ҚЎЙИШ ВА ОЛИШ ТАРТИБИ


5. Божхона идентификацияси воситаларини қўйиш ва ечиб олиш божхона назорати жойларида назорат божхона пости ходими томонидан энергетика объекти масъул вакиллари (агар мавжуд бўлмаса, Ўзбекистон МЭТнинг тегишли ҳудудий бўлинмаси вакиллари) иштирокида амалга оширилади.


6. Божхона пломбалари энергетика ташкилотининг пломбалари қўйилган нуқталарга, ҳисобга олиш занжирлари қисқичли йиғмаларига ва электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларининг сиқиш қутиларига энергетика хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда қўйилади.

Божхона пломбаларини ҳисобга олиш занжири қисқичли йиғмаларига ва электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларининг сиқиш қутиларига қўйишдан ёхуд уларни ечиб олишдан ёки алмаштиришдан олдин энергетика объекти масъул ходимлари (агар мавжуд бўлмаса, Ўзбекистон МЭТнинг тегишли ҳудудий бўлинмаси вакиллари) пломба қўйиш жойларини тайёрлайдилар.


7. Назорат божхона пости ходими ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномани 3 нусхада расмийлаштирган ҳолда пломбаларни қўяди.

Далолатноманинг бир нусхаси назорат божхона постида, иккинчи нусхаси энергетика объектида ёки Ўзбекистон МЭТнинг тегишли ҳудудий бўлинмасида сақланади, учинчи нусхаси эса - божхона расмийлаштируви постига юборилади.


8. Божхона пломбалари фақатгина Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари томонидан ёки уларнинг рухсати билан ечилиши мумкин, бундан узатилаётган электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг иш меъёри бузилиши билан боғлиқ ҳаққоний хавф-хатар мавжуд бўлган ҳоллар мустасно.

Божхона пломбаларининг бузилганлиги ҳақида уларнинг сақланиши учун масъул шахс бузилишлар аниқланган вақтдан бошлаб бир сутка мобайнида назорат божхона постига бузилишлар сабаблари ҳақида ёзма хабар қилади.


9. Электр энергиясининг ҳисобини юритувчи асбобларни текшириш ёки алмаштириш, ёхуд божхона пломбалари бутлигининг бузилишлари талаб этадиган бошқа ишларни амалга ошириш зарурати туғилганда, божхона пломбаларининг сақланиши учун масъул шахслар назорат божхона постини ушбу ишлар олиб борилиши ҳақида, шу жумладан уларнинг бошланиш ва якунланиш саналарини кўрсатган ҳолда, камида бир кун олдин хабардор қиладилар.

Божхона пломбасини ечиб олиш назорат божхона пости ходими томонидан энергетика объекти масъул ходимлари (агар мавжуд бўлмаса, Ўзбекистон МЭТнинг тегишли ҳудудий бўлинмаси вакиллари) иштирокида мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномани 3 нусхада тузган ҳолда амалга оширилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси назорат божхона постида, иккинчи нусхаси энергетика объектда сақланади, учинчи нусхаси эса божхона расмийлаштируви постига юборилади.

Электр энергиясининг ҳисобини юритувчи асбобларни текшириш ёки алмаштириш, ёхуд божхона пломбалари бутлигининг бузилишлари талаб этадиган бошқа ишларни амалга ошириш тугатилганидан сўнг, назорат божхона пости ходими мазкур Низомнинг 5-7-бандларида белгиланган тартибда янги божхона пломбаларини ўрнатади.



4-БОБ. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ

ВА БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ


10. Ҳисоб-китоб даврида амалга оширилган барча электр энергиясининг тижорат ва технологик (режадан ташқари) оқимлари декларацияланиши лозим.


11. Электр энергиясининг божхона расмийлаштируви божхона расмийлаштируви постида амалга оширилади.


12. Энергия таъминоти ташкилоти ҳисоб-китоб даври тугаган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган далолатномага асосан божхона расмийлаштируви постига қоғоз ёки электрон шаклдаги божхона юк декларациясини (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) тақдим этади.

Қуйидагилар мавжуд бўлмаганда муваққат божхона юк декларациясини (бундан буён матнда МБЮД деб юритилади) тақдим этишга рухсат этилади:

Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномалар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;

қувур транспорти ва электр энергия узатиш тармоқлари орқали ҳақиқатда узатилган маҳсулотнинг ҳажми ва қийматини аниқлаш имконияти;

контрактларни (шартномаларни, келишувларни) ваколатли органларда рўйхатдан ўтказиш.


13. Электр энергияси қиймати декларант томонидан тақдим қилинган қиймат ёки олди-сотди шартномаси асосида аниқланади.


14. МБЮД мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган далолатномага асосан тўлдирилади.


15. МБЮД маълум қилинаётган божхона режимига нисбатан амалда бўлган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади) мувофиқ тўлдирилади.


16. МБЮДнинг 1-графасининг тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:

1-графа "Декларация тури".

Графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади - "ВД".

Графанинг иккинчи бўлмасида Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамли коди кўрсатилади.


17. МБЮД тақдим этилганда БЮДни тақдим этиш муддати МБЮДда келтирилган товарларни етказиб бериш ҳисобот ойи тугаган кундан бошлаб тўқсон календарь кундан ошмаслиги лозим.


18. МБЮД БЮД расмийлаштирилгандан сўнг, унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.


19. БЮД маълум қилинган божхона режимига мувофиқ, Йўриқнома талаблари асосида қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:


1) 1-графа. "Декларация тури".

Графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади.

Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамли коди кўрсатилади.

Графанинг учинчи бўлмасида "ПВД" белгиси кўрсатилади.


2) 7-графа. "БЮДнинг рўйхат рақами".

Графада ВБЮДнинг рўйхат рақами кўрсатилади.


3) 37-графа. "Процедура".

Графанинг охирги учта рақамига - "071" коди кўрсатилади.


20. Ташқи савдо божхона статистикаси ҳамда ташқи савдо операциялари мониторингини ва валюта назоратини амалга ошириш учун фақатгина БЮДлар ҳисобга олинади. Ташқи савдо бўйича маълумотларни тезкор равишда ҳисобга олиш мақсадида МБЮДда мавжуд бўлган маълумотлардан фойдаланиш мумкин.



5-БОБ. ЭНЕРГИЯ УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ОРҚАЛИ

ТРАНЗИТ ТАРЗДА УЗАТИЛАДИГАН ЭЛЕКТР

ЭНЕРГИЯСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ХУСУСИЯТЛАРИ


21. Давлатларнинг энергетика тизимлари бир вақтнинг ўзида ишлаган шароитда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан давлатлараро электр энергиясини узатиш тармоқлари орқали узатиладиган электр энергиясининг транзити МБЮД ёки БЮД тақдим этилмаган ҳолда амалга оширилади.


22. Божхона муносабатларида транзит бўйича хизматлар кўрсатиш жўнатувчи ва қабул қилувчи давлатлар, ҳисоб-китоб даври учун узатишлар ҳажмлари, электр энергиясининг шартли қиймати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш йўли билан расмийлаштирилади.



6-БОБ. БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИНИ

ТЎЛАШ


23. Бир календарь ой мобайнида электр энергияси узатиш тармоқлари орқали божхона чегарасидан олиб ўтилган маҳсулотлар учун божхона тўловлари БЮД ёки МБЮД тақдим этилган кундан кечиктирмаган ҳолда маҳсулотларни етказиб бериш ойининг охирги кунида амалда бўлган божхона тўловлари ставкаларига кўра Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланади.

Бунда, бир календарь ой мобайнида электр энергияси узатиш тармоқлари орқали олиб ўтилган маҳсулотларнинг қиймати божхона тўловларини ҳисоблаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан маҳсулотларни етказиб бериш ойининг охирги кунида белгиланган валюталарни расмий айирбошлаш курси бўйича аниқланади.


24. Маълумотларга аниқлик киритиш натижасида тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг миқдори ошадиган бўлса, уларнинг қўшимча тўлови БЮДни тақдим этиш билан бир вақтда амалга оширилиши лозим. Бу ҳолда пеня ҳисобланмайди.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


27. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


28. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



ТАСДИҚЛАЙМАН

Ўзбекистон Республикаси

энергетика вазири

(ўринбосари)

_________________

_________________


Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали

узатиладиган электр энергиясининг божхона

назорати жойлари

Т/р

Божхона назорати жойининг номи

(манзили)

Электр энергияси узатиш тармоғининг номланиши

Ҳисобни юритиш асбоби ўрнатилган жой, кучланиш тоифаси

Электр энергиясини узатиш йўналиши

Уланган электр узатиш тармоқлари орқали ўзаро ҳамкорлик қилувчи корхона номи

Назорат божхона пости

Давлат

(қабул, узатиш)























КЕЛИШИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси

раиси (ўринбосари)

_________________

_________________





Низомга

2-ИЛОВА



Электр энергиясининг давлатлараро техник

узатишлари ҳисобини юритиш асбоблари

кўрсаткичларини олиш тўғрисидаги

ДАЛОЛАТНОМА


20__й. _______________ учун


Нимстанциялар номи

Ҳисоблагич _____-сон

Трансформация коэффициенти

Ҳисоблагич кўрсаткичлари

Фарқи (5-4)

Электр

энергия сарфи, кВТ/с (3*6)

боши

охири

1

2

3

4

5

6

7

Бериш:







Нимстанция







1.






2.







3.







Электр энергиясини ташиш учун технологик харажат







Қабул қилиш:







Нимстанция:







1.






2.







3.







Электр энергиясини ташиш учун технологик харажат







Энергетика объекти вакили


(имзо, Ф.И.О.)

Назорат божхона пости ходими


(имзо, Ф.И.О.)




Низомга

3-ИЛОВА



Электр энергиясининг давлатлараро

тижорат узатилиши тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА


20__йил _______________учун




(ташкилот номи)


Т/р

Шартнома рақами ва санаси

Бир йилда тузилган шартномалар ҳажми

Электр энергия етказиб берилган ой

Ҳақиқатда экспорт (импорт) қилинган

кВт.с

сумма, АҚШ доллари

кВт.с

сумма, АҚШ доллари

миллий валюта















ЖАМИ:




Энергия таъминоти ташкилоти

раҳбари (ўринбосари)





Низомга

4-ИЛОВА



Электр энергиясининг ҳисоблагичлари ва уларнинг

қисқичли йиғмаларига божхона органи

пломбаларини қўйиш тўғрисидаги

ДАЛОЛАТНОМА

Ушбу далолатнома мен (биз)

томонидан

(Ф.И.О, лавозими)


(Ф.И.О, лавозими)

иштирокида

(Ф.И.О, лавозими)


да

га

(сана, ой, йил )


(ҳисобга олиш асбоби номи)


ҳисобга олиш занжирлари қисқичли йиғмаларига ва электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларининг сиқиш қутиларига пломбалар қўйилганлиги ҳақида тузилди.

Т/р

Ҳисобга олиш объектининг номи

Ҳисоблагич аниқлигининг тури ва класси

Ҳисоблагич рақами

Божхона пломбаси изи

Божхона пломбаси сони

узатишда

қабул қилишда







Идентификациялаш воситалари (божхона плобмалари)ни қўйиш вақтидаги ҳисоблагич кўрсаткичлари

Т/р

Ҳисоблагич рақами

Ҳисоблагич кўрсаткичлари

Изоҳлар





Юқорида кўрсатилган божхона назорати остидаги ҳисобга олиш асбобларидаги (ҳисоблагичлар)

(ҳисобга олиш асбобини номи)

пломбалар ечилиши ва ҳисобга олиш асбобининг очилиши фақатгина божхона органи раҳбариятини хабардор қилган ҳолда божхона органи ходимининг иштирокида амалга оширилсин.

Тезкор навбатчининг хизмат телефони______________________________________

Телефон рақами: ___________________________

(божхона органи ходими лавозим)

(Имзо)

(Ф.И.О)


(энергетика объекти вакили лавозими)

(Имзо)

(Ф.И.О)




Низомга

5-ИЛОВА



Божхона пломбаларини ечиш тўғрисидаги

ДАЛОЛАТНОМА

Ушбу далолатнома мен (биз)

томонидан

(Ф.И.О, лавозими)


(Ф.И.О, лавозими)

иштирокида

(Ф.И.О, лавозими)


да

га

(сана, ой, йил )


(ҳисобга олиш асбоби номи)


нинг мурожаатига асосан

(Ф.И.О, лавозими)


нинг электр энергиясини

ҳисобга олиш асбоблари (ҳисоблагичар), электр энергиясини ҳисобга олиш занжирлари қисқичли йиғмаларидан божхона органи пломбалари ечиб олинганлиги ҳақида тузилди.

Божхона органи пломбаси ечилиши учун сабаб

   


Т/р

Ҳисоблагич рақами

Ҳисоблагич кўрсаткичлари

Изоҳлар




(божхона органи ходими лавозим)

(Имзо)

(Ф.И.О)


(энергетика объекти вакили лавозими)

(Имзо)

(Ф.И.О)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 3 август, 30-сон, 350-модда
















































Время: 0.1765
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск