ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2020 й. ПҚ-4790-сон "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2020 й.

N ПҚ-4790



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК

ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6035-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг (кейинги ўринларда - Санитария-эпидемиология хизмати) асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

санитария-эпидемиология соҳасида потенциал хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, республика ҳудудидаги юқумли касалликлар табиий ўчоқлари устидан эпидемиологик мониторинг ва эпидемияга қарши профилактик тадбирлар мажмуини амалга ошириш;

санитария-гигиена, радиацион гигиена, физик омиллар, бактериология, вирусология, паразитология ва ўта хавфли касалликлар ташхиси бўйича лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш;

инсон саломатлигига таъсир этувчи хавфли омилларни бошқариш, тизимли мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилишнинг янги шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш;

жамоат саломатлиги ва касалликлар профилактикаси ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, мазкур йўналишда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

жамоат саломатлиги ва касалликлар профилактикаси ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига оид фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар амалга ошириш, бу борадаги илмий изланишларни мувофиқлаштириш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан ҳамкорлик қилиш, озиқ-овқат хомашёси ва истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш фаолияти устидан белгиланган тартибда назорат қилиш;

соҳага оид давлат ва бошқа хизматларни кўрсатиш, маҳсулот, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига қўйиладиган мажбурий талабларга тааллуқлилиги бўйича махсус экспертизалар тайинлаш ва ўтказиш;

соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва тиббий профилактика бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

давлат ва идоравий тиббиёт статистикасини юритиш, тўплаш, таҳлил қилишига услубий раҳбарлик қилиш, аҳоли саломатлигига салбий таъсир қилувчи омилларни аниқлаш мақсадида зарур текширишлар ва сўровлар ўтказиш;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши устидан давлат санитария назоратини амалга ошириш ва қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганда қонунчиликда белгиланган чораларни қўллаш.


2. Белгилансинки, Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг тизимидаги ташкилотлар ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан тегишли тиббий асослар мавжуд бўлган тақдирда карантинда сақлаш ёки даволаниш тарзидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш;

юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган тиббий-санитария чора-тадбирларини амалга ошириш;

инсон ҳаёти ва саломатлиги учун жиддий хавф туғдирувчи юқумли касалликлар тарқалиши ёхуд техноген ёки табиий хусусиятга эга ҳалокат содир бўлиши реал хавфи вужудга келганда мулкчилик шаклидан қатъий назар объектларда текширишлар ўтказиш;

санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бузилганлиги аниқланган ҳолатларда лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш масалаларини ҳал қилиш юзасидан тегишли органлар ва ташкилотларга тақдимномалар юбориш;

юридик ва жисмоний шахсларга назорат объектидаги ҳуқуқбузарликларни бартараф қилиш учун мос равишда, аммо олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатни белгилаган ҳолда, аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини лаборатория-инструментал усулини қўллаган ҳолда ўн кундан кўп бўлмаган муддатгача текширувдан ўтказиш ҳамда текширувдан ўтказишга беғараз эксперт ёки мутахассис сифатида лаборатория ходимларини жалб қилиш;

фавқулодда вазиятларда, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келганда, оммавий заҳарланиш ва гуруҳли касалликлар қайд этилганда (даволаш муассасаси хабари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва бошқа ҳолларда) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш;

бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Санитария-эпидемиология хизмати фаолиятига шартнома асосида қўшимча ходимлар жалб қилиш.


3. Қуйидагилар:

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг умумий чекланган сони 17 554 нафар этиб белгиланади;

Санитария-эпидемиология хизмати аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун жавобгар бўлган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади;

Санитария-эпидемиология хизмати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таркибига киради, Санитария-эпидемиология хизматининг бошлиғи бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ҳамда Бош давлат санитария врачи ҳисобланади;

туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари ўз фаолиятида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаларига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари эса - Санитария-эпидемиология хизматига бевосита бўйсунадилар ва уларнинг олдида ҳисобдордир;

Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширадилар;

Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, унинг ўринбосарлари эса соғлиқни сақлаш вазирининг тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Л.М.Исаев номидаги филиали Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий тадқиқот институти ҳамда Л.М.Исаев номидаги тиббий паразитология илмий-тадқиқот институти негизида ташкил этилади;

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази барча давлат юқумли касалликлар шифохоналари ва диспансерлари ҳамда давлат тиббиёт ташкилотларининг юқумли касалликлар бўлинмалари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарликни амалга оширади;

Вирусология илмий-тадқиқот институти юридик шахс мақоми сақланган ҳолда - Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг ташкилий тузилмасига киради;

Вирусология илмий-тадқиқот институти директори бир вақтнинг ўзида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг биринчи ўринбосари ҳисобланади;

Л.М.Исаев номидаги тиббий паразитология илмий-тадқиқот институтининг клиникаси юридик шахс мақоми сақланган ҳолда - Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Л.М.Исаев номидаги филиалининг ташкилий тузилмасига киради;

Миллий референс лаборатория Лаборатория комплекси негизида ташкил қилинади. Бунда, уни молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади ва у республика ҳудудидаги барча санитария-гигиена, радиология, токсикология, бактериология, паразитология ҳамда вирусология лабораториялари натижаларини мувофиқлаштиради ва уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатади;


5. Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида юридик мақомига эга бўлмаган Биологик хавфсизлик маркази ҳамда Ген технологиялари маркази ташкил қилинсин.

6. Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғига:

зарур ҳолларда Санитария-эпидемиология хизмати марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари тузилмасига бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш, унга юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий институтлар, компаниялар, мутахассислар ва экспертларни, шу жумладан шартнома асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.


7. Санитария-эпидемиология хизмати:

икки ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари ва бўлимларининг намунавий тузилмаларини тасдиқласин;

бир ой муддатда Санитария-эпидемиология хизмати марказий аппарати ва таркибий тузилмаларни Санитария-эпидемиология хизматига юкланган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир бўлган, зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали кадрлар билан тўлдирсин;

Миллий референс лаборатория базасида микроорганизмлар банки (биологик ва генетик коллекция) ҳамда махсус иммуноглобулин ва зардоблар банки, виварий ва генетик лаборатория сингари бўлимлар ташкил этилишини таъминласин.


8. Санитария-эпидемиология хизмати Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда хавфни таҳлил қилиш механизмини жорий қилиш учун назорат остидаги объектларнинг ягона электрон базасини яратсин ва 2021 йил 1 январдан бошлаб, унинг тўлиқ ишга туширилиши ҳамда "Электрон ҳукумат" тизимига интеграция қилинишини таъминласин.

Белгилансинки:

ягона электрон базани ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси, уни кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар эса - Санитария-эпидемиология хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Санитария-эпидемиология хизмати ягона электрон базани шакллантириш, самарали фаолиятини таъминлаш ва кейинчалик ривожлантириш учун масъул ҳисобланади.

Санитария-эпидемиология хизмати назорат остидаги объектларида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини ўрганиш натижаларини ўзининг веб-сайти, ижтимоий тармоқлар ва бошқа оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда жойлаштириб борсин ҳамда ушбу йўналишда жамоатчилик фикрини тизимли равишда таҳлил қилсин.


9. Вазирлар Маҳкамаси (Б.А. Мусаев) Санитария-эпидемиология хизмати тузилиши муносабати билан барча зарур ташкилий масалаларни (қайта ташкил этиш, жойлаштириш, таъминот, молий-иқтисодий масалалар ва бошқалар) тезкорлик билан хал этилишини таъминласин.


10. Санитария-эпидемиология хизмати Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 46-уй манзили бўйича оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 27 июлдаги

ПҚ-4790-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик

осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

       



Республика санитария-эпидемиология кенгаши


Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

   


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, "Навоий КМК" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг санитария-эпидемиология хизматлари

































































































































    

Миллий референс лаборатория

    


   

Республика ОИТСга қарши курашиш

маркази

    


     

Республика ўлат профилактика маркази

    


  

Республика

дезинфекция

станцияси

   



Фуқаро авиацияси объектларида санитария-эпидемиологик осойишталик маркази




















































     

Санитария-

эпидемиология хизматининг ҳудудий бошқармалари

14


   

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказлари

14


     

Республика ўлат профилактика маркази

филиаллари

3


     

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар дезинфекция

станциялари

14



    

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази

  













































    

Санитария-

эпидемиология хизматининг туман (шаҳар) бўлимлари*


    

Марказларнинг туманлараро лабораториялар базасидаги филиаллари

63


    

Республика ўлат профилактика маркази

филиалларининг бўлинмалари

6


   

Туман (шаҳар) дезинфекция

станциялари*

















    

Л.М.Исаев номидаги филиали

   



















































     

Вирусология

илмий-тадқиқот институти

    
































































































































    

Санитария, гигиена ва касб касалликлар илмий-тадқиқот институти

   












































































































































































































*) Ҳар бир туман (шаҳар)да биттадан бирлик.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 27 июлдаги

ПҚ-4790-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик

осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

        











  

Бошлиқ - Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи

  


Ёрдамчи



























































































    

Бошлиқнинг биринчи ўринбосари




     

Бошлиқ ўринбосари

    



     

Бошлиқ ўринбосари

    



   

Бошлиқ ўринбосари

     



    

Ташкилий-

назорат ва ахборот-

таҳлил бўлими

3










































   

Эпидемиология ва юқумли касалликлар профилактикаси бошқармаси

16



Санитария-

гигиена бошқармаси

14



Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими

4



Молия-

иқтисод

бошқармаси

6






































    

Юридик бўлим

3




       

Вакциналар ва иммуно-

профилактика

бўлими

4



   

ДПМларни назорат қилиш бўлими

4


























Ахборот-

коммуникация

технология-

ларини

ривожлан-

тириш

бўлими

4

























Ахборот-ресурс бўлими

4





    

Кадрлар бўлими

3




     

Юқумли ва

паразитар

касалликлар

бўлими

4



   

Назоратларни мувофиқ-

лаштириш

бўлими

4






















































    

Биринчи бўлим

2




    

Ўта хавфли

юқумли

касалликла

бўлими

4



    

Маъмурий амалиёт бўлими

3



     

Ходимларни

қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни

ташкил этиш бўлими

3



Давлат хизматларини кўрсатиш бошқармаси*








































Халқаро ҳамкорлик шўъбаси

2




     

Ўчоқли

дезинфекция

бўлими

3






































     

Моддий-

техника

базасини

ривожлан-

тириш ва инвести-

цияларни

жалб этиш

бошқармаси

7




















      

Тиббий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шўъбаси

2











    

Лаборатория хизматини ривожлантириш бўлими

3














Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

3






































































Маркетинг ва логистика бўлими

4



    

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

3


















       

Таҳририят-

нашриёт

шўъбаси ва

босмахона

2  



























































































    

Стандартлаш ва метрология бўлими

2






































































        

Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг чекланган сони - 107 нафар.


*) Таъминоти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 3 август, 30-сон, 342-модда







































































Время: 0.2003
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск