ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий-тадқиқот фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.08.2017 й. ПҚ-3190-сон "Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.2017 й.

N ПҚ-3190



СЕЙСМОЛОГИЯ, СЕЙСМИК ЧИДАМЛИ ҚУРИЛИШ

ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИ

ВА ҲУДУДИНИНГ СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИГИ

СОҲАСИДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ОЛИБ

БОРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш тизими самарадорлигини ошириш, аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, сейсмология ва сейсмик чидамли қурилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини жаҳон талаблари даражасида ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш, ер қобиғи шакли жиддий ўзгаришини кузатувчи, сейсмик хавфни баҳоловчи ва зилзилаларни прогноз қилувчи станциялар тармоғининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ва сейсмик хавфсизлик соҳасидаги тадқиқотларни янада ривожлантириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Г.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг (кейинги ўринларда - Сейсмология институти деб юритилади). М.Т. Уразбаев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг экспериментал базасини замон талаблари даражасида модернизациялаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Сейсмология, бинолар ва иншоотларини сейсмик чидамли қилиб қуриш соҳасидаги илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Фанлар академияси президенти Б. Йўлдошев, фавқулодда вазиятлар вазири Р. Жўраев, инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмонов, Фанлар академияси Мехника ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти Р. Абиров зиммасига 1-иловада назарда тутилган тадбирларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклатилсин.

2. Қуйидагилар:

Сейсмология институти (С. Хусомиддинов) - турли миқёсда сейсмик таҳлил ва хавфни баҳолаш ҳамда туманларга бўлиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун жавобгар давлат илмий-тадқиқот муассасаси;

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти (Р. Абиров) - тупроқ устида қуриладиган иншоотларнинг сейсмик чидамлилиги муаммолари бўйича тадқиқотлар олиш бориш, сейсмик хавфни баҳолаш ва камайтириш учун жавобгар давлат илмий-тадқиқот муассасаси;

Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази (К. Кучкаров) - республика ва трансчегаравий зоналар ҳудудида сейсмик хавф устидан мониторинг ўтказиш учун жавобгар давлат муассасаси;

"ТошуйжойЛИТИ" АЖ (А. Азизов) - бинолар ва иншоотларнинг сейсмик чидамлилиги муаммолари бўйича тадқиқотлар олиб бориш, аҳоли пунктларига оид янги асосий режаларнинг сейсмик хавфини баҳолаш, уларни лойиҳалаштиришнинг самарали амалий тизимлари ва усулларини ишлаб чиқиш, шаҳарлардаги мавжуд иморатлар биноларининг сейсмик ишончлилиги, стандартлаштириш, бинолар ва иншоотларнинг сейсмик хавфини камайтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш учун жавобгар илмий-тадқиқот ташкилотлари этиб белгилансин.

4. Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) зиммасига қуйидаги вазифаларни бажариш юклансин:

сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ва сейсмик хавфсизлик соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг асосий йўналишларини шакллантириш ва мувофиқлаштириш;

сейсмология ва сейсмик чидамли қурилиш соҳасидаги илмий лойиҳаларнинг ва улар натижаларининг илмий-техник экспертизасини ташкил этиш;

фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграцияси учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

республика ташкилотлари билан тузиладиган шартномалар асосида янги илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар натижаларининг амалиётга татбиқ этилишига кўмаклашиш;

юксак илмий натижаларга эришган ва фан ривожига муносиб ҳисса қўшган олимларни, шу жумладан, ёш илмий ходимларни қўллаб-қувватлаш;

сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда республика аҳолиси ва ҳудуднинг сейсмик хавфсизлиги масалалари билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот муассасаларини моддий-техник таъминлаш учун ҳомийлик беғараз ёрдамларини жалб қилишга кўмаклашиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги (М. Болтабоев) бир ой муддатда Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудуднинг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгаш тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Г.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг моддий-техник базасини 3-иловага* мувофиқ, рўйхат бўйича харид қилинадиган илмий-техник асбоб-ускуналар билан мустаҳкамлаш тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т. Уразбаев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг моддий-техник базасини 4-иловага* мувофиқ, рўйхат бўйича харид қилинадиган илмий-техник асбоб-ускуналар билан мустаҳкамлаш тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг сейсмологик ва прогностика станцияларини янада модернизациялаш ҳамда 5-иловага* мувофиқ, рўйхат бўйича замонавий илмий асбоб-ускуналар ва ҳисоблаш техникаси воситалари билан тўлиқ таъминлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" ДУК (X. Юсупов) Сейсмология институти, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази буюртманомалари бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу қарорнинг 3, 4, ва 5-иловаларида* кўрсатилган илмий асбоб-ускуналар ҳамда ҳисоблаш техника воситалари белгиланган тартибда харид қилинишини амалга оширсин.

8. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу қарорнинг 3, 4, ва 5-иловаларида* кўрсатилган илмий асбоб-ускуналар ҳамда ҳисоблаш техникаси воситалари харид қилиниши билан боғлиқ харажатлар қуйидагилар ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 7 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 256-сонли қарорнинг 2-бандига мувофиқ, илмий муассасалар объектларини сотишдан тушадиган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг маблағлари;

Сейсмология институтининг ҳамда Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг бюджетдан ташқари маблағлари;

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари.

9. Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарилмайдиган, Сейсмология институти, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази учун "Ўзмахсусимпэкс" давлат корхонаси томонидан олиб киритиладиган, ушбу қарорнинг 3, 4, 5-иловаларида* кўрсатилган илмий асбоб-ускуналар ва ҳисоблаш техникаси воситалари 2019 йил 1 январгача божхона тўловларидан божхона расмийлаштирувчи йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси (M. Мирзаев) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (А. Мавлонов) билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, Сейсмология институти, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" ДУК томонидан ушбу қарорнинг 3, 4, 5-иловаларида* кўрсатилган рўйхатларга мувофиқ олиб кириладиган илмий асбоб-ускуналардан ва ҳисоблаш техникаси воситаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

Ушбу қарорнинг 3, 4, 5-иловаларида* кўрсатилган рўйхатларга мувофиқ, олиб кирилган илмий асбоб-ускуналардан ва ҳисоблаш техникаси воситаларидан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, божхона имтиёзлари тақдим этилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонун ҳужжатларида январда тутилган молиявий санкциялар қўлланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундирилиши белгилаб қўйилсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Йўлдошев ва фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Жўраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев



*) 3, 4 ва 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 9 августдаги

ПҚ-3190-сон қарорига

1-ИЛОВА



Сейсмология, бинолар ва иншоотларни сейсмик

чидамли қилиб қуриш соҳасидаги илмий тадқиқотларни

янада ривожлантириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш,

шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг

сейсмик хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ

          

Т/р

Тадбирларнинг номланиши


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Масъул бажарувчилар


Сейсмология соҳасидаги илмий-тадқиқотларни янада ривожлантириш

ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари

1.

Ер қобиғи шаклининг жиддий ўзгаришини стационар ва дала шароити усуллари билан мониторинг қилиш тизимини яратиш, сейсмик хавф-хатарнинг қалтис зоналарини аниқлаш. Табиатни ва сейсмоген жараёнларнинг механизмларини тадқиқ этиш соҳаси ва фундаментал базасини ривожлантириш.


Муваққат ижодий жамоани тузиш. Мақсад ва вазифаларни асослаб бериш. Илмий-тадқиқот ишларининг режаларини ишлаб чиқиш. "Турли даражалардаги тектоник тузилмалар шаклининг жиддий ўзгариши намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятларини татбиқ этиш ҳамда геологик-геофизик, гидрогеологик ва геодинамик усуллар комплекси билан уларни баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш" лойиҳасини амалга ошириш.


2018-2020

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Сейсмология институти, Инновацион ривожланиш вазирлиги

2.

Сейсмик томография ва ер қобиғини профиллаштириш усуллари билан сейсмоген зоналарнинг юпқа тузилмасини ўрганиш технологиясини ишлаб чиқиш


Муваққат ижодий жамоани тузиш. Мақсад ва вазифаларни асослаб бериш. Илмий-тадқиқот ишларининг режаларини ишлаб чиқиш. Лойиҳани амалга ошириш.


2018-2020

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Сейсмология институти, Инновацион ривожланиш вазирлиги

3.

Кучли зилзилалар тўғрисида барвақт хабардор қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юз берган зилзилалар ҳақида шошилинч хабар тарқатиш методикасини ишлаб чиқиш.


Муваққат ижодий жамоани тузиш. Мақсад ва вазифаларни асослаб бериш. Илмий-тадқиқот ишларининг режаларини ишлаб чиқиш. Лойиҳани амалга ошириш.


2018-2020

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Сейсмология институти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ФВВ


4.

8-9 балли сейсмик зоналарда жойлашган йирик сув омборларининг сейсмик хавф-хатарини мониторинг қилиш маҳаллий тармоқлари лойиҳасини ишлаб чиқиш ва яратиш.


Қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҚМҚ-2.01.03.96 "Сейсмик районларда қурилиш" (ҚМҚ-2.01.03.96)га мувофиқ маҳаллий сейсмологик мониторинг тизимини жорий этиш зарур бўлган сув омборлари рўйхатини белгилаш. Илмий-тадқиқотларнинг мақсад, вазифа ва жадвалларини аниқлаш, 8-9 балли сейсмик зоналарда жойлашган йирик гидротехника иншоотлари зоналарининг сейсмиклигини мониторинг қилиш маҳаллий тизимларини яратишнинг техник топшириқларини ишлаб чиқиш. "Йирик сув омборлари зоналарининг шакли жиддий ўзгариши геодинамикаси моделларини ҳамда уларнинг сейсмик хавф-хатарини мониторинг қилиш методологиясини ишлаб чиқиш" илмий лойиҳасини амалга ошириш. Сейсмологик мониторингнинг маҳаллий тармоқларини яратиш.


2018-2020

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Сейсмология институти, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, "Давсув-

хўжаликназорат" ДИ

5.

Бинолар ва иншоотларнинг сейсмик заифлигини инструментал баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш.


Ҳозирги вақтда қурилаётган биноларнинг сейсмик чидамлилигини экспресс-баҳолаш ва уларнинг зилзила вақтидаги ҳолатини сейсмометрик тадқиқотлар билан прогноз қилиш методикасини яратиш. Методикани тажриба лойиҳасида синаб кўриш.


2017-2018

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Сейсмология институти, "ТошуйжойЛИТИ" АЖ, ФВВ


6.

Сейсмик хавф-хатарни баҳолаш ва районлаштириш соҳасида замонавий илм-фан ютуқларини ҳисобга олган ҳолда "Сейсмик районларда қурилиш" ҚМҚ-2.01.03.96га ўзгартиришлар киритиш таклифларини ишлаб чиқиш.


Ишчи гуруҳини тузиш. ҚМҚ -2.01.03.96га киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳасини келишиб олиш. Янгиланган ҚМҚ лойиҳасини тасдиқлаш учун Қурилиш вазирлигининг Илмий-техник кенгашига киритиш.

2018 йил

декабрь



Сейсмология институти, Механика ва сейсмик чидамли қурилиш институти, Қурилиш вазирлиги, ФВВ

7.

Ўзбекистоннинг сейсмик жиҳатдан хатарли зоналарида жойлашган ҳудудларини батафсил сейсмик районлаштириш ва фаол тектоник узилишлар харитасини яратиш.


Муваққат ижодий жамоани тузиш. Объект бўйича фонд материалларини ўрганиш. Юқори сейсмик хатарли зоналарнинг кадастр хизматини молиялаштириш базасини кенгайтириш. Минтақалар ҳудудида геологик-геофизик тадқиқотлар ўтказиш. 1:200000-250000 миқёсдаги батафсил сейсмик районлаштирилган харитани ва Ўзбекистон ҳудудидаги ҳамда трансчегара зоналари фаол тектоник узилишлар харитасини тузиш.


2017-2022

йиллар


Сейсмология институти маблағлари


Сейсмология институти, вилоят ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


8.

Аҳоли пунктлар, шу жумладан истиқболдаги саноат ва фуқаролар қурилиши зонасини сейсмик микрорайонлаштириш ҳудудларини кенгайтириш.


Сейсмология институтида сейсмик микрорайонлаштириш бўлинмасини ташкил этиш. Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда республика ҳудудларини устувор районлаштириш режаларини ишлаб чиқиш. Объект бўйича фонд материалларини ўрганиш. Дала шароитида инструментал ўлчовларни ўтказиш, республика шаҳарларини сейсмик микрорайонлаштириш хариталарини тузиш.

2017-2022

йиллар


Сейсмология институти маблағлари


Сейсмология институти, вилоят ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


9.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрог-ностик мониторинг марказининг барча сейсмологик станциялари учун муқим IP-манзиллар ажратилган ҳолда сейсмик хавф-хатар мониторинги тармоғининг барча станциялари билан маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш маркази ўртасида барқарор алоқани таъминлаш.


Техник топшириқни ишлаб чиқиш. Шартнома тузиш. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.


2017 йил

сентябрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўз маблағлари


ФВВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


10.

Сейсмологик тадқиқотларнинг экспериментал базасини ривожлантириш мақсадида инструментал сейсмология лабораториясини ташкил этиш.


Лаборатория вазифаларини, истиқболдаги тадқиқотларнинг йўналишларини, штат жадвалини белгилаш.


2018 йил

январь


Фан ва технологиялар агентлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)


Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлиги


11.

Лойиҳа ташкилотлари фойдалана оладиган синтезлаштирилган ва реал акселерограмма маълумотлар базасини яратиш.


Қидириш тизими билан маълумотлар базасини ишлаб чиқиш, дастурий таъминотни яратиш ва Сейсмология институтининг Ахборот-таҳлилий хизматида маълумотлар базаси юритишини қўллаб-қувватлаш.


2018 йил



Сейсмология институти, Қурилиш вазирлиги

12.

1.1 ҚМҚ 2.01.03-96 "Сейсмик районларда қурилиш" жадвалига тузатишлар киритиш учун сейсмик хусусиятларига кўра ерларни тоифалаш мақсадида тупроқ шароитлар белгиларини аниқлаш бўйича геофизик тадқиқотлар ўтказиш.


Муваққат ижодий жамоани тузиш. Мақсад ва вазифаларни асослаб бериш. Илмий-тадқиқот ишларининг режаларини ишлаб чиқиш. Лойиҳани амалга ошириш.


2018-2020

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Сейсмология институти, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги

13.

Сейсмология институтининг Геофизика обсерваторияси қудуқлари негизида гидрогеологик ва гидрогеокимёвий кузатувлар таянч комплексини яратиш.


Техник топшириқ ва бажарила-диган ишлар жадвалини ишлаб чиқиш. Республика ҳудудларида сув ости қудуқлари гуруҳини тозалаш бўйича битимни ишлаб чиқиш ва давлат Давлат геология қўмитаси билан уни имзолаш. Таянч комплексни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш.


2017 йил

декабрь


Сейсмология институтининг бюджетдан ташқари маблағлари


Сейсмология институти, Давлат геология қўмитаси


14.

Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг сейсмопрогностик станциялари тармоғида зилзилаларнинг гидрогеологик даракчилари диагностикаси самарадорлигини ошириш.


Ер ости сувларининг қудуқлар бўйича носозлик актларини, бажариладиган ишларнинг техник топшириғи ва жадвалини ишлаб чиқиш. Ўзбекистон ҳудудларида ер ости сув қудуқлари гуруҳини тозалаш бўйича Давлат геология қўмитаси билан битимни ишлаб чиқиш ва имзолаш.


2017 йил



ФВВ, Давлат геология қўмитаси


Бинолар ва иншоотлар қурилиши сейсмик чидамлилиги

самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

15.

Шакли ўзгарадиган қаттиқ жисм механикаси, тоғ жисмлари тупроқлари, зилзилага чидамли қурилиш механикаси соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда ҚМҚ -2.01.03.96ни актуаллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш


Муваққат ижодий жамоани тузиш. Мақсад ва вазифаларни асослаб бериш. Илмий-тадқиқот ишларининг режаларини ишлаб чиқиш. Лойиҳани амалга ошириш.


2018-2020

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, "ТошуйжойЛИТИ" АЖ, Инновацион ривожланиш вазирлиги

16.

Архитектура ёдгорликларини сейсмик таъсирлардан ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Тадқиқот гуруҳини тузиш. Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Лойиҳани амалга ошириш.


2018-2020

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Маданият вазирлиги

17.

Юқори сейсмик фаоллик шароитида амалдаги ва барпо этилаётган тупроқ тўғонларининг барқарор ишини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


Муваққат ижодий жамоани тузиш. Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Лойиҳани амалга ошириш.


2018-2020

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Давсувхўжалик-

назорат" ДИ, ФВВ


18.

Республика ҳудудида бино ва иншоотларнинг фаол сейсмик ҳимоясини қўллаш соҳасида техник иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.


Тадқиқот гуруҳини тузиш. Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Лойиҳани амалга ошириш.


2018 йил


Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти,

"ТошуйжойЛИТИ" АЖ, ФВВ

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик

хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар

19.

Давлат бошқаруви органларини вилоятлар кесимида содир бўлган зилзилалар интенсивлиги тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.


Сейсмология институти, ФВВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, МТРК ва ЎзА. мутахассислари-дан иборат ички гуруҳини тузиш. Шошилинч хабарларни етказиб бериш тартиби тўғрисида Идоралараро йўриқномани ишлаб чиқиш. Мавжуд ҳолатни ва давлат органларининг содир бўлган зилзилалар интенсивлиги ва уларнинг ўчоғи тўғрисидаги ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини ўрганиш. Вилоятларда зилзилалар интенсивлигини тезкор аниқлаш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш. Хабардор қилишнинг инфратузилмаси ва техник воситаларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2018 йил

ФВВга ва Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказига, Сейсмология институтига ажратиладиган маблағлар доирасида


ФВВ, Сейсмология институти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


20.

Кучли зилзилалар пайтида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва тугатиш бўйича Давлат тизими хатти-ҳаракатларининг самарали сценарийларини ишлаб чиқиш.


Қурилиш вазирлиги, ФВВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сейсмология институти ҳамда Фанлар академиясининг механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, "ТошуйжойЛИТИ" АЖ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. Кучли зилзилаларнинг оқибатларини моделлаштириш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш. Кучли зилзилаларга қарши тезкор чора кўришнинг самарали сценарийларини ишлаб чиқиш. Сценарийлари ишлаб чиқилган зилзилалар асосида тегишли хизматларнинг ҳаракатларини синовдан ўтказиш.

2018-2020

йиллар


ФВВга ажратиладиган маблағлар


Сейсмология институти, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, ФВВ, "ТошуйжойЛИТИ" АЖ


21.

Республиканинг урбанизациялашган ҳудудлари учун зилзила оқибатларини баҳолаш моделлари ва дастурий комплексларини ишлаб чиқиш, тажриба лойиҳаси мисолида уларнинг методикасини синаб кўриш.


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ФВВ, Фанлар академиясининг механика ва сейсмик мустаҳкамлиги институти, "ТошуйжойЛИТИ" АЖ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. Кучли зилзилаларнинг оқибатларини моделлаштириш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш. "Сейсмик хавф-хатарни баҳолаш учун сейсмик жараён динамикаси ва сейсмикликнинг юпқа тузилмасини тадқиқ қилиш" ва "Интеграциялашган ГИСлар асосида зилзилалар оқибатларининг математик моделини ишлаб чиқиш" илмий лойиҳаларини амалга ошириш.


2017-2020

йиллар


ФВВ томонидан ажратиладиган маблағлар

Сейсмология институти, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзкимёсаноат" АК, "Ўзбекэнерго" АЖ, ФВВ

22.

Кучли зилзилаларни баҳолаш ва хавф-хатарларини бошқариш методикасини ишлаб чиқиш.


Зилзила хавф-хатарларини бошқариш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. "Кучли зилзила сценарийси мисолида табиий офатларнинг юқори хавф-хатари шароитида геологик муҳитнинг техноген ўзгаришларини прогноз қилиш методикасини ишлаб чиқиш" илмий лойиҳасини амалга ошириш. Республикада хавф-хатар омилларини эътиборга олган ҳолда хавф-хатарларни пасайтириш бўйича тавсиянома (қўлланма) ишлаб чиқиш.


2018-2020

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Фанлар академияси, ФВВ, Қурилиш вазирлиги

23.

Табиий ва техноген омиллар туфайли ҳосил бўладиган комплекс хавф-хатарлар бўйича республика аҳолиси ва ҳудудларининг сейсмик хавфсизлиги даражасини ошириш технологиясини яратиш бўйича мақсадли давлат дастурини ишлаб чиқиш.


Ишчи гуруҳини тузиш. Мақсадли давлат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Давлат дастурини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиб олиш. Давлат дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2018-2022

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Фанлар академияси, ФВВ, "ТошуйжойЛИТИ" АЖ, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)





















































Время: 0.2009
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск