ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 03/22-05/01-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 10-сон "Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги 01.06.2020 й. Қарори (АВ томонидан 29.07.2020 й. 2038-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.07.2020 й.

N 2038-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

01.06.2020 й.

N 03/22-05/01


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

01.06.2020 й.

N 10


ҚАРОРИ



"Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сон "Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва Капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 01/19-18/24, 43-сон "Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2038, 2009 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 46-сон, 501-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Монополияга қарши

курашиш қўмитаси раиси



Н. Шарипов

Бош прокуратураси ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши

курашиш департаменти бошлиғи

Д. Рахимов

     





Қарорга

ИЛОВА



"Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Қарорда:


а) номи ва 1-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар "терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қилади:".


2. Қоидаларда:


а) номидаги, 6-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, 8-банддаги, 26-банднинг учинчи хатбошисидаги, 32-1, 38, 39-1 ва 41-бандлардаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ биржа аъзолари (фонд биржаларининг биржа аъзолари ва бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари бундан мустасно) томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.";


в) 1-бандда:

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси (бундан буён матнда Монополияга қарши курашиш қўмитаси деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "ва (ёки) терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 3-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 4-бандда:

еттинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбоши "террорчилик фаолиятини молиялаштириш" деган сўзлардан кейин "ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


е) 10-банддаги ва 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат рақобат қўмитасига" деган сўзлар "Монополияга қарши курашиш қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 11-бандда:

биринчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" деган сўзлар "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 13-банднинг еттинчи хатбошисидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ходимларнинг сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг, терроризмни молиялаштиришнинг ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида биржа аъзоларининг масъул шахсларини ўқитиш ва малакасини ошириш махсус ваколатли давлат органи ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади.";


к) 16-бандда:

учинчи хатбошидаги "энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 25-бандда:

биринчи хатбошидаги "ёки терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитасига" деган сўзлар "Монополияга қарши курашиш қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 30-бандда:

тўққизинчи, ўнинчи, ўн биринчи, ўн тўртинчи, ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилардаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

йигирма иккинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


н) 36-1-банддаги ва 40-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат рақобат қўмитаси" деган сўзлар "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ва Республика универсал агросаноат биржаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 10 август, 31-сон, 364-модда
























































Время: 0.1384
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск