ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоғи олий ўқув юртлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2020 й. ПҚ-4795-сон "Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.2020 й.

N ПҚ-4795



АГРАР ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Аграр соҳада илм-фан-ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, таълим жараёнига замонавий ахборот ва рақамли технологияларни жорий этиш, ҳудудларни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда илғор хорижий тажриба ва агротехнологиялар бўйича етарли билим ва малакаларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

аграр таълимда бакалавриат таълим йўналишларида таълимнинг кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш. Бунда, таълимнинг кредит тизимида талабалар учун ҳафтада беш кунлик ўқиш ҳамда ҳафтанинг шанба кунини мустақил ўзлаштириш куни деб белгилаш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурларини аграр соҳа олий таълим муассасалари томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқлаш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳаси учун магистратура мутахассисликларида ўқиш муддатини 1 йил, илмий ва илмий-педагогик фаолият билан шуғулланувчи иқтидорли талабалар учун ўқиш муддатини 2 йил этиб белгилаш;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига соҳада 5 йиллик стажга эга бўлган ходимларни тавсиянома асосида ўқишга тавсия этилганда ўқиш муддатини сиртқи таълим шаклида 4 йил этиб белгилаш ҳамда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт миқдорини кундузги таълим йўналишидаги тўлов-контракт (стипендиясиз) миқдорига тенглаштириш;

тажриба-синов тариқасида, Тошкент давлат аграр университетида бакалавриат таълим йўналишларининг сиртқи таълим шакли бўйича масофавий таълим олиш тизимини босқичма-босқич йўлга қўйиш;

хорижий фуқаролар учун тўлов-контракт миқдорини, истисно тариқасида, икки баробарга камайтириш;

бакалавриат йўналишида касбий таълим (йўналишлар бўйича) бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда хорижий экспертларни жалб этган ҳолда уч ой муддатда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини тубдан такомиллаштиришни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими (AKIS) стратегияси ва йўл харитасини ишлаб чиқсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Тошкент давлат аграр университетининг:

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтини Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимига ўтказган ҳолда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти сифатида ташкил этиш;

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтини Тошкент вилояти Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилидаги бинога бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти томонидан қишлоқ хўжалигининг долзарб муаммолари бўйича давлат илмий техник дастурлари доирасида бажариладиган мақсадли фундаментал, илмий-амалий ва инновацион лойиҳаларни қонунчиликда белгиланган тартибда молиялаштириш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Аграр таълим тизимини 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.


6. Олий таълим муассасаларининг кафедраларига йўналишлар бўйича бириктириладиган агросаноат мажмуига кирувчи илмий-тадқиқот муассасалари, илмий марказлар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали негизида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтини (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига ўтказилган қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари негизида олий мактаблар ўрнига агротехнологиялар техникумларини (кейинги ўринларда - Техникумлар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Институт Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалининг, Техникумлар қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежларининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича вориси ҳисобланади.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлигига:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги тизимидаги олий таълим муассасаларининг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан Тошкент давлат аграр университети ва Институтда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари ҳамда профессионал таълим муассасалари билан ишлаш бўйича проректор лавозимларини жорий этиш;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети қошида республика олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари таркибидан танлаб олинган ёшлар учун "Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш ва уни рақамли трансформациялаш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида махсус факультет ташкил этиш вазифалари юклатилсин.


9. Қуйидагилар:

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ташкил этиладиган янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб фаолият юритадиган агротехнологиялар техникумлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


10. Белгилансинки:

Техникумларда юқори малакали педагог-ходимлар таркибини шакллантиришда таълимнинг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш мақсадида аграр соҳадаги олий таълим муассасалари ҳамда ҳудудларда жойлашган олий таълим муассасаларининг турдош кафедралари профессор-ўқитувчиларига устуворлик берилади;

Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар якка тартибдаги суҳбат асосида кириш имтиҳонларисиз қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларининг мос бакалавриат таълим йўналишларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади;

бошқа олий таълим муассасаларидаги қишлоқ хўжалиги соҳасига оид турдош бакалавриат ва магистратура мутахассислиги таълим йўналишлари кафедра мудирларини лавозимга тайинлаш ҳамда озод этиш Тошкент давлат аграр университети билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда Институт ва Техникумларнинг тузилмаси ва Устави тасдиқланишини ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, тегишли йўналишлар бўйича ишлаб чиқариш корхоналарининг катта амалий тажрибага эга мутахассисларидан иборат бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини;

педагог-ходимларнинг ҳар йили Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида, илмий-тадқиқот марказларида, агрокластерларда, кооперацияларда, йирик ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташларини;

ўқув-услубий жараённинг ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилишини;

ахборот-ресурс марказларини зарур ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш чоралари кўрилишини;

янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумининг қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни инобатга олиб, хорижий олимлар, олий таълим ва аграр соҳаларда самарали фаолият юритаётган мутахассисларни жалб этган ҳолда тайёрланишини;

мамлакатдаги ислоҳотларнинг замонавий босқичи эҳтиёжлари ва илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўқув режалари ҳамда дастурларини янгилаш ва қайта кўриб чиқиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишни таъминласин.


12. Қуйидагилар Институт ва Техникумларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


13. Белгилаб қўйилсинки, Институт ва Техникумларни жорий сақлаш харажатлари 2020 йилда "Маориф" соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2021 йилдан бошлаб мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.


14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги:

қайта ташкил этилаётган Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалининг Андижон вилояти, Андижон тумани, Куйганёр шаҳарчаси, Олийгоҳ кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлари, тегишли ҳудуди, ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ҳамда бошқа мол-мулкини Институтга, қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежларининг мол-мулкларини Техникумларга белгиланган тартибда бепул берилишини таъминласин;

қайта ташкил этилаётган Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиалида 2019/2020 ўқув йилида тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликларида таҳсил олаётган талабаларга уларнинг ўқишини тугатгунига қадар Институтда ўқишини якунлаш имкониятини яратсин;

Институтга бошқа ҳудудлардан ишга қабул қилинган профессор-ўқитувчиларни фаолият юритган даврида турар жой билан таъминлаш чораларини кўрсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қишлоқ хўжалиги соҳасида профессор-ўқитувчилар ва илмий-тадқиқотчилари томонидан олиб борилган илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш ҳамда хўжалик шартномалари ҳисобидан тушган маблағлардан тўланадиган солиқ ставкаларини икки баробарга камайтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига:

таълим муассасаларини соҳа бўйича юксак билимларга эга бўлган, чет тилларини яхши биладиган, замонавий информацион технологиялардан хабардор малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш;

хорижий тилни, хусусан инглиз тилини яхши ўзлаштирганлигини тасдиқловчи сертификатга эга бўлган (IELTS даражаси 6,5 ва ундан юқори) профессор-ўқитувчиларни (хорижий тиллар бўйича профессор-ўқитувчилар бундан мустасно) ойлик маошларига 10 фоиз устама белгилаш;

вазирлик тизимидаги олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, хорижий адабиётларни харид қилиш, профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган ўқув адабиётларини чоп этиш харажатларини қоплаш учун халқаро молия институтларининг грантларини жалб қилиш вазифалари юклатилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда "Эл-юрт умиди" жамғармасининг 2021 йил 1 январдан бошлаб профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларни "Эл-юрт умиди" жамғармаси ҳамда "Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш" жамғармаси маблағлари ҳисобига хорижий давлатларнинг етакчи олий ва илмий-тадқиқот муассасаларига мақсадли стажировка ўташга юбориш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 июлдаги

ПҚ-4795-сон қарорига

1-ИЛОВА



Олий таълим муассасаларининг кафедраларига

йўналишлар бўйича бириктириладиган агросаноат

мажмуига кирувчи илмий-тадқиқот муассасалари,

илмий марказлар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Олий таълим

муассасаси номи


Таълим йўналишлари ва

мутахассисликлари номи

Бириктирилган илмий-тадқиқот

муассасалари ва ташкилотлар номи

1.

Тошкент давлат аграр университети, унинг Самарқанд филиали, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Деҳқончилик ва мелиорация

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти ва унинг филиаллари


Сув муаммолари илмий-тадқиқот институти


2.

Тошкент давлат аграр университети, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Ўсимликшунослик

Ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институти, унинг Сурхондарё ва Андижон филиаллари


3.

Тошкент давлат аграр университети ва Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

Соя ва мойли экинлар

Шоличилик илмий тадқиқот институти ва унинг Нукус филиали


4.

Тошкент давлат аграр университети, унинг Самарқанд филиали, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги


Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти ва унинг филиали


Генетика ва экспериментал биология илмий тадқиқот институти


5.

Тошкент давлат аграр университети


Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш


Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий тадқиқот институти


6.

Тошкент давлат аграр университети


Агрокимё ва тупроқшунослик


Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти


7.

Тошкент давлат аграр университети


Ўсимликларни ҳимоя қилиш


Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти


8.

Тошкент давлат аграр университети ва Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Қишлоқ хўжалиги фитопатологияси


Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти ва унинг Сурхондарё филиали


9.

Тошкент давлат аграр университети ва Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини


Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти ва унинг Сурхондарё филиали

10.

Тошкент давлат аграр университети, унинг Самарқанд филиали, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Мевачилик ва узумчилик

М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти ва унинг филиаллари


11.

Тошкент давлат аграр университети, унинг Самарқанд филиали, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Сабзавотчилик,полизчилик ва картошкачилик


Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти ва унинг филиаллари


12.

Тошкент давлат аграр университети


Қишлоқ хўжалигида экологик хавфсизлик ва ботаника


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш илмий тадқиқот институти


Ботаника институти


13.

Тошкент давлат аграр университети, унинг Самарқанд филиали, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш


М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти ва унинг филиаллари


Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти ва унинг филиаллари


14.

Тошкент давлат аграр университети


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаш


Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий тадқиқот институти


15.

Тошкент давлат аграр университети


Агробиотехнология


Геномика ва биоинформатика маркази


Микробиология институти


16.

Тошкент давлат аграр университети


Ипакчилик ва тутчилик


Ипакчилик илмий тадқиқот институти


17.

Тошкент давлат аграр университети


Балиқчилик


Балиқчилик илмий тадқиқот институти


18.

Тошкент давлат аграр университети


Умумий зоотехнология


Чорвачилик ва паррандачилик илмий тадқиқот институти


19.

Тошкент давлат аграр университети, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти


Ўрмончилик


Ўрмончилик илмий тадқиқот институти ва унинг Андижон филиали


          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 июлдаги

ПҚ-4795-сон қарорига

2-ИЛОВА



2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Андижон қишлоқ

хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ташкил

этиладиган янги бакалавриат таълим йўналишлари

ва магистратура мутахассисликлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Таълим йўналиши


Бакалавриат таълим йўналишлари

1.

Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш


2.

Қишлоқ хўжалиги ҳуқуқи


3.

Узумчилик ва виночилик


Магистратура мутахассисликлари

1.

Агротупроқшунослик ва агрофизика (соҳалар бўйича)


2.

Агрокимё


3.

Агрономия


4.

Селекция ва уруғчилик (экинлар гуруҳлари бўйича)


5.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)


6.

Сабзавотчилик ва полизчилик


7.

Мевачилик


8.

Ҳимояланган ер мева-сабзавотчилиги


9.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш (тармоқлар бўйича)


10.

Қишлоқ хўжалиги биотехнологияси


11.

Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 июлдаги

ПҚ-4795-сон қарорига

3-ИЛОВА



2020/2021 ўқув йилидан бошлаб фаолият

юритадиган агротехнологиялар техникумлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Туман (шаҳар)

номи


Таълим муассасаси

номи


Қуввати


Методик ёрдам

кўрсатувчи олий

таълим муассасаси


Янги номи


Андижон вилояти

1.

Шаҳрихон тумани


Шаҳрихон қишлоқ хўжалиги коллежи


900

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти


Шаҳрихон агротехнологиялар техникуми


1-1.

Марҳамат тумани


Марҳамат агротехнологиялар техникуми


1 200


Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти


Марҳамат агротехнологиялар техникуми


1-2.

Асака тумани


Асака озиқ-овқат технологияси ва саноати коллежи


900


Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти


Асака агротехнологиялар техникуми


Бухоро вилояти

2.

Ромитан тумани


Ромитан қишлоқ хўжалиги коллежи


600

Тошкент давлат аграр университети


Ромитан агротехнологиялар техникуми


3.

Ғиждувон тумани


Ғиждувон қишлоқ хўжалиги коллежи


720

Тошкент давлат аграр университети


Ғиждувон агротехнологиялар техникуми


Жиззах вилояти

4.

Ғаллаорол тумани


Ғаллаорол тумани қишлоқ хўжалиги коллежи


720

Тошкент давлат аграр университети


Ғаллаорол агротехнологиялар техникуми


Навоий вилояти

5.

Хатирчи тумани

Хатирчи қишлоқ хўжалиги коллежи


585

Тошкент давлат аграр университети

Самарқанд филиали


Хатирчи агротехнологиялар техникуми


Наманган вилояти

6.

Тўрақўрғон тумани


Тўрақўрғон қишлоқ хўжалиги коллежи


1 050

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти


Тўрақўрғон агротехнологиялар техникуми


Самарқанд вилояти

7.

Жомбой тумани


Жомбой қишлоқ хўжалиги коллежи


900

Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали


Жомбой агротехнологиялар техникуми


Сирдарё вилояти

8.

Сирдарё тумани


Сирдарё қишлоқ хўжалиги коллежи


720

Тошкент давлат аграр университети


Сирдарё агротехнологиялар техникуми


Сурхондарё вилояти

9.

Қизириқ тумани


Қизириқ қишлоқ хўжалиги коллежи


735

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Қизириқ агротехнологиялар техникуми


10.

Қумқўрғон тумани


Қумқўрғон қишлоқ хўжалиги коллежи


782

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Қумқўрғон агротехнологиялар техникуми


10-1.

Денов тумани


Денов-Хазорбоғ агротехнологиялар техникуми


652


Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Денов-Хазорбоғ агротехнологиялар техникуми


Тошкент вилояти

11.

Зангиота тумани


Зангиота қишлоқ хўжалиги коллежи


615

Тошкент давлат аграр университети


Зангиота агротехнологиялар техникуми


11-1.

Бўка тумани


Бўка агротехнологиялар техникуми


715


Тошкент давлат аграр университети


Бўка агротехнологиялар техникуми


11-2.

Янгийўл шаҳри


Янгийўл туман технология иқтисодиёт коллежи


720


Тошкент давлат аграр университети


Янгийўл агротехнологиялар техникуми


Хоразм вилояти

12.

Урганч тумани


Урганч туман қишлоқ хўжалиги коллежи


675

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

Урганч агротехнологиялар техникуми


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 3 август, 30-сон, 345-модда











































Время: 0.1510
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск