ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва уни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.07.2020 й. 460-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 июлдаги

460-сон қарорига

4-ИЛОВА



Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби

магистратурасига ўқишга қабул қилиш

ва уни ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда - Олий мактаб) магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва уни ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Олий мактаб магистратурасида (кейинги ўринларда - магистратура) бошқарув кадрлари ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда, олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ меъёрий ва қисқартирилган муддатларда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида тайёрланади.

Магистратурада ўқишни тамомлагандан кейин тегишли мутахассислик бўйича магистр даражасини берувчи давлат намунасидаги ҳужжат берилади.


3. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим кундузги шаклда амалга оширилади.

Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим сиртқи шаклларда, шу жумладан масофавий ўқитишни қўллаш билан амалга оширилиши мумкин.


4. Магистратура дастурлари бўйича ўқитиш ихтисослашган етакчи хорижий таълим муассасалари билан тузилган халқаро келишувларда назарда тутилган ўқув режалари, дастурлар ва жадваллар асосида "икки диплом" (dоublе dеgrее) модели бўйича амалга оширилиши мумкин.

Номзодлар магистратурага ўқишга "икки диплом" (dоublе dеgrее) модели бўйича халқаро келишувлар талабларига мувофиқ қабул қилинади.

"Икки диплом" (dоublе dеgrее) модели бўйича ўқишни битиргандан сўнг хорижий таълим муассасасининг дипломи ва тегишли мутахассислик бўйича давлат намунасидаги магистр даражаси дипломи берилади.


5. Магистратурада бошқарув кадрлари олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ тўлов-контракт ҳамда хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грантлари асосида, "Бизнесни бошқариш" (Master of Business Administration-MBA) мутахассислиги бўйича икки йиллик ва "Лойиҳа бошқаруви" (Project Management) мутахассислиги бўйича бир йиллик таълим дастури бўйича тайёрланади.

Ўқиш муддати ва шакллари Олий мактаб томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


6. Магистратурага хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий давлатлар фуқаролари ҳисобланган, олий маълумотга (бакалавр дипломи мавжуд бўлганда) ва олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин камида уч йил иш стажига эга 45 ёшгача бўлган (ўқитишнинг фақат кундузги шаклига) раҳбар ходимлари ва мутахассислари суҳбат ва тест синовлари натижалари бўйича очиқ танлов асосида қабул қилинади.


7. Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, шунингдек, кириш имтиҳонлари ўқув йилида икки марта - август ва январь ойларида ташкил этилади.

8. Магистратурага ўқишга барча учун тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов принциплари асосида қабул қилинади.


9. Магистратурада ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш даврида магистратура тингловчиларининг эгаллаб турган иш ўринлари (лавозимлари) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади. Бунда иш берувчи тасдиқланган иш ҳақи фонди доирасида магистратурада таълим олаётган тингловчининг ўқишни тамомлаш даври якунига қадар муддатга тузилган шартнома асосида бошқа ходимларни тегишли иш жойига қабул қилиши мумкин.



2-БОБ. ОЛИЙ МАКТАБ МАГИСТРАТУРАСИГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЎҚИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Магистратурага ўқишга қабул қилишнинг йиллик квотаси Вазирлик томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.

Инглиз тилини В2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи амалдаги миллий малака сертификати ёки CEFR (Common European Framework of Reference) бўйича B2, IELTS (International English Language Testing System) бўйича 5,0 балл, TOEFL (Test of English as a Foreign Language) бўйича 72 баллдан кам бўлмаган даражада инглиз тилини билишини тасдиқловчи халқаро сертификатларга эга бўлган, шунингдек, олий таълим муассасаларини инглиз таълим тилида битирган номзодлар инглиз тили бўйича имтиҳон топширишдан озод қилинади. Уларга мазкур фандан белгиланган максимал балл берилади.


11. Магистратурага қабул қилишни ташкил этиш учун қабул комиссияси (кейинги ўринларда - комиссия) ташкил этилади. Комиссия аъзоларининг таркиби, шунингдек, иш регламенти Олий мактаб директори томонидан Вазирлик билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


12. Комиссия тингловчиларни магистратурага суҳбат ва тест синовларини ўтказиш йўли билан қабул қилишни ташкил этади.


13. Номзодлар учун суҳбатни амалга ошириш бўйича фанлар рўйхати комиссия томонидан аниқланади. Тест синовларини амалга ошириш бўйича фанлар рўйхати комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда - Давлат тест маркази) билан келишган ҳолда белгиланади. Тест синовлари Олий мактаб ва Давлат тест маркази келишган ҳолда ишлаб чиқилган низом талаблари асосида Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.


14. Магистратурага қабул танлов асосида икки босқичда ўтказилади:

1-босқич - номзодлар томонидан бошқарув кўникмаларини эгаллаганлик даражаси, мантиқий, тизимли ва таҳлилий фикрлаш қобилиятларини баҳолаш, шунингдек, уларнинг етакчилик сифатларини аниқлаш нуқтаи назаридан суҳбатлар ўтказиш;

2-босқич - Олий мактабда мавжуд мутахассисликлар бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларидан ўтиш.


15. Суҳбатларнинг мавзулари ҳамда тест синовлари фанлари бўйича ўқув дастурлари Олий мактаб Илмий кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда кириш суҳбатлари ва тест синовлари бошланишига қадар камида бир ой аввал Олий мактабнинг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида (кейинги ўринларда - веб-сайт) чоп этилади.


16. Магистратурага кириш истагини билдирган номзодлар комиссияга ва веб-сайт орқали Олий мактаб директори номига қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари биринчи раҳбарларининг имзоси қўйилган тавсия хати;

олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;

4х6 ўлчамдаги рангли фотосурат;

паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта (имтиҳон вақтида асл нусхаси тақдим этилади);

инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжат (агар мавжуд бўлса).

Магистратурага кириш имтиҳонларидан (суҳбат ва тестдан) муваффақиятли ўтган номзодлар юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини ёки уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаларини Олий мактабга тақдим этади.



3-БОБ. НОМЗОДЛАРНИНГ СУҲБАТДАН

ЎТИШ ТАРТИБИ


17. Номзодлар билан суҳбат Олий мактаб директорининг буйруғи билан Вазирлик вакиллари ва Олий мактабнинг профессор-ўқитувчилари хамда бошқа олий ўқув юртлари ўқитувчиларидан иборат таркибда тузиладиган махсус комиссия (кейинги ўринларда - махсус комиссия) томонидан ўтказилади.


18. Номзодлар билан суҳбат бошқарув кўникмаларини эгаллаганлик, мантиқий, тизимли ва таҳлилий фикрлаш қобилиятлари савиясини баҳолаш ҳамда уларнинг етакчилик сифатларини аниқлаш нуқтаи назаридан вазиятларга хос вазифаларни ҳал этиш ва шахсий мулоқот шаклида ўтказилади.


19. Махсус комиссия аъзоларининг таркиби, иш регламенти, шунингдек, суҳбат ўтказиш қоидалари ва унинг якунлари бўйича билимларни баҳолаш мезонлари Вазирлик билан келишилган ҳолда Олий мактаб директорининг буйруғи билан тасдиқланади.


20. Суҳбат натижалари 100 балли тизим бўйича баҳоланади. Номзодлар билан суҳбат якунларига кўра, махсус комиссия томонидан тегишли баённома тузилади.


21. Номзодларни Олий мактабга қабул қилиш учун тавсиянома тўғрисида махсус комиссиянинг қарори тасдиқланган квоталардан келиб чиққан ҳолда, номзодлар суҳбат якунлари бўйича тўплаган баллари асосида қабул қилинади.


22. Суҳбат якунлари бўйича энг юқори баллнинг камида 25 фоизини тўплаган номзодлар суҳбатдан ўтган хисобланади.


23. Суҳбат натижалари бўйича номзодларнинг шикоятлари улар эълон қилинган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида комиссияга тақдим этилади.

Шикоятни кўриб чиқиш муддати номзод томонидан шикоят берилган санадан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги лозим.



4-БОБ. НОМЗОДЛАРНИНГ ТЕСТ СИНОВЛАРИДАН

ЎТИШ ТАРТИБИ


24. Олий мактабга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш ва ташкил қилиш тартиби Давлат тест маркази томонидан Олий мактаб билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


25. Тест синовлари учун саволлар Давлат тест маркази томонидан кириш имтиҳонлари бўйича ўқув дастурлари асосида тузилади.


26. Тест синовларининг натижалари 100 балли тизим бўйича баҳоланади. Тест синовларининг натижалари ведомостларга киритилади ва улар Давлат тест маркази директори томонидан имзоланиб, Олий мактабга тақдим этилади.


27. Номзодларнинг тест синовлари натижалари бўйича шикоятлари натижалар эълон қилинган санадан кейин уч иш куни мобайнида Давлат тест марказига тақдим этилади.

Шикоятни кўриб чиқиш муддати номзод томонидан шикоят берилган санадан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги лозим.


28. Номзодларнинг кириш суҳбати ва тест синовларидан такроран ўтишига йўл қўйилмайди.


29. Магистратурага қабул қилиш шартлари, ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари магистратурага ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин веб-сайтда оммавий эълон қилинади.


30. Номзодлар мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, магистратурага қабул қилиш учун ўтказиладиган кириш имтиҳонларида иштирок этишига йўл қўйилади.


31. Магистратурага қабул қилиш учун ўтказиладиган кириш имтиҳонларида иштирок этишга йўл қўйилганлар рўйхати веб-сайтда эълон қилинади.


32. Магистратурага кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган номзодлар рўйхати веб-сайтда эълон қилинади.


33. Комиссиянинг номзодларни магистратурага қабул қилиш ҳақидаги қарори асосида номзод (ташкилот) билан тўлов-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тегишли шартнома тузилади.


34. Шартнома шартлари, томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, тўловларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади ва веб-сайтда эълон қилинади.


35. Белгиланган намунадаги шартнома бланкалари Олий мактаб томонидан магистратурага кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинганидан кейин берилади.


36. Тингловчилар магистратурага комиссия қарорига мувофиқ шартномада белгиланган муддатларда тўлов-контракт суммаси тўланганидан кейин Олий мактаб директорининг буйруғи билан қабул қилинади.


37. Номзод томонидан тўлов-контракт суммаси шартномада кўрсатилган муддатда тўланмаган тақдирда, унинг ўрнига тўпланган баллар сони бўйича навбатдаги номзод қабул қилинади.


38. Тингловчилар Олий мактабнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги ёки академик қарздорлик сабабли тингловчилар сафидан чиқарилган тақдирда, мазкур тингловчи учун амалга оширилган тўлов-контракт суммаси қайтарилмайди.


39. Магистратурага кириш имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Олий мактаб маблағлари ҳисобидан қопланади.


40. Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш регламенти Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.

Апелляция комиссиясининг таркиби комиссия ва махсус комиссия фаолиятида иштирок этмаган шахслар орасидан шакллантирилади.

Зарурат туғилганда, Давлат тест марказининг масъул ходими ёки эксперти тест синовлари бўйича жавобларни асослашга жалб этилиши мумкин.

Апелляция комиссияси апелляция шикоятини уч иш куни ичида кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида номзодга шу куннинг ўзида шикоятни қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш масаласини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабар беради.


41. Номзод апелляциясининг кўриб чиқилишида шахсан иштирок этиш ҳуқуқига эга.


42. Номзодлар Апелляция комиссияси қарори бўйича уч иш куни мобайнида Олий мактабнинг Васийлик кенгашига шикоят қилиши мумкин.

Васийлик кенгаши шикоятни Олий мактаб уставида белгиланган тартибда кўриб чиқади.



5-БОБ. ОЛИЙ МАКТАБ ЎҚУВ КУРСЛАРИГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЎҚИТИШ


43. Олий мактабда ўқув курслари ўқишни тамомлагандан кейин тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар (давлат намунасидаги сертификат) бериладиган махсус таълим дастурлари асосида ўтказилади.


44. Олий мактаб махсус таълим дастурлари асосида:

халқаро миқёсда тан олинган бизнес таълими дастурлари асосида замонавий менежмент ва етакчилик кўникмаларига эга бўлган, бизнесни юритишнинг барча жабҳаларини яхши биладиган, рақобат шароитида самарали бошқариш ва тармоқларни ривожлантиришга қодир бўлган профессионал бошқарув кадрларини (менеджерларини), шунингдек, бизнес ва тадбиркорлик, корпоратив ва лойиҳа бошқаруви, менеджмент, хусусийлаштириш, халкаро молиявий хисобот, суд бошқарувчиси, давлат-хусусий шерикчилик, комплаенс ва аудит йўналишлари бўйича хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари ва тадбиркорлик субъектларининг олий маълумотга эга бўлган (дипломли мутахассис, бакалавр) юқори ва ўрта бўғин раҳбарларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни;

белгиланган намунадаги сертификат берилган ҳолда, корпоратив бошкарувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларга корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича ўқув курсларини ташкил этади.

Тингловчилар ўқув курсларида тузилган шартномалар асосида ўқитилади.


45. Ўқув курсларининг қиймати Вазирлик билан келишилган ҳолда, Олий мактаб директори томонидан тасдиқланади.

Ўқув курсларини ўтказиш санаси, давомийлиги, таълим шакли, шартнома шартлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тўловларни амалга ошириш тартиби ва ўқув курслари бўйича бошқа маълумотлар Олий мактаб директори томонидан тасдиқланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


46. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июль





















































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск