язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Таълим тўғрисида/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2020 й. 460-сон "Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.2020 й.

N 460




БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК

ОЛИЙ МАКТАБИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бизнес ва тадбиркорлик, корпоратив ва лойиҳа бошқаруви, менежмент соҳасида бошқарув кадрлари ва мутахассисларни тайёрлаш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ тубдан такомиллаштириш ва уларнинг профессионал савиясини ошириш, шунингдек, бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этишни илмий-методик қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига (кейинги ўринларда - Иқтисодий тараққиёт вазирлиги) ўтказилганлиги ва уларнинг негизида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда - Олий мактаб) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Олий мактабнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

республика иқтисодиётини ривожлантиришга зарур бўлган бошқарув кадрлари, шу жумладан олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

кичик бизнес ва тадбиркорлик, рақамли иқтисодиёт, рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш, маркетинг, менежмент ва иқтисодиётнинг талаб юқори бўлган бошқа йўналишлари бўйича магистрларни, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;

иқтисодиётда эркин рақобат муҳитини шакллантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, товар ва молия бозорларида монопол мавқега эга бўлган корхоналарга қўлланилган имтиёз ва преференциялар самарадорлигини баҳолаб бориш ва тегишли масалалар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;

ҳалқаро эътироф этилган хорижий олий ўқув юртларининг етакчи профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда, корпоратив ва лойиҳа бошқаруви ҳамда бошқа соҳаларда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамкорликда дастурларни (joint programs) амалга ошириш;

аҳолининг тадбиркорликка қизиқиши бўлган қатламларини ҳамда тадбиркорларни бизнес ва тадбиркорлик кўникмалари бўйича қисқа муддатли пулли, хусусан, кейинчалик бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ўқитишни ташкил этиш;

оилавий тадбиркорлик дастурлари орқали кредит олишни мўлжаллаган аҳоли қатламлари учун қисқа муддатли ўқитишни ташкил этиш;

аҳоли ҳамда тадбиркорларга тадбиркорлик ва бизнесга оид ўқув материалларини (жумладан, электрон шаклда) тайёрлаш.


3. Қуйидагилар:

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий филиалларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг Васийлик кенгаши таркиби 3-иловага мувофиқ;

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва уни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат дипломининг намунаси 5-иловага мувофиқ;

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг қисқа муддатли малака ошириш курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат намунаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги Олий мактабнинг муассиси ҳисобланади;

Олий мактаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув олий мактаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Олий мактаб корпоратив бошқарув ва лойиҳа бошқаруви, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича олий таълим муассасаси ҳисобланади;

Олий мактаб директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


5. Олий мактабга Иқтисодий тараққиёт вазирлиги билан келишган ҳолда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб вазирликлар, идоралар ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжлари ва стратегик ривожланишидан келиб чиққан ҳолда, соҳавий хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма "икки диплом" (double degree) модели асосида магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишни ҳамда илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашни ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.


6. Қуйидагилар Олий мактаб фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолияти, хизматларни тижоратлаштириш ва экспорт қилиш, инновацион фаолият натижалари, стартап лойиҳалар асосида тушадиган маблағлар;

бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига ва молия бозоридаги бошқа воситаларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Олий мактаб раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари), профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш, илмий даражага бериладиган қўшимчалар ва ижтимоий ҳимояни таъминлаш мақсадида Олий мактабнинг бюджетдан ташқари Ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Олий мактаб жамғармаси) ташкил этилсин ва унинг молиявий манбаи этиб тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар белгилансин.

Олий мактаб жамғармаси бюджет маблағлари (бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида назарда тутилган) билан бир қаторда тўлов-контракт асосида тушадиган маблағлари ҳисобидан Олий мактаб раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари), профессор-ўқитувчилари ва ходимларни моддий рағбатлантириш учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 185 фоизигача миқдорида ташкил этилсин.

Олий мактаб жамғармасининг маблағлари Олий мактаб штатидаги бошқарув, профессор-ўқитувчилар ва ходимларга тариф ставкасининг 200 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгилашга йўналтирилсин.


8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) мазкур қарор 2-бандининг олтинчи - саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган вазифалар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

б) Олий мактаб ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун ўқув курсларини ташкил этишда фойдаланиладиган давлат мулки бўлган бино ва хоналарнинг майдонларига ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари аудиторияларида текин фойдаланиш асосида ва коммунал хизматлар тўловисиз ўқув курсларини ўтказишга рухсат этилади;

в) Олий мактаб магистратурасида таълимнинг кечки шаклида таҳсил олаётган тингловчилар билан тузилган амалдаги шартномалар белгиланган муддатгача ўз кучида қолади.


9. Иқтисодий тараққиёт вазирлиги:

а) икки ҳафта муддатда Олий мактаб уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

б) бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Олий мактаб ҳудудий филиалларини жойлаштириш чораларини кўрсин;

в) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда Олий мактабнинг профессор-ўқитувчилари таркибини танлаб олиш тартибини белгиланган тартибда тасдиқласин;

бир ой муддатда Олий мактаб ходимларини аттестациядан ўтказсин ва юқори даражадаги зарур замонавий билимларга ва кўникма ҳамда иш тажрибасига эга бўлган раҳбар ва педагогик мутахассислар билан таъминласин;

икки ой муддатда Олий мактабда ўқитишнинг кредит-модуль тизими тўғрисидаги низомни, олий таълимнинг сиртқи ва масофавий таълим шаклида ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув режаларини, фан дастурларини ва бошқа ички меъёрий ҳужжатларни танқидий қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.


10. Олий мактаб:

а) қуйидаги мажбурий жўнатмалар реестрига киритилсин:

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Давлат статистика қўмитаси, молия, иқтисодий тараққиёт, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура, Олий суд, бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистик маълумотлари;

ижтимоий-иқтисодий соҳадаги хорижий матбуот шарҳлари, шу жумладан Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институтининг таҳлилий маълумотномалари;

б) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда қўшимча ҳукумат алоқаси ва зарур алоқа канали ҳамда кенг полосали Интернет тармоғи билан таъминланади;

в) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан "Электрон таълим" миллий тармоғига ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий лицензияланган ахборот-кутубхона ресурслари фондларига кириш имконияти билан таъминланади.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Иқтисодий тараққиёт вазирлиги йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирмасдан икки ҳафта муддатда қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабининг ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказининг:

Олий мактабга ўтказилаётган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги идораларида қайта рўйхатдан ўтказсин;

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини Олий мактабга белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.


12. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Иқтисодий тараққиёт вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2021 йилдан бошлаб эса - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 июлдаги

460-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг

ТУЗИЛМАСИ

       

Васийлик кенгаши

Докторлик диссертациялари ҳимояси бўйича кенгаш

Директор

Илмий кенгаш








Директорнинг ўқув-таълим тизимини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Директорнинг инновациялар, илмий ишлар ва халқаро алоқалар масалалари бўйича ўринбосари


Директорнинг ҳудудий филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича ўринбосари

Директорнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари

Комплаенс назорат бўлими

2



  










Кадрлар бўйича инспектор

1

Ўқув-методик масалалар

бўйича кенгаш


Инновациялар, илмий лойиҳалар ва халқаро алоқалар бўйича кенгаш

Ҳудудий филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши



Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича кенгаш







Магистратура дастурларини амалга ошириш бўлими

3



Юрисконсульт

1

Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими

3

Ҳудудий филиаллар билан

ишлаш бўлими

3



Молия-таҳлил хизмати

3





Таълим  тизимини методик таъминлаш бўлими

3

Тадбиркорлик, корпоратив ва лойиҳа бошқаруви соҳасида илмий-тадқиқотлар бўлими

3

Аҳолининг тадбиркорликка қизиқувчи қатламлари билан ишлаш бўлими

3


Консалтинг хизматлари ва тижорат шартномалари билан ишлаш бўлими

3



Малака ошириш курсларини ташкил этиш ва сертификатлаш бўлими

5




Инновацион натижаларни тижоратлаштириш бўлими

3

Таълим тизимини ахборот-ресурслари билан таъминлаш маркази

2


Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўлими

3



Бизнес ва тадбиркорлик соҳасида тренерлар тайёрлаш бўлими

3

Халқаро алоқалар ва ҳамкорликни ташкил қилиш бўлими

3

Ҳудудий филиаллар

Хўжалик ишлари ва таъминот бўлими

3








Кафедралар

Бизнес ва тадбиркорлик кўникмалари

5

Маркетинг ва рақамли иқтисодиёт

5

Корпоратив бошқарув назарияси ва амалиёти

5

Стратегик ва молиявий менежмент

5

Инвестициялар ва лойиҳа бошқаруви

5

Ходимларнинг умумий чекланган сони - 80 нафар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлардан ташқари), шу жумладан, бошқарув ходимлари - 55 нафар, профессор-ўқитувчилар таркиби - 25 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 июлдаги

460-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги

ҳудудий филиалларининг намунавий

ТУЗИЛМАСИ

       

Филиал раҳбари

1

Бизнес ва тадбиркорлик соҳалари бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилиш бўлими

2

"Тадбиркорлик кўникмалари" кафедраси

2

Аҳоли билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1

Ҳуқуқий масалалар бўйича бош мутахассис

1

Техник ва хўжалик хизматларини кўрсатиш бўйича бош мутахассис

1


Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлардан ташқари):

жами - 8 нафар, шу жумладан: бошқарув ходимлари - 6 нафар, профессор-ўқитувчилар таркиби - 2 нафар






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 июлдаги

460-сон қарорига

3-ИЛОВА



Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг

Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

1. Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, васийлик кенгаши раиси

2. А.Ж. Ортиқов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

3. Ж.И. Абруев

-

молия вазирининг ўринбосари

4. Ж.Т. Мирзамахмудов

-

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси

5. И.Р. Маҳкамов

-

транспорт вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси

6. О.А. Пекось

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

7. У.Ш. Бегимқулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари

8. С.Х. Бекенов

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

9. А.О. Камалов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири

10. Ж.Ш. Салихов

-

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ректори

11. М.М. Джалалов

-

Тошкент шаҳридаги ИНХА университети ректори вазифасини бажарувчиси

12. О.Б. Юлдашев

-

"Praysvoterxaus Kupers" МЧЖ аудиторлик ташкилоти раҳбари

13. Ш.Р. Акбаров

-

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси етакчи менежери

14. лавозими бўйича

-

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори

15. лавозими бўйича

-

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби директори, васийлик кенгаши котиби

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёхуд мазкур лавозим вазифаларини бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 июлдаги

460-сон қарорига

5-ИЛОВА



Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасини

тамомлаганлик тўғрисидаги давлат дипломининг намунаси


(титул варағи)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ

BIZNES VA TADBIRKORLIK OLIY MAKTABI

GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS AND ENTREPRENEURSHIP

(1-бет)

BIZNES VA TADBIRKORLIK OLIY MAKTABI

MAGISTR DIPLOMI

____ N 000000

Davlat attestatsiya kоmissiyasining

20___ yil "___" _________ dagi ______ son qaroriga binoan

ga

(familiyasi, ismi, otasining ismi)


___________________ magistri

darajasi berildi

Davlat attestatsiya


komissiyasi raisi


Direktor

M.O'. Qayd raqami N _________


Toshkent sh., 20___ yil "___"_________

(berilgan sana)

(2-бет)

GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS AND ENTREPRENEURSHIP

MASTER`S DIPLOMA

_____ N 000000

In accordance with the decision of the State Attestation Commission

N ______ of "___" ______ 20 ____

Is awarded degree of



Chairman of the State


Attestation Commission


Director

P.S. Registration N _______

Tashkent "___" ______ 20 ____






Олий маълумот тўғрисидаги магистр дипломи

иловаларининг давлат намунаси


O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI REPUBLIC OF UZBEKISTAN

1. DIPLOM SOНIBI НAQIDA MA'LUMOTLAR/ INFORMATION ABOUT TНE DEGREE НOLDER

1.1 Familiyasi/Surname

1.2 Ismi, otasining ismi/Name, other name

1.3 Tug'ilgan sana/Date of birth

1.4 Tinglovchining identifikatsiya raqami va kodi/ Students idenfication number and code

1.5 Avvalgi ta'lim haqida hujjat/Previous education document






N 000000 DIPLOMGA ILOVA

2. MALAKASI НAQIDA MA'LUMOTLAR / QUALIFICATION


2.1 Malakasining (darajasining) nomi, berilgan sanasi/Qualification, date of issue

DIPLOMA SUPPLEMENT

Davlat attestastiya komissiyasining qarori/ Decision of the State Attestation Commission

(diplomsiz ilova haqiqiy hisoblanmaydi/not valid without diploma about the degree)




2.2 Ta'lim mutaxassisligi/Field of specialization



2.3 Kvalifikatsiyasi/Qualification

Oliy ta'lim muassasasining rekvizitlari: pochta manzili, shahar, ko'cha, uy raqami, telefonlari, elektron pochta manzili

2.4 Diplom bergan oliy ta'lim muassasasining nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, ta'lim muassasasining turi/Awarding institution


Requisites of higher education institution: postal address, city, street, house number, telephone number, e-mail address

2.5 Avval tahsil olgan oliy ta'lim muassasasining nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, o'qitish davri/Former Institution administered studies.

2.6 Ta'lim (imtihon) til(lar)i / Language(s) of instruction (examination)

3. TA'LIM DARAJASI НAQIDA MALUMOTLAR/INFORMATION ON TНE LEVEL OF EDUCATION

3.1 Ta'lim darajasi/Level of education

3.2 Ta'limning kunduzgi shakli bo'yicha dasturni o'zlashtirish muddati/Length of full-time programme.

3.3 O'qishga kiruvchilarga qo'yiladigan talab(lar)/Admission requirement(s)

4. TA'LIMNING MAZMUNI VA ERISНILGAN NATIJALAR НAQIDA MA'LUMOTLAR / INFORMATION ON TНE CONTENTS OF STUDY AND GRADES OBTAINED

4.1 Ta'lim shakli/Type of study

4.2 Ta'lim dasturining tavsifi/Curriculum description

______________________________________________________________________

Tinglovchining F.I.О./Student full name

4.3 Ta'lim dasturini o'zlashtirish natijalari haqida ma'lumotlar/Programme details and grades obtained

Т/р

Fan (modul)ning nomi

Course title

Kreditning umumiy miqdori/ Total credits in the curriculum

Baholash/Grade

1.




2.




3.




4.




5.




6.




7.




8.




9.




10.




11.




12.




13.




14.




15.




16.




17.




18.




19.




20.




21.





JAMI / TOTAL




Kurs ishlari /Course papers:



1.




2.



3.



4.




Malakaviy amaliyot/ qualification practice



1.



2.



3.



4.




Yakuniy davlat attestatsiyalari/ Final state attestation



1.

  



2.



3.



4.




Magistrlik dissertatsiyasi)/ Master's dissertation







4.4 Oliy ta'lim muassasasida baholash tizimi/Grading system at higher education institution

4.5 Diplom haqida qo'shimcha ma'lumotlar/Additional information to the degree

5. DIPLOM BILAN BERILADIGAN НUQUQ VA IMTIYOZLAR / RIGНTS AND PRIVILEGES PROVIDED BY TНE DEGREE

5.1 Ta'limni davom ettirish imkoniyatlari/Access to further study

5.2 Kasbga oid huquqiy maqomi/Professional status

6. QO'SНIMCНA MA'LUMOTLAR/ADDITIONAL INFORMATION

IMZO VA MUНR/SIGNATURE AND SEAL

Direktor/Director

Diplomga ilova

Diploma supplement

Royxat raqami/ Registration number

Berilgan vaqti/ Date of issue





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 июлдаги

460-сон қарорига

6-ИЛОВА



Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг қисқа

муддатли малака ошириш курсларини тамомлаганлик

тўғрисидаги сертификат намунаси


(титул варағи)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ

BIZNES VA TADBIRKORLIK OLIY MAKTABI

GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS AND ENTREPRENEURSHIP

1-бет

BIZNES VA TADBIRKORLIK OLIY MAKTABI

SERTIFIKATI

N 000000






(familiyasi, ismi, otasining ismi)


"_______________" yo`nalishi bo`yicha o`quv kurslarini muvaffaqiyatli tugatdi

Direktor

M.O'. Qayd raqami N_______


Toshkent sh., 20___ yil "___"_________

(berilgan sana)






(2-бет)



GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS AND ENTREPRENEURSHIP


CERTIFICATE


N 000000






successfully completed the course "_________________"

Director

P.S. Registration N _______

Tashkent "___" ______ 20 __






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 июлдаги

460-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг самарали фаолиятини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 94-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг Тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги 602-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 816-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги 602-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 20 декабрдаги 1002-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори)" 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 5-сон, 98-модда) илованинг 61-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июль