ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.08.2020 й. ПҚ-4796-сон "Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.2020 й.

N ПҚ-4796



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАТИСТИКА ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда статистика маълумотларининг сифати ва ишончлилигини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб, бўлиб ўтаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни, жумладан, халқаро ташкилотларнинг махсус нашрлари ва маълумотлар базаларида холис ва ишончли акс эттиришни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Шу билан бирга, статистика маълумотлари сифатини янада яхшилаш, статистика кўрсаткичларининг тўлақонли маълумот базаларини яратиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш, ижтимоий-иқтисодий ва демографик соҳаларда статистиканинг замонавий усулларини жорий этиш зарурати мавжуд.

Миллий статистика тизимини такомиллаштириш, давлат статистика органларининг мустақиллигини таъминлаш, статистика маълумотларининг холислиги ва ишончлилигини ошириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини такомиллаштиришнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгилансин:

статистика органларини талаб юқори бўлган, сифатли ва ишончли маълумотларни шакллантиришга, статистика маълумотларининг шаффофлиги ва ошкоралигини оширишга қаратилган профессионал мустақил хизматга айлантириш;

статистика соҳасида ягона сиёсатни амалга оширишга қаратилган ваколат ва мажбуриятларни мустаҳкамлаш орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Статистика кенгашининг тўлиқ фаолият кўрсатишини таъминлаш;

илғор ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда статистика ахборотларини йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, нашр этиш ва сақлаш бўйича яхлит тизимни ташкил этиш;

расмий статистикани ишлаб чиқариш, тарқатиш ва мувофиқлаштириш мақсадида мамлакатнинг бутун миллий статистика тизими доирасида қўлланиладиган услубий асослар ва бошқарув тамойилларини такомиллаштириш;

идоравий маълумотлар базаларини ягона маълумотларни бошқариш тизимига интеграция қилиш орқали кузатувларни босқичма-босқич оптималлаштириш ва респондентлардан ҳисобот топшириш юкини камайтириш, шунингдек, рўйхатга олиш ишларини ўтказиш ва ялпи статистика ҳисоботларини танланма кузатувлар билан алмаштириш ҳисобига статистикани шакллантириш тизимини такомиллаштириш;

статистика маълумотларидан фойдаланувчилар билан самарали ҳамкорлик сиёсатини йўлга қўйиш ва мавжуд статистика маълумотлари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш орқали фойдаланувчиларнинг статистика ахборотларига бўлган ишончини ошириш;

давлат статистика органлари фаолиятини моддий-техник қўллаб-қувватлашни янада яхшилаш, ходимларнинг самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларининг самарали жорий этилиши ҳисобига ҳудудий статистика органлари тузилмалари ва уларнинг вазифаларини босқичма-босқич мақбуллаштириш;

давлат статистика органлари ходимларининг касбий даражасини ошириш, илмий тадқиқотларни олиб бориш ҳамда келгусида амалиётда қўллаш учун илғор статистика усуллари ва технологиялари, шу жумладан, очиқ маълумотлар соҳасида инновацион ишланмаларни ишлаб чиқиш.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Давлат статистика қўмитаси расмий статистикани шакллантириш билан боғлиқ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда амалга оширади;

статистика органларининг қонуний фаолиятига, шу жумладан, расмий статистика ҳисоботлари ва кузатувларини ўтказиш ҳамда уларни нашр қилиш ва эълон қилиш жараёнларига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди;

Давлат статистика қўмитаси томонидан шакллантириладиган статистика маълумотлари расмий статистика ахбороти сифатида эълон қилинади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар), шунингдек, туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдирлар ва бевосита Давлат статистика қўмитасига бўйсунади;

ҳудудий бошқармалар бошлиқлари Давлат статистика қўмитаси раиси томонидан, туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари бошлиқлари ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг тақдимномасига кўра Давлат статистика қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


3. Давлат статистика қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

бошқа расмий статистика ишлаб чиқарувчиларнинг статистика методологияларини халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан аудитдан ўтказиш ва аудит натижаларига кўра, вазирлик ва идораларга бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

кузатувларни ўтказиш, расмий статистика материалларини шакллантириш ва таҳлилларни амалга ошириш мақсадида вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро электрон боғланиш.

Бунда, вазирлик ва идоралар раҳбарлари Давлат статистика қўмитасининг ўз ваколатлари доирасидаги сўровига мувофиқ ўзларининг ахборот тизимларига кириш ва ундан эркин фойдаланишни таъминлаш учун шахсан жавобгардирлар.


4. Қуйидагилар:

Жаҳон банки кўмагида ишлаб чиқилган 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) 1-иловага мувофиқ;

2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Статистика кенгашининг таркиби 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Статистика кенгаши тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Вазирлар Маҳкамаси (Ж.А. Қўчқоров):

Стратегия ва "Йўл харитаси"нинг тўлиқ бажарилишини ташкил қилсин, белгиланган вазифалар бажарилиши устидан доимий мониторинг ўрнатсин;

бир ой муддатда Стратегиянинг йўналишлари бўйича тегишли чора-тадбирларнинг бажарилиши учун масъул бўлган манфаатдор вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат тармоқ ишчи гуруҳларини шакллантирсин;

Стратегия ва "Йўл харитаси"нинг ижросини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида, сифатли тайёрланиши ва белгиланган тартибда киритиб борилишини таъминласин;

Стратегиянинг ижроси юзасидан чора-тадбирларни амалга оширишда Жаҳон банки билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйсин ҳамда уларнинг ижроси учун Жаҳон банки томонидан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан мониторинг ўрнатсин;

Стратегия ва "Йўл харитаси"нинг ижро ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига йиллик ахборотларнинг тақдим этиб борилишини таъминласин.


6. Давлат статистика қўмитаси ҳузурида ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланадиган Жамоатчилик кенгаши фаолият юритиши маълумот учун қабул қилинсин.

Жамоатчилик кенгашига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:

Давлат статистика қўмитасининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ва фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш;

статистика маълумотларининг шаффофлиги, ошкоралиги ва қулайлигини оширишни таъминлаш;

Давлат статистика қўмитаси томонидан долзарб, сифатли ва ишончли статистиканинг шакллантирилишига кўмаклашиш;

мавжуд статистика маълумотлари ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини ҳамда уларнинг статистика маълумотларига бўлган ишончини ошириш учун фойдаланувчилар билан яқиндан алоқа ўрнатиш.


7. Давлат статистика қўмитаси:

Жамоатчилик кенгаши фаолиятига нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, илмий жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакилларини, миллий ва халқаро экспертларни жалб қилиш чораларини кўрсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар мамлакатда миллий иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш жараёнларининг ишончлилиги ва тўлиқлигини инобатга олган ҳолда Давлат статистика ишлари дастурини ишлаб чиқсин ва Жамоатчилик кенгашига келишиш учун тақдим этиб борсин;

ҳар йили 1 октябрга қадар Давлат статистика ишлари дастурининг бажарилиши натижалари ва статистика соҳасида методологияни такомиллаштириш ҳамда ишларни ташкил этиш борасида олиб борилаётган фаолият самарадорлиги тўғрисидаги ҳисоботнинг Статистика кенгашига киритиб борилишини таъминласин.


8. Давлат статистика қўмитасига рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш учун 65 та қўшимча штат бирлиги, шу жумладан:

марказий аппарат учун - 17 та штат бирлиги;

ҳудудий бошқармалар учун - жами 48 та штат бирлиги ажратилсин.

Бунда, Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимлари чекланган сонини ошириш давлат солиқ хизмати органлари ходимлари сонини қисқартириш ҳисобига амалга оширилади.


9. Мазкур қарорнинг 5-иловасига мувофиқ рўйхат бўйича вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида идоравий статистика маълумотларини шакллантириш ва Давлат статистика қўмитаси билан ахборот алмашинувини таъминлашга ихтисослаштирилган бўлимни ташкил этсин.


10. Молия вазирлиги:

Давлат статистика ишлари дастурини амалга ошириш учун маблағ ажратишда фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Статистика кенгаши ва Жамоатчилик кенгаши томонидан шакллантирилган таклифларни инобатга олсин;

2020 йилда ушбу қарорни амалга ошириш доирасидаги сарф-харажатлар учун Давлат бюджети параметрлари доирасида зарур маблағларни ажратсин ва 2021 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин.


11. Давлат статистика қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:

статистика ишлаб чиқарувчиларнинг статистика методологияларини аудитдан ўтказиш тўғрисидаги низом лойиҳасини;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Статистика кенгаши таркиби тўғрисида"ги Ф-1838-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 3 августдаги

ПҚ-4796-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси

статистикасини ривожлантиришнинг миллий

стратегиясини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Бажаришга

масъуллар

I. ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Статистика қонунчилигини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда "Расмий статистика тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш:

ваколатли ва мустақил орган сифатида Давлат статистика қўмитаси мақомини мустаҳкамлаш ва раҳбарларининг ваколатларини кенгайтириш;

мамлакатнинг бутун миллий статистика тизимини ташкил этувчи, маълумотларни ишлаб чиқарувчи давлат идораларида статистика бўйича мустақил бўлинмаларни ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг маълумотлари ва бошқа ҳужжатларини статистик мақсадларда фойдаланиш учун олиш ва уларга киришни таъминлаш бўйича маълумот алмашинуви қоидаларини такомиллаштириш;

расмий статистика ишлаб чиқарувчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш;

рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш ҳамда фуқаролар ва субъектларнинг уларда иштирок этиши ва сўровнома-ларга жавоб бериш масъулияти бўйича тартибларни киритиш;

статистик маълумотларни тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартибларини белгилаш.

2020 йил

август

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И. Норкулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуродов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

2.

Миллий статистика тизимининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш.

Давлат статистика қўмитасининг янгиланган низомини тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

2020 йил

сентябрь

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Статистик маълумот ишлаб чиқарувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ишларни такомиллаштириш.

Стратегиянинг йўналишлари бўйича тегишли чора-тадбирларнинг бажарилишига масъул бўлган манфаатдор вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассисларидан ташкил топган тармоқ ишчи гуруҳларини тузиш.

2020 йил

сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси, Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И. Норкулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуродов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Миллий статистика тизимига сифатни бошқаришнинг илғор тизимларини жорий этиш.

Фаолиятга сифатни бошқаришнинг илғор тизимларини жорий этиш, жумладан:


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

- статистика маълумотларини ишлаб чиқишни БМТ ЕИК томонидан тавсия этилган "Статистик маълумотларнинг универсал модели" (GSIM) асосида йўлга қўйиш;

2021 йил июль

- статистика маълумотларини ишлаб чиқиш жараёнларини, бу борада халқаро даражада тавсия этилган намунавий модель (GSBPM) асосида йўлга қўйилишини таъминлаш;

2022 йил январь

- "Статистика идоралари фаолиятини бошқаришнинг универсал модели" (GAMSO) талабларини ўрганиб чиқиш ва статистика тизими амалиётидаги мавжуд тартиботларни мазкур модель талабларига мослаштириш;

2022 йил май

- ихтисослашган баҳоловчи компаниялар ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда тизимда сифатни бошқариш бўйича (NQAF талаблари асосида) стандартлар, уларга амал қилиш ҳолати ва халқаро андозаларга мослиги юзасидан ўрганишларни ташкил этиш, натижада сифат мезонларини таъминланганлигини ифодаловчи ISO сертификатини қўлга киритиш.

2022 йилда

II. СТАТИСТИК ИНФРАТУЗИЛМАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

5.

Таснифлагичлар ва бошқа инструментарийларни такомиллаштириш.

1. Халқаро стандартларга мувофиқ таснифлагичларни қайта кўриб чиқиш, Давлат статистика қўмитаси ва бошқа ташкилотлар фаолиятида қўлланилишини таъминлаш;


ҳар йили

декабрга қадар


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуродов), Меҳнат вазирлиги (Н. Хусанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Илғор халқаро тажрибага мувофиқ, этика Кодекси ва статистика соҳасида илғор амалиётлар Кодексини такомиллаштирилган лойиҳаларини, шу жумладан махфийликни ҳимоя қилишни инобатга олиб, уларни асосий маълумот ишлаб чиқарувчилар билан муҳокама қилиш орқали ишлаб чиқиш;

2021 йил

июль

3. Маълумотлар соҳасида кўп тилли глоссарий ва луғатларни яратиш, уларни кенг жамоатчиликка етказилишини таъминлаш;

2020 йил

август

4. Маълумотларни шакллантириш билан шуғулланувчи ташкилотлар мутахассислари малакасини мунтазам ошириб бориш.

доимий

6.

Статистик регистрларни халқаро амалиётга мувофиқ такомиллаштириш.

1. Мавжуд корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотлар базасини такомиллаштириш, ундаги кўрсаткичлар сонини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг маълумот базалари билан интеграция қилиш.

2021 йил

декабрь


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Давлат хизматлари агентлиги (У. Муҳаммадиев), Марказий банк (М. Нурмуродов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Илғор ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда регистрлар маълумотларини фойдаланувчиларга етказишнинг қулай маълумот тақдим этиш механизмларини жорий этиш.

2020-2021 йилларда

3. Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда бизнес-регистр базасини ишлаб чиқиш ва юритиш учун техник хизмат кўрсатиш тартибларини жорий қилиш.

2021 йил декабрь


4. Бизнесни рўйхатга олишни ташкил этиш юзасидан ҳуқуқий асосларни яратиш ва тадбирларни ташкил этиш.

2023-2024 йилларда

5. Бизнесни рўйхатга олиш тадбирлари якуни бўйича бизнес-регистрларни ишга тушириш.

2025 йил

июль

7.

Сўровномаларни ишлаб чиқиш жараёнлари ва танланма усулларини такомиллаштириш.

1. Қоғоз ва электрон кўринишдаги саволномалар, юзма-юз интервьюлар ва автоматлаштирилган телефон орқали интервьюларини ўз ичига олган турли шакллар учун саволномалар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма ва механизмларни ишлаб чиқиш.

2021 йил

сентябрь


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Меҳнат вазирлиги (Н. Хусанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Статистик регистрларда режалаштирилган янгиланишлар ва ишланмаларни ҳисобга олган ҳолда корхоналар ва уй хўжаликлари кузатувлари танланмаларини такомиллаштириш.

ҳар йили

8.

Мавсумий ўзгаришларни инобатга олган ҳолда мослаштирилган, юқори частотали вақтлар қаторлари бўйича маълумотларни ишлаб чиқариш амалиётини такомиллаштириш.

1. Қурилиш ишлари динамикасини дискрет асосида аниқлашда мавсумийлик омилининг статистик ҳисоби бўйича такомиллаштирилган услубий низомни ишлаб чиқиш.


2. Ойлик ва чораклик асосда ишлаб чиқиладиган савдога оид статистик кўрсаткичларни мавсумий силлиқланиши бўйича услубий низомни такомиллаштириш.


3. Ишлаб чиқарилган (кўрсатилган) бозор хизматлари динамикасини дискрет асосида аниқлашда мавсумийлик омилининг статистик ҳисоби бўйича услубий низомни такомиллаштириш.


4. Саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажм индексини ҳисоблаш бўйича услубий низомни такомиллаштириш.


5. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида ишлаб чиқариш, ишлар ва хизматлар динамикасини соф чораклар асосида аниқлашда мавсумийлик омилларини ҳисобга олиш бўйича услубий низомни такомиллаштириш.

2020-2021 йилларда

Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)

9.

Вақт қаторларини таҳлил қилиш, мавсумий тузатиш усуллари ва маълумотларни қайта кўриб чиқиш сиёсатини жорий қилиш.

1. Максимал узоқ вақт кесимида дискрет кўрсаткичларнинг вақт қаторларини яратиш.

2021 йил давомида


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуродов)

2. Барча асосий кўрсаткичлар бўйича субйиллик дискрет маълумотларга мавсумий тузатишлар киритиш усулини жорий қилиш.

2022 йилдан бошлаб

3. Мавжуд индекслар ва дефляция усулларини такомиллаштириш.

2022 йил январь

10.

ХВФнинг маълумотларни тарқатишнинг илғор тизимларига уланиш.

Ўзбекистон Республикасини ХВЖнинг кенгайтирилган Маълумотларни тарқатишнинг умумий тизимидан (e-GDDS) Маълумотларни тарқатишнинг махсус стандартига (SDDS) ўтиш.

2021-2022 йилларда,

ХВФнинг тартиботларига мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуродов) "Тошкент" РФБ (Б. Усмонов)

III. МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ВА МАЪЛУМОТ ЕТКАЗИБ

БЕРУВЧИЛАР ЎРТАСИДА САМАРАЛИ МУНОСАБАТЛАРНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

11.

Маълумотлардан фойдаланувчилар билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш.

1. Жамоатчиликни мавжуд статистик маълумотлар тўғрисида хабардор қилиш бўйича фойдаланувчилар билан муносабатларни такомиллаштириш.

2021 йил

март


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

2. Давлат статистика қўмитасида аҳолининг статистика бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган видеомаҳсулотларни тайёрлаш учун медиа-марказ ташкил этиш.

2022 йил

январь

3. Турли гуруҳ фойдаланувчиларига маълумотларни тақдим этиш бўйича қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

2021 йил

декабрь


4. Фойдаланувчиларнинг қониқиш даражасини ўрганиш юзасидан сўровлар ўтказиш.

мунтазам

5. Статистика идоралари ва бошқа маълумот ишлаб чиқарувчиларнинг расмий сайтларида фойдаланувчиларга маълумот олиш бўйича қулайликлар яратиш.

2022 йил

январь

12.

Ҳукумат ва статистика органларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаш тизимини такомиллаштириш

1. Давлат статистика қўмитаси томонидан доимий равишда Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига тегишли йўналишлар бўйича барча таҳлилий- статистика маълумотларини тезкор тарзда тақдим этиб бориш.

2020 йил августдан бошлаб

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)


2. Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан олинган таҳлилий- статистика маълумотлари асосида тегишли йўналишларда тезкор чоралар кўриш тизимини йўлга қўйиш.

Доимий

Бош вазир ўринбосарлари (А.Раматов, Ж.Қўчқоров, Ў.Барноев, Б.Мусаев, А.Абдухакимов, С.Умурзаков, О.Умаров, А.Султанов)

13.

Маълумотларни тарқатиш амалиётини такомиллаштириш.

1. Маълумотларни тарқатишнинг идоравий сиёсатини, шу жумладан маълумотларни эълон қилиш тақвимларини илғор халқаро тажрибаларга мувофиқлаштириш.

ҳар йили

январь


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуродов), Меҳнат вазирлиги (Н. Хусанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Маълумот ишлаб чиқарувчи барча ташкилотларга, уларнинг маълумот базалари интеграциясини амалга ошириш, шунингдек, очиқ маълумотлар портали орқали эълон қилиш учун статистик маълумотларни тарқатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2021 йил

январь

3. Вақт қаторлари бўйича нашрларни кўпайтириш ва Очиқ маълумотлар порталида эълон қилиб бориш;

доимий

4. Маълумотларни олишнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва доимий равишда такомиллаштириб бориш, веб-портал фаолиятини таъминлаш ва доимий равишда янгилаб бориш.

доимий

14.

Жаҳон банкининг "Жаҳон ривожланиш индикаторлари" (World Development Indicators, World Bank) маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.


1. Жаҳон банкининг "Жаҳон ривожланиш индикаторлари" маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисида мавжуд бўлмаган индикаторларни шакллантириш учун тегишли халқаро ва ҳукумат идоралари ҳамда хусусий ташкилотлар билан биргаликда ҳамкорлик ва тегишли дастурлар доирасида индикаторларни халқаро тан олинган ва тавсия этилган услубият асосида акс эттирилишини таъминлаш.


2. Жаҳон банкининг "Жаҳон ривожланиш индикаторлари" маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисида шаклланган индикаторларни мониторинг қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида (data.gov.uz) акс эттириш.

Доимий










Ҳар чорак (ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар)


Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И. Норкулов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар (масъул бўлган индикаторлар доирасида)




Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар


15.

БМТ статистика бўлими (UN data) маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.


1. БМТ статистика бўлимининг маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги мавжуд бўлмаган индикаторларни халқаро тан олинган ва тавсия этилган услубият асосида шакллантириш.


2. Шаклланган индикаторларни БМТ статистика бўлимининг маълумотлар базасига тўлиқ жойлаштириш ва доимий янгилаб бориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида (data.gov.uz) акс эттириш.

2020-2022 йилларда


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат бозорининг асосий кўрсаткичлари (Key indicators of the labour Market, ILO) маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.

1. Меҳнат бозорининг асосий кўрсаткичлари маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги мавжуд бўлмаган индикаторларни халқаро тан олинган ва тавсия этилган услубият асосида шакллантириш.


2. Шаклланган индикаторларни Меҳнат бозорининг асосий кўрсаткичлари маълумотлар базасига тўлиқ жойлаштириш ва доимий янгилаб бориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида (data.gov.uz) акс эттириш.

2021 йил

декабрь


Меҳнат вазирлиги (Н. Хусанов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Глобал соғлиқни сақлаш обсерваторияси (Global Нealth Observatory data, World Нealth Organization) маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.

1. Глобал соғлиқни сақлаш обсерваторияси маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги мавжуд бўлмаган индикаторларни халқаро тан олинган ва тавсия этилган услубият асосида шакллантириш.


2. Шаклланган индикаторларни Глобал соғлиқни сақлаш обсерваторияси маълумотлар базасига тўлиқ жойлаштириш ва доимий янгилаб бориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида (data.gov.uz) акс эттириш.

2021 йил

декабрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

ФАОнинг Сув таъминоти ва қишлоқ хўжалиги бўйича глобал ахборот тизими. Аквастат (Global information system of water and agriculture. Aquastat, FAO) маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.

1. Сув таъминоти ва қишлоқ хўжалиги бўйича глобал ахборот тизими маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги мавжуд бўлмаган индикаторларни халқаро тан олинган ва тавсия этилган услубият асосида шакллантириш.


2. Шаклланган индикаторларни Сув таъминоти ва қишлоқ хўжалиги бўйича глобал ахборот тизими маълумотлар базасига тўлиқ жойлаштириш ва доимий янгилаб бориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида (data.gov.uz) акс эттириш.

2021 йил

декабрь


Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


19.

Халқаро транспорт форуми-нинг Асосий транспорт статистикаси, (Key Transport Statistics, International Transport Forum) маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.

1. Ўзбекистон Республикасини Халқаро транспорт форумига аъзо бўлишига эришиш.


2. Халқаро транспорт форуми талаблари асосида транспорт статистикаси маълумотларини шакллантириш ва Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида (data.gov.uz) акс эттириш.

2021-2023 йилларда


Транспорт вазирлиги (Э. Ғаниев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


20.

ЮНЕСКОнинг Таълим бўйича миллий статистика (National Statistics on Education, UNESCO) маълумот базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.

1. Таълим бўйича миллий статистика маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги мавжуд бўлмаган индикаторларни халқаро тан олинган ва тавсия этилган услубият асосида шакллантириш.


2. Шаклланган индикаторларни "Таълим бўйича миллий статистика маълумотлар базаси"га тўлиқ жойлаштириш ва доимий янгилаб бориш, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида (data.gov.uz) акс эттириш.

2021 йил

декабрь


Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Маълумотларни етказиб берувчилар билан ишлаш амалиётини такомиллаштириш.

1. Респондентлар бўйича сиёсатни аниқлаш ва амалга ошириш.


2021 йил

март


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуродов), Меҳнат вазирлиги (Н. Хусанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Кузатувлар ўтказиш вақтида респондентларга ҳисобот юкламасини ўлчаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

2021 йил

июнь

3. Респондентларга ҳисобот юкламасини қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни белгилаш ва бажарилишини назорат қилиш.

2021 йил

июль

4. Респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш ва тегишли ахборотларни тарқатиш.

доимий

5. Колл-центрлардан фойдаланган ҳолда сўров ўтказиш услубиятини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

2022 йил

январь

22.

Респондентлар учун қулайлик яратиш мақсадида илғор ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда статистик ҳисоботларни топшириш тизимини такомиллаштириш.

1. Статистик ҳисоботларни қабул қилишнинг веб-технологияга асосланган замонавий ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2020 йил

декабрь


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Барча турдаги статистик ҳисоботларни онлайн тарзда қабул қилишни йўлга қўйиш.

2021 йил

декабрь


3. Маълумотларни йиғиш ва киритиш учун мобил иловаларни ишлаб чиқиш ва автоматлаштирилган шахсий интервью воситаларини жорий қилиш.

2021-2023 йилларда алоҳида график асосида

IV. МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЙИЧА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

23.

Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталини (data.gov.uz) янги кўринишини ишлаб чиқиш.


1. Қуйидаги функцияларни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) янги кўринишини ишлаб чиқиш:

- маълумотлар билан ишлашда фойдаланувчиларга, жумладан кўриш имконияти чекланган шахслар учун қулайликлар яратиш;

- cтандартлаштирилган шаклда маълумотларни юритиш, интерактив харитада объектнинг географик жойлашув маълумотларини олиш функциясини киритиш;

- маълумотларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштириш;

- ҳар бир маълумотга алоҳида такрорланмас ID бириктириш ҳамда тегишли маълумотларни жойлаштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва излашни унинг ёрдамида амалга ошириш;

- муддатида жойлаштирилмаган маълумотлар бўйича вазирлик ва идораларнинг шахсий кабинетига хабар жўнатиш имкониятларини яратиш.

2021 йил

март


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Очиқ маълумотлар порталида маълумотларни онлайн тарзда янгилаб боришни йўлга қўйиш мақсадида давлат органларининг идоравий ахборот тизимлари ва ресурсларини портал билан интеграция қилиш.

2021 йил

июль

3. Давлат органларининг расмий сайтларида очиқ маълумотлар саҳифасини очиш ҳамда ушбу саҳифани Давлат статистика қўмитаси томонидан шакллантириладиган ягона кўриниш (стандарт)га келтириш.

2020 йил

октябрь

24.

Open Data Watch халқаро ташкилотининг "Open Data Inventory - ODIN" рейтингида Ўзбекистон Республикаси позициясини яхшилаш.


1. "Open Data Inventory - ODIN" рейтингида мавжуд бўлмаган индикаторларни халқаро тавсиялар асосида шакллантириш ва қўмитанинг расмий сайти (stat.uz) ҳамда Очиқ маълумотлар порталида (data.gov.uz) тўлиқ жойлаштириш, доимий равишда янгилаб бориш.

2020-2021 йиллар мобайнида


Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. 2020-2021 йилларда "Open Data Inventory - ODIN" рейтингида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичини 45 баллга етказиш (мазкур рейтингда 100 таликка кириш).

2021 йил давомида

25.

Статистик маълумотларнинг электрон архив базасини юритишни йўлга қўйиш.


Қоғоз кўринишдан воз кечмаган ҳолда статистика маълумотларининг электрон архив базасини босқичма-босқич йўлга қўйиш.

2020-2025 йиллар давомида

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), "Ўзархив" агентлиги (У.Юсупов)


26.

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини автоматлаштириш.

1. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари ва натижалари бўйича жамоатчиликни хабардор қилиб бориш мақсадида махсус расмий веб-сайтни ишлаб чиқиш.

2020 йил

август


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Давлат персоналлаштириш маркази (Н.Тураходжаев) Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)


2. Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2021 йил

апрель

27.

Статистик маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва тақдим этиш бўйича ахборот тизимларини такомиллаштириш.

1. Давлат статистика қўмитаси расмий веб-сайтининг янги кўринишини ишлаб чиқиш.

2020 йил

декабрь


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

2. Катта ҳажмдаги статистик маълумотларни қайта ишлаш жараёнларига Oracle, MS SQL Server маълумотлар базасини бошқаришнинг замонавий тизимларини жорий этиш.

2021 йил

декабрь

28.

Танланма статистик кузатувларни ўтказиш жараёнларига инновацион технологияларни жорий этиш.

1. Уй хўжаликлари танланма кузатувлари учун респондентларни танлаб олиш бўйича махсус дастурий таъминотни ишлаб чиқиш.

2020 йил

август


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

2. Саноат, хизмат кўрсатиш, савдо, транспорт, деҳқон хўжалиги ва бозор нархи кузатувларига электрон қурилмалар (планшет тизими)ни жорий этиш.

2020 йил

декабрь

29.

Ахборот-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш.

1. Маънан эскирган компьютер, сервер ва бошқа қурилмаларини босқичма-босқич, график асосида янгилаб бориш.


2. Видеоконференцалоқа ва IP телефония тизимларини жорий этиш.


3. Давлат статистика қўмитасининг барча ҳудудий бўлинмаларини юқори тезликда маълумот алмашиш имконини берувчи оптик толали тармоққа уланишини таъминлаш.

2020-2025 йилларда алоҳида график асосида

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (А. Ортиқов)

30.

Маълумотларнинг ягона базасини яратиш мақсадида кўрсаткичларни кодлаштириш тизимини яратиш.

1. Маълумотларнинг ягона базасини яратиш мақсадида кўрсаткичларни SDMX платформаси асосида кодлаштириш тизимини яратиш.


2. Маълумотларни SDMX платформаси асосида кодлаштириш.

2020-2021 йилларда

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

V. АЛОҲИДА СТАТИСТИК ЙЎНАЛИШЛАР, ТАРМОҚ ВА ҲУДУДЛАР

СТАТИСТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

5.1 Рўйхатга олишлар соҳасида статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш

31.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига пухта тайёргарлик кўриб бориш.


1. "Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил сентябрь


Давлат статистика қўмитаси

(Б.Бегалов), Молия вазирлиги, (Ш.Шарахметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов), Давергеодезкадастр қўмитаси (Ш.Ҳабибуллаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (С.Бузрукханов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, аҳолини рўйхатга олиш тадбирларининг дастлабки харажатлари сметасини тайёрлаш:

- синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш бўйича;

- асосий аҳолини рўйхатга олиш бўйича.

2020 йил ноябрь

2021 йил июль

3. Аҳолини рўйхатга олиш саволномаси шакллари ва уларни тўлдириш тартибини ишлаб чиқиш.


2020 йил декабрь

4. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари иштирокчилари учун аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича қўлланма, ташкилий-услубий материалларни ишлаб чиқиш.


2021 йил ноябрь

5. Аҳолини рўйхатга олиш тадбири юзасидан аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот олиб бориш.


доимий

6. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимларни ўқитиш ишларини ташкиллаштириш, жумладан:

- синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш бўйича;

- асосий аҳолини рўйхатга олиш бўйича.

2021 йил август-октябрь

2022 йил август-октябрь

7. Аҳолини рўйхатга олиш ишларини ўтказиш учун зарур инфратузилмани, жумладан аҳолини рўйхатга олиш участкалари, инструкторлик участкалари, бирламчи маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш марказлари учун зарур бино ва иншоотлар, шунингдек, транспорт, алоқа ва бошқа моддий воситалар билан таъминлаш чораларини кўриш.

2020-2022 йилларда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


8. Республикамизда мавжуд барча туман ва шаҳарларнинг хариталари ҳамда хонадонлар, маҳалла, қишлоқ ва овулларнинг схематик хариталарини тайёрлаш ва Давлат статистика қўмитасига тақдим этиш.

2020-2022 йилларда

Давергеодезкадастр қўмитаси (Ш.Ҳабибуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.2 Миллий ҳисобларни такомиллаштириш

32.

Миллий ҳисоблар тизими- 2008ни амалиётга тўлиқ жорий этиш.


1. Миллий ҳисоблар тизими, давлат молияси статистикаси ва тўлов баланси ўртасидаги мувофиқликка эришиш.

2021 йил

апрель


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуродов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. ЯИМни дискрет чораклар асосида ҳисоблаш тажрибасини жорий этиш орқали чораклик миллий ҳисобларни такомиллаштириш.

2021 йил

декабрь

3. Корхоналар харажатлари таркибини кузатиш натижалари асосида харажатлар-ишлаб чиқариш коэффициентларини янгилаш йўли билан Ресурслар ва фойдаланиш жадвалларини тузиш тажрибасини такомиллаштириш.

2021 йил

декабрь

4. Статистик кўрсаткичлар ҳисоб-китобларига халқаро классификациялар ва МҲТ-2008 нинг янги қоидаларини жорий этиб бориш.

2020-2023 йиллар мобайнида

33.

Ялпи ички маҳсулотнинг таркибий қисмларини баҳолаш амалиётини такомиллаштириш.



1. Миллий ҳисоблар тизими соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқ ялпи ички маҳсулотнинг ҳажми, таркиби ва динамикасига таъсир қилувчи кўрсаткичларни ҳисоблаш бўйича услубий қўлланмаларни жорий этиш.

2021 йил декабрь


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуродов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш учун Ресурслар ва фойдаланиш жадваллари тизимидан фойдаланиш.

2022 йилдан бошлаб

3. ЯИМнинг таркибий қисмларини баҳолашни такомиллаштириш орқали унинг тўлиқ қамровини таъминлаш.

2020-2024 йиллар мобайнида

4. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётнинг ривожланишини баҳоловчи статистик кўрсаткичлар тизимини илғор тажрибаларга мувофиқ ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2020-2021 йилларда

34.

Халқаро таққослаш дастурида иштирок этиш.

1. "Халқаро таққослаш дастури-2020"да Ўзбекистон Республикаси иштирокини таъминлаш.

2020-2021 йилларда


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров)

2. "Халқаро таққослаш дастури" доирасида "Инвестицион товарлар" бўйича нарх маълумотларини шакллантиришда Қурилиш вазирлиги маълумотларини ҳисобга олиш.

2021 йил давомида

3. Халқаро таққослашлар дастурининг доимий глобал раундларида иштирок этиб бориш ва натижалари асосида харажатлар усулидаги ЯИМ ҳисоб-китобларини ХТД талабларидан келиб чиқиб такомиллаштириш.

ХТД графигига мувофиқ

5.3. Кузатилмайдиган иқтисодиёт бўйича статистикани такомиллаштириш

35.

Яширин сектор бўйича кенг қамровли статистик маълумотларни ишлаб чиқишни йўлга қўйиш.

Халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибаларга мувофиқ, яширин иқтисодиётни статистик баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш асосида тармоқлар статистикаси кўрсаткичлари ва ЯИМ ҳисоб-китобларини такомиллаштириш.

2020-2021 йиллар


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И. Норкулов), Меҳнат вазирлиги (Н. Хусанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.4 Нархлар статистикасини такомиллаштириш

36.

Истеъмол нархлари статистикасини такомиллаштириш.


1. Халқаро стандартларга мувофиқ истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш услубиятини такомиллаштириш.

2020 йил декабрь


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Марказий банк (М. Нурмуродов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Истеъмол нархлари индекси кузатуви ўтказиладиган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари танловини Корхона ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотлари асосида амалга оширишни жорий қилиш.

2020 йил

декабрь

3. Истеъмол нархлари индекси кузатувларини "Мақсадлар бўйича шахсий истеъмол таснифлагичи-2018" асосида ташкил этилишини таъминлаш.

2021 йил январь

4. Истеъмол нархлари индекси маълумотларини шакллантиришда онлайн касса тизимларига босқичма-босқич интеграциялаш.

2020-2024 йилларда

5. Истеъмол нархлари индекси кузатувлари ва вазнлари ҳисоблаш жараёни шаффофлигини таъминлаш.

доимий

37.

Ишлаб чиқарувчилар нархлари статистикасини такомиллаштириш.

1. Ишлаб чиқарувчилар нархлари индексларини ҳисоблаш бўйича услубий низомни такомиллаштириш.


2. Экспорт ва импорт товарлар нархлари индекслари маълумотларини кенгайтириш ва ҳисоблаш амалиётини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш.


3. Уй-жой бозорида нархлар индексларини ҳисоблаш услубиятини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш.


4. Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар нархлари индексларини шакллантириш бўйича услубий низом ишлаб чиқиш.

2020-2021 йилларда


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Давергеодезкадастр қўмитаси (Х.Турахужаев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.5 Уй хўжаликлари кузатувларини такомиллаштириш

38.

Уй хўжаликлари танлама кузатувларини такомиллаштириш.

1. Халқаро экспертлар иштирокида уй хўжаликлари танлама кузатувларини ташкил этиш услубиятини такомиллаштириш, кузатув саволномаларини халқаро стандартларга мослаштириш.

2021 йил


Давлат статистика қўмитаси

(Б.Бегалов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (А.Ортиков)

2. Аҳоли турмуш даражаси маълумотлари сифатини ҳамда турли тоифадаги аҳоли қатлами қамровини таъминлаш мақсадида уй хўжаликлари кузатувлари танланмаси ҳажмини босқичма-босқич ошириб бориш.

2021-2023 йиллар мобайнида

3. Кузатувларнинг янги шаклларини жорий этиш (автоматлаштирилган шахсий сўров технологиялари), кузатув маълумотларини таҳлил қилиш учун замонавий дастурий таъминотни жорий қилиш.

2021-2023 йиллар мобайнида

39.

Аҳолининг умумий даромадларини ҳисоблаш услубиятини такомиллаштириш.

Халқаро тавсиялар ва илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда Ўзбекистон Республикасида аҳолининг умумий даромадларини ҳисоблаш услубиятини такомиллаштириш ва амалиётга жорий қилиш.

2020-2021 йилларда

Давлат статистика қўмитаси

(Б.Бегалов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (А.Ортиков)

5.6 Ташқи сектор ва савдо статистикасини такомиллаштириш

40.

Ўзбекистон Республикаси товарлар ташқи савдоси бўйича статистик кўрсаткичларни шакллантиришда, ТИФ ТН билан биргаликда, БМТнинг Халқаро стандартлашган савдо таснифлагичини (ХССТ-2008) амалиётга жорий қилиш.

БМТнинг савдо ва ривожланиш конференцияси (ЮНКТАД) доирасида ишлаб чиқилган Халқаро стандартлашган савдо таснифлагичи (МСТК-2008) асосида, шунингдек, экспорт-импорт таркибини таҳлил қилишда, тегишли статистик маълумотлар шакллантириб, фойдаланувчиларга тақдим этиб бориш.

Доимий


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)



41.

Ташқи савдо бўйича йирик маълумотлар базаларини қайта ишлаш жараёнларига замонавий дастурий таъминотларни жорий қилиш.

1. Ташқи савдо статистикаси маълумотлар базасини шакллантириш ва таҳлил этишнинг мавжуд муаммоларини инвентаризация қилиш.

2020 йил

август


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)

2. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва мавжуд махсус дастурий таъминотни самарадорлигини ошириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш.

2020 йил сентябрь

3. Махсус дастурий таъминотни техник топшириқ асосида такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш.

2020 йил декабрь

42.

"Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими" (ТСОЯЭАТ)га уланиш орқали хизматлар экспорти ва импорти бўйича маълумотлар сифатини ошириш.

1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси ўртасида маълумотлар алмашинуви, интеграциялаш бўйича битим тузиш.


2. Тузилган битим асосида техник йўриқнома ишлаб чиқиш ва Давлат статистика қўмитасини ТСОЯЭАТга уланишини амалга ошириш.

2020 йил август-октябрь ойлари


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов), Марказий банк (М. Нурмуродов)

43.

Республика экспорт - импортида туризм ҳажмини тўлиқ ҳисобга олинишини ва туризм статистикаси кўрсаткичларини сифатини таъминлаш учун зарур бўлган маълумотларни йиғиш тизимини такомиллаштириш.

1. Бир ой давомида ҳар бир кирувчи (норезидент) ва чиқувчи (резидент) фуқароларнинг сафарлар сони ҳақидаги маълумотларни шакллантириш алгоритмини ишлаб чиқиш.

2020 йил ноябрь


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), ДХХ Чегара қўшинлари (Лавозим бўйича), Давлат персоналлаштириш маркази (Н.Тўрахўжаев)

2. Ишлаб чиқилган алгоритм асосида ДХХ Чегара қўшинлари томонидан кирувчи (норезидент) ва чиқувчи (резидент) фуқаролар ҳақидаги ойлик статистик маълумотларни шакллантириш, ўрнатилган тартибда Давлат статистика қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига мунтазам тақдим этиб боришни йўлга қўйиш.

2021 йилдан бошлаб доимий

44.

Қурилиш хизматлари импорти таркибида товарлар ҳажми ва хизмат муддатини аниқ баҳолашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.

1. Халқаро тажриба ва тавсияларни ўрганган ҳолда қурилиш хизматлари импорти таркибида товарлар ҳажми ва хизмат муддатини аниқ баҳолашга қаратилган статистик ҳисоботларни такомиллаштириш.

2020 йил август


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)

2. Ташқи савдо кўрсаткичларни шакллантириш бўйича тасдиқланган статистик ҳисоботларга мувофиқ маълумотларни шакллантириш.

2021 йилдан

бошлаб

45.

Ташқи сектор бўйича статистикани такомиллаштириш, амалиётга илғор тажрибаларни жорий этиш.

Ташқи сектор бўйича статистикани такомиллаштириш юзасидан қуйидагиларни амалга оширишга қаратилган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш:

ташқи сектор статистикаси тўғрисида давлат органлари мансабдор шахсларининг саводхонлиги ва кенг жамоатчиликнинг хабардорлик даражасини ошириш;

ташқи қарз бўйича индикаторларни такомиллаштириш;

фойдаланувчилар кесимида молиявий воситачилик бўйича билвосита ўлчанадиган хизматларни баҳолаш ва тақсимлаш учун ахборот базасини такомиллаштириш;

ТБҚ-6 асосида ташқи сектор бўйича 2010 йилдан бошлаб хронологик статистикани (динамик қаторлар) ишлаб чиқиш;

ХВФнинг портфел инвестициялари ва тўғридан-тўғри инвестицияларни мувофиқлаштирилган тарзда кўриб чиқишда иштирок этишни қўллаб-қувватлаш;

ташқи сектор статистикаси соҳасида маълумотларни тўплаш ва тузиш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш;

ташқи сектор статистикаси бўйича маълумотлар қамровини, даврийлиги ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш.

2021 йил январь

Марказий банк (М. Нурмуродов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


5.7 Энергетика соҳасида статистикани такомиллаштириш

46.

БМТ ва Халқаро энергетика ташкилотлари стандартлари асосида энергетика статистикаси бўйича мавжуд методологияни такомиллаштириш.

1. Энергетика статистикаси бўйича мавжуд услубиятни такомиллаштириш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифларини йиғиш.

2020 йил декабрь


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Энергетика вазирлиги (А.Султанов)

2. Олинган таклифлар ҳамда халқаро тавсия ва қўлланмалар асосида энергетика статистикаси бўйича мавжуд услубиятни такомиллаштириш.

2021 йил ноябрь

47.

Энергия самарадорлиги ва энергия сарфи бўйича маълумотлар сифатини ошириш.

1. Энергия самарадорлиги ва энергия сарфи бўйича статистик кўрсаткичларни такомиллаштириш бўйича вазирлик ва идораларнинг таклифларини йиғиш.

2020 йил сентябрь


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Энергетика вазирлиги (А.Султанов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров)

2. Уй хўжалиги кузатувлари саволномасига энергия самарадорлиги ва энергия сарфи бўйича саволларни киритиш.

2020 йил октябрь

3. Уй хўжалиги кузатувлари асосида шаклланган маълумотларни умумлаштириш ва жамланма маълумотларга қўшиш орқали энергия самарадорлиги ва энергия сарфи бўйича маълумотлар сифатини ошириш ва натижаларни эълон қилиб боришни йўлга қўйиш.

2021 йилдан бошлаб

48.

Юқори сифатли энергия балансини шакллантириш чораларини кўриш.

1. Республика энергия баланси кўрсаткичларини шакллантиришда Халқаро энергетика ва статистика ташкилотларининг кўрсаткичларни ўрганиш, етишмаётган кўрсаткичларни аниқлаш.

2020 йил сентябрь


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Энергетика вазирлиги (А.Султанов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров)

2. Аниқланган кўрсаткичларни шакллантириш мақсадида статистик ҳисоботларга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш.

2020 йил октябрь

3. Халқаро стандартларга мувофиқ энергия балансини ишлаб чиқиш.

2021 йил июль

49.

Энергетика статистикаси бўйича мавжуд бўлмаган кўрсаткичларни аниқлаш ва БМТ стандартлари асосида шакллантиришни йўлга қўйиш.

1. Энергетика статистикаси кўрсаткичлари истеъмолчиларининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, республика энергетика статистикаси кўрсаткичларини инвентаризациядан ўтказиш.

2020 йил июль-декабрь


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Энергетика вазирлиги (А.Султанов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Б.Абдиназаров)

2. Инвентаризация натижаларига кўра республикада шакллантириш имкони мавжуд, лекин шакллантирилмаган кўрсаткичлар рўйхатини тузиш ва уларни шакллантириш.

2021 йил декабрь

5.8. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона

фойдаланиш соҳасида статистикани такомиллаштириш

50.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича статистик кўрсаткичларни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш.


1. Экологик кўрсаткичларни инвентаризация қилиш бўйича идоралараро Ишчи гуруҳини ташкил этиш.

2020 йил декабрь


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Ш.Абдуразаков),

Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Давергеодезкадастр қўмитаси (Х.Турахужаев), Ўзгидромет (Б.Нишонов), Энергетика вазирлиги (А.Султанов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси (Н.Бакиров), Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси (Б.Исламов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Салиев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев)

2. Идоралараро Ишчи гуруҳи билан биргаликда, Республикада шакллан-тирилаётган мавжуд экологик кўрсаткичларга аниқлик киритиш.

2020-2021 йилларда

3. Атроф-муҳит ҳолатини баҳолаш ҳамда экологик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш.

2020-2021 йилларда

4. Масъул вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича экологик кўрсаткичлар рўйхатини шакллантириш.

2021 йил декабрь

51.

"Экологик-иқтисодий ҳисоб тизими 2012" стандартини жорий қилишни босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан тайёргарлик ишларини ташкил этиш.


1. Экологик иқтисодий ҳисобни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича идоралараро Ишчи гуруҳни ташкил этиш.

2020 йил декабрь


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Ш.Абдуразаков), Иқтисодиёт тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Давергеодезкадастр қўмитаси (Х.Турахужаев), Ўзгидромет (Б.Нишонов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Энергетика вазирлиги (А.Султанов), Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси (Н.Бакиров), Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси (Б.Исламов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Салиев)

2. Экологик иқтисодий ҳисоб тизими соҳасида халқаро тажрибаларни ўрганиш.

2020-2021 йиллар

3. Экологик иқтисодий ҳисобларни ишлаб чиқиш учун кўрсаткичларни инвентаризациядан ўтказиш ва натижалари бўйича ушбу кўрсаткичларни шакллантиришда масъул вазирлик ва идораларни белгилаш.

2021 йил

ноябрь

5.9. Корхоналар статистикасини такомиллаштириш

52.

Корхоналар статистикаси бўйича ишончли ва тўлақонли маълумотларни шакллантириш мақсадида танланма кузатувларни ўтказиш методологиясини такомиллаштириш.

1. Корхоналар танланма кузатувларини ўтказиш бўйича Хитой, Дания, Нидерландия, Швеция ва Швейцария каби хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш.

2020 йил

июль-август


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев)

2. Корхоналар танланма кузатувларини ўтказиш методологиясини такомиллаштириш ва қўмитанинг махсус эксперт кенгашига киритиш.

2020 йил август

3. Тасдиқланган методология асосида корхоналар танланма кузатувларини ўтказиш.

2021 йилдан бошлаб

4. Танланма кузатувга тушган субъектларга ҳар чоракда солиқ тўловчилар базаси орқали электрон хабарнома жўнатишни йўлга қўйиш.

2021 йилдан бошлаб

53.

Тадбиркорлик статистикасини такомиллаштириш.

1. Асосий фаолият ва корхона турларини (микрофирма, кичик ва йирик) аниқлаштириш ва тегишли хабарнома юбориш жараёнларини автоматлаштириш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш.

2020 йил июль-ноябрь


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов) Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев) Давлат хизматлари агентлиги (У. Муҳаммадиев)

2. Тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда хабарномаларни тақдим этишни автоматлаштириш механизмини ишлаб чиқиш.

2020 йил декабрь

3. Автоматлаштирилган тизим асосида хабарномаларни ўз вақтида субъектларга тақдим этилишини йўлга қўйиш.

2021 йил январь

5.10. Давлат молияси статистикасини такомиллаштириш

54.

Давлат молияси статистикасини халқаро стандартларга мослаштириш, амалиётга илғор тажрибаларни жорий этиш.

Давлат молияси статистикасини такомиллаштириш юзасидан қуйидагиларни амалга ошириш:

фискал ҳисоботларнинг институционал қамровини кенгайтириш, ХВЖнинг Давлат молияси статистикаси бўйича қўлланма (ДМСҚ-2014) стандартларига мувофиқ, давлат бошқаруви тизимининг бир қисми сифатида таснифлаш керак бўлган давлат бюджети статистикасини, шу жумладан бюджетдан ташқари маблағлар, бюджет ташкилотлари ва бошқа институционал бирликларнинг бюджетдан ташқари ҳисоблари бўйича статистик маълумотларни тўплаш ва тарқатиш;

давлат операцияларини тўғри таснифлаш ва баланс маълумотларини тақдим этишни ҳисобга олган ҳолда ХВЖнинг ДМСҚ-2014 стандартларини жорий этиб бориш;

молиявий статистиканинг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун давлат корхоналари тўғрисидаги маълумотлар базасини янгилаб бориш ва уларни доимий равишда тармоқлар бўйича тақсимлаш;

жамланма фискал маълумотларнинг бюджет ижроси ва давлат молия статистикаси ҳисоботлари ўртасидаги мувофиқлигига эришиш, молиявий ҳисоботларда асосий агрегатларни солиштириб бориш ҳисобига фискал ҳисоботларда статистик маълумотлар яхлитлигини таъминлаш ҳамда аҳоли саводхонлигини ошириш.

2020-2025 йиллар мобайнида

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуродов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


5.11. Молия сектори статистикасини такомиллаштириш

55.

Молия сектори статистикаси қамровини халқаро тажрибага мувофиқ кенгайтириш.

1. "Бошқа молиявий ташкилотлар шарҳи" шакллантириш учун суғурта, лизинг ва бошқа банк фаолияти билан шуғулланмайдиган молиявий ташкилотлар томонидан Марказий банкка тегишли статистик ҳисобот тақдим этилишини назарда тутувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2020 йил

сентябрь


Марказий банк (М. Нурмуродов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. "Молия сектори шарҳи" ва "Бошқа молиявий ташкилотлар шарҳи"ни шакллантириш ва эълон қилиб боришни йўлга қўйиш.

2021 йил январь

5.12. Демографик статистикани такомиллаштириш

56.

Халқаро ташкилотлар тавсиялари ва илғор хорижий тажрибалар асосида демографик статистикани такомиллаштириш.

1. "Ўзбекистон Республикаси Маъмурий-ҳудудий тузилмаларни (объектларни) белгилаш тизими" идоравий статистик таснифлагичини такомиллаштириш.

2021 йил

март


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (Ш.Собиров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Давлат персоналлаштириш маркази (Н.Тураходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ж.Махсумов), Манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Туғилганлик, ўлганлик, никоҳ тузганлик ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларини, шунингдек, келганлик ва кетганлик тўғрисидаги статистик ҳисобга олиш талонларини ягона манзил маълумотлари билан биргаликда тўлиқ электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтиш.

2021 йил

июнь

3. Асосий демографик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича услубиятни, даврий ҳисоботларни ва нашр учун йиғма статистик маълумотларни такомиллаштириш.

2021 йил

октябрь

5.13. Таълим статистикасини такомиллаштириш

57.

Илғор хорижий тажрибалар асосида таълим статистикасини такомиллаштириш.

1. "Таълим тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, таълим статистикаси методологиясини такомиллаштириш, халқаро тан олинган стандартлар асосида таълим соҳасидаги статистик маълумотлар доирасини кенгайтириш.

"Таълим тўғрисида"ги янги таҳрирдаги Қонун қабул қилингач


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

2. Таълим соҳасида статистикани такомиллаштириш бўйича идоралараро доимий фаолият юритуви ишчи гуруҳини тузиш.

2020 йил

сентябрь

5.14. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги статистикани такомиллаштириш

58.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги статистикани халқаро андозаларга мувофиқлаштириш.

1. Соғлиқни сақлаш статистикаси ва маълумотларни тарқатиш амалиётини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш.

2021 йил июль


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Давлат статистика қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бажариладиган ишларнинг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида, маълумотлар шаклланиш тизимини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

2021 йил август

3. Халқаро касалликлар таснифлагичининг (ХКТ) сўнгги таҳририга мувофиқ касалликлар статистикаси электрон базасини ишлаб чиқиш ва уни Давлат статистика қўмитаси билан интеграция қилиш.

2021 йил декабрь

5.15. Ижтимоий соҳа статистикасини такомиллаштириш

59.

Ижтимоий соҳа статистикасини такомиллаштириш.


Қуйидаги масалаларни назарда тутувчи тадбирларни амалга ошириш:

турмуш даражаси, таълим, атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий масалалар бўйича қўшимча маълумотларни тўплаш учун уй хўжаликлари кузатувлари дастурини такомиллаштириш;

ошкора ва ишончли маълумотларни олиш мақсадида танланма ва унинг услубиятини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш;

кузатувларни ўтказиш жараёнларига илғор ахборот-коммуникация технологияларини, шунингдек, маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тақдим этиш жараёнларига замонавий дастурларни (STATA, SPSS) киритиш;

истеъмол харажатларини шакллантириш учун янги "Мақсадлар бўйича шахсий истеъмол классификацияси-2018"ни жорий этиш.


2020-2021 йилларда

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (А. Ортиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.16. Илм-фан ва инновациялар соҳасида статистикани такомиллаштириш

60.

Илм-фан ва инновациялар соҳасида статистикани такомиллаштириш.

Илм-фан ва инновациялар соҳасидаги статистик методологияларни ишлаб чиқиш ҳамда илм-фан ва инновациялар соҳасидаги статистикани тайёрлаш жараёнларига Осло Йўриқномаси 2018 ва Фраскати Йўриқномаси 2015 каби халқаро тан олинган стандартларни жорий этиш.

2021 йил март

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Фанлар Академияси (Б.Юлдашев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.17. Гендер статистикасини такомиллаштириш

61.

Гендер статистикасини такомиллаштириш.

1. Халқаро экспертлар иштирокида гендер статистикаси бўйича мавжуд кўрсаткичлар ва уларни шакллантириш услубиятларини инвентаризациядан ўтказиш.

2020 йил

октябрь-декабрь


Давлат статистика қўмитаси

(Б.Бегалов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Инвентаризация натижалари бўйича гендер статистикасига оид қўшимча кўрсаткичлар рўйхатини тузиш.

2020 йил декабрь

3. БМТ Статистика бўлими томонидан ишлаб чиқилган "Гендер статистикасининг минимал базавий тўплами"ни амалиётга тўлиқ жорий этиш бўйича қўшимча кузатувлар ўтказишни йўлга қўйиш.

2020-2021 йилларда

4. Тегишли вазирлик ва идоралардан йиғилган идоравий маълумотлар ҳамда кузатув натижалари асосида шаклланган кўрсаткичларни сайтга (gender.stat.uz) жойлаштириш ва мунтазам равишда янгилаб бориш.

доимий

5.18. Меҳнат статистикасини такомиллаштириш

62.

Таълим статистикаси бўйича халқаро стандарт классификацияни жорий қилиш.

Халқаро тавсияларга асосан энг сўнгги "Таълим бўйича халқаро стандарт классификацияси-2011"ни амалиётга татбиқ қилиш.

2021 йил сентябрь



Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

63.

Меҳнат бозорига оид статистикани такомиллаштириш.

1. Ишсизлик ва меҳнат бозорининг бошқа муҳим кўрсаткичларини аниқ белгилашда ХМТ стандартларига риоя қилган ҳолда энг сўнгги "Машғулотларнинг халқаро стандарт классификацияси - 2008" ни амалиётга татбиқ қилиш орқали меҳнат статистикаси услубиятини такомиллаштириш.


2. Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларига мувофиқ, иқтисодий фаолият турлари (ИФУТ-2) бўйича норасмий секторни қўшган ҳолда, бандлик ва ишсизлик, ишланган вақт кўрсаткичлари бўйича статистик ахборот манбаларини яратиш мақсадида, "Ишчи кучи кузатувлари" саволномаси ва танлаш услубиятини такомиллаштириш.


3. "Ишчи кучи кузатувлари"ни қоғоз шаклидан воз кечган ҳолда замонавий ахборот коммуникация-технологиялари (планшетлар) асосида электрон шаклда ташкил этишни амалиётга жорий этиш.


4. Иқтисодий фаолият турлари, жинси, таълим даражаси, ёши, миграция мамлакати бўйича аҳолининг меҳнат миграцияси статистикаси услубиятини такомиллаштириш.

2021 йил декабрь


Меҳнат вазирлиги (Н.Хусанов), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


64.

Бўш иш ўринлари кузатувларини такомиллаштириш.

Бўш иш ўринлари кузатувини халқаро тавсиялар асосида ўтказилишини таъминлаш учун мавжуд статистик инструментарийни такомиллаштириш.

2021 йил июль


Меҳнат вазирлиги (Н.Хусанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


65.

Ишчи кучи кузатувларини такомиллаштириш.

Халқаро стандартларга мувофиқ, ишчи кучига харажатлар таркиби бўйича статистик кузатувни амалиётига жорий этиш.


2021 йил март


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Меҳнат вазирлиги (Н.Хусанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

66.

Меҳнат статистикаси бўйича идоралараро электрон маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.

Иш ҳақи ва меҳнат бўйича кўрсаткичларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида, маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали идоралараро электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2021 йил декабрь

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ж. Махсумов), Меҳнат вазирлиги (Н.Хусанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.19. Туризм статистикасини такомиллаштириш

67.

Туризм статистикасини такомиллаштириш.


1. Халқаро стандартларга мувофиқ, (Туризм статистикаси бўйича халқаро тавсиялар-2008) туризм статистикаси методологияларини такомиллаштириш.

2021 йил

апрель


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Абдухакимов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Туризм бўйича физик ҳажми индексини ҳисоблаш юзасидан мавжуд статистик инструментарийни такомиллаштириш.

2021 йил

декабрь

5.20. Транспорт статистикасини такомиллаштириш

68.

Транспорт статистикасини такомиллаштириш.


Халқаро стандартлар ва илғор амалиётларга мувофиқ, транспорт статистикаси соҳасидаги таснифлагичлар ва методологияларни такомиллаштириш.

2020-2021 йил

йилларда


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

69.

Кўрсаткичларни шакллантиришда "Транспорт статистикаси учун товарларнинг стандарт таснифи"га риоя этиш.

Транспорт статистикаси бўйича кўрсаткичларни БМТнинг "Транспорт статистикаси учун товарларнинг стандарт таснифи (NST-2007)" услубиятига мувофиқлаштириш.

2021 йилда


Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

70.

Транзит ташишлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришни йўлга қўйиш.

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транспорт турлари кесимида юкларни транзит ташишлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш.

2021 йилда


Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.21. Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)

соҳасидаги статистикани такомиллаштириш

71.

АКТ соҳасидаги статистикани такомиллаштириш.

1. Электрон тижоратни шакллантириш ва ҳисобга олиш маълумотларини тайёрлаш соҳасида илғор методология ва тавсияларни амалиётга жорий этиш.


2020-2021 йиллар мобайнида


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. АКТ инфратузилмаси, АКТдан фойдаланиш, АКТ хизматларига тарифлар, АКТни ишлаб чиқариш сектори, таълимда АКТдан фойдаланиш, АКТ савдоси ва бошқа маълумотларни тайёрлаш бўйича методология ва қўлланмаларни халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш.

2022 йил январь

5.22. Қишлоқ хўжалиги статистикасини такомиллаштириш

72.

Қишлоқ хўжалиги статистикаси бўйича кўрсаткичлар тизимини халқаро стандартларга мослаштириш.

1. Халқаро ташкилотлар, жумладан БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO) қишлоқ хўжалиги бўйича саволномаларида мавжуд кўрсаткичларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2020 йил август


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Давергеодезкадастр қўмитаси (Х.Турахужаев), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б.Норқобилов), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Хаитов)

2. Саволномада мавжуд кўрсаткичлар билан қишлоқ хўжалиги бўйича амалдаги давлат статистика ҳисобот шаклларидаги кўрсаткичларни таққослаш.

2020 йил сентябрь

3. Амалдаги давлат статистика ҳисобот шаклларида мавжуд бўлмаган, лекин шакллантириш имкони мавжуд бўлган кўрсаткичларни ҳисобот шаклларига қўшимча киритиш.

2020 йил октябрь

73.

Қишлоқ хўжалиги бўйича статистик кузатувларнинг ташкилий ва услубий асосларини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш.

1. Халқаро стандартларга, жумладан БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) тавсияларига мувофиқ, кузатувлар бўйича услубиятларни қайта кўриб чиқиш.

2021 йил январь


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Хаитов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Халқаро тавсия ва қўлланмаларга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги бўйича услубиятларни такомиллаштириш ва халқаро стандартларга мослаштириш.

2021 йил июль

3. Қишлоқ хўжалиги бўйича таснифлагичларни қайта кўриб чиқиш ва халқаро стандартларга мос равишда такомиллаштириш.

2021 йил декабрь

4. Аҳоли ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини статистик ҳисобга олиш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш.

2020-2021 йилларда

74.

Аграр статистикани такомиллаштириш.

1. Аграр статистикасини юритиш, маълумотларни йиғиш ва тўплаш методларни белгилаб олиш.

2021 йил май


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)


2. Аграр статистикани юритишда маълумотлар ишончлилиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида юқори сифат стандартларини жорий этиш тизими ишлаб чиқиш - ҳужжатларни юритиш ички қоидалари, малака ошириш режалари, сифатни назорат қилиш тизими, тизимни баҳолаш методлари (programme evaluation), технологик талаблар."

2021 йил июнь

3.Аграр статистикани юритиш учун масъул идорани фаолиятини белгилаш ва институционал ўзгаришлар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

5.23. Уй-жой статистикасини такомиллаштириш

75.

Уй-жой статистикасини такомиллаштириш.

Уй-жой фондининг асосий статистик кўрсаткичлари ва уларни ҳисобга олиш услубиятларини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш, зарур таснифлагичларни ишлаб чиқиш.


2021 йил

декабрь


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Давергеодезкадастр қўмитаси (Х.Турахужаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Салиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.24. Инвестиция ва қурилиш соҳасидаги статистикани такомиллаштириш

76.

Асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларни асосий фондлар таснифлагичи бўйича МҲТ-2008 тавсиялари асосида гуруҳлаш.

1. Инвестицион фаолият бўйича статистик маълумотларни ишлаб чиқиш ва эълон қилиш юзасидан хорижий тажрибаларни ўрганиш.

2020 йил

октябрь


Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)


2. Инвестицияларга оид кўрсаткичларни МҲТ-2008 тавсияларидан келиб чиққан ҳолда асосий фондлар таснифлагичи бўйича ишлаб чиқиш.

2020 йил

ноябрь

3. Инвестициялар ҳажмларини асосий фондлар таснифлагичига мувофиқ гуруҳлаш ва натижаларни эълон қилиш.

2021 йил

июнь

77.

Инвестиция дастурида кўзда тутилган молиялаштириш манбаларидан келиб чиққан ҳолда статистик ҳисоботларга тегишли ўзгартиришларни киритиб бориш.


1. Инвестиция фаолиятида молиялаштириш манбаларини гуруҳлаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

2020 йил июль-декабрь


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (А. Бобоев)

2. Инвестиция дастури доирасида лойиҳалар тўғрисидаги кенгайтирилган таҳлилий-статистик маълумотларни шакллантириш.

2021 йилдан ҳар чорақда

3. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбалари бўйича тўлиқ қамровини таъминлаш.

доимий

78.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисоб-китобларини такомиллаштириш.

Асосий капиталга ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни ҳаққонийлигини ва қамровини таъминлаш учун зарур бўлган идоравий маълумотларни Давлат статистика қўмитасига келишилган муддатларда мунтазам равишда тақдим этиб борилишини таъминлаш.


2020 йил октябрдан бошлаб

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Давлат божхона қўмитаси (А. Асамов), Марказий банк (Б. Абубакиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

79.

Сотиш учун мўлжалланган ва "Калит остида"ги объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишларининг бошланиши ҳақида янги статистик кузатувларни ташкил этиш.

1. "Калит остида"ги объектлар қурилишини статистик ҳисобга олиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш.

2020 йил

июль-сентябрь


Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов), Давлат хизматлари агентлиги (У. Муҳаммадиев)

2. "Калит остида"ги объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишларининг бошланиши ҳақида танланма кузатувларни ўтказишни йўлга қўйиш.

2020 йил октябрь

3. Сотиш учун мўлжалланган ва "Калит остида"ги объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишларини якуний жамланма статистик ҳисоб-китобларда акс эттирилишини йўлга қўйиш.

2021 йил январь

80.

Қурилиш ишларини бажараётган корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар сифатини ошириш.


1. "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига Давлат статистика қўмитасини улашни ва мунтазам маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.


2. Қурилиш-монтаж ишларини бажараётган пудратчи ва ёрдамчи пудратчилар, буюртмачилар ва улар ўртасида тузилган шартномалар, ойлик бажарилган қурилиш-монтаж ишлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш.

2020 йил

октябрь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров) Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)


81.


Камбағалликни аниқлашга доир статистикани такомиллаштириш.

1. Камбағалликни аниқлаш бўйича услубиётни халқаро тажрибалар асосида ишлаб чиқиш;

2020 йил декабрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (А. Ортиқов), Давлат статистика қўмитаси (М. Бегалов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов) манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Камбағалликни аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган услубиётни Тошкент вилояти мисолида тажрибадан ўтказиш ва услубиётни такомиллаштириш;

2021 йил январь-июнь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (А. Ортиқов), Давлат статистика қўмитаси (М. Бегалов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов) манфаатдор вазирлик ва идоралар


VI. КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ,

СТАТИСТИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

82.

Статистика тизимининг кадрлар салоҳиятини яхшилаш.

1. Мамлакатнинг миллий статистика тизимида инсон ресурслари ва малакали кадрлар тайёрлаш соҳасида кенг қамровли сиёсатни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2021 йил январь


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И. Норкулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуродов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Кадрлар ротациясини амалга оширишнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, кадрларни танлаш ва саралаш тартиби ва сиёсатини қайта кўриб чиқиш.

2021 йил январь

3. Ходимларнинг шахсий ютуқлари асосида лавозимда илгари суриш ва рағбатлантиришининг самарали тизимини яратиш.

2021 йил

январь

4. Институтнинг моддий-техник, ахборот-коммуникация ва статистик инфратузилмасини такомиллаштириш.

2021-2022 йиллар давомида

5. Институтда статистика соҳасида кадрларни касбий тайёрлаш ва ривожлантириш борасида очиқ ва онлайн тарздаги масофавий ўқув курсларини жорий қилиш, инсон ва молия ресурсларини бошқариш масалаларида семинарлар ўтказиш.

2022 йилдан бошлаб

6. Иқтисодий таҳлил бўйича мутахассисларни тайёрлаш учун магистрлик ва докторлик дастурларини ташкил этиш.

доимий

83.

Статистика тизими ходимлари малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.


1. Қўмита тизими ходимларини "Статистика асослари" фани бўйича ўқитишни йўлга қўйиш.


2. Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда амалдаги ўқув курсларини қайта кўриб чиқиш, ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, улар асосида ўқишларни ташкил этиш.


3. Халқаро ташкилотлар кўмагида "Statistica", "SPSS", "Eviews", "Stata" эконометрик пакетларини қўмита тизими ходимларига ўргатиш бўйича институтда алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш.


4. Тасдиқланган режа - графикка асосан ахборот технологиялари йўналишлари бўйича статистика органлари ходимларини ўқитиш.

2020 - 2025 йиллар давомида

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков) Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (Б. Ғайибназаров)

84.

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ходимларини "Статистика асослари" бўйича ўқитишни йўлга қўйиш.

1. Иқтисодчи ходимларни "Статистика асослари" бўйича амалий билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида, шартнома асосида ўқитиш бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари билан келишилган режа - графикларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Тасдиқланган режа - графикка асосан шартнома асосида иқтисодчи ходимларни ўқитишни (шу жумладан масофадан (онлайн) ўқитиш шаклида) ташкил этиш.

2020 йил

1 сентябрдан бошлаб, доимий


Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов), Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (Б. Ғайибназаров), Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари

85.

Профессионал таълим муассасаларида Статистика йўналиши бўйича ўрта бўғин кадрларини тайёрлашни йўлга қўйиш.

1. Статистика йўналиши бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж асосида, 10 та профессионал таълим муассасаларида ўрта бўғин кадрларини тайёрлашни йўлга қўйиш.


2. Статистика йўналиши бўйича ўқув меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


3. Статистика йўналиши битирувчиларини давлат статистика органларида иш билан таъминлаш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов), Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (Б. Ғайибназаров)

86.

Ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда, иқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртларида глобал миқёсда рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш бўйича янги йўналишлар очиш.

Иқтисодий таълим йўналишидаги олий ўқув юртларида хорижий нуфузли турдош олий таълим муассасалари билан қўшма дастур асосида рақобатбардош мутахассислар тайёрлайдиган янги ("бизнес - таҳлилчи", "катта сонлар таҳлили", "тизимли таҳлилчи", "маълумотлар тадқиқотчиси", "интеграцион таҳлилчи", ва бошқалар) йўналишларни очиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб


Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И. Норқулов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 3 августдаги

ПҚ-4796-сон қарорига

5-ИЛОВА



Идоравий статистика маълумотларини шакллантириш

ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

билан ахборот алмашинувини таъминлаш учун масъул

бўлинмалар ташкил этадиган (белгиланадиган)

вазирлик ва идораларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р

Вазирлик ва идоралар номи

Штат бирликлари сони*

1.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

3-4

2.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3-4

3.

Сув хўжалиги вазирлиги

2-3

4.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2-3

5.

Халқ таълими вазирлиги

3-4

6.

Мактабгача таълим вазирлиги

2-3

7.

Транспорт вазирлиги

2-3

8.

Маданият вазирлиги

1-2

9.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

1

10.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

1-2

11.

Энергетика вазирлиги

3-4

12.

Қурилиш вазирлиги

3-4

13.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

1-2

14.

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2-3

15.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

1-2

16.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

3-4

17.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

1-2

Изоҳ:


*) Вазирлик ва идоралар раҳбарлари иш ҳажми ва унинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, лозим бўладиган штат бирликлари сонини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига эга.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 3 августдаги

ПҚ-4796-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги "Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4210-сон қарорига илованинг 12-позицияси "Масъул тадқиқот институтлари" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 август


"Халқ сўзи", 2020 йил 4 август



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 10 август, 31-сон, 352-модда









































Время: 0.2137
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск