язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2020 й. 461-сон "Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2020 й.

N 461




КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИ

ЮҚТИРГАН БЕМОРЛАРГА ТИББИЙ ЁРДАМ

КЎРСАТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, коронавирус бўйича эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиш эҳтимоли белгиларини ўз вақтида аниқлаш ва касалланиш хавфини камайтириш ҳамда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган профилактик ва эпидемияга қарши кечиктириб бўлмайдиган зарур тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган 2 та ихтисослашган тиббиёт мажмуалари (кейинги ўринларда - ихтисослашган тиббиёт мажмуалари) барпо этилганлиги;

ихтисослашган тиббиёт мажмуаларининг қурилиши тугатилган биноларида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш мақсадида 2 та шифохона ташкил этилиб, уларни бошқариш вақтинчалик 1-сон Республика клиник шифохонаси ва 3-сон Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослашган тиббиёт мажмуалари негизида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус "1-сон Зангиота" ва "2-сон Зангиота" шифохоналарини (кейинги ўринларда - махсус шифохоналар) ташкил этиш тўғрисида таклифига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар:

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус "1-сон Зангиота" ва "2-сон Зангиота" шифохоналари тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус "1-сон Зангиота" ва "2-сон Зангиота" шифохоналарида беморларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг нормативлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, махсус шифохоналар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, мустақил балансга ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;

директор ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

малакали тиббий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида бошқа тиббиёт муассасаларидан тиббиёт ходимлари, ёрдамчи ва техник ходимларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ҳафта муддатда:

махсус шифохоналарнинг устави белгиланган тартибда тасдиқланишини;

1-сон Республика клиник шифохонаси ва 3-сон Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда уларга хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномаларнинг махсус шифохоналар билан қайта расмийлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинчалик шифохоналарни (кейинги ўринларда - вақтинчалик шифохоналар) қуйидаги тартибда

Ўзбекистон гимнастика федерациясининг "Универсал" спорт мажмуасида ташкил этилган 750 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий госпиталига;

"Ўзэкспомарказ" МКК АЖ 1 ва 2-сон павильонида ташкил этилган 814 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг марказий ҳарбий клиник госпиталига;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг "Назарбек" соғломлаштириш масканида ташкил этилган 350 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Миллий гвардия ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга;

Ёшлик спорт мажмуасида ташкил этилган 520 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг марказий ҳарбий госпиталига;

"Ўзэкспомарказ" МКК АЖ 3 ва 4-сон павильонида ташкил этилган 1000 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона, Сергели туманидаги 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган 250 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона ва Олимпия захиралари спорт саройида 500 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Тошкент шаҳар ҳокимлигига бириктириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Коронавирус инфекциясини юқтирган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинчалик шифохоналарнинг беморларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларининг нормативлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирига Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, махсус шифохоналарда ҳамда вақтинчалик шифохоналарда даволанаётган беморлар сонидан ва уларнинг ишлаш хусусиятидан келиб чиқиб, махсус шифохоналар ва вақтинчалик шифохоналар тузилмасига ҳамда зарур бўлган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг нормативларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда вақтинчалик шифохоналар фаолиятига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва бошқа ходимлар, шу жумладан ҳарбий хизматчиларни жойлаштириш чораларини кўрсинлар.

Вақтинчалик шифохоналар фаолиятига жалб қилинган ходимлар (ҳарбий хизматчилар) ва бошқа шахсларни жойлаштиришда биноларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу қарорнинг 7-банди "а" кичик бандининг учинчи хатбошида белгиланган тартибда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


7. Белгилансинки:

а) вақтинчалик шифохоналарнинг:

кадрлар ва бухгалтерия хизматлари тегишлича вақтинчалик шифохоналар бириктирилган ташкилотлар томонидан;

биноларни сақлаш, жумладан, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация, электр энергияси, табиий газ, ободонлаштириш, техник кўмаклашиш харажатлари тегишлича биноларни балансда сақловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;

б) вақтинчалик шифохоналарга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг госпиталлари ва бошқа бюджет ташкилотларидан бириктириладиган мутахассис ва ходимларнинг асосий иш жойи бўйича лавозим маошлари сақлаб қолинади;

в) махсус шифохоналар тўлиқ фойдаланишга топширилгунга қадар белгиланган бош пудратчи ташкилотлар томонидан муассасаларни сақлаш билан боғлиқ жорий харажатлар буюртмачилар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


8. Вақтинчалик шифохоналар, шунингдек, коронавирус инфекциясини юқтирган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинчалик шифохоналарда фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сон қарорига мувофиқ махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланиши маълумот учун қабул қилинсин.

Вақтинчалик шифохоналар ва махсус шифохоналар раҳбарларига муассасаларда фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сон қарорида белгиланган меъёрлардан ошмаган ҳолда, қўшимча тўловларни заруратга қараб, кунбай тарзда тўлаш ҳуқуқи берилсин.


9. Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида марказий ва оилавий поликлиникалар негизида ташкил этиладиган коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга ихтисослашган махсус поликлиникалар ("COVID марказ") ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгилансин:

врач ходимларга - 2,5 миллион сўм;

ўрта тиббиёт ходимларига - 1,5 миллион сўм;

кичик тиббиёт ходимларига - 1,0 миллион сўм;

бошқа ходимларга - 500 минг сўм.


10. Белгилаб қўйилсинки:

мазкур қарорнинг 8-бандида назарда тутилган тўловларни амалга оширишда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи иш берувчилар томонидан ундирилади;

мазкур қарорнинг 8 ва 9-бандларида белгиланган тўловлар смена тугаш кунида, бироқ бир ойда 2 мартадан кам бўлмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

вақтинчалик шифохоналар, шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга ихтисослашган махсус поликлиникаларнинг тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сон қарорининг 3-банди билан белгиланган бир йўла бериладиган қўшимча тўловлар татбиқ этилади.


11. Вақтинчалик шифохоналарни жорий сақлаш, шунингдек, беморларни ҳамда жалб қилинган мутахассис ва бошқа ходимларни озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари, ниқоб, дезинфекция воситалари ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


12. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси билан келишилган ҳолда қўшимча вақтинчалик шифохоналар ташкил этилганда, мазкур қарор билан белгиланган тартибда чора-тадбирлар амалга оширилади ва ушбу қарор билан ўрнатилган нормативлар амал қилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда уч кун муддатда:

вақтинчалик шифохоналарни коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга самарали тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар билан (зарур ҳолларда, вақтинчалик меҳнат шартномаси асосида), тиббий асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббиёт буюмлари, сарфлаш воситалари, шахсий ҳимоя, дезинфекция воситалари, ПЗР тестлар, реагентлар ва бошқалар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг тиббиёт муассасаларидаги ҳамда марказлашган харидлар бўйича олинган товарларни қайта тақсимлаш орқали вақтинчалик шифохоналарнинг тезкор тайёргарлигини таъминласин, уларнинг бутлигини ва мақсадли фойдаланилишини ҳамда вақтинчалик шифохоналар фаолияти тўхтатилгандан кейин барча технологик жиҳозлар қайтарилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг пандемия шароитида махсус шифохоналар ҳамда вақтинчалик шифохоналар фаолиятини тезкор ташкил этиш мақсадида:

зарур бўлган дори воситалари, дезинфекция буюмлари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ва сарфлаш материаллар, хўжалик ва бошқа товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича, истисно тариқасида, тендер (танлов) ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузиш;

беморлар ва ходимларни овқатлантириш, кир ювиш, ташиш, чиқиндиларни чиқариш ҳамда утилизация қилиш ва зарур ҳолларда лаборатория ва диагностика хизматларини ташкил этишда аутсорсинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан, истисно тариқасида, тендер (танлов) ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки хафта муддатда:

коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган барча турдаги амбулатор ва стационар даволаш муассасалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

коронавирус билан касалланган беморларни даволаш муассасаларида ишлаётган тиббиёт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган махсус қўшимча тўловларни такомиллаштириш ҳамда анестезиолог-реаниматолог врачларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


16. Амбулатор поликлиника муассасалари қошида ташкил этилган мобил бригадалар ходимларига мехнат қонунчилиги билан ўрнатилган тунги вақтда ва байрам кунлари ишлаганлиги учун назарда тутилган миқдорларда ҳақ тўланиши белгилансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохоналар, шу жумладан ихтисослашган тиббиёт мажмуаси ҳамда вақтинчалик шифохоналардан соғайиб чиққан беморларни ҳамда тиббиёт ходимларини ташиш учун тегишли вазирлик ва идораларнинг буюртмаси асосида керакли миқдорда автобуслар ажратилишини таъминласин.


18. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вазирлик ва идораларга коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар доирасида мурувват ёрдами тариқасида юборилган ва юк ҳужжатлари жўнатувчи томонидан лозим даражада расмийлаштирилмаган товар-моддий бойликлар истисно тариқасида, божхонадан чиқарилиши ва тақсимланиши бўйича зарур амалий ёрдам кўрсатсинлар.


19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қуйидаги мақсадлар учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан:

махсус шифохоналарни сақлаш ва бошқа харажатлар учун асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга асосан вақтинчалик шифохоналар харажатларини амалга ошириш учун маблағ ажратилишини таъминласин.


20. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси - коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохоналарни периметри бўйлаб кеча-кундуз қўриқлашга;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси - коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохоналарда ички тартиб-қоидаларига риоя этилишини таъминлашга ва жамоат тартибини сақлашга масъул ҳисобланади.


21. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Қурбанов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 августдаги

461-сон қарорига

1-ИЛОВА



Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни

даволашга мўлжалланган махсус "1-сон Зангиота"

ва "2-сон Зангиота" шифохоналарининг

ТУЗИЛМАСИ










Директор




















































































Тиббий масалалар бўйича ўринбосар


Ташкилий ва хўжалик масалалари бўйича ўринбосар


Кадрлар бўлими

3


















































Молия-иқтисодиёт бошқармаси

5


Тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимлари*


Ёрдамчи ва техник ходимлар*
































Харидлар ва таъминот бошқармаси

4


































































Юрисконсульт

1





















Изоҳ. Ходимларнинг умумий чекланган сони 16 нафар.


*) Амалдаги нормативлар асосида штатлар ажратилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 августдаги

461-сон қарорига

2-ИЛОВА



Коронавирус инфекцияси билан касалланган

беморларни даволашга мослаштирилган махсус

шифохоналарда беморларга хизмат кўрсатиш учун

зарур бўлган тиббиёт ходимлари ва бошқа

ходимларнинг нормативлари

Т/р

Номланиши


Лавозими


Бемор сонига нисбатан


50


50-100


100-200


200-300


300-400


400-500


1

Бошқарув ходимлари

Бош шифокор


1

1

1

1

1

1

Бош шифокорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари




1

1

1

1

2

Шифокор ходимлар

Бўлим бошлиғи


1

2

4

6

8

10

Шифокор


5

10

20

30

40

50

Врач-эпидемиолог




1

1

1

1

Врач лаборант


1

1

1

2

3

4

Врач-

патологоанатом




1

1

1

1

3

Ўрта тиббиёт ходимлари

Катта ҳамшира


1

2

4

6

8

10

Ҳамшира


10

20

40

60

80

100

Лаборант


1

2

3

3

4

4

Провизор


1

1

1

1

1

1

ОЦС ҳамшираси


1

2

4

4

8

10

Дезинфектор


1

1

2

2

2

4

Патологоанатомия бўлими лаборанти




1

1

1

1

4

Кичик тиббиёт ходимлар

Бўлим бекаси


1

2

4

4

8

8

Санитарка


10

20

40

60

80

100

5

Бошқа ходимлар (заруратдан келиб чиқиб)

Хўжалик мудири


1

1

1

1

2

2

Электрик


1

1

1

1

2

2

Сантехник


1

1

1

1

2

2

Ҳайдовчи



1

1

1

1

1

Статист


1

1

1

1

1

1

        

Изоҳ:

Реанимация бўлинмаларида 1 та бўлим бошлиғи, 1 та катта ҳамшира, хар 6 нафар беморга (тўлиқ сменага) 2 та шифокор, 4 та хамшира, 2 та санитарка штатлари қўшиб борилади.

Беморлар сони: 500-1000 тагача бўлганда қўшимча 1 штат бирлиги - бош шифокорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, 1 штат бирлиги - патологоанатом, 1 штат бирлиги - врач-эпидемиолог, ҳар 100 бемор сонига 2 штат бирлиги - бўлим бошлиғи, 10 штат бирлиги - шифокор, 1 штат бирлиги - врач-лаборант, 2 штат бирлиги - катта ҳамшира, 20 штат бирлиги - ҳамшира, 2 штат бирлиги - лаборант, 2 штат бирлиги - ОЦС ҳамшира, 1 штат бирлиги - дезинфектор, 2 штат бирлиги - бўлим бекаси, 20 штат бирлиги - санитарка лавозимлари қўшимча киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 августдаги

461-сон қарорига

3-ИЛОВА



Коронавирус инфекциясини юқтирган

беморларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган

вақтинчалик шифохоналарнинг беморларга хизмат

кўрсатиш учун зарур бўлган тиббиёт ходимлари

ва бошқа ходимларнинг нормативлари

Лавозим номи


Куну-тун ишлаш учун жалб

этиладиган ходимлар сони


40 та шифо ўрнидан иборат бўлим учун

Шифокорлар:



Бўлим бошлиғи (суткасига 12 соатлик иш вақти)


1

Шифокор суткасига 12 соатдан ошмаган навбатчилик (2 пост)


6

Шифокорлар жами:


7

Ўрта тиббиёт ходимлари:



Катта ҳамшира (суткасига 12 соатлик иш вақти)


1

Ҳамшира суткасига 12 соатдан ошмаган навбатчилик (4 пост)


8

Ўрта тиббиёт ходимлари жами:


9

Кичик тиббиёт ходимлари:



Бўлим бекаси (суткасига 12 соатлик иш вақти)


1

Санитарка суткасига 12 соатдан ошмаган навбатчилик (2 пост)


4

Кичик тиббиёт ходимлари жами:


5

Бўлим жами:


21

COVID - 19 инфекциясини даволашга мўлжалланган реанимация

бўлими ҳар 6 та шифо ўрни ҳисобига белгиланади

Лавозим номи


Куну-тун ишлаш учун жалб этиладиган

ходимлар сони (6 та шифо ўрни учун)


Шифокорлар:



Бўлим бошлиғи (суткасига 12 соатлик иш вақти)


1

Шифокор - реаниматолог суткасига 12 соатдан ошмаган навбатчилик (1 пост)


2

Шифокорлар жами:


3

Ўрта тиббиёт ходимлари:



Катта ҳамшира (суткасига 12 соатлик иш вақти)


1

Реанимация ҳамшираси суткасига 12 соатдан ошмаган навбатчилик (2 пост)


4

Ўрта тиббиёт ходимлари жами:


5

Кичик тиббиёт ходимлари:



Реанимация санитаркаси суткасига 12 соатдан ошмаган навбатчилик (1 пост)


2

Кичик тиббиёт ходимлари жами:


2

Бўлим жами:


10

Маъмурият 100 та шифо ўрнига:

Бош шифокор (суткасига 12 соатлик иш вақти)


1

Маъмурият жами:


1

КДЛ, биокимёвий лаборатория 100 та шифо ўрнига:

Шифокор - лаборант (суткасига 12 соатлик иш вақти)


2

Лаборант (суткасига 12 соатлик иш вақти)


2

Лаборатория жами:


4

Умумшифохона 100 та шифо ўрнига:

Шифокор - эпидемиолог (суткасига 12 соатлик иш вақти)


1

Шифокор - инфекционист (суткасига 12 соатлик иш вақти)


1

Дезинфектор (суткасига 12 соатлик иш вақти)


1

Умумшифохона жами:


3

     

Изоҳ: Бошқа ходимлар штат бирлиги амалдаги нормативлар асосида ажратилади



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 август