ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2020 й. 433-сон "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2020 й.

N 433



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТУРИЗМ

СОҲАСИНИ ТИКЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган тармоқларни қўллаб-қувватлаш орқали камайтириш, мамлакатда санитария-эпидемиологик вазият яхшиланишига қараб туризм соҳасини жадал қайта тиклаш, шунингдек, "Туризм тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон Фармони ва "Санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, туризм соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон қарорида белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Туроператор ва турагентлик хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш бўйича хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;

Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғинларига "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ва "Туризм овули" мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ;

Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 10-иловага мувофиқ;

Тадбиркорлик субъектларига грантлар бериш, компенсация ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ҳамкорлари - нодавлат нотижорат ташкилотларини институционал қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низом 11-иловага мувофиқ;

Туризм ахборот марказларини барпо этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 12-иловага мувофиқ;

"Туризм фидойиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 13-иловага мувофиқ;

"Туризм фидойиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг тавсифлари 14 ва 15-иловаларга мувофиқ;

Сотишдан тушган маблағларнинг 50 фоизи бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириладиган амалдаги ва бугунги кунда фойдаланилмаётган собиқ туризм соҳасидаги давлат активлари ва улар эгаллаб турган ер участкалари рўйхати 16-иловага мувофиқ;

Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳолатларнинг мамлакат туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда - Чора-тадбирлар режаси) 17-иловага мувофиқ;

Туризм соҳасида амалга ошириш тавсия қилинадиган инновацион бизнес ғоя ва стартаплар рўйхати 18-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан Чора-тадбирлар режаси бажарилиши устидан доимий мониторингни олиб борилишини ҳамда мониторинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш) ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар ахборот киритилишини таъминласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг амалдаги автоматлаштирилган махсус электрон дастури негизида жисмоний шахсларнинг мулки бўлган турар жойларни ижарага беришнинг ягона Реестрини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Турар жойларни ижарага беришнинг Ягона электрон реестрини юритиш ва уларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом 19-иловага мувофиқ тасдиқласин.


3. Белгилансинки:

а) Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ чиқиш туризми йўналиши бўйича туроператор ва турагент фаолиятини амалга ошириш учун қўйилган қуйидаги лицензия талаблари:

туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги 2021 йил 1 августдан;

15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузурида Хавфсиз туризм жамғармасига заҳира қилиб қўйиш 2024 йил 1 августдан кучга киради;

б) Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги "Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - "Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК) туризм ахборот марказлари (кейинги ўринларда - Марказ) фаолиятини мувофиқлаштиради ва қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

Марказ тизими орқали бошқа ташаббускорлар томонидан ташкил этилган ва тегишли ҳудудларда фаолият олиб бораётган марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

барча марказларга керакли методик ва амалий ёрдам кўрсатиш, уларни зарур ахборот ва тарғибот материаллари билан таъминлаш;

марказлар реестрини юритиш ва мониторингини олиб бориш;

марказлар фаолиятида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

в) "Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК томонидан ташкил этилган марказлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат мулки объектлари, шу жумладан устав фондида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган бинолар ва ер участкалари доимий фойдаланишга бепул асосда ажратилади;

г) Марказ ташкил этиш жойни белгилаш Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

д) Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига аэропорт, темир йўл вокзали ҳамда давлат мулки объекти бўлган, шу жумладан устав фондида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган автовокзалларда Марказ ташкил этиш учун ажратилган майдонлардан текин фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

е) Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг буюртмасига асосан "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси "Туризм фидойиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини белгиланган тартибда тайёрланишини таъминлайди;

ж) "Чорвоқ" сув омборида моторсиз, муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи ҳамда махсус вазифаларни бажариш ваколатига эга бўлган вазирлик ва идораларнинг моторли сув транспорти воситаларидан ташқари барча моторли сув транспорти воситаларининг ҳаракатланиши, шунингдек, Чирчиқ дарёси ва унинг ирмоқларида (махсус ажратилган сув ҳавзаларидан ташқари) чўмилиш, транспорт воситаларини ювиш ва маиший чиқиндиларни ташлаш тақиқланади;

з) жойлаштириш воситасининг турини аниқлаш ва ўрнатиш халқаро стандартлаштириш ташкилотининг стандартлари асосида фақатгина Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шунингдек, давлат ўрмон фонди участкалари ҳамда бошқа ҳудудларда амалга ошириладиган тоғ, трек, чанғи, велосипед, мотоцикл, ғор туризми, отда сайр қилиш ва туризмнинг бошқа махсус турларидаги экскурсияларнинг бошланиш қисмида енгил конструкцияли туризм ахборот марказлари (ташриф марказлари - Visitor center) фаолиятини йўлга қўйиш учун туризм соҳасининг субъектларига ўрнатилган тартибда муайян муддатга вақтинчалик фойдаланишга берилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларини ҳисобга олган ҳолда "Туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон қарорига мувофиқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида Хавфсиз туризм жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 28 майдаги ПФ-6002-сон Фармонига асосан туризм соҳасининг субъектларига тақдим этиладиган фоизсиз субсидия, компенсация ва фоизсиз ссудалар учун бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар ҳамда Жамғармага Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг маблағлари ҳисобот йилида фойдаланилмаганда олиб қўйилмайди ва кейинчалик Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги жамғармалар маблағларидан фойдаланиш учун белгиланган тартибда ва мақсадларда фойдаланилади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Жамғармага тушадиган маблағларни тижорат банкларида очиладиган шахсий ҳисобварақлари ва хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамида жамғариб бориш ҳамда вақтинча бўш маблағларни депозитга жойлаштириш ваколати берилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси уч ой муддатда:

туроператорлик фаолияти учун берилган лицензияларни хатловдан ўтказсин ва якунига кўра туроператор ва турагентлар фаолиятларини амалда бўлган лицензияларига асосан алоҳида фаолиятларга ажратишни таъминласин;

туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этсин;

хостел хизматларининг мувофиқлик сертификатларини хатловдан ўтказиб, уларни Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритсин.


9. Белгилансинки, "Ипак йўли" туризм халқаро университетига (кейинги ўринларда - Университет деб аталади) 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, ҳар ўқув йили учун Давлат тест маркази веб-сайти орқали бакалавриатга ва Университет томонидан магистратурага амалга ошириладиган қабул жараёнларида, истисно тариқасида, хорижий тиллар (инглиз тили) бўйича етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатларига, шу жумладан IELTS бўйича камида 5,5 балл ва ундан юқори, Common European Framework of Reference for Languages (CEFR) бўйича камида В2 ва ундан юқори, TOEFL IBT бўйича камида 72 ва ундан юқори балл билим даражаси кўрсаткичи билан халқаро сертификатларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарори талабларига мувофиқ, Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган инглиз тилини билиш даражаси (В2 ва ундан юқори) тўғрисидаги сертификатга эга бўлган абитуриентларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилишига рухсат этилади.


10. Самарқанд вилояти ҳокимлиги бир ҳафта муддатда:

Самарқанд вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси билан биргаликда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда "Ипак йўли" туризм халқаро университети ректоратини Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 20-уй манзилида жойлашган бинога (туташ ҳудуди билан биргаликда) оператив бошқарув ҳуқуқи билан беғараз асосда топширилишини, "Ипак йўли" туризм халқаро университети қабул қилиб олинишини;

Самарқанд Ҳарбий прокуратураси билан биргаликда Самарқанд шаҳри Бобир Мирзо кўчаси 3-уй манзилида жойлашган маъмурий бино (бино ва иншоотлари)ни ўрнатилган тартибда "Ипак йўли офиси" унитар корхонаси тасарруфига беғараз асосда топширилишини, "Ипак йўли офиси" унитар корхонаси маъмурий бинони қабул қилиб олиниши ҳамда ундан самарали фойдаланилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига тегишли Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, А.Темур шоҳ кўчаси, 107 "б"-уй манзилида жойлашган маъмурий бинонинг туташ ҳудудидаги ер усти ва ости автотураргоҳи, дов-дарахтлар, кириш йўлаклари оператив бошқарув ҳуқуқи билан "Interhotel" МЧЖ ва "Халқаро ҳамкорлик маркази" АЖ устав капиталидаги давлат улушини бериладиган мол-мулкнинг қолдиқ (баланс) қийматига камайтирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига бепул берилиши таъминлансин.

13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 20-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 21-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


16. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарор ҳамда туризм соҳасида яратилган имкониятларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

13-ИЛОВА



"Туризм фидойиси" кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Туризм фидойиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришга ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар хизматлари ва фаол тарғибот ишлари учун тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.


3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ

УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


4. Маҳаллий даражадаги давлат органлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва тадбиркорлик субъектлари ҳар йили 1 августга қадар ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ҳудудий бўлинмаларига тақдим этади.

Республика даражасидаги давлат органлари, хориждаги дипломатик ваколатхоналар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва ташкилотлар ҳар йили 1 августга қадар ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Вазирликка тақдим этади.

Номзод бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзоднинг объективка-маълумотномаси, сўнгги уч йил давомида у томонидан туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар тақдим этилади.


5. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ва номзодлар юзасидан хулосалар ҳар йили 20 августга қадар Вазирликка тақдим этилади.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари мазкур Низомнинг 4-банди биринчи хатбошисида белгиланган ҳолатларни истисно қилган ҳолда ўз ташаббусига кўра ҳам номзодлар тўғрисида ҳар йили 20 августга қадар Вазирликка таклиф киритиши мумкин.

6. Вазир томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) ташкил этилади.

7. Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.

Комиссия томонидан номзодларни кўкрак нишони билан тақдирлашда қуйидагилар инобатга олинади:

хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва кенг аудитория ўртасида мамлакатимиз туризм салоҳиятини тарғиб этишдаги фаоллиги;

замонавий туризм маҳсулотлари ва инновацион ечимга эга хизматларни яратиш бўйича самарали фаолиятни амалга оширганлиги;

Ўзбекистонда туризм соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган хорижий инвестицияларни жалб этишдаги самарали фаолияти;

етакчи хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш ҳамда мамлакатда туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг оммага етказишга қаратилган материаллар сони ва оммалашганлиги;

туризм соҳасидаги давлат дастурлари, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда фаол иштирок этганлиги;

туризмнинг алоҳида турларини ривожлантириш ва туризм йўналишлари жозибадорлигини оширишдаги фаоллиги;

туристларга кўрсатиладиган хизмат турларини кўпайтириш ҳамда хизматлар сифатини яхшилаш бўйича саъйи ҳаракатлари;

туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги самарали фаолияти;

туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга оширганлиги;

маданий мерос объектларини сақлаш, ривожлантириш ва тарғиб қилишда фаол иштирок этганлиги;

туризм ва сервис соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлашда кўп йиллик тажрибага эгалиги, устоз-шогирд анъаналарини жорий этганлиги, маҳаллий ва халқаро халқаро грант лойиҳаларида фаол қатнашганлиги;

туризм соҳасини ривожлантириш истиқболлари ва мавжуд муаммоларни чуқур илмий таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган таклиф, янгилик ва ишланмаларининг долзарблиги ва амалиётга жорий этилганлиги;

туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш ва янги туризм йўналишларини ташкил этиш борасидаги самарали фаолияти;

туризм инфратузилмаси объектларида санитар-гигиеник ҳолатни яхшилаш ишларига катта ҳисса қўшганлиги;

туризм ва унга ёндош соҳаларда муваффақиятли тадбиркорлик фаолиятини олиб бориб, самарали давлат-хусусий сектор шериклиги лойиҳаларини амалга оширганлиги;

Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш йўналишидаги ҳиссаси;

туризм соҳасида Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича самарали фаолияти ва бошқалар.


8. Қўмита раиси ўз ташаббуси билан ҳам кўкрак нишони билан тақдирлаши мумкин.



3-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ


9. Комиссия хулосаси асосида Вазирнинг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 20 сентябрга қадар чиқарилади.

10. Кўкрак нишони "Бутунжаҳон туризм куни" - 27 сентябрда Вазир ёки унинг номидан ва унинг топшириғига кўра бошқа масъул шахслар томонидан тантанали равишда топширилади.

11. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Вазирликнинг Интернет бутун жаҳон ахборот тармоғидаги расмий ва соҳавий веб-сайтларида ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

12. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти олади. Бирйўла тўланадиган пул мукофоти Вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан берилади.

13. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.


14. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Вазирлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.

16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА



"Туризм фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирлаш

СХЕМАСИ


Босқичлар


Масъуллар


Чора-тадбирлар


Муддатлар




























1-босқич


Маҳаллий давлат органлари ва ташкилотлар


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни тегишлича Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларига тақдим этади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига тақдим этади.


Ҳар йили

1 августга қадар

















Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлар






































2-босқич


Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари


Номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқади ва номзодлар юзасидан хулосаларни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига тақдим этади.


Ҳар йили

20 августга қадар







































3-босқич


Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссияси


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларнинг тегишли ҳужжатларини ўрганиб чиқади ва якуний хулосани чиқаради.


Ҳар йили

15 сентябрга қадар







































4-босқич


Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг буйруғини чиқаради.


Ҳар йили

20 сентябрга қадар




































5-босқич


Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги


"Туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони билан тақдирлайди.


Ҳар йили

27 сентябрь арафасида




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

14-ИЛОВА



"Туризм фидойиси" кўкрак нишони

ТАВСИФИ


"Туризм фидойиси" кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони марказ қисмида саёҳат ва тинчлик тимсолини акс эттирувчи учаётган ҳумо қуш тасвирланган бўлиб, мамлакатимиз байроғи ранглари билан ўралган ҳумо қуш қанотлари ўртасига жойлаштирилган Ўзбекистон харитаси Ўзбекистоннинг туризм масканларига саёҳат ва уларнинг жойлашувини англатади.

Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган сариқ рангдаги доира ичида "O'zbekistan Respublikasi" сўзлари тилла рангда ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,3 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган. Унинг пастки қисмида "Turizm fidoyisi" сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг орқа томони юқори қисмида Ўзбекистоннинг туризм бренди "O'zbekistan" логотипи ва марказида тўрт қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган "Turizm sohasini rivojlantirishga qo'shgan hissasi uchun" сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.

Қадағичнинг эни - 26 миллиметр, бўйи - 17 миллиметрдан иборат. Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг марказидан эни 6 миллиметрли кўк йўл ўтган. Унинг ҳар икки тарафидан эни 1 миллиметрли кўк, эни 2 миллиметрли яшил ва эни 5 миллиметр бўлган оқ рангдаги йўллар туширилган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

15-ИЛОВА



"Туризм фидойиси" кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


"Туризм фидойиси" кўкрак нишони гувоҳномаси 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) тўқ кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "TURIZM FIDOYISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль), иккинчи сатрда "ko'krak nishoni" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда "GUVOНNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган.

Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда "GUVOНNOMA" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун "№" белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

"GUVOНNOMA" сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O'zbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "Turizm va madaniy meros", учинчи сатрда "vazirligining" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20__ y. "___" ___________dagi", иккинчи сатрда "____-son buyrug'iga asosan" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи cатрда "Turizm sohasini rivojlantirishga" иккинчи сатрда "qo'shgan hissasi uchun" (кичик ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль), учинчи сатрда "TURIZM FIDOYISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 14-кегль), "ko'krak nishoni bilan mukofotlanadi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда "Vazir" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзи ёзилган.




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

16-ИЛОВА



Сотишдан тушган маблағларнинг 50 фоизи

бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш

жамғармасига йўналтириладиган амалдаги ва бугунги

кунда фойдаланилмаётган собиқ туризм соҳасидаги давлат

активлари ва улар эгаллаб турган ер участкалари

РЎЙХАТИ

1. Меҳмонхоналар ва шу каби жойлаштириш воситалари.


2. Дам олиш масканлари.


3. Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари.


4. Даволаш-соғломлаштириш комплекслари, санаторийлар (сиҳатгоҳлар) ва пансионатлар.


5. Сузиш ҳавзалари.


6. Дор йўллари.


7. Кўнгилочар савдо марказлари.


8. Ресторан, кафелар ва бошқа овқатланиш шоҳобчалари.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

17-ИЛОВА



Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли

ҳолатларнинг мамлакат туризм соҳасига салбий

таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар

РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

Назорат учун масъуллар


I. КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ШАРОИТИДА ХАВФСИЗ

ТУРИЗМНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР


1.

"Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими объектларининг онлайн реестрини (кейинги ўринларда - Реестр) юритиш ва доимий янгилаб бориш, унинг мобил иловасини ва ҳудудлар кесимида реестрга киритилган объектларни, хизмат кўрсатувчи туроператорларни акс эттирувчи динамик харитани ишга тушириш.

2020 йил августдан бошлаб, доимий

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

2.

Реестрга киритилган объектларга бино ва иншоотларнинг ташқи қисмларида, шунингдек, кузатув ҳужжатларида "Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" танитиш белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш.

2020 йил августдан бошлаб, доимий

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)


А. Абдуҳакимов

3.

Сертификатлаштиришга оид аризаларни электрон шаклда тақдим этишшунингдек, тадбиркорлик субъектлари тасарруфидагиобъектларини ихтиёрий сертификатлаштириш ва уларни Реестрга киритиш бўйича чораларни амалга ошириш.

2020 йил августдан бошлаб, доимий

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов),

"Ўзстандарт" агентлиги

(Д. Саттаров)


А. Абдуҳакимов

4.

Туристларга хизмат кўрсатувчи давлат мулки объектларини (транспорт инфратузилмаси, маданий ва табиий мерос объектлари ва бошқалар) "Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизимига интеграциялаш ва уларни Реестрга киритиш чораларини кўриш.

2020 йил августдан бошлаб, доимий

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов, Б. Юсупалиев), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев),Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), вазирлик ва идоралар


Б. Мусаев

5.

"Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими доирасида туристларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб саёҳатлари давомида короновирус (COVID-19) инфекциясини юқтириб олганда, уларга компенсация тўлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2020 йил августдан бошлаб, доимий

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

А. Абдуҳакимов

6.

"Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни мақсадли туристик бозорларда кенг тарғиб қилиш.

2020 йил августдан бошлаб, доимий

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, тадбиркорлик субъектлари

А. Абдуҳакимов

7.

Санитария-эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар амалда бўлувчи қуйидаги мажбуриятлар:

- Ўзбекистон резидентлари бўлган туроператорлар томонидан туризм хизматларини кўрсатиш фақат Реестрга киритилган объектларда, ушбу мажбуриятини ўз зиммасига олиш тўғрисидаги аризаси асосида ташкил этишни;

- давлат ва хусусий ташкилотларда санитария-эпидемиология хавфсизликни таъминлашни мувофиқлаштирувчи "Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" тизими учун маъсул-менежер тайинланишини белгилаш.

2020 йил августдан бошлаб, доимий

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

8.

Жаҳондаги санитария-эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, умумий овқатланиш шохобчаларида истеъмолчилар ва хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги мулоқотни рақамли тизимга ўтказиш, коммуникатив мулоқотни камайтириш шунингдек, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида "Рақамли таомнома" лойиҳасини амалга ошириш.

Бунда қуйидагиларга эътибор қаратиш:

таомномадаги таомларнинг тайёрланиш жараёнининг видеоролиги мавжудлиги;

таомларнинг тарихи ва маданиятимиздаги роли тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

электрон тўлов тизими, шу жумладан халқаро карталар орқали тўлаш имконияти мавжудлиги;

хизмат сифатини баҳолаш ва изоҳ қолдириш имконияти мавжудлиги;

таомномани мижоз томонидан фойдаланилгандан сўнг санитария талаблари асосида зарарсизлантириш чораларини кўриш.

2020 йил

октябрь

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),Ўзбекистон гастрономик туризм ассоциацияси (Г. Одилова)

А. Абдуҳакимов

9.

Давлат томонидан тақдим этилган рағбатлантирувчи чоралар, арзон туризм маҳсулотларини, ҳамда туристлар учункучайтирилган санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизимини тўғрисида хориждаги ҳамкорларга кенг етказишва республикага туристик оқимни ошириш бўйича музокаралар олиб бориш.

2020 йил августдан бошлаб, доимий

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари, Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, тадбиркорлик субъектлари

А. Абдуҳакимов

10.

Хорижий мамлакат фуқароларининг мамлакатга киришга қўйилган чекловларни босқичма-босқич бартараф этиш механизми бўйича таклифлар киритиш.

2020 йил август-сентябрь

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев)

А. Абдуҳакимов

11.

Кенг алоқаларга эга бўлган малакали юридик ёки жисмоний шахсларни Ўзбекистон туризм элчиси ёхуд Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчиларининг биринчи ўринбосари мақомига тенглаштирилган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг вакили сифатида жалб қилиш йўли билан хорижий туристлар сонини ошириш чораларини кўриш.

2021 йил

апрель

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

А. Абдуҳакимов

12.

Хорижий мамлакатлардан туристик оқимни ошириш мақсадида чет элдаги дипломатик ваколатхоналар билан биргаликда зиёрат, гастрономик туризм, "ностальгия", тиббиёт ва тарихий туризм йўналишлари бўйича ҳаракатлар режасини, шу жумладан қуйидагиларни ишлаб чиқиш:

Ўзбекистон Республикасига тўғридан-тўғри рейслари мавжуд бўлган Россия ҳудудларидаги йирик туроператор ва турагентлар, касаба уюшмалар, нафақахўрлар, жамоат ташкилотлари, бошқа турдаги ташкилотлар, йириқ саноат корхоналари ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш;

манзилли рўйхат асосида туристик маҳсулотлар тақдимоти ва туроператорлар билан учрашувлар ўтказиш орқали уларни Ўзбекистон Республикага жалб қилиш бўйича қўшма режа ишлаб чиқиш;

туристларни жалб қилаётган ташкилотлар учун рағбатлантириш механизмларини жорий қилишни

2020 йил сентябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Ўзбекистон меҳмонхоналар ассоциацияси

А. Абдуҳакимов

13.

Манфаатдор авиакомпаниялар билан биргаликда туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва кенг туристлар оқимини жалб қилишга қаратилган шарт-шароитларни намойиш этиш мақсадида манзилли мамлакатларнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари ва туроператорлари учун "Туризмни очиш (тиклаш) ҳафталиклари"ни ташкил этиш.

2020 йил август-декабрь

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, туризм ва транспорт соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари

А. Абдуҳакимов

14.

Жаҳон Интернет ижтимоий тармоқларидаги энг нуфузли хорижий блогерлар рўйхатини тузиш ва уларни туристлар оқимини ошириш бўйича тадбирларига жалб қилиш.

2020 йил ноябрдан бошлаб

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)


А. Абдуҳакимов

15.

"TRT Avaz" (Туркия), "Trans7", "SCTV" (Индонезия), "AlHijrah" (Малайзия), "Алиф ТВ" (Россия), "IlmFeed" (Буюк Британия) ва "HalalTrip" (Сингапур) ва бошқа хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун тегишли тижорат таклифларини тайёрлаш ва турларни ташкил этиш.

2020 йил ноябрдан бошлаб

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)


А. Абдуҳакимов

16.

Машҳур хорижий диншунос олимларни аниқлаб, уларнинг Ўзбекистон Республикасига сафарларини ташкил этиш ва ОАВда ёритиш.

2021 йил

июнь

амалга ошириш учун - Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев)

А. Абдуҳакимов

17.

МДҲ мамлакатларининг вилоятлараро ва халқаро автобус йўналишларида мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи реклама баннерларини ўрнатиш.

2020 йил ноябрь

амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

18.

Хорижда яшаётган ватандошлар билан ҳамкорликда Ўзбекистонни хавфсиз мамлакат сифатида тарғиб қилишга қаратилган тарғибот тадбирлари режасини ишлаб чиқишва амалга ошириш чораларини кўриш.

2020 йил август

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

А. Абдуҳакимов

19.

Алоҳида туризм йўналишлари ҳамда ёшлар учун Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти тўғрисида янги реклама роликлари, тарқатма (рисола) ва босма материалларни ишлаб чиқиш.

2020 йил сентябрдан бошлаб

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

20.

Республиканинг "зиёрат туризми" салоҳияти ҳақида хориж мамлакатларида оммалаштиришга қаратилган медиа-платформалар ва юқори сифатли медиа-контентларни яратиш.

доимий равишда

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов)

А. Абдуҳакимов

21.

"Shibuya" (Токио) миллий туризм брендларини реклама қилиш бўйича ижобий тажриба асосида мамлакатда қулай санитария-эпидемиологик вазият барқарорлашгач, халқаро спорт тадбирларида ва мақсадли мамлакатларда Ўзбекистонни оммалаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш.

Бунда республиканинг туризм салоҳиятини дунёнинг йирик шаҳарларида, янги шаклда, "Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED" (Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат КАФОЛАТЛАНГАН) шиори остида оммалаштиришни таъминлаш.

2020 йил сентябрь

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

А. Абдуҳакимов

22.

"Ўз ўлкангни кашф эт" лойиҳаси доирасида диққатга сазовор жойлар ва табиий ёдгорликлар тўғрисида аудио, фото ва видео материаллар йиғиш жараёнига маҳаллий аҳолини жалб қилиш, шу асосда "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули" мақомига эга бўлган аҳоли пунктларининг реестрини кенгайтириш.

2020 йил

август-сентябрь

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

23.

Пандемиядан кейин Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар тўғрисида таклифларни аҳоли ўртасида оммалаштириш учун туризм соҳаси субъектлари билан биргаликда амалга ошириладиган чораларни кўриш ҳамда "Саёҳатни режалаштир" тадбирларини ўтказиш.

эпидемиологик вазият барқарорлашган-дан кейин

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

24.

Пандемиядан кейин туристлар оқимини қайта тиклаш мақсадида хориж фуқароларининг Ўзбекистонга режалаштирилган сафарини сақлаб қолишга қаратилган "Туризмни сақлаб қол: саёҳатни бекор қилма, муддатни кечиктир" шиори остида маркетинг кампаниясини ўтказиш.

2020 йил

август-сентябрь

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

25.

Тадбиркорлар учун туризм соҳасида бизнес ғоялар реестрини яратиш, ғоялар йиғишни ва уларнинг муаллифларини рағбатлантиришни назарда тутувчи "Туризм учун янги бизнес ғоялар" онлайн танловини ўтказиш.

2020 йил

август-сентябрь

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

26.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бўйлаб саёҳатларни тасвирловчи фотосуратларни жойлаштириш ва рағбатлантиришга қаратилган хорижий туристлар орасида "Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлар" ва маҳаллий туристлар орасида "Менинг саёҳатим" акцияларини ўтказиш.

2020 йил

август-сентябрь

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Абдуҳакимов

27.

Тақдим этилган имтиёз ва преференциялардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида тадбиркорлар орасида "COVID-19 га қарши дори" шиори остида фаол тарғибот компанияси олиб бориш.

доимий равишда


амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

28.

Дунёдаги эпидемиологик вазият барқарорлашгандан кейин республиканинг туристик салоҳиятини хорижий мамлакатларда тарғиб қилишга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш:

туристик оқимни жалб қилиш бўйича алоҳида ёндашув асосида маркетинг компаниясини ташкил қилган ҳолда асосий туристик бозорлар - мақсадли мамлакатларни аниқлаш;

мақсадли мамлакатлардан туристик оқимни тиклаш учун туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича устувор чора-тадбирларни амалга ошириш;

мақсадли мамлакатларда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишга ихтисослашган хорижий компанияларни жалб қилиш.

дунёдаги эпидемиологик вазият барқарорлашган-дан кейин

ишлаб чиқиш ва киритиш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

А. Абдуҳакимов

29.

Коронавируснинг янги тури "COVID-2019"нинг тарқалиши ва олдини олиш бўйича амалга оширилаётган таъсирчан чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни кунлик тарзда ОАВларда ёритиб бориш.

санитария-эпидемиологик осойишталик барқарор деб эълон қилингунга қадар

амалга ошириш учун - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадмонов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджанов)

Б. Мусаев


II. КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ШАРОИТИДА МАМЛАКАТ ТУРИЗМ

СОҲАСИНИ ҚЎШИМЧА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ


30.

Ихтисослашган хорижий компаниялар билан биргаликда мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва саёҳатни ташкил қилиш бўйича яратилган шарт-шароитларни намойиш этиш мақсадида хорижий туроператор ва турагентлар учун ўқув курсларини ташкил этиш.

2020 йил

август-сентябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

А. Абдуҳакимов

31.

Мамлакатга туристларни жалб қилиш учун мақсадли мамлакатларда Ўзбекистоннинг туристик брендини доимий равишда тарғиб қилаётган компанияларни жалб қилиш чораларини кўриш.

доимий равишда



амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

А. Абдуҳакимов

32.

Миллий манфаатлардан келиб чиқиб, "лоукостер" моделидаги камхарж авиакомпанияларнинг Ўзбекистон Республикасига киришида мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, иқтисодий барқарор ва пандемия оқибатларини бартараф этган мамлакатларга рейслар очиш бўйича музокаралар ўтказиш.

2021 йил январь

амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), "Uzbekistan Airways" (Б. Хакимов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

33.

"Пулли консультатив хизматлар келишуви" доирасида Жаҳон банки экспертларини жалб қилган ҳолда ва энг яхши хорижий тажрибадан, шу жумладан авиакомпанияларнинг амалга оширган рейсларидан келиб чиқиб, аэропортлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун дифференциялашган ставкалар ва йиғимларни ҳисоблаш ва қўллаш тартибини ишлаб чиқиш.

2020 йил октябрь

амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

34.

Рақобатбардош нархларни таъминлаган ҳолда ставкаларни ҳисоблаш ва қўллашнинг янги тартиби бўйича аэропортлар хизматлари учун ягона тариф ва йиғимларни тасдиқлаш.

2020 йил сентябрь

амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

35.

Авиа, темир йўл ва автобуслар, биринчи навбатда ҳудудлараро ички йўналишлар бўйича қатновлар сони ва маршрутларни кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил сентябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), "Uzbekistan Airways" (Б. Хакимов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Х. Хосилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

36.

Туристик оқимни ошириш мақсадида Марказий Осиё, Россия Федерацияси, Озарбайжон ва Белоруссиянинг ривожланган шаҳарлари раҳбарлари билан Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент ва Қўқон шаҳар ҳокимлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш орқали туристик шаҳарлар форумини, шу жумладан онлайн форумини ташкил қилиш.

2020-2021 йилллар

амалга ошириш учун - Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)

А. Абдуҳакимов

37.

Бухоро, Самарқанд, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз ва Қўқон шаҳарларидаги тадбиркорлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида туризм соҳасида коронавируснинг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган учрашувларни (онлайн-вебинарлар) ташкил қилиш.

2020 йил сентябрь-октябрь

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, Ўзбекистон меҳмонхоналар ассоциацияси, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

38.

"Баҳодирлар ўйинлари", "Амир Темур жанг ўйинлари" ва бошқа кўнгилочар мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш.

2021 йил

давомида

амалга ошириш учун - Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Мудофа вазирлиги (Б. Қурбонов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), "Узрепорт"ахборот агентлиги (Р. Жўраев)

А. Абдуҳакимов

39.

"Uzbekistan Airways" АЖнинг янги ва қўшимча парвозлари учун республика ва маҳаллий бюджетдан субсидиялар ажратиш тартибини ишлаб чиқиш.

2021 йил январь

ишлаб чиқиш учун - Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), "Uzbekistan Airways" АЖ (Б. Хакимов) амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев ), "Uzbekistan Airways" АЖ (Б. Хакимов)

А. Раматов

40.

Тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда йўловчиларга имтиёзлар ва чегирмалар тақдим этувчи жозибадор тарифларни ("KIDS GO FREE", "FAMILY & FRIENDS") ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш чораларини кўриш.

2020 йил сентябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), "Uzbekistan Airways" АЖ (Б. Хакимов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Х. Хосилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

А. Раматов

41.

Хорижий давлатлар, жумладан Россия Федерациясининг касаба уюшмалари аъзолари ва саноат корхоналари ишчилари учун Ўзбекистонга ташриф буюриш имконини берувчи махсус туризм маҳсулотларини ишлаб чиқиш бўйича чоралар кўриш.

2021 йил

апрель

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (К. Рафиков), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси

А. Абдуҳакимов

42.

Маҳаллий ҳунармандлар томонидан тайёрланган сувенирларни сотиш учун "Crafted.uz" онлайн-платформа лойиҳасини яратиш.

2020 йил

октябрь

ишлаб чиқиш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

А. Раматов,

А. Абдуҳакимов


43.

Уй шароитида ишлайдиган бизнес вакиллари томонидан қўлда тайёрланган маҳсулотларнинг халқаро электрон савдосини ривожлантириш мақсадида:

электрон савдо майдончалари орқали чет элда сотилган сувенирлар ва бошқа қўл меҳнати буюмларининг халқаро почта жўнатмаларига нархларни пасайтириш;

Сувенирлар ва бошқа қўл меҳнати буюмларини электрон савдога қўйишдан олдин уларни бадиий экспертизадан ўтказишнинг соддалаштирилган механизмини яратиш.

2020 йил

ноябрь

амалга ошириш учун - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), "Узбекистон почтаси" АЖ (А. Файзуллаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)


А. Абдуҳакимов,

Б.Мусаев,

О.Умаров

44.

Сувенир ва бошқа қўл меҳнати буюмларини савдога қўйилишига қадар сақлаш учун Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида марказий омборни ташкил қилиш учун фойдаланилмаётган давлат объектларини ажратилишини таъминлаш.

2020 йил

октябрь

амалга ошириш учун - Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов),Бухоро, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ж.Қўчқоров


45.

Мамлакатга туристларни жалб қилиш мақсадида Россия Федерациясида Ўзбекистон туризм брендини доимий тарғиб қилаётган компанияларни Москва, Санкт-Петербург, Владимир, Казань, Владивосток, Тюмень, Сургут, Краснодар, Красноярск, Новосибирск, Кемерово, Екатеринбург, Владивосток шаҳарларида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ваколатли вакили сифатида жалб қилиш бўйича чоралар кўриш.

доимий

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

А. Абдуҳакимов

46.

Ички туризм йўналишида фаолият юритувчи туроператорлар билан ҳамкорликда республиканинг барча ҳудудлари қамраб олинган арзон нархлардаги ички туризм маҳсулот (турпакет)ларини ишлаб чиқиш, ҳамда уларни жойларда кенг тарғиб қилиш.

доимий равишда

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф.Давруков), Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, тадбиркорлик субъектлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Ўзбекистон меҳмонхоналар ассоциацияси

А. Абдуҳакимов

47.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан "Ички туризм ойлиги"ни эълон қилиш.

ҳар йили

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

48.

"Ички туризм ойлиги"да ҳудудлардаги туризм соҳаси субъектлари (меҳмонхона, умумий овқатланиш пунктлари, маданий кўнгилочар объектлар ва бошқалар) томонидан тақдим қилинадиган чегирмалар тўғрисида ахборот (эълонлар) жойлаштириб бориш.

доимий равишда

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Экстремал ва тоғ туризми Федерацияси, Ўзбекистон меҳмонхоналар ассоциацияси


А. Абдуҳакимов

49.

"Ички туризм ойлиги" давомида фаол тарғибот ишларини олиб борган журналистлар ва блогерлар учун "Энг яхши телекўрсатув", "Энг яхши видео", "Энг яхши пост" ва "Энг яхши мақола" йўналишларида танлов ташкил этиш.

доимий

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджанов)

А. Абдуҳакимов

50.

Фаол ва экстремал туризмни ривожлантириш мақсадида айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шунингдек бошқа тоғли ҳудудларда амалга ошириладиган экскурсиянинг бошланиш қисмида ташриф марказлари (visitor center) фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда:

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалар балансига ер участкаларини ажратиш;

маҳаллий кенгашлар томонидан тасдиқланадиган нархларда ташриф маркази ҳудудига кириш тўловларини жорий қилиш ва уни Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириш;

тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда туристларга хизматлар (йўриқчи-йўлбошловчи хизматларини кўрсатиш, тегишли анжомларни ижарага бериш ва бошқалар) кўрсатишни йўлга қўйиш ва бошқалар.

2020 йил октябрь

ер участкаларини ажратиш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Ш.Абдуразоқов), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров)

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Ш.Абдуразоқов), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров)

А. Абдуҳакимов

51.

Бош вазир ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бошчилигида қуйидаги қўшма Ҳайъатларни ташкил этиш:

Транспорт вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси - Туризм соҳасида транспорт-коммуникацияларини ривожлантириш ҳайъати;

Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси - Туризм, маданият ва спортни комплекс ривожлантириш бўйича ҳайъати.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, жамоат ташкилотлари экспертларини жалб қилган ҳолда қўшма ҳайъатларнинг асосий фаолият йўналишлари, мақсадлари, вазифалари ва иш тартибини белгилайдиган низомни тасдиқлаш.

2020 йил

сентябрь

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

А. Абдуҳакимов

52.

Гид (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчиларни рағбатлантириш мақсадида:

тўлов асосида гид (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчиларни жалб қилган ҳолда, 11 тилдаги "Экскурсия етакчилари портфели" услубий қўлланмасини ишлаб чиқиш;

ёш гидларни тайёрлаш ва амалдаги фаолият олиб бораётган гидларнинг маҳоратини оширишга мўлжалланган, 11 тилда онлайн намойиш қилинувчи гидларнинг муаллифлик видеоустахоналарини ташкил қилиш.

2020 йил

октябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

А. Абдуҳакимов

53.

Мамлакатдаги муқаддас зиёратгоҳлар ва қадамжоларни ўзаро боғлаган ички зиёрат туризми маҳсулотларини (турпакетларни) ишлаб чиқиш, шунингдек, маҳаллий фуқаролар учун уларга ташриф буюришда чегирмалар тақдим қилиш чораларини кўриш.

2020 йил сентябрь

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов)

А. Абдуҳакимов

54.

Назарий билимларни амалий кўникмалар билан уйғунлаштириш мақсадида келгусида "Туризм" таълим йўналиши бўйича битирувчи курс талабаларининг иш билан бандлигини таъминлаган ҳолда, мамлакатнинг туризм тармоғи корхоналарида уларнинг мунтазам амалиётини ташкил этиш.

доимий равишда

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), олий таълим муассасалари

А. Абдуҳакимов

55.

"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" шиори остида ижтимоий реклама сифатида оммавий ахборот воситаларида, жумладан, ташқи реклама воситаларини (баннерлар ва ташқи экранлар учун видеороликлар) тайёрлаш ва ўрнатиш орқали тарғибот материалларини ёритиб бориш тадбирларини ўтказиш.

доимий

равишда

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджанов)

А. Абдуҳакимов

56.

Марказий ва ҳудудий телеканалларда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" шиори остида туркум кўрсатувлар тайёрлаш ва кенг ёритиб бориш.

доимий

равишда

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджанов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев)

А. Абдуҳакимов

57.

Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни киритиш:

маданият объектларига кириш ва уларда қўшимча хизматлар кўрсатишда чегирмалар тақдим этиш масаласини кўриб чиқиш;

хусусий маданий-кўнгилочар марказлари, йирик савдо объектлари хизматларига чегирмалар жорий қилиш.

2020 йил сентябрь

амалга ошириш учун - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов),Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


А. Абдуҳакимов

58.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкалари ажратиш ва муҳандислик-коммуникация тизимларига уланиш имкониятини тақдим этиш орқали умумий овқатланиш тармоқлари филиалларини очаётган тадбиркорлик субъектларига, шунингдек, уларнинг инновацион бизнес ғоялари ва "стартап" лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш.

2020 йил

сентябрь

амалга ошириш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

59.

Қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

туризм соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда жойлаштириш воситалари ва умумий овқатланиш шохобчаларида ихтиёрий, мавсумий чегирмалар жорий этиш;

ҳар бир ҳудуд кесимида бюджет ва бошқа ташкилотлар ходимлари учун имтиёзли саёҳат пакетлари асосида саёҳатга чиқиш жадвалини шакллантириш.

2020 йил августдан бошлаб доимий равишда

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов),

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (Қ. Рафиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

60.

Расмий саналар, умумхалқ байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган ва дам олиш кунларини 5 кунгача ("Олтин ҳафта") бўлган муддатга узайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Бунда:

ҳар йили (ноябрь ойида) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарори билан кейинги йил учун иш вақти меъёрининг давомийлиги (тақвими)ни тасдиқлаб бориш;

иш вақти меъёрининг давомийлиги (тақвими) асосида ички туризмни ривожлантириш чораларини кўриш.

2020 йил сентябрь

амалга ошириш учун - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Касаба уюшмалари Федерацияси (Қ. Рафиков)

Ж. Қўчқоров

61.

Қуйидаги йўналишларда онлайн семинарларни ташкил қилиш:

жойлаштириш воситалари ходимлари учун хизмат кўрсатиш сифатини ошириш;

туроператор/турагентлар учун маркетинг фаолиятини янада такомиллаштириш.

2020 йил сентябрдан бошлаб доимий равишда

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

62.

Ривожланган давлатлар тажрибаси асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан меҳмондўстлик ва хизмат кўрсатиш (савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат ва бошқалар) этикаси бўйича қўлланмалар ва видеороликларни ишлаб чиқиш.

2020 йил

сентябрь

амалга ошириш учун - Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

Ж. Қўчқоров,

А. Абдуҳакимов

63.

Маҳаллий бюджет ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳисобидан тенг улушларда қуйидаги танловларни ўтказиш:

мамлакат ҳудудлари бўйлаб энг кўп саёҳатларни ташкил этган туроператорларни танлаш;

мамлакат ҳудудлари бўйлаб саёҳатларни ташкил этувчи энг фаол муассасани танлаш.

2021 йил февралдан бошлаб доимий равишда

амалга ошириш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

А. Абдуҳакимов

64.

Туристларга миллий матолар намуналарини кўрсатиш, мато ишлаб чиқаришнинг келиб чиқиши ва ривожланиш тарихини, шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини акс эттирувчи миллий либослар кўргазмаларни намойиш этиш мақсадида Зарқайнар кўчасидаги 1-уй биносида Ўзбекистон миллий либослар ва матолар Марказини ташкил этиш.

2021 йил сентябрь

ишлаб чиқиш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Фанлар Академияси (Б. Юлдашев) амалга ошириш учун - Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Фанлар Академияси (Б. Юлдашев)

А. Абдуҳакимов

65.

Болалар театрларида ўз юртини кенг ўрганишга ва саёҳат қилишга даъват этувчи янги спектаклларни яратиш.

Қўғирчоқ театри учун энг яхши сценарийга танлов ташкил этиш ва танлов ғолибларини мукофотлаш учун маблағ ажратиш;

Танловда ғолиб бўлган сценарий асосида спектакл учун қўғирчоқлар ва декорацияларни яратишни молиялаштириш.

2020 йил декабрь

амалга ошириш учун - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

А. Абдуҳакимов

66.

Карантин пайтида профессионал спортчилар ва фитнесс мураббийларни жалб қилган ҳолда спорт туризмини ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини (Home Fitness) тарғиб қилиш, шунингдек, уларни ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка етказиш.

2020 йил августдан бошлаб доимий равишда

амалга ошириш учун - Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

67.

Республикада йўловчилар ташишни янада ривожлантириш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

ҳудудлараро автобус қатновлари сони ва йўналишларини ошириш;

Бухоро, Самарқанд, Фарғона шаҳарлари ва республиканинг бошқа ҳудудлари ўртасидаги авиапарвозлар сонини ошириш;

вертолётларда йўловчилар ташишни ташкил этиш.

2020 йил октябрь




2021 йил апрель

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев),"Uzbekistan Airways" АК (Б. Хакимов), "Ўзбекистон темир йўллари" АК (Х. Хасилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Раматов

68.

Республика бўйлаб мустақил саёҳат қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида автотранспорт воситалари ва тиркамаларни (тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспорти) ишлаб чиқариш ва/ёки олиб киришни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.

2020 йил

октябрь


ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (Д.Дехконов), "Ўзстандарт" агентлиги (Д. Сатторов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков)

А. Раматов

69.

Малака оширишни, шу жумладан туризм соҳаси субъектлари ходимлари, шунингдек гид (гид-таржимонлар), йўриқчи-йўл бошловчи ва экскурсия етакчиларини масофавий ўқитиш орқали ташкил этиш.

2020 йил августдан бошлаб доимий равишда

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

70.

"Ипак йўли" Халқаро туризм университети атрофида туризм ва таълим паркини ташкил этиш учун Давлат бюджети ва Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан тенг улушларда 3,5 млрд сўм миқдорида маблағлар ажратиш.

2021 йил

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

А. Абдуҳакимов

71.

"Ипак йўли" Халқаро туризм университетининг халқаро рейтинглар бўйича мавқеини ошириш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

университетга талабаликка қабул қилиш жараёнини ташкил қилиш учун мустақиллик ҳуқуқини бериш, шу жумладан йилига икки марта (баҳор ва куз семестри) талабаларни қабул қилиш механизмини жорий этиш;

университетнинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини қайта кўриб чиққан ҳолда халқаро таълим малака стандартларига мувофиқ ўқитишнинг олтинчи ва еттинчи даражаларини жорий этиш бўйича чораларни кўриш;

инглиз тилини мукаммал даражада биладиган тегишли профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантирган ҳолда ўқув жараёнини Васийлик кенгаши томонидан белгиланадиган хорижий тилларда олиб бориш;

илғор, эътироф этилган халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва бошқалар) сертификатларига эга бўлган абитуриентлар кириш имтиҳонларида қатнашиши;

Болонья декларациясига қўшилиш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил январь


амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

А. Абдуҳакимов

72.

"Ипак йўли" туризм халқаро университетидаги бутун ўқув жараёнини инглиз тилига ўтказиш учун:

- университетнинг 2 ва 3-босқич талабаларини инглиз тилини билиш даражасини синовдан ўтказиш;

- ўқув йилида қониқарсиз натижани қайд этган университет талабаларини мамлакатдаги тегишли таълим йўналишидаги бошқа таълим муассасасига ўтказиш.

2021 йил

октябрь-ноябрь

амалга ошириш учун -

Давлат тест маркази (М.Каримов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

73.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг марказий аппарати ходимлари ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфига берилган таълим муассасалари ходимларини аттестациядан ўтказиш.

2020 йил

II ярим йиллик

амалга ошириш учун -

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев)

А. Абдуҳакимов

74.

Ўқув-амалиёт жараёнини янада мақбуллаштириш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимидаги техникум ва коллежлар ҳудудларидаги ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига 10 йилга ижарага беришни кўзда тутган ҳолда бир қисми талабалар ётоқхонаси учун ажратиладиган меҳмонхона ва хостеллар қуриш ишларини, шу жумладан, лозим бўлганда қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритган ҳолда ташкил этиш.

2020 йил

августдан бошлаб


амалга ошириш учун -

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

75.

Самарқанд шаҳри, Туркистон кўчаси манзилидаги Сартепа туризм ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи жойлашган ҳудуддан 250 кишига мўлжалланган ётоқхонани мазкур чора-тадбирлар режасининг 45-бандидаги механизм асосида қуриш учун ер участкасини ажратиш

2020 йил

сентябрь


амалга ошириш учун - Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

76.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги техникум ва коллежларни реконструкция қилиш ва янгилаш учун камида 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги халқаро молиявий институтларнинг имтиёзли кредит линияларини жалб қилиш масаласини кўриб чиқиш.

2020 йил

октябрь

амалга ошириш учун -

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

С.Умурзаков,

А. Абдуҳакимов

77.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги коллеж ва техникумларнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш мақсадида:

лабораториялар билан жиҳозлаш учун бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан;

капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан 2021-2023 йиллар давлат инвестиция дастурига киритиш орқали маблағлар ажратилишини таъминлаш.

2020-2021 йиллар

маблағлар ажратиш учун - Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов) амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф.Давруков)


А. Абдуҳакимов

78.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги коллеж ва техникумларнинг иқтидорли талабаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендиялар тўлаш тизимини жорий этиш.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аққулов)


А. Абдуҳакимов

79.

Туризм соҳасидаги таълим муассасалари қувватларини ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Бўстонлиқ ўрмон хўжалиги ва сервис касб-ҳунар коллежи ва унинг бино ва иншоотларини ўрнатилган тартибда беғараз асосда топширишни, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қабул қилиб олишни (тасарруфига ўтказиш) таъминлаш.

2020 йил сентябрь

ишлаб чиқиш учун - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аққулов)

А. Абдуҳакимов

80.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги коллеж ва техникумларнинг хорижий ҳамкорлар билан келишувларга мувофиқ мақоми ва номини (ребрендинг) Қўмита томонидан мустақил белгилаш ҳуқуқини бериш.

2020 йил октябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аққулов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

А. Абдуҳакимов

81.

Фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини ташкил этиш, касалланиш даражасини, шу жумладан юрак хасталигини камайтириш, аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида қуйидагилани назарда тутувчи "Соғлом ҳаёт сари қадам" лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш:

жаҳон стандартларига асосланиб, зарур шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда ва санитария-эпидемиология талаблари асосида ҳар бир туман ва шаҳарнинг марказий кўчаларида пиёдалар йўлакларини ташкил этиш;

пиёдалар учун алоҳида йўл белгилари, шу жумладан босиб ўтган масофа, сарфланган калория миқдори, соғлиқ кўрсаткичлари тўғрисида маълумот берувчи кўрсаткичлар ўрнатиш;

аҳолининг жинси ва ёшига қараб, уларга ихтиёрий кунлик юриш нормаларини жорий этиш;

Юриш меъёрларини маълум бир даврда бажарган фуқароларга давлат хизматларидан фойдаланганлик учун тўловнинг 50 фоиз миқдорида имтиёзлар ва чегирмалар белгилаш;

пиёда юришни чорлашга қаратилган аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш.

2020 йил

сентябрь


ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов, Б. Юсупалиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Н.Максумов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


А. Абдуҳакимов

82.

Тиббий туризмни ривожлантиришга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи "Uzbekistan - hope and healing land!" (Ўзбекистон умидли ва шифобахш замин) механизмини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

ҳудудлардаги даволаш ва тиббиёт масканларини хатловдан ўтказган ҳолда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини шакллантириш;

миллий тиббиёт муассасалари салоҳиятини очиш, шунингдек, улар томонидан кўрсатиладиган сайёҳлик хизмати билан уйғун ҳолда тиббий хизматлар кўрсатилиши тўғрисида маълумот берувчи тарғибот материалларини тайёрлаш, шу жумладан Интернет орқали тарғиб қилиш;

тиббий туризмни ривожлантириш соҳаси бўйича йирик халқаро тадбирларда Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг иштирок этиши учун шароитлар яратиш;

махсус тиббий тур пакетлар ишлаб чиқиш, шу жумладан туристларнинг келиши, даволаниши ва қайтиб кетиш давомида сифатли ва хавфсиз хизматларни кўрсатиш бўйича чораларни кўриш;

тиббиёт муассасалаларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёзлар жорий қилиш, шунингдек, давлат бюджети ва бошқа манбалардан уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ссудалар ажратиш;

республика тиббиёт туризми салоҳиятини "Uzbekistan - hope and healing land!" (Ўзбекистон умидли ва шифобахш замин) шиори остида кенг тарғиб қилиш.

2020 йил декабрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (К. Рафиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар



Б. Мусаев, А. Абдуҳакимов

83.

Республикадаги маданий мерос объектлари ҳудудларида қуйидагиларни назарда тутувчи "Clean&Eco" механизмни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

маданий мерос объектларига "Clean&Eco" мақом бериш;

маданий мерос объектлари ҳудудларида етарли миқдорда ахлат қутиларини ўрнатиш;

экологик қайта ишлаш механизмин йўлга қўйиш орқали маданий мерос объектлари ҳудудларини кунлик тозалаш ва ободонлаштириш бўйича чораларни кўриш;

ташриф буюриш тартиби тўғрисидаги эслатмани ишлаб чиқиш, шу жумладан "Clean&Eco" мақомидаги маданий мерос объектлари ҳудудида ахлат ташлашни тақиқлаш.

2020 йил

октябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)


Раматов А.

84.

Спелеология соҳасида илғор тадқиқот марказлари вакиллари, олимларни, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда, Халқаро спелеология ва Халқаро геология форумларини юқори савияда ўтказилишини таъминлаш.

2021 йил

амалга ошириш учун - Фанлар Академияси (Б.Юлдашев), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Б.Исламов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б.Кучкаров)


О.Умаров

85.

Миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш:

"Матбуот тарқатувчи" АК киосклари майдонининг 50 фоизини миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси ва тарғиботи учун беғараз ажратиш, шунингдек, фойдаланилмаётган киоскларни тўлиқ беғараз шартда ижарага тақдим қилиш;

давлат тасарруфида бўлган бино ва иншоотларда, жумладан моддий маданий мерос объектларида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси учун "нол" қийматда ижарага бериш.

2020 йил

сентябрь


ишлаб чиқиш учун - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков),Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов) амалга ошириш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Раматов А.

86.

Республикадаги сув ҳавзаларида моторли транспорт воситаларидан фойдаланишни Вазирлар Маҳкамаси рухсатномаси асосида амалга оширилишини назарда тутувчи тартиб ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил сентябрь


ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Кулдашев), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Ш.Абдуразоқов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

87.

Табиат манзарасининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида туристик зоналар ҳудудида қурилиши режалаштирилган бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларга (стратегик объектлар бундан мустасно) қуйидаги умумий талабларни белгиловчи тартиб ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар ҳудуди чегара деворларининг рухсат этилган баландлигини аниқ белгилаш;

чегара деворларини ҳудуд ландшафтига мос, табиий хом-ашё ва материаллардан қуриш;

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар ҳудудини чегара деворлар билан ўраш талаб этиладиган объектлар тоифаларини белгилаш;

белгиланган талабларга риоя қилмаган тадбиркорлик субъектларидан тўлов ундириш;

белгиланган талабларга риоя қилган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва бошқалар.

2020 йил октябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Ш.Абдуразоқов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

88.

Маъданли сув булоқлари ва тоза ҳаво билан соғломлаштиришга ихтисослашган сиҳатгоҳларда кўрсатиладиган хизматларни яхшилаш орқали ички туризмни ривожлантириш мақсадида:

мазкур сиҳатгоҳларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича манзилли дастур тайёрлаш;

улар атрофида енгил конструкцияли жойлаштириш воситаларини ташкил қилиш.

2020 йил сентябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадмонов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (К. Рафиков)

А. Абдуҳакимов

89.

Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчиларни жалб қилган ҳолда "Ўлкашунослик", "Ёш турист" йўналишидаги туркум телерадиодастурларни тайёрлаш

2020 йил августдан бошлаб, доимий

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев)

А. Абдуҳакимов

90.

"Prime-Time" вақтларида мамлакат бўйлаб саёҳат қилишга чорловчи материалларни эфирга узатиб бориш.

доимий

амалга ошириш учун - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев), "Узрепорт" ахборот агентлиги (Р. Жураев),)

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов


III. ТУРИЗМ ВА ЁНДОШ ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ


91.

Панорамали кўриниши 180 даража, шунингдек объектдан 50 метр радиусда маданий мерос объектларига киришнинг асосий теграси бўйлаб иншоотларни (савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари, хавфсиз туризм бўлимларининг ситуацион марказлари ва бошқалар) қуриш ва ўрнатишни тақиқлаш.

2020 йил

август ойидан бошлаб

ишлаб чиқиш ва келишиш учун - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов),Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

А.Раматов



92.

Ўзбекистон ўқув юртларига чет эллик талабаларни жалб қилиш бўйича хизматларни кўрсатадиган рекрутинг агентликлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

сентябрь

ишлаб чиқиш ва келишиш учун - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

93.

Жойлаштириш хизматларининг янги турларини ривожлантириш мақсадида меҳмонхоналар ва шу каби жойлаштириш воситаларининг алоҳида хоналарини "Condo Hotels" тизими бўйича турар жой сифатида хусусий мулкка сотишга рухсат бериш, лозим бўлганда тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш.

2020 йил

сентябрь ойидан бошлаб


амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов),Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ер ресурслари, геодезия, картографиява давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев),Ички ишлар вазирлиги(П. Бобожонов ), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), тадбиркорлик субъектлари

А. Абдуҳакимов

94.

Дарахтлар ва буталарни экиш, бошқа мамлакатларда ўсадиган ўсимликларни минтақада кейинчалик етиштириш учун мослаштиришга қаратилган махсус питомниклар ташкил этиш, янги сув инфратузилмасини, шу жумладан пуркагич қурилмаларини қуришни назарда тутувчи шаҳар атрофи бўйлаб "яшил белбоғлар"ни тузиш концепциясини ишлаб чиқиш ва қуйидаги босқичларда:

2022 йилгача бош режа тасдиқланган ҳолда шаҳарлар атрофи бўйлаб;

2023 йилгача республиканинг бошқа минтақавий аҳамиятга молик шаҳарлари атрофи бўйлаб амалга ошириш.

2020 йил

октябрь

ишлаб чиқиш ва келишиш учун - Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Бакиров), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Ш.Абдуразоқов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов),Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

А.Раматов



95.

Сочма олтин конлари ҳудудида туристик хизматларни ривожлантириш имкониятлари бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

сочма олтин конлари участкаларини рўйхатини уларда туристик хизматларни ташкил этиш истиқболлари асосида тузиш;

Бутунжаҳон олтин ювувчилар уюшмаси (The World Goldpanning Association (WGA)билан ҳамкорлик ўрнатиш ва олтинни ювиш бўйича Ўзбекистонда халқаро чемпионатларни ташкил этиш;

сочма олтин конлари ҳудудидаги туристик хизматлар тўғрисида узоқ хориждаги туристларга алоҳида эътибор берган ҳолда реклама акцияларини ўтказиш.

2020 йил

сентябрь

амалга ошириш учун -

Давлат геология ва минерал ресуслар қўмитаси (Б.Исламов),Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

97.

Туризни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги бино ва иншоотларга фаолияти туризм соҳаси билан боғлиқ бўлган жамоат ташкилотларини Қўмита раисининг буйруғига мувофиқ беғараз жойлаштириш чораларини кўриш ҳамда "коворкинг" марказини ташкил этиш.

2021 йил

январь

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), туризм соҳасидаги жамоат ташкилотлари

А. Абдуҳакимов

98.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш бошқармаси негизида белгиланган бошқарув штатлари доирасида қуйидаги вазифаларни юкланган ҳолда Туризм акселераторларини бошқариш бошқармасини тузиш:

ҳар бир ҳудуднинг туризм турлари ва маҳсулотларига ихтисослаштириш инобатга олган ҳолда ҳудудларда туризм соҳасида тадбиркорлик ривожлантириш учун салоҳиятини ўрганиш;

туризм соҳасида стартап ва инновацион бизнес ғояларни амалга оширишда кўмаклашиш, шу жумладан, молиявий ёрдам кўрсатиш орқали қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;

туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига фуқароларни кенг жалб қилиш ва фаоллигини ошириш.

2020 йил

сентябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

А. Абдуҳакимов

99.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти Наманган шаҳри 3-кичик ноҳия, "Порлоқ" МФЙ Тинчлик кўчасида жойлашган маъмурий Давлат активларини бошқариш агентлиги балансидаги бино ("Маъмурий ва банк" бино ва иншоотлари)ни ўрнатилган тартибда беғараз асосда топширишини, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қабул қилиб олишини (тасарруфига ўтказиш) таъминлаш.

2020 йил

август-сентябрь

топширилиши учун - Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов)

қабул қилиниши учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У.Азамов)

А. Абдуҳакимов

100.

Қуйидаги объектларнинг номи ва реквизитлари тўғрисидаги маълумотларни даврий равишда янгилаб борган ҳолда халқаро қидирув тизимлари, картография ва навигация хизматлари (электрон карталар, спутниклардан олинган расмлар ва бошқалар) ўз вақтида тақдим қилиб бориш:

туристик объектлар, шу жумладан, автомагистраллар бўйича жойлашган республика кўчалари, объектлари ва жойлари;

туристик объектлар, шу жумладан, автомагистраллар бўйича жойлашган тадбиркорлик субъектлари фаолияти.

2020 йил август-сентябрь

амалга ошириш учун - Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А.Абдуллаев), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Қудбиев),

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аққулов)

А. Абдуҳакимов

101.

Республика миқёсида туристик йўл кўрсаткичларини тан олинган халқаро стандартлар ва ягона тизим асосида очиқ тендер асосида тажрибали, шу жумладан хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда ўрнатилишини ташкил қилиш.

2020-2021 йиллар

амалга ошириш учун -Транспорт вазирлиги (Ганиев Э.), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)


А. Раматов, А. Абдуҳакимов

102.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлаштириш воситалари, овқатланиш, савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчаларини тез қуриб битириладиган енгил конструкциялар асосида барпо этиш учун тадбиркорларга ер участкаларини қисқа муддатга (бир йилдан уч йилгача) ижарага бериш бўйича алоҳида механизм ишлаб чиқиш.

Мазкур механизмнинг ижобий тажрибасини Хонобод шаҳри, Водил қишлоғи, Зомин, Бахмал, Бойсун, Сариосиё, Китоб, Шаҳрисабз, Нурота Ургут, Мўйноқ туманлари ва Сармишсой дараси, ва Судочье кўлининг қирғоқ ҳудудида жорий этиш.

2020 йил

август-сентябрь







2020-2022 йиллар

амалга ошириш учун - Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

А. Раматов,

А. Абдуҳакимов

103.

Туризм намойиш объектлари ва инфратузилмаларида ҳамда халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйлаб кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида маълумот акс эттирилган туристик йўл кўрсаткич белгиларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўрнатиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2020 йил

давомида



амалга ошириш учун - Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф.Давруков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

А. Абдуҳакимов

104.

Хоразм вилоятига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги ташрифи давомида берилган топшириқларига мувофиқ "Ичан қалъа" давлат музейи қўриқхонаси ҳудудида Хоразм вилояти тарихи музейини ташкил этиш ишлари якунлаш жараёнида эканини инобатга олиб, Хива шаҳрининг "Дешан қалъа" ҳудудида Хоразм вилоятининг тарихи билан боғлиқ сайёҳлар учун қизиқарли мавзуда бўлган музей ташкил этиш концециясини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этиш.

2020 йил октябрь

ишлаб чиқиш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров)


А. Абдуҳакимов

105.

Интернетга кенг полосали уланишни тақдим этиш учун халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўлларини LTE (4G) тўртинчи авлод мобил алоқа тармоқлари билан барқарор қоплаш ва уларнинг тармоқ инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чоралар кўриш.

2021 йил

январь


амалга ошириш учун - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


А. Абдуҳакимов

106.

"Яндекс-карта" ва "Google Maps" хариталарида халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйлаб аҳоли ва йўловчиларга хизмат кўрсатадиган турли тадбиркорлик фаолияти объектларинининг маълумотларини (манзили, хизмат тури, объектнинг фотосурати) аниқ координатларини кўрсатган ҳолда жойлаштирилишини таъминлаш.

2021 йил

январь


амалга ошириш учун - Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев),Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Қудбиев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф.Давруков), Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

107.

Шаҳар ва туманларнинг марказий кўчаларида жаҳон стандартлари асосида велосипед ҳайдовчилари учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш. Бунда, аҳолининг хавфсиз ва фаол ҳаракатланиши учун шарт-шароитлар яратишга ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қатъий амал қилиш.

2021 йил апрель

амалга ошириш учун - Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков)

А. Раматов,

А. Абдухакимов

108.

Ёшлар учун замонавий кутубхона, коворкинг маркази, бепул Wi-Fi ҳудуди, журналларга бепул обуна, онлайн кутубхоналардан фойдаланиш, вебинар ва тренинглар ўтказиш учун қулайликлар яратилган "Ёшлар туризм лабораторияси"ни ташкил этиш.

Бунда, ёшлар томонидан замонавий тарғибот материаллари ва қўлда тайёрланган маҳсулотлар намуналарини яратиш учун шароит яратиш.

2020 йил

октябрь

ташкил этиш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (А. Жумабоев)


А. Абдуҳакимов

109.

Талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда салоҳиятли туристик маҳаллалар (қишлоқлар, овуллар) ҳудудида камида 20 та оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш ва уларда камида 5 турдаги туристик хизматларнинг кўрсатилишини таъминлаш.

доимий

амалга ошириш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков)


А. Абдуҳакимов

110.

Туристлар ташрифлари амалга ошириладиган объектларнинг тегишли кўринишини тартибга келтириш, шу жумладан маданий мерос объектларига ташриф буюрувчиларни рўйхатга олишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш бўйича комплекс ишларни амалга ошириш.

2020 йил

сентябрь

амалга ошириш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)


А. Абдуҳакимов

111.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва республиканинг бошқа тадбиркорлик субъектларининг савдо инфратузилмасини халқаро электрон савдо майдончалари инфратузилмаси билан интеграция қилиш мақсадида:

халқаро маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва бошқа тадбиркорлик субъектларига ўзларининг ишлаб чиқарилган маҳсулотларини ва асл буюмларини жойлаштириш ва сотиш учун электрон савдо майдончаларининг имкониятларидан фойдаланиш бўйича, шу жумладан хорижда бепул ўқитишни ташкил этиш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва бошқа тадбиркорлик субектларининг ҳунармандлик буюмлари ва сувенир маҳсулотларини халқаро электрон савдо майдончаларида қўйиш;

ҳамкорликни йўлга қўйиш ва Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш бўйича халқаро электрон савдо майдончалари билан музокаралар олиб бориш.

2020 йил

1 августдан

бошлаб доимий

равишда


амалга ошириш учун - Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), "Ҳунарманд" уюшмаси (У. Абдуллаев)


А. Абдуҳакимов

112.

Зарур инфратузулмани яратиш учун "Uzbekistan Airports" АЖ билан келишган ҳолда халқаро аэропортларга 1 км радиусгача жойлашган бўш ер участкалари ажратилишини таъминлаш.

2020 йил

октябрь

амалга ошириш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


А. Абдуҳакимов

113.

Халқаро аэропортларда, биринчи навбатда маҳаллий маҳсулотларни жойлаштириш, шу жумладан алкоголь маҳсулотларини сотиш учун махсус павильон ташкил қилган ҳолда божсиз савдо дўконлари ("Duty Free") фаолиятини ташкил этиш.

2020 йил

декабрь

амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), "Uzbekistan Airports" АЖ (Р. Исмаилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)


А. Раматов, А. Абдуҳакимов

114.

Республиканинг чегара туманларида "Ҳунарманд", "Ўзтўқимачиликсаноат", "Ўзбекзаргар", "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ва "Ўзшаробсаноат" АЖнинг экспортга йўналтириладиган маҳсулотларининг улгуржи савдо нуқталарини ташкил қилиш.

2020 йил

август-сентябрь

ишлаб чиқиш учун - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов) амалга ошириш учун - Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Қудбиев), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов),"Ҳунарманд" уюшмаси (У. Абдуллаев), "Ўзбектўқимачиликсаноати" (И. Хайдаров), "Ўзшаробсаноат" АЖ, "Ўзбекзаргар" уюшмаси (Д. Саматов), "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси (Б. Шарипов)

А. Абдуҳакимов

115.

Ипакчилик маҳсулотлари марказларига туристлар ташрифларини ташкил этиш, уларга виртуал саёҳат қилиш имконини яратиш, ипакчилик маҳсулотларини электрон савдо платформалари орқали сотиш имкониятларини йўлга қўйиш

2020 йил

октябрь

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси (Б. Шарипов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси(Ф.Давруков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

116.

"Luxaviation" компанияси ва бошқа шунга ўхшаш хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда, қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

вертолет хизматларини тақдим қилган ҳолда, республика туризм намойиши объектлари бўйлаб вертолет маршрутларини ташкил қилиш;

барча учиш пунктларида туристларнинг авиация хавфсизлиги учун масъулларни белгилаш;

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида аэроклуб ва унинг ўқув марказини ташкил қилиш.

2020 йил декабрь

(мамлакатдаги пандемия шароитидан келиб чиқиб 2021 йил март)

амалга ошириш учун - Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев), Тошкент вилоят ҳокимлиги (Р. Ҳолматов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

117.

Тегишли ҳудудларда вертолётларга мўлжалланган майдончалар яратиш учун зарур жой ажратилишини, шунингдек, ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаган ҳолда аэроклуб ва унинг ўқув марказини ташкил этишни таъминлаш.

2020 йил

сентябрь


амалга ошириш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


А. Абдуҳакимов

118.

Жойлаштириш воситаларига қўйиладиган талабларни белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи тегишли ўзгартириш киритиш:

ҳар бир номерда электрон дастур билан интеграциялашган электрон калитли (пластик магнит карта) электрон қулфларни жорий этиш;

"Хавфсиз туризм" ва "Хавфсиз шаҳар" тизимлари билан интеграциялашган видеокузатув тизимларини ўрнатиш;

уч ва ундан юқори тоифадаги (юлдуз) меҳмонхоналарда мажбурий, бошқа турдаги жойлаштириш воситалари учун тавсиявий характердаги миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиш нуқталарининг мавжудлигини белгилаш.

Бунда тадбиркорлик субъектларига юқорида кўрсатилган талабларни бажариш учун камида олти ой вақт берилишини назарда тутиш.

2020 йил

декабрь

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), "Ўзстандарт" агентлиги (Д. Сатторов), Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов )

А. Абдуҳакимов

119.

Мамлакатнинг кўшни давлатлар билан Ғишткўприк, Олот, Шовот, Дўстлик, Ойбек ва Жартепа чегара ўтказиш нуқталарида туристларни чегарадан тезкор ўтиш механизмларини ("яшил йўлак" ва "Fast Track" хизмати) санитария-эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда жорий этиш бўйича асослантирилган таклиф киритиш.

2020 йил

ноябрь

ишлаб чиқиш ва келишиш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари

А. Абдуҳакимов

120.

Қуйидагиларни амалга ошириш орқали анклав ҳудудларга қўшни мамлакатлар ва учинчи давлат фуқаролари учун саёҳат ташкил қилиш имкониятларини ўрганиш:

анклав ҳудудга туристик йщналишлар асосида кўп марталик визалар бериш масаласини кўриб чиқиш;

қўшни мамлакатлар билан анклав ҳудудларга махсус белгига ва чегарадан ўтишда устувор ҳуқуққа эга бўлган туризм соҳаси субъектларининг транспорт воситалари орқали турларни ташкил қилиш масаласини кўриб чиқиш;

қўшни мамлакатларнинг анклав ҳудудларига саёҳатларни ташкил қилувчи туроператорлар рўйхатини шакллантириш;

анклав ҳудудларга қўшма саёҳат дастурларини ишлаб чиқиш;

ушбу турдаги саёҳатларни вертолет орқали амалга ошириш масаласини кўриб чиқиш.

2021 йил

апрель

ишлаб чиқиш ва келишиш учун - Ташқи ишлар вазирлиги(А. Камилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Транспорт вазирлиги (Э.Ганиев)


амалга ошириш учун- Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Транспорт вазирлиги (Э.Ганиев),тадбиркорлик субъектлари

А. Абдуҳакимов

121.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Туризм сохасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан "Андижон туризмни ривожлантириш жамғармаси"га 5 млрд. сўм маблағни ўтказиш.

2021 йил

(туризм йиғими

тиклангандан сўнг)

амалга ошириш учун - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (У. Азамов)


А. Абдуҳакимов

122.

Мамлакатда фуқаро авиаташишларини амалга оширувчи камида 5 та янги резидент авиакомпаниялар ташкил этиш таъминлаш.

2023 йил

февраль

амалга ошириш учун- Транспорт вазирлиги (Э.Ганиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

123.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги "Йўл бўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 793-сон қарорига мувофиқ жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кеча-кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўймаслигини ташкил этиш.

2020 йил

1 сентябрдан

амалга ошириш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Санитария-эпидемиология ва осойишталик агентлиги (Б.Юсупалиев), "Ўзбекнефтегаз" АЖ (М.Абдуллаев), Монополиядан чиқариш қўмитаси (Н.Шарипов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф.Давруков)

А. Раматов, А. Абдуҳакимов

124.

Республиканинг тоғли ҳудудлари мавжуд вилоятлари (шаҳарлари)да 5-7 та дан осма дор йўли (канатка), тоғли ҳудуди бўлмаган вилоятлари (шаҳарлари)да 2 та дан осма айланма дор йўли (канатная дорога) ташкил қилиш жойлари (дор йўли харитаси, узунлиги, туташ ҳухудларида туризм ва хизмат турларини ривожлантириш) ва шу мақсадда ерларни узоқ муддатли ижарага бериш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига киритиш.

2020 йил

1 декабрь

амалга ошириш учун -

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

А. Абдуҳакимов

125.

Республиканинг шаҳар ва туманларидаги тарихий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда "Туризм кўчаси", "Туризм маҳалласи" ташкил қилиш бўйича молиявий манбааларини кўрсатган ҳолда аниқ таклифларни шакллантириш ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига киритиш.

2021 йил

1 январь

амалга ошириш учун -

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

А. Раматов, А. Абдуҳакимов




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

18-ИЛОВА



Туризм соҳасида амалга ошириш тавсия қилинадиган

инновацион бизнес ғоя ва стартаплар

РЎЙХАТИ

N

Бизнес ғоя номланиши

Бизнес ғоя тавсифи

1.

"Zipline" аттракциони


Пўлат арқонда тезкор тушиш, тушиш вақти - 25 секунддан 60 секундгача (одатда тепалик ва манзарали жойларда ташкил қилинади).

2.

"Аэроқувур" аттракциони


Қувурда ҳавони ҳайдаш йўли билан одам ҳавода муаллақ туришига имкон берувчи, ҳавода катта тезлик билан ҳаракатланиш таъсирини яратувчи аттракцион ташкиллаштириш.

3.

"Зорбинг-марказ" аттракциони

Шаффоф шарда (зорб) тепаликдан тушиш ёки шу шар ичида сув ҳавзасидан сузиб ўтиш.

4.

"Жон сақлаш" курсларини ташкил қилиш

Чўл ва тоғларда ёввойи табиатда жон сақлаш усулларини ўргатувчи турлар ташкил қилиш.

5.

"Макажўхори лабиринти"


Маккажўхори далаларида йўллар тармоғи яратилади ва гуруҳлар, оилалар ва ишчи жамоалар томонидан ўтиш учун квестлар ташкил қилинади.

6.

"Роупджампинг" ва "банджи-джампинг"

Катта баландликдан сакровчининг оёғига чўзилувчи узун арқон боғлаган ҳолда сакраш.

7.

Ов туризми


Ёввойи ҳайвон ва қушларга ов ўтказиш мақсадида саёҳатлар ташкил қилиш. Катта бўлмаган ҳудудда, ўлжа олишни кафолатловчи ихоталаган жойларда ов ташкил қилиш.

8.

"Агротуризм маркази" яратиш


Фермерлар ва деҳқон хўжаликлари томорқаларида мева ва сабзовотлар етиштириш, териб олиш ҳамда чорвага ем бериш, сайр қилдириш ва бошқа ишлар давомида туристлар учун енгил жисмоний меҳнатда иштирок этиш имкониятини яратиш.

9.

"Балиқчилик" мактаби


Сув ҳавзалари ёки дарёларда туристларга балиқ тутишни ўргатиш ва тур ташкил этиш.

10.

"Шум бола" тури


Ғафур Ғуломнинг "Шум бола" асарида тасвирланган ҳамда шу номли фильмда кўрсатилган жойлар бўйлаб саёҳат.

11.

"Ўз дарахтингни эк ва сайёрани қутқар" тури

Туристлар томонидан Орол денгизининг қуриган жойларига саёҳат қилиш ва дарахт экиш.

12.

"Чой маросими"

Чойни истеъмол қилиш, етиштириш ва ишлаб чиқиш тарихи билан таништириш, унинг фойдали хусусиятларини ҳамда чойни дамлаш ва ичиш жараёнини намойиш қилиш.

13.

"Караванинг"


Саёҳат учун махсус жихозланган фургон кўринишидаги ғилдиракли уйни ижарага бериш.

14.

Велотурлар


Велосипедларда яқин ва узоқ масофаларга турлар ташкил қилиш.

15.

Сувенир ва эсдалик совғаларни яратиш


Мамлакатнинг машҳур миноралари кўринишидаги қалам ва ручкалар, республиканинг тарихий жойлари мозаик расмларидан кубик-рубиклар тайёрлаш.

Машҳур туризм объектлари шаклида ёки уларнинг расмларидан фойдаланган ҳолда ширинликлар тайёрлаш.

16.

"Ош" музейи


Ош тўғрисидаги, уни турли ҳудудларда тайёрлаш усуллари тўғрисида қизиқарли фактлар берувчи оммавий тақдимот ташкил қилиш, машҳур одамлар фикрлари берилган пештахталар яратиш, шунингдек ош тайёрлаш жараёнида иштирок этиш имкониятини яратиш.

17.

"Ҳаёлот ва бошқотирмалар" музеи


Қуюнли туннелдан ўтиш, нурли эффектлар, антигравитация хоналари хизматларини кўрсатувчи музей ташкил қилиш. Музей қошида бошқотирмалар ва иллюзиялар билан боғлиқ турли махсулотлар сотилувчи ақлли дўкон очиш мумкин.

18.

Ижод дўкони


Қўлда тайёрланган, индивидуал хусусиятга эга, қиёси йўқ муаллифлик ва дизайнерлик буюмлари савдосини ташкил қилиш.

19.

"Ибн Сино" чойхонасини яратиш

Ибн Сино ва бошқа табиблар китобларида келтирилган рецептларга асосан яратилган ичимликлар тайёрланувчи чойхона ташкил қилиш.

20.

Металлоломдан ҳайкаллар яратиш


Металлолом ва бошқа материаллардан ҳайкаллар яратиш ва уларни онлайн музейларга жойлаштириш.

Яратувчиларни рағбатлантириш мақсадида ҳар бир ҳайкални индивидуал рақам билан рўйхатга олиш ва шу рақам орқали музейга ташриф буюрувчилар интернет орқали пул маблағлари ўтказишлари мумкин.

21.

Театрдан ташқари томошалар


Туристлар учун сайёр томошалар, шу жумладан тарихий саҳналарни мамлакатнинг тарихий ва туризм объектларида ташкил қилиш ва ўтказиш, жамоат жойларида машҳур спектакллардан парчалар кўрсатиш.

22.

"Аватар" орқали узоқ масофадан саёҳат ҳизматлари


Ер шарининг қайсидир жойида турувчи бошловчи (Avatar) уни бошқарадиган томошабин (User) учун эшиттириш олиб бориш имконини берувчи дастур яратиш. Бунда томошабин интернет тармоғи орқали экраннинг нариги томонида унинг қаҳрамони билан бўлаётган барча воқеаларни эшитади ва кўради. Дастур жисмоний ёки молиявий имкониятлари чекланганлиги сабаб саёҳат қила олмайдиганлар учун шаҳар ёки мамлакат бўйлаб экскурсиялар олиб бориш ва тажриба алмашиш имкониятини беради.

23.

Электрон гид


Тарихий объектга кириш жойида хорижий туристларга уларнинг она тилида объект тарихи ва у тўғрисида қизиқарли фактлар тўғрисида сўзлаб берувчи махсус жихоз тақдим қилиш.

24.

Bemyguest ("Менинг меҳмоним бўлинг") онлайн порталини яратиш


Чет эллик туристларга тунаш учун жой беришга тайёр бўлган қишлоқ ва шаҳар ташқарисида яшовчи аҳоли эълонлари учун онлайн портал. Ушбу хизмат мустақил ва "backpacker" туристлари учун осон ва арзон жой топиш ва ўзбек турмуши билан яқиндан танишиш имконини беради.

25.

Carpool онлайн порталини яратиш


Бепул ёки арзон транспорт излаш учун онлайн портал. Сайтда ёки иловада хусусий енгил автомобил хайдовчилари аниқ бир вақтда маълум йўналиш бўйлаб юришлари ва машинада қанча бўш жой борлиги тўғрисида маълумот қолдирадилар. Маҳаллий ёки хорижий туристлар ушбу хизматдан бекорга, кичик ҳақ эвазига ёки ёнилғи учун харажатни қоплаган ҳолда фойдаланишлари мумкин.

26.

"Капсул хостели"ни ташкиллаштириш


Фақатгина ухлаш ёки ноутбукда ётган ҳолда ишлаш имконини берувчи 1,5 м*2 м*1,3 м ҳажмдаги бир нечта ячейкалардан иборат хостел.

27.

Велорикшаларда экскурсиялар ташкил қилиш


Экскурсоводлар стандарт хизматларини велосипедларни ижарага бериш нуқталари билан бирлаштирувчи велорикшаларда экскурсиялар уюштириш.

28.

Ҳаво шарларида экскурсиялар ташкил қилиш

Тарихий жойлар бўйлаб ёки очиқ табиатда ҳаво шарларида экскурсиялар уюштириш.

29.

"Олов томошалари" ёки "фаер-шоу" ўтказиш


Оловдан фойдаланган ҳолда кўчада томошалар қўйиш, шунингдек оловдан ижодий ғояларни амалга ошириш учун фойдаланиш. Олов томошалари, одатда, олов театри деб номланувчи бир неча артистлардан иборат гуруҳ томонидан ижро этилади.

30.

Пейнтбол

Нишонга текканда ёрилиб рангга бўяйдиган бўёқли шарларни (желатин қопламали маиший бўёқ) отувчи маркерлардан (пневматик восита) фойдаланган ҳолда жамоавий ўйин ташкил қилиш.

31.

Лазертаг

Юқори технологияли зарарсиз лазер воситаларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган пейнтбол форматидаги жамоавий ўйин ташкил қилиш.

32.

Роллер-дром

Роллерда учувчилар учун турли хил қияликлар ва ҳар хил баландликдаги деворларга эга бўлган махсус жиҳозланган платформа.

33.

Велодром

велосипедда машқ қилиш ва мусобақа уюштиришга мўлжалланган иншоот

34.

Картинг

Спорт ва хордиқ чиқаришнинг бир тури, "карт"да (кузовсиз энг оддий пойга автомобиллари) пойга ташкил қилиш.

35.

Кузатув минораси

Теварак атрофни юқоридан томоша қилиш ва фото/видеосуратлар олиш учун махсус жиҳозланган минора.

36.

Флайбординг

Сув оқимининг реактив кучи ҳисобига ҳаракатга келтирилувчи махсус тахтачада (доска) парвозни назарда тутувчи экстремал спор тури

 

Изоҳ: Рўйхатга, зарур ҳолатда, Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

20-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларининг 5-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "туризм операторлари" сўзлари "туроператорлар ва турагентлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 йил, 11-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хизматлари кўрсатиш бўйича Ягона буюртмачи хизмати тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг иловасига қуйидаги мазмундаги 7-банд қўшилсин:

"Бир вақтнинг ўзида 10 кишидан кўп бўлмаган шахсларга меҳмонхона хизматларини кўрсатиш".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида:


а) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

37.

Оилавий меҳмон уйлари ва хостелларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш

";

б) 80-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

80.

Туристик фаолият - турагентлик ва экскурсия хизматлари, шунингдек, гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар хизматлари

";

в) қуйидаги мазмундаги 86-банд қўшилсин:

"

86.

Туристларга уй-жойни қисқа муддатга ижарага бериш (30 кунгача)

".

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 мартдаги 137-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 27-модда):


а) 1-илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

а) туризм соҳасидаги мақсадли дастурларни молиялаштириш;

б) туризм инфратузилмаси объектларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш;

в) туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан соҳавий хорижий ўқув марказларида ва таълим муассасаларида стажировкалардан ўтиш;

г) ҳудудлардаги салоҳиятли туризм объекти ва масканларини бирламчи чораларни кўрган ҳолда туристлар ташрифи учун тайёрлаш ва уларни тарғиб қилиш;

д) Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини чет эл туризм бозорларида тарғибот қилиш бўйича ташкилий ва реклама-ахборот тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида мақсадли рекламалар, мақолалар ва бошқа материалларни жойлаштириш;

е) хорижий туризм ярмаркаларида, кўргазмаларда, лойиҳалар ва дастурларда қатнашиш;

ж) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон Туристик Ташкилоти (ЮНВТО)га аъзолик бадаллари тўлаш;

з) Қўмита, шу жумладан унинг ҳудудий бошқармалари ва "Ипак йўли офиси" УК фаолиятини молиялаштириш, вакиллик харажатлари ва совғалар харид қилиш;

и) Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

к) Қўмита томонидан давлат унитар корхоналарининг устав жамғармаларини шакллантириш ҳамда тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида уларнинг уставларига мувофиқ улар томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) учун тўлов;

л) Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида туризм тармоғини ривожлантириш учун жалб этилган кредитларни ва улар бўйича фоизларни қайтариш;

м) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг давлат унитар корхоналарига авиачипталар харид қилиш, хизмат сафарлари харажатларини қоплаш, аъзолик бадалларини тўлаш, хорижий адабиётлар харид қилиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган хорижий валютадаги бошқа харажатларга ҳақ тўлаш учун хорижий валютада маблағлар ажратиш;

н) Туризмни ривожлантириш институти ҳамда Конгресс ва кўргазмалар маркази фаолияти молиялаштириш;

о) "Туризм фидойиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

п) нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш, улар фаолиятини рағбатлантириш, туризм соҳасидаги лойиҳаларга грантлар ажратиш, шунингдек, фаолияти туризм соҳаси билан бевосита боғлиқ бўлган жамоат ташкилотларининг халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини Қўмита раисининг қарори билан тўлаб бериш;

р) Ҳукумат топшириқлари асосида туризм соҳасидаги тадбирлар билан боғли бўлган харажатларни молиялаштириш (қоплаш);

с) туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан ёш тадбиркорларни рағбатлантириш. Мазкур рағбатлантириш шартлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан белгиланади;

т) Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ташқи бозорларга ва республика ҳудудида ҳар чоракда қуйидаги ҳисоб рақамларга маблағлар ўтказиш орқали илгари суриш:

Жамғармага ўтган чорак якунлари бўйича тушган умумий маблағларнинг -Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Миллий PR-марказ" ДУКга - 20 фоизи миқдорида;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига ўтган чорак мобайнида тегишли ҳудуддаги жойлаштириш воситаларига жойлаштирилган хорижий фуқароларнинг тунаб қолиш сонига мутаносиб равишда - 5 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига қўшни давлатлар, МДҲнинг бошқа давлатлари ва узоқ хориж мамлакатларидан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан республикага келган хорижий фуқаролар сонининг ўсиши асосида - 10 фоизи миқдорида. Ажратмалар миқдори Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг қарори билан уларнинг иш самарадорлигига қараб ўзгартирилиши мумкин;

у) Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар (дипломатик ваколатхоналарнинг ҳисобига тўғридан-тўғри хорижий валютада пўл ўтказиш йўли билан), шу жумладан, B2B учрашувлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дастурлар асосида хорижий делегация вакилларининг харажатларини қоплаш;

ф) Жамғармага келиб тушадиган барча маблағларнинг 10 фоизини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризмни таъминлаш жамғармасига ўтказиш";


б) 2-иловада:


2-банднинг еттинчи хатбошисига "хорижий фуқаролар томонидан" сўзларидан кейин "тижорат банкларининг филиаллари, туристик ахборот марказлари ва электрон ахборот тизимлари орқали" сўзлари қўшилсин;


4-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, жойлаштириш воситаларида яшовчи жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган фуқароларнинг сонини, уларнинг яшаш кунлари сонини ҳамда Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим бўлган миллий валютадаги миқдори ҳисобини юритишга;

жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастурини (кейинги ўринларда - Дастур) қўллаган ҳолда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, амалда яшаётган жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган хорижий фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни Қўмитага ўз вақтида тақдим қилишга";


иловада:

"Жойлаштириш воситалари" графасининг "Якка тартибдаги жойлаштириш воситалари, жумладан" позициясидан "ўтов" сўзи чиқариб ташлансин;

"Жойлаштириш воситалари" графасининг "Оилавий меҳмон уйлари" позициясига "ўтов" сўзи қўшилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:


а) 3-иловадаги "туристическая" сўзлари "отдых и досуг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-иловадаги "туристическая" сўзлари "отдых и досуг" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган:


а) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низомнинг:


17-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Вилоятлардаги меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан, улар келиб жойлашган вақтда, уларнинг бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида "E-Mehmon" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш орқали амалга оширилади.


26-бандининг учинчи хатбошисидаги "12 соат мобайнида" сўзлари "улар келиб жойлашган вақтда" сўзлари этиб ўқилсин.


б) Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисида Низомнинг 28-банди иккинчи хатбошисидаги "12 соат мобайнида" сўзлари "улар келиб жойлашган вақтда" сўзлари этиб ўқилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги низомда:


а) 2-бандининг иккинчи хатбошисида "топ-50 меҳмонхона брендларидан" деган сўзлардан кейин "ёки топ-5 меҳмонхона тармоқларидан" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


б) 5-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


в) 9-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"меҳмонхона шартнома асосида бошқа юридик шахсга ишончли бошқарувга берилган ҳолларда - инвестор ва ишончли бошқарувчи ўртасида белгиланган тартибда тузилган мол-мулкни ишончли бошқариш тўғрисидаги шартнома нусхаси;

Қўмита ҳузуридаги "Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК томонидан аризачига, меҳмонхона ишончли бошқарувга берилган ҳолларда - ишончли бошқарувчига тақдим этилган 3 ёки 4 юлдузли меҳмонхона тоифаси кўрсатилган мувофиқлик сертификатининг нусхаси";


г) 10-банднинг биринчи хатбошисига "инвестор" сўзидан кейин "ёки ишончли бошқарувчи" сўзлари қўшилсин;


д) 19-банднинг:

биринчи хатбошисида: "топ-50 рейтингига" деган сўзлардан кейин "ёки топ-5 меҳмонхона тармоқларига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

""Brand Finance" компаниясининг топ-50 рейтингига ёки топ-5 меҳмонхона тармоқларига кирувчи меҳмонхона билан франчайзинг тўғрисида шартнома тузилгандан сўнг ушбу меҳмонхона топ-50 рейтинг ёки топ-5 меҳмонхона тармоқлари рўйхатидан чиқарилган тақдирда, франчайзинг шартнома ўз кучини йўқотмаган бўлса ҳам, топ-50 рейтинг ёки топ-5 меҳмонхона тармоқлари рўйхатидан чиқарилгани эълон қилинган йилдан кейинги йил учун қисман молиялаштириш давом эттирилиши тўхтатилади.";


д) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"38. 3 ёки 4 юлдузли тоифага эга бўлган меҳмонхона учун субсидия ажратилган даврдан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда меҳмонхонанинг камида ушбу тоифага эгалиги меҳмонхона ишончли бошқарувга берилганлигидан қатъий назар, инвестор томонидан таъминланиши лозим, акс ҳолда ажратилган субсидия Давлат бюджетига қайтарилади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

21-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 6 апрелдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 42-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 5 июндаги 355-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 94-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони, "Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3509-сон ва "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон қарорлари)" 2018 йил 29 майдаги 398-сон қарорига илованинг 12-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 7 августдаги 631-сон қарорига 2-илованинг 5-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2018 йил 1 октябрдаги 781-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига илованинг 39-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)" 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 46-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида" 2019 йил 12 сентябрдаги ПФ-5819-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5611-сон Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида" 2019 йил 19 сентябрдаги ПФ-5833-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 январдаги ПҚ-4095-сон қарори)" 2019 йил 21 октябрдаги 885-сон қарорига илованинг 6 ва 9-бандлари.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармони)" 2019 йил 21 октябрдаги 886-сон қарорига илованинг 13-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 157 ва 165-бандлари.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)" 2020 йил 16 июндаги 384-сон қарорига 1-иловасининг 24-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июль



























Время: 0.1562
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск