ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Фуқаролар йиғинларига "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ва "Туризм овули" мақомини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2020 й. 433-сон қарорига 8-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

8-ИЛОВА



Фуқаролар йиғинларига "Туризм маҳалласи",

"Туризм қишлоғи" ва "Туризм овули" мақомини

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом фуқаролар йиғинларига "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ва "Туризм овули" мақомини бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - ваколатли давлат органига фуқаролар йиғинига туристик мақомни бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган фуқаролар йиғинининг тегишли ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро ёки фуқаролар йиғини раиси;


ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикасининг Туризм ва маданий мерос вазирлиги;

Марказ - Ўзбекистон Республикасининг Туризм ва маданий мерос вазирлиги қошидаги "Туристик хизматларни сертификатлаш маркази" давлат унитар корхонаси;

"Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ва "Туризм овули" (кейинги ўринларда - туризм маҳалласи) - фуқаролар йиғинлари ҳудудининг мавжуд табий, тарихий-маданий ресурслари ва хусусиятлари асосида туристик хизматлар (туристик маҳсулотлар) мажмуи шаклланган ва ушбу ҳудудга тақдим этиладиган мақом;


туризм маҳсулоти - туристнинг саёҳатлари давомида унинг эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган туризм хизматлари, шу жумладан турар жой, овқатланиш, транспорт, экскурсия ва маслаҳат хизматлари, ишлари ва маҳсулотлари мажмуи;


турист - вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) йигирма тўрт соатдан кетма-кет ўн икки ойгача бўлган даврга борувчи ёки вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) камида бир кеча тунаб қолувчи жисмоний шахс;


экскурсант - вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) тунаб қолмасдан йигирма тўрт соатдан ошмайдиган даврда саёҳат қилувчи жисмоний шахс.


3. Фуқаролар йиғинига туризм маҳалласи мақомини беришдан асосий мақсадлар қуйидагилар ҳисобланади:

фуқаролар йиғинида азалдан сақланиб қолган моддий ва маданий меросини, урф-одатлари ва турмуш тарзини сақлаш, илгари суриш ва тарғиб қилиш;

хорижий ва маҳаллий туристларни кенг жалб қилиш;

туризмни барқарор ривожлантириш;

туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

маҳаллий аҳолининг маданияти ва анъаналарини оммалаштириш;

туризм маҳалласининг экологиясини ҳамда табиий бойликларини асраш ва яхшилаш;

фуқаралор йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш;

фуқаролар йиғини ҳудудида янги иш ўринларини яратиш;

доимий равишда туризм хизматлари сифатини белгиланган талабларга мувофиқлаштириш;

туризм хизматларини кўрсатишда қонун талабларига риоя қилиш.


4. Фуқаролар йиғинларига туризм маҳалласи мақомини бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ТУРИЗМ

МАҲАЛЛАСИ МАҚОМИНИ ОЛИШИ УЧУН

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР


5. Фуқаролар йиғини туризм маҳалласи мақомини олиши учун қуйидаги талаблар ва шартларга жавоб бериши лозим:

а) фуқаролар йиғини ҳудудида хорижий ва маҳаллий туристларни қабул қилиш учун камида 20 та оилавий меҳмон уйларининг мавжудлиги;

б) фуқаролар йиғини ҳудудида туристларга камида 5 та сифатли туристик хизматларни тақдим этиш (турар жой ва (ёки) овқатланиш хизматларидан ташқари);

в) фуқаролар йиғини ҳудудида маҳаллий ишлаб чиқарилаётган эсдалик совғалари маҳсулотларини (камида битта савдо нуқтаси) сотиш шохобчаларини ташкил этиш;

г) фуқаролар йиғини ҳудудида туризмнинг қуйидаги турларидан бирини ташкиллаштириш:

экологик (геотуризм);

агротуризм (қишлоқ);

этнографик;

маданий ва тарихий;

д) фуқаролар йиғини ҳудудида туристик кўргазма объектларининг мавжудлиги;

е) фуқаролар йиғини ҳудудида туристлар (экскурсантлар) хавфсизлигини таъминлаш;

ё) туристлар учун яратилган қўшимча кўнгил очар шарт-шароитлар (отлар, туялар, велосипедлар, квадрацикллар, қайиқлар, катамаранлар ва бошқалар ижараси);

ж) туризм тўғрисидаги норматив ҳужжатларга мажбурий риоя қилиш;

з) зарур инфратузилманинг мавжудлиги (автомобил йўллари, транспорт алоқаси, алоқа воситалари, ичимлик суви, электр энергияси, Интернет, совуқ мавсумда иситиш тизими);

и) ҳудудда кузатилиши мумкин бўлган табиий ҳодисалар ва хавфли ҳудудлар тўғрисида маълумотларнинг мавжудлиги;

к) йил давомида туризм хизматларини кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги;

л) зарур кўрсаткичларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида мавжудлиги;

м) биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги;

н) босма шаклда туристик объектларни жойлашиш жойлари харитаси мавжудлиги;

о) ташриф буюришдан олдин туристлар томонидан оилавий меҳмон уйлари учун жойларни брон қилиш ва фуқаролар йиғини ҳудудида кўрсатиладиган туристик хизматларга буюртма бериш имкониятининг мавжудлиги;

п) фуқаролар йиғини тўғрисида барча учун қулай жойида маълумот материаллари (варақалар, буклетлар, рисолалар, хариталар ва бошқалар) мавжудлиги.



3-БОБ. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИТУРИЗМ

МАҲАЛЛАСИ МАҚОМИНИ ОЛИШИ

УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


6. Фуқаролар йиғини туризм маҳалласи мақомини олиши мақсадида ариза берувчи томонидан Марказга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда, почта орқали ёки электрон шаклда ариза топширилади.


7. Аризага ариза берувчининг имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган қуйидаги маълумотлар илова қилиниши керак:

ариза берувчи тўғрисида маълумотлар (Ф.И.О., алоқа маълумотлари);

фуқаролар йиғинининг номи;

ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ фуқаролар йиғини ҳудудида кўрсатиладиган туристик хизматлар тўғрисида маълумотлар.


8. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 7-бандида кўзда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


9. Аризани кўриб чиқиш учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.



4-БОБ. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИГА ТУРИЗМ

МАҲАЛЛАСИ МАҚОМИНИ БЕРИШ ҲАҚИДАГИ

АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ҚАРОР

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


10. Марказ тақдим этилган ҳужжатларни беш иш куни ичида тўлиқлиги жиҳатдан кўриб чиқади ва уларни ваколатли давлат органига юборади.


11. Ваколатли давлат органи аризани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва туризм соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларидан иборат таркибда махсус комиссия тузади.

Марказ махсус комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.


12. Махсус комиссия ариза қабул қилинган кундан эътиборан:

уч иш куни мобайнида фуқаролар йиғинининг ушбу Низом талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганиш юзасидан ваколатли вакиллар рўйхатини тасдиқлайди. Бунда, Махсус комиссия ариза берувчини ўрганиш санаси ва вақти тўғрисида хабардор қилади;

етти иш куни ичида ваколатли вакилларнинг фуқаролар йиғини ҳудудига ўз вақтида чиқишлари ва ўрганиш ўтказишни таъминлайди. Ваколатли вакиллар икки иш кунида ортиқ бўлмаган вақтда фуқаролар йиғини ҳудудида туристлар қабул қилиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ушбу Низом талабларига мос келишини ўрганади;

ўн беш иш куни ичида фуқаролар йиғинларини ушбу Низом талаблари ва шартларига жавоб бериши ёки бермаслиги ҳақидаги хулоса тайёрлайди ҳамда Махсус комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим қилади.


13. Махсус комиссия ваколатли вакилларнинг хулосасини кўриб чиқади ва фуқаролар йиғинигатуризм маҳалласи мақомини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Махсус комиссия қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки иш куни ичида қарорни ариза берувчи ва ваколатли давлат органига юборади.


14. Ваколатли давлат органи уч иш куни ичида Махсус комиссиянинг қарорига асосан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ фуқаролар йиғинига туризм маҳалласи мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома беради.


15. Махсус комиссия туризм маҳалласи мақомини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади ва уч иш куни ичида ариза бервучига юборилади.


16. Рад этиш учун асос бўлган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, такрорий аризани кўриб чиқиш Махсус комиссия томонидан ариза келиб тушган кундан эътиборан беш иш кунидан кам бўлмаган муддатда, аниқланган камчиликларни бартараф этишни тасдиқловчи материаллар билан ўтказилади.

Материалларни қайта кўриб чиқишда, рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


17. Ваколатли давлат органи фуқаролар йиғинига туризм маҳалласи мақомини бергандан сўнг, тегишли маълумотни "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" давлат дастурларига биринчи навбатда киритиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.



5-БОБ. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ.

ВАКОЛАТЛИ ДАВЛАТ ОРГАНИНИНГ ТУРИЗМ

МАҲАЛЛАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ВАЗИФАЛАРИ


18. Туризм маҳалласи мақомини олган фуқаролар йиғинлари "Обод қишлоқ"ва "Обод маҳалла" давлат дастурларига биринчи навбатда киритилади.

Туристларга бепул хизмат кўрсатадиган аҳоли ва ходимлар туристларга хизмат кўрсатишнинг замонавий услубларига мувофиқ ўқитилади.

Фуқаролар йиғини ҳудуди оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бепул тарғиб қилинади.

Фуқаролар йиғининг гўзал объектлари тўғрисидаги материаллар (рисолалар, буклетлар, флаерлар ва бошқалар) бепул нашр этилади ҳамда хорижий ва маҳаллий сайёҳлик кўргазмаларида намойиш этилади.

Туризм маҳалласи мақомини олган фуқаролар йиғини вилоятнинг туристик йўналишларига биринчи навбатда киритилади.

Туризм маҳалласи мақомини олган фуқаролар йиғинининг аҳолисини тайёрлаш, ушбу ҳудудни миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилиш, шунингдек, "Туризм фуқаролар йиғини"нинг гўзал объектлари тўғрисидаги материалларни хорижий ва маҳаллий сайёҳлик кўргазмаларида эълон қилиш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги туризмни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларнинг хайриялари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек қонун билан таъқиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

19. Ваколатли давлат органи туризм маҳалласи мақомига эга бўлган фуқаролар йиғинлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.


20. Ваколатли давлат органи:

туризм соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан доимий мониторинг олиб боради;

маҳаллий давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда туризм соҳасини, шунингдек, фуқаролар йиғинлари билан биргаликда туристик хизматлар кўрсатишни яхшилаш ва туризм маҳалласи ҳудудида инфратузилмани ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

энг яхши "Йилнинг туризм фуқаролар йиғини" танловини ташкил этади;

туризм маҳаллалариҳисобини юритади;

туризм маҳаллаларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади;

туризм маҳалласи иштирокчиларига давлат томонидан ва бошқа ёрдамлар олишда кўмаклашади.

Ваколатли давлат органига қонун ҳужжатларига мувофиқ туризм маҳалласифаолиятини такомиллаштириш бўйича бошқа вазифалар ҳам юкланиши мумкин.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Туризм маҳалласи фаолиятини назорат қилиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.


22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Фуқаролар йиғинларига туристик мақомни бериш

СХЕМАСИ


Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

Ариза берувчи


Ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда, почта орқали ёки электрон шаклда ариза юборади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра








Марказ


Марказ тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқлиги жиҳатдан кўриб чиқади ва ваколатли давлат органига юборади.


5 иш куни ичида








Махсус комиссия


фуқаролар йиғини ҳудудига ташриф буюрадиган ваколатли вакилларни фуқаролар йиғинининг ушбу Низом талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганиш учун рўйхатни тасдиқлайди.


ваколатли вакилларнинг фуқаролар йиғини ҳудудига ўз вақтида чиқишларини таъминлайди.


ваколатли вакилларнинг фуқаролар йиғинларини ушбу Низом талаблари ва шартларига жавоб бериши ёки бермаслиги ҳақидаги қарор қабул қилади.



3 иш куни ичида

7 иш куни ичида

15 иш куни ичида








Махсус комиссия

Фуқаролар йиғинига туристик мақом бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва аризачига юборади


3 иш куни ичида






Ваколатли давлат органи

Махсус комиссиянинг қарорига асосан ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ фуқаролар йиғинига туризм маҳалласи мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома беради.


3 иш куни ичида






Махсус комиссия

Туризм маҳалласи мақомини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар рад этиш тўғрисидаги билдиришномага илова қилади ва ариза бервучига юборади.



3 иш куни ичида






Ариза берувчи

Рад этиш учун асос бўлган камчиликлар бартараф этгандан сўнг, такрорий ариза топширади.


Ариза берувчининг хоҳишига кўра


Махсус комиссия


Такрорий аризани аниқланган камчиликларни бартараф этишни тасдиқловчи материаллар билан бирга кўриб чиқади.


5 иш куни ичида






Низомга

2-ИЛОВА


Туризм фуқаролар йиғини мақомни олиш бўйича

АРИЗА

1.

Жойлашуви

(харита бўйича кенглик ва узунлик)


2.

Майдони (гектар)


3.

Аҳоли


4.

Фуқаролар йиғинининг номи;


5.

Туристик ҳудудни яратиш мақсадлари

Аҳолининг билим даражаси ва яшаш шароитларини яхшилаш;

Янги иш ўринларини яратиш;

Инфратузилмани ривожлантириш;

Аҳоли даромадларининг ўсиши;

Туризм инфратузилмасини диверсификация қилиш ва ривожлантириш;

Ҳудудни оммалаштириш.

6.

Яратилган меҳмон уйлари сони


7.

Меҳмон уйларининг 07.08.2018 даги 631-сонли ВМҚда кўрсатилган талабларга мувофиқлиги

Мос келади/ мос келмайди


8.

Фуқаролар йиғини ҳудуднинг таклиф этилаётган чегараларида кўрсатилган туризм хизматларининг рўйхати

Гид хизматлари, отларни ижарага бериш, фолклор, ҳунармандчилик, балиқ овлаш, уй музейи, маҳорат дарслар ва бошқалар.

9.

Ҳудудда жойлашган диққатга сазовор жойларнинг номи


10.

Фуқаролар йиғини ҳудудни ривожлантириш ва шакллантиришнинг истиқболли режаси

Қўшимча меҳмон уйларини яратиш;

Қўшимча туризм хизматларини яратиш;

Хизмат кўрсатиш ходимларини ўқитиш;

Ҳудудни бошқа туризм йўналишларига киритиш;

Ҳудудни тартибга солиш.




Низомга

3-ИЛОВА


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июль










































Время: 0.1946
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск