ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Тураржой ва нотурар жойларнинг олди-сотдиси, ижараси, алмаштирилиши ва улар билан боғлиқ бошқа битимлар. Риэлторлик фаолияти /

Турар-жойларни ижарага беришнинг Ягона электрон реестрини юритиш ва уларни сертификатлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2020 й. 433-сон қарорига 19-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

19-ИЛОВА



Турар-жойларни ижарага беришнинг

Ягона электрон реестрини юритиш ва уларни

сертификатлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом амалдаги автоматлаштирилган махсус электрон дастурда (кейинги ўринларда - Дастур) ижарага бериладиган турар-жойлар ва яшовчилар ҳисобини юритиш, шунингдек, уларни сертификатлаштириш ва Турар-жойларни ижарага беришнинг ягона реестрини юритишнинг тартибини белгилайди.

Ушбу Низом:

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган, туристларга ўттиз кунгача ижарага бериладиган турар-жойларни рўйхатга олишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан ўзаро ҳамкорлик қилишга;

қуйидаги ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар тасарруфида бўлган, туристларга ўттиз кунгача ижарага бериладиган турар-жойларни рўйхатдан ўтказишда;

Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи туристларни ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатдан ўтказишда, ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилиш ҳоллари бундан мустасно;

туристларга ижарага бериладиган турар-жойларни, шу жумладан ижарачиларни солиққа солиш ва туристларни турган жойи бўйича ўттиз кунгача вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун турар-жойларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритишга;

ижарага бериладиган турар-жойларни сертификатлаштиришга татбиқ этилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аризачи - ижарага бериладиган турар-жойнинг эгаси (жисмоний ёки юридик шахс) ёки Турар-жойларни ижарага беришнинг ягона реестрига киритиш учун мурожаат қилган мулкдорнинг бошқа ваколатли шахси;


турар-жой эгаси (кейинги ўринларда - ижарага берувчи) - турар-жойнинг ижарага берувчиси сифатида Турар-жойларни ижарага беришнинг ягона реестрига киритилган шахс;


турар-жой - жисмоний шахсларнинг вақтинча яшашлари учун мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник ва бошқа талабларга жавоб берадиган кўп квартирали уйлардаги хонадонлар, уйлар;


Турар-жойларни ижарага беришнинг ягона реестри (кейинги ўринларда - Реестр) - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Туризм хизматларни сертификатлаш маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - Марказ) томонидан юритиладиган ижарага бериладиган Турар-жойлар тўғрисида маълумотлар базаси.


3. Турар-жой эгалари, фақат турар-жойни Реестрга киритилгандан сўнг ижарага бериш ҳуқуқига эга бўлади, меҳмонхона хизматларига мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.


4. Турар-жойни Реестрга киритиш тартиби ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


5. Ижарага бериладиган турар-жой белгиланган норматив талабларга жавоб бериши лозим.


6. Турар-жой ижараси электрон шаклда Дастур орқали амалга оширилади.



2-БОБ. ТУРАР-ЖОЙНИ СЕРТИФИКАТЛАШ

ВА РЕЕСТРГА КИРИТИШ


7. Турар-жойни сертификатлаш ва Реестрга киритиш аризани Дастурда рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


8. Аризачи турар-жойни сертификатлаш ва Реестрга киритиш учун Интернет бутун жаҳон ахборот тармоғида онлайн режимда Дастур орқали ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради:

аризачининг паспорт маълумотлари - жисмоний шахслар учун;

давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси - тадбиркорлик субъектлари учун;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқининг давлат реестридан кўчирма.

Бунда аризачилар паспорт тизими қоидаларини бузганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳатти-ҳаракатларни содир этганлиги учун жавобгар бўлади.


9. Аризачидан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


10. Реестрни юритиш турар-жой эгасига реестр рақамини берган ҳолда турар-жой эгаси (ижарага берувчи), ижарага бериладиган турар-жой ва ижарачи тўғрисидаги маълумотларни маълумотлар базасига киритишни назарда тутади.

Реестр маълумотлар базаси онлайн режимда янгиланади.


11. Реестр Марказнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган ҳолда электрон шаклда юритилади.


12. Ижарага бериладиган турар-жойларни сертификатлаштириш соддалаштирилган ҳолда уларни Реестрга киритиш йўли билан амалга оширилади.


13. Ҳаққоний бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этгани учун аризачи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


14. Марказ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни олган кунидан бошлаб уларни бир иш куни давомида ўрганиб чиқади, ўрганиш натижалари юзасидан турар-жойни Реестрга киритади ва бу ҳақида аризачига автоматик режимда QR-код саноқли тизимидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда билдирилади.

Бунда ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлигини таъминлаш ижарага берувчининг зиммасига юклатилади.

Ижарага берувчи турар-жойдаги санитария-гигиена ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қоидалари тўғрисида ижарачини мажбурий тартибда хабардор қилади ва зарур ҳолларда икки ёки ундан кўп хорижий тилларда ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисида эслатмалар (йўриқномалар) ўрнатилишини таъминлайди.


15. Ишончсиз ва (ёки) нотўғри ҳужжатлар тақдим этилган шунингдек, ижарага бериладиган турар-жойнинг белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, Марказ бир иш куни ичида аризачига аниқ номувофиқликлар ва унинг давомида аризачи белгиланган номувофиқликларни бартараф қилиш ва қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган муддатни (икки ойгача) кўрсатилган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда билдириш хати юборади.


16. Белгиланган муддатда аризачи томонидан Реестрга киритиш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, бир иш куни давомида ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш амалга оширилади. Ўрганиб чиқиш натижалари юзасидан Марказ турар-жойни Реестрга киритади ва бу ҳақида аризачига автоматик режимда QR-код саноқли тизимидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда билдиради.

Қайта кўриб чиқишда Марказ томонидан муқаддам аризачига билдириш хатида баён этилмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди.


17. Аризачи томонидан Реестрга киритиш рад этилганлиги тўғрисидаги билдириш хатида кўрсатилган муддат ўтиб кетгандан кейин топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва Марказ томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


18. Реестрга киритиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун қуйидагича йиғим:

жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар) учун - ҳар бир турар-жой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида;

юридик шахслар учун - ҳар бир турар-жой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баровари миқдорида ундирилади.

Реестрга киритиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш учун йиғим Дастур орқали автоматик режимда ундирилади.

Йиғим миқдори Марказнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

Ушбу банднинг талаблари нотижорат мақсадларда ижарага турар-жой берадиган жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Бунда Дастур орқали нотижорат сифатида белгиланган ҳолда, тижорат мақсадларида ижарага берувчи турар-жой эгаларини аниқлаш амалга оширилади ва ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган тартибда хабардор қилади.


19. Турар-жой эгалари ва чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари, туристик йиғимни тўлаш тизими, турар-жойни ижарага бериш муддати, шунингдек, қонунчичилик ва ушбу Низомнинг шартлари ва талаблари бузилганлиги тўғрисида ижарага берувчиларни аниқлаш ҳамда хабардор қилиш Дастур орқали амалга оширилади.


20. Турар-жойни ижарага бериш муддатлари (йилига 120 кундан ортиқ) ошиб кетганлиги борасида жисмоний шахсларни тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш зарурлигини хабардор қилиш дастур орқали амалга оширилади.

Турар-жой эгалари уч кун ичида рўйхатдан ўтишлари ва ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган маълумотларни киритишлари лозим.

Ушбу бандда кўрсатилган муддат ўтиб кетгандан кейин киритилган маълумотлар янгидан топширилган ҳисобланади ва Марказ томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


21. Реестрга аввал киритилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, турар-жой эгалари бундай ўзгариш юзага келган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида, тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Марказга маълум қилишлари ёки онлайн режимда Дастур орқали Реестрга тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тегишли ўзгартиришларни мустақил равишда киритишлари шарт.


22. Реестрдан кўчирмани қайта расмийлаштириш ва бериш қуйидаги ҳолларда ариза келиб тушган кунидан бошлаб бир иш куни мобайнида амалга оширилади:

аризачининг паспорт маълумотларидаги ўзгаришлар - жисмоний шахслар учун;

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномадаги ўзгаришлар- тадбиркорлик субъектлари учун.

Кўчирмани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган йиғимнинг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.


23. Турар-жойни Реестрдан чиқариш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

агарда турар-жой бир йил давомида ижарага берилмаган бўлса;

аризачи томонидан Дастурга ишончсиз маълумотлар (қалбаки ҳужжатлар)киритилганда;

турар-жой эгаси томонидан Реестрдан ихтиёрий равишда чиқариш тўғрисида ариза берилса;

турар-жой эгаси томонидан ушбу Низомнинг шартлари ва талаблари бажарилмаса;

турар-жой эгаси - юридик шахснинг фаолияти тугатилса ёхуд тўхтатилса;

жойлаштириш воситалари томонидан норматив ҳужжатлар талабларининг сурункали равишда бузилиши ҳолатлари аниқланса.


24. Марказ Реестрдан берилган ва қайта расмийлаштирилган кўчирмалар, шунингдек, Реестрдан чиқарилган турар-жойлар тўғрисидаги маълумотларнинг долзарб ҳолатда электрон шаклда сақланишини ва ўзининг бутун жаҳон Интернет бутун жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтида онлайн режимда эълон қилинишини таъминлайди.

Марказ реестрдан чиқарилган ва қайта расмийлаштирилган кўчирмалар, шунингдек реестрдан чиқарилмаган маълумотларнинг электрон кўринишда янгиланишини ва Интернет бутун жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтида эълон қилинишини таъминлайди.



3-БОБ. ТУРАР-ЖОЙ ЭГАСИНИНГ БЕЛГИЛАНГАН

ТАЛАБЛАРГА РИОЯ ҚИЛИШИНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ


25. Марказ томонидан қуйидаги мақсадларда турар-жой эгаларининг ижарага беришнинг қонунчиликда назарда тутилган талаблари бажарилиши устидан мониторинг олиб борилади:

турар-жой эгалари томонидан белгиланган талабларнинг бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;

турар-жой ва уларда кўрсатиладиган хизматларнинг жойлаштириш воситаларига доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

турар-жой эгаларининг ижарага берилган турар-жойда яшаш сифати ва хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлган инсофсиз аҳлоқи ва ноҳақ ҳаракатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;

Реестрга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш.

Марказ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилиш, газ ва электр қурилмаларининг хавфсиз ишлатилиши юзасидан ўрганишларни амалга ошириши мумкин.


26. Мониторинг:

Турар-жойларнинг "Туристик хизматлар, Жойлаштириш воситалар ва умумий талаблар" бўйича давлат стандартида белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш;

Турар-жой ижарачиларини Марказ томонидан тасдиқланган шаклда анкеталаштириш йўли билан амалга оширилади.



4-БОБ. ТУРАР-ЖОЙ ЭГАЛАРИ ВА МАРКАЗНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


27. Турар-жой эгалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

турар-жойни ўз ихтиёрига кўра Ўзбекистон Республикасининг турар-жой тўғрисидаги қонунчилигида белгиланган меъёрлар доирасида тасарруф этиш;

туристларга турар-жойни ушбу Низомда белгиланган тартибда уни Реестрга киритиш йўли билан ижарага бериши мумкин.


28. Турар-жой эгалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

Марказ ушбу Низомда кўзда тутилган талабларнинг бажарилишини мониторинг қилиш мақсадида қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган ҳолатлардатурар-жой манзилига аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш учун аниқ муддатлар кўрсатилган ҳолда бажарилиши мажбурий бўлган огоҳлантириш юбориш ҳуқуқига эга.


29. Турар-жой эгалари:

ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига амал қилиши;

турар-жойда санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари, шунингдек, эпидемияга қарши ва ёнғин хавфсизлиги, газ ва электр қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаши;

Реестрга киритилган маълумотлар ўзгарганлиги, шунингдек, ўз фаолиятини тугатганлиги тўғрисида уч иш куни ичида Марказни хабардор қилиши;

яшовчилар томонидан жамоат тартиби меъёрлари бузилган ҳолларда жойлардаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро боғланиб ҳаракат қилиши шарт.

турар жой эгалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


30. Марказ:

вақтинчалик яшаш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби билан таништириш учун профилактика ва тушунтириш ишлари ҳамда бошқа тадбирларни ташкиллаштириши;

манфаатдор давлат органлари билан ҳамкорликда Турар-жой эгаларини фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатлар тартиби билан таништириши;

турар-жой эгаларини туризм соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлардаги ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида хабардор қилиб бориши;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ижарага берувчи ва ижарчилар билан ўзаро муносабатлар соҳасига фаол равишда жорий қилиб бориши лозим.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


31. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Турар-жойни Реестрга киритиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажарилиш муддатлари

1 - босқич


Аризачи


Аризани Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Туризм хизматларни сертификатлаш маркази" давлат унитар корхонасига (кейинги ўринларда - Марказ)юборади.


Аризачининг ихтиёрига кўра










2 - босқич


Марказ


Келиб тушган аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ва Турар-жойни қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганишни амалга оширади.

Белгиланган талабларга ва тақдим этилган ҳужжатлар мувофиқ бўлган тақдирда, аризачига индивидуал реестр рақами берилади.

Ишончсиз ва (ёки) нотўғри ҳужжатлар тақдим этилган шунингдек, ижарага бериладиган Турар-жойнинг белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, номувофиқликлар юзасидан далолатнома тузади ва аризачига Реестрга киритилишининг рад этилиши бўйича аниқ номувофиқликлар ва уларни бартараф қилиш учун бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда билдиришнома юборади.


Ариза олинган кундан бошлаб бир иш куни давомида





Бир иш куни давомида










3 - босқич*


Аризачи


Реестрга киритиш рад этилиши тўғрисида билдиришнома олингандан сўнг, рад этиш сабабларини бартараф қилади ва Марказга ҳужжатларни такроран тақдим этади.


Хабарномада кўрсатилган муддат ичида










4 - босқич*


Марказ


Аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.


Бир иш куни давомида




5 - босқич


Марказ


Турар-жой эгалари томонидан ижарага беришнинг қонунчиликда назарда тутилган талаблари бажарилишини мониторинг қилади.


Доимий




*) Реестрга киритишни рад этиш тўғрисида Марказнинг қарори қабул қилинган ҳолатларда аризачи 3 ва 4-босқичлардан ўтади.






Низомга

2-ИЛОВА



Турар-жойни ижарага беришнинг

Ягона реестрга киритиш учун

ариза

1.

,


(аризачининг тўлиқ номи)

манзил бўйичашуни маълум қиладики,

(Турар-жой манзили (хонадон, уй)


у томонидан кўрсатаётган хизматлар:


(хоналар ва ётиш сони)

O'z DSt 3220 талабларига жавоб беради ва уни Турар-жойни ижарага беришнинг ягона реестрига киритишни сўрайди.

2. Шахсий маълумотлар:

Аризачининг манзили:

телефон рақами:

Электрон почта манзили:

3. Аризачи O'z DSt 3220 талабларига ва қонунчиликда белгиланган шартларга риоя қилишга мажбур.

4. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

жисмоний шахслар учун - паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш рухсатномасининг нусхаси;

юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

ижарага бериладиган мулк ҳуқуқи ҳужжатларининг нусхаси.


(аризачининг тўлиқ номи)


(аризачининг шахсий имзоси)

20__ й. "_____" __________


(сана)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июль























































Время: 0.2023
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск