ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Электр энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.2020 й. 465-сон "Электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси бюджетини қўллаб-қувватлаш учун франция тараққиёт агентлигининг 150 миллион евро миқдоридаги кредитини жалб қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.08.2020 й.

N 465




ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ

ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЮДЖЕТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН ФРАНЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ

АГЕНТЛИГИНИНГ 150 МИЛЛИОН ЕВРО МИҚДОРИДАГИ

КРЕДИТИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 апрелдаги ПҚ-4691-сон қарорига мувофиқ ҳамда электр энергетика соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш, жумладан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 27 апрелдаги 260-сон қарорига мувофиқ электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси бюджетини қўллаб-қувватлаш учун Франция тараққиёт агентлигининг (кейинги ўринларда - ФТА) 150 миллион евро миқдорида (Policy Based Loan) кредитини жалб этиш белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида 2020 йил 6 июнда Ўзбекистон Республикасига 150 миллион евро миқдорида "Энергия иқлими" давлат мақсадли кредитини жалб қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланганлиги;

ФТА Директорлар кенгаши томонидан 2020 йил 9 июлда электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 20 йил муддатда қайтариш шарти билан 150 миллион евро миқдорида кредит (Policy Based Loan) ажратилиши маъқулланганлиги, шунингдек, 2020 йил 15 июлда Ўзбекистон Республикаси ва ФТА ўртасида музокаралари ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Франция тараққиёт агентлигининг қарзини сўндириш ҳамда ушбу қарз бўйича фоизлар, воситачилик ҳақи ва бошқа тўловларни тўлашнинг прогноз жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

ФТА кредити Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун ажратилади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" лойиҳасининг (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ФТА томонидан ажратилган кредитдан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши юзасидан ижро этувчи орган ҳисобланади;

ФТА асосий кредитини сўндириш, шунингдек улар бўйича фоизлар, мажбурият учун тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги электр энергетикаси соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда бюджетни қўллаб-қувватлаш (Policy Based Loan) учун ФТА томонидан ажратилган кредит ҳисобидан "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятига лойиҳани молиялаштиришга 150 миллион евро эквиваленти миқдоридаги маблағларни АҚШ долларида, ўн беш йил муддатга уч йиллик имтиёзли даври билан олти ойлик ЛИБОР+1,25 фоиз (бунда 0,75 фоиз Ўзбекистон Республикаси устамаси) тўлаш шарти асосида кредит ажратсин.

"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, Молия вазирлиги томонидан ажратилган кредитдан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши юзасидан масъул орган этиб белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси бюджетини қўллаб-қувватлаш учун ФТАнинг 150 миллион евро миқдоридаги (Policy Based Loan) кредитини жалб этиш учун Ўзбекистон Республикаси ва ФТА ўртасида қарз битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ФТА ўртасида имзоланган қарз битими бўйича ўрнатилган тартибда юридик хулоса берилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 августдаги

465-сон қарорига

ИЛОВА



Франция тараққиёт агентлигининг қарзини сўндириш

ҳамда ушбу қарз бўйича фоизлар, воситачилик

ҳақи ва бошқа тўловларни тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ*

Қарз суммаси


-

150,0 миллион евро


Қарз муддати


-

20 йил


Имтиёзли муддат


-

5 йил


Фоиз ставкаси**

-

6 ойлик Euribor+90 базис пунктлари+TEC 10 ҳар кунлик индекси


Мажбурият бўйича воситачилик ҳақи


-

0,5% ўзлаштирилмаган қарз қисми бўйича


Бошланғич бир марталик тўлов


-

0,5%


Евро

Тўлов муддатлари


Асосий

қарз бўйича

тўловлар

суммаси


Фоиз

суммаси


Мажбурият

бўйича

воситачилик

ҳақи тўловлари


Бошланғич

бир марталик

тўлов


Жами тўланадиган

сумма***


2020йил август


-

-

-

750 000

750 000

2021 йил февраль


-

391 500

-

-

391 500

2021 йил август


-

391 500

-

-

391 500

2022 йил февраль


-

391 500

-

-

391 500

2022 йил август


-

391 500

-

-

391 500

2023 йил февраль


-

391 500

-

-

391 500

2023 йил август


-

391 500

-

-

391 500

2024 йил февраль


-

391 500

-

-

391 500

2024 йил август


-

391 500

-

-

391 500

2025 йил февраль


-

391 500

-

-

391 500

2025 йил август


5 000 000

391 500

-

-

5 391 500

2026 йил февраль


5 000 000

378 450

-

-

5 378 450

2026 йил август


5 000 000

365 400

-

-

5 365 400

2027 йил февраль


5 000 000

352 350

-

-

5 352 350

2027 йил август


5 000 000

339 300

-

-

5 339 300

2028 йил февраль


5 000 000

326 250

-

-

5 326 250

2028 йил август


5 000 000

313 200

-

-

5 313 200

2029 йил февраль


5 000 000

300 150

-

-

5 300 150

2029 йил август


5 000 000

287 100

-

-

5 287 100

2030 йил февраль


5 000 000

274 050

-

-

5 274 050

2030 йил август


5 000 000

261 000

-

-

5 261 000

2031 йил февраль


5 000 000

247 950

-

-

5 247 950

2031 йил август


5 000 000

234 900

-

-

5 234 900

2032 йил февраль


5 000 000

221 850

-

-

5 221 850

2032 йил август


5 000 000

208 800

-

-

5 208 800

2033 йил февраль


5 000 000

195 750

-

-

5 195 750

2033 йил август


5 000 000

182 700

-

-

5 182 700

2034 йил февраль


5 000 000

169 650

-

-

5 169 650

2034 йил август


5 000 000

156 600

-

-

5 156 600

2035 йил февраль


5 000 000

143 550

-

-

5 143 550

2035 йил август


5 000 000

130 500

-

-

5 130 500

2036 йил февраль


5 000 000

117 450

-

-

5 117 450

2036 йил август


5 000 000

104 400

-

-

5 104 400

2037 йил февраль


5 000 000

91 350

-

-

5 091 350

2037 йил август


5 000 000

78 300

-

-

5 078 300

2038 йил февраль


5 000 000

65 250

-

-

5 065 250

2038 йил август


5 000 000

52 200

-

-

5 052 200

2039 йил февраль


5 000 000

39 150

-

-

5 039 150

2039 йил август


5 000 000

26 100

-

-

5 026 100

2040 йил февраль


5 000 000

13 050

-

-

5 013 050

Жами


150 000 000

9 591 750

-

750 000

160 341 750

                   

*) Прогноз жадвалига Франция тараққиёт агентлиги таклифига асосан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

**) 6 ойлик Euribor+90 базис пунктлари+TEC 10 ҳар кунлик индекси жами фоиз ставкаси 0,52 фоизга тенг деб қабул қилинган. Ушбу фоиз ставкаларида кредит Молия вазирлигига берилади. Молия вазирлиги томонидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖга кредит қарор матнидаги фоиз асосида ажратилади.

***) Жами тўловлар суммасига кредит маблағларининг амалда ўзлаштирилиши, шунингдек 6 ойлик EURIBOR ва TEC 10 кунлик индекси ўзгаришидан келиб чиқиб аниқлик киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 август
























































Время: 0.1982
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск