ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.06.2017 й. ПҚ-3030-сон "Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2017 й.

N ПҚ-3030



АҲОЛИ ВА ҲУДУДЛАРНИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ СОҲАСИДА МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилган вақтдан буён аҳолини ва раҳбарлар таркибини фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар соҳасида тайёрлаш вазирликнинг устувор вазифаларидан бири деб белгиланган. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бўйича раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти (кейинги ўринларда - Фуқаро муҳофазаси институти) ташкил зтилган.

Ўтган йиллар давомида Фуқаро муҳофазаси институтида фуқаро муҳофазаси йўналиши бўйича 32068 нафар тингловчи, сафарбарлик тайёргарлиги йўналиши бўйича 4196 нафар тингловчи, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 601 нафар ҳарбий хизматчилари ва 2342 нафар қутқарувчилари, шу жумладан бошқа вазирлик ва идораларнинг қутқарув хизматлари қутқарувчилари тайёргарликдан ўтказилди.

Шу билан бирга, республикада ва хорижий мамлакатларда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда фуқаро муҳофазаси соҳасида кадрлар тайёрлаш ишларининг ҳар томонлама танқидий таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ушбу соҳада мутахассислар тайёрлашнинг мавжуд тизими ҳозирги кун талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг (кейинги ўринларда - ФВДТ) бошқарув органлари ходимларини, фуқаро муҳофазаси кучларини, шунингдек аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга, магистр даражасига эга бўлган олий маълумотли мутахассисларни тайёрлашнинг ягона тизими мавжуд эмас. Амалдаги ўқув дастурлари тубдан қайта кўриб чиқишни талаб этади. Ушбу соҳада фундаментал ва амалий тадқиқотлар етарли даражада олиб борилмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2017 йил 2 июндаги ПҚ-3029-сонли қарорига мувофиқ, мутахассисларни аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш даражаси ва сифатини янада такомиллаштиришни тубдан ўзгартириш, тайёргарликдан ўтказишнинг ягона тизимини яратиш, илмий-тадқиқотлар олиб бориш самарадорлигини ошириш, шунингдек Фуқаро муҳофазаси институтининг моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида:


1. Қуйидагилар Фуқаро муҳофазаси институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республика аҳолиси ва ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида комплекс тадбирларни ташкил этиш ва бажариш бўйича ФВДТнинг республика ва маҳаллий бошқарув органлари мутахассислари ва мансабдор шахсларини ҳамда фуқаро муҳофазаси кучларини тайёрлаш тизимини ташкил этиш, ривожлантириш ва уларга ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш;

давлат стандартлари, халқаро тажрибалар фан ва таълим соҳасидаги инновация технологиялари анъаналари талабларини ҳисобга олган ҳолда "Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги" мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга бўлган олий маълумотли, юқори малакали кадрлар тайёрлаш;

аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари ва фуқаро ходимларини, таркибий ва ҳудудий бўлинмалари қутқарув хизматлари қутқарувчиларини, ФВДТ таркибига кирувчи бошқа вазирликлар ва идораларнинг қутқарув тузилмаларини, шунингдек мутахассислари ва раҳбар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказларига фуқароларни ҳамда вазирликлар, идоралар, ташкилот ва корхоналар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбар кадрларини тайёрлаш, шунингдек умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув муассасаларининг ўқувчи ёшларини фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва содир бўлганда ҳаракат қилишга тайёрлаш бўйича фаолиятига ўқув-услубий раҳбарлик қилиш.

фуқаро муҳофазаси муаммоларини ҳал этишга, табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга йўналтирилган фундаментал ва амалий-илмий тадқиқотлар, конструкторлик ишланмаларини ташкил этиш ва амалга ошириш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш, табиий офатлар, авария ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш, ҳаётий фаолият хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг барча тоифаларини фавқулодда вазиятларда харакат қилишга сафарбар этишга доир билимларни аҳоли ўртасида оммалаштириш.


2. Тасдиқлансин:

Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлари комплекс дастури 2-иловага мувофиқ.


3. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институтида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб 5А640103 - "Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги" мутахассислиги бўйича магистратура очиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Фуқаро муҳофазаси институти магистратурасида ўқишга тингловчиларни қабул қилиш квотаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдск ФВДТ таркибига кирувчи бошқа вазирлик ва идораларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (P.M. Джураев):

икки ҳафта муддатда Фуқаро муҳофазаси институти штатлари жадвалини ва унинг Низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2017 йилнинг 10 июнигача бўлган муддатда Фуқаро муҳофазаси институти фаолиятини самарали ташкил этиш тадбирлари режасини тасдиқласин;

2017 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини танлаб олиш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва қўшма қарор билан тасдиқласин;

2017 йилнинг 15 июлигача бўлган муддатда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказлари ўқитувчиларини аттестациядан ўтказиш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, раҳбарлар таркибини ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларини фавқулодда вазиятларда харакат қилишга тайёрлаш бўйича амалий тажрибага эга, шунингдек илмий-педагогик фаолиятга қодир бўлган юқори малакали ўқитувчилар билан таъминласин;

2017 йилнинг 1 ноябригача бўлган муддатда - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги билан биргаликда аҳоли ва раҳбарлар таркибини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш соҳасида замонавий талабларга жавоб берадиган, Давлат таълим стандартларига мувофиқ бўлган ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин;

2017 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб Фуқаро муҳофазаси институти профессор-ўқитувчилар таркибининг яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар етакчи олий таълим муассасаларида тайёргарликдан ўтиши ва малакасини оширишини тизимли тарзда таъминласин;

тегишли фанлар бўйича машғулотларни олиб бориш учун мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасалари тажрибали илмий-педагогик кадрларини, хорижий мамлакатлар таълим ва тадқиқот марказлари мутахассисларини жалб этиш амалиётини давом эттирсин;

вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий ва таркибий бўлинмаларини фақат Фуқаро муҳофазаси институти битирувчилари билан жамланадиган лавозимлари рўйхатини аниқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (Р.С Қосимов) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда:

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ФВДТ тизимида келгусида ишлаши учун 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича касб-ҳунар коллежларида ўрта-махсус, касбий маълумотли мутахассисларини, 4-иловага мувофиқ рўйхат бўйича олий таълим муассасаларида - 5640100 - "Ҳаётий фаолият хавфсизлиги" мутахассислиги бўйича бакалавр даражасига эга олий маълумотли мутахассисларни тайёрлашни ташкил этсин;

2017 йилнинг 15 июлигача бўлган муддатда ушбу 3, 4-иловаларда келтирилган ўрта-махсус, касбий ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассисларни тайёрлаш соҳасидаги замонавий талабларга мувофиқ, битирувчиларда амалий кўникма ва касбий билимларни назарда тутувчи қўшимча модуллар киритилишини ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаб чиқсин.

Белгилаб қўйилсинки, 3-иловада кўрсатилган ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўсиб келаётган авлодни касбга йўналтириш, уларга фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш, шунингдек аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда фуқаро муҳофазаси соҳасидаги вазифаларни бажариш бўйича малака ва амалий кўникмаларни сингдириш билан боғлиқ қўшимча ўқитиш амалга оширилади.


7. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Р.М. Джураев) Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

уч ой муддатда идоравий меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Арипов А.Н. ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Махмудов В.В. зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 2 июндаги

ПҚ-3030-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан

муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини

такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекс

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирларнинг номланиши


Тадбиқ этиш

механизми


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


I. ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ПРОФИЛАКТИКА ҚИЛИШ

ВА ОЛДИНИ ОЛИШ СОҲАСИДАГИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА ОЛИБ БОРИШ МЕХАНИЗМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

1.

Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш ташкил этиш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори

15 ноябрь

2017 йил


ФВВ (Р.Джураев), Фанлар Академияси (Б.Юлдашев). Фан ва технологиялар агентлиги (О. Парпиев), тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда


2.

Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик тайёргарлиги йўналишидаги илмий изланишларни олиб бориш учун устувор йўналишлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Қўшма буйруқ

1 декабрь

2017 йил


ФВВ (Р.Джураеа), Фан ва технологиялар агентлиги (О. Парпиев)


II. ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ХОДИМЛАРИНИ, АҲОЛИ

ВА ҲУДУДЛАРНИ ТАБИИЙ ВА ТЕХНОГЕН ХУСУСИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА

ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ БОШҚА

ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАР МУТАХАССИСЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

3.

Аҳоли ва раҳбарлар таркибини масофали ўқитишни ташкил этиш мақсадида, Фуқаро муҳофазаси институти ва ҳудудий Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказлари синфларини видеоконференц алоқа тизими билан жиҳозлаш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши


1 январь

2018 йил

ФВВ (Р.Джураев), Молия вазирлиги (Б.Ходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов)


4.

Ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказларидаги ўқув дастурларини такомиллаштириш ва ўқув жараёнлари самарадорлигини ошириш.


Ўқув дастурлари


20 июнь

2017 йил

ФВВ (Р.Джураев), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (Р.Қосимов), MB (Қ.Бердиев), CCB (A.Шодмонов)


5.

ФВВ ва ФВДТ учун кадрларни тайёрловчи қуйидаги ихтисослашган коллежлар ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, уларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш:

Андижон транспорт ва қурилиш коллежи;

Самарқанд ахборот-технологиялар коллежи;

Олмозор политехника коллежи;

Чингелди маиший хизмат кўрсатиш коллежи.


Ўқув дастурлари


10 июль

2017 йил

ФВВ (Р.Джураев), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (Р.Қосимов), тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда


6.

Қуйидагиларда 5640100 - "Ҳаётий фаолият хавфсизлиги" мутахассислиги бўйича бакалаврларни тайёрлаш ўқув Дастурларини такомиллаштириш:

И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети;

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигининг механизациялаш муҳандислари институти;

Тошкент кимё-технология институти;

Наманган давлат университети;

Андижон машинасозлик институти.


Ўқув дастурлари


20 июль

2017 йил

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (Р.Қосимов), ФВВ (Р.Джураев), тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда


7.

5А640103 - "Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги" мутахассислиги бўйича магистрларни тайёрлаш ўқув режалари ва Дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тадбиқ этиш.


Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи


30 июль

2017 йил

ФВВ (Р.Джураев), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (Р.Қосимов), тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда


8.

ФВВ ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларни алдини олиш ва харакат қилиш Давлат тизимига кирувчи вазирлик ва идораларнинг профессионал кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш йўналиши бўйича бакалавриат ва магистратурага қабул қилишнинг ҳудудлар бўйича квотасини аниқлаш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборотнома


ҳар йили

ФВВ (Р.Джураев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А.Абдухакимав), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (Р.Қосимов)


9.

И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳарбий кафедрасида "Ҳаётий фаолият хавфсизлиги" ҳамда "Экология ва атроф муҳит муҳофазаси" мутахассислиги йуналишидаги талабалардан аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги мутахассисларни тайёрлашни ташкил этиш.


Қўшма буйруқ


1 октябрь

2017 йил

ФВВ (Р.Джураев), MB (К.Бердиев), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (Р.Қосимов)


10.

Вазирлик ва идоралар, корхоналар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ходимлари ва мутахассислари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларидан иборат тингловчиларни аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича янги ўқув Дастурларини ишлаб чиқиш.


Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

I ноябрь

2017 йил


ФВВ (Р.Джураев), Фан ва технологиялар агентлиги (О.Парпиев), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (Р. Қосимов), Халқ таълим вазирлиги (У.Иноятов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)


III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ

ИНСТИТУТИНИНГ ЎҚУВ, МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИ ВА

ИЖТИМОИЙ-МАИШИЙ ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШ

11.

Ўқув-тренировка синфларини панорамали ўқ отиш тренажёр мажмуаси билан жиҳозлаш (динамик компьютер техникалари).


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши


30 сентябрь

2017 йил


ФВВ (Р.Джураев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г.Саидова), Молия вазирлиги (Б.Ходжаев)


12.

Ахборот-ресурс марказини замонавий ахборот- коммуникация воситалари билан жиҳозлаш (20 ўринли электрон библиотека, сервер, электрон доскалар ва бошқалар).


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши


10 октябрь

2017 йил


ФВВ (Р.Джураев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г.Саидова), Молия вазирлиги (Б.Ходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов)


13.

Ғаввос-қутқарувчиларни тайёрлаш мақсадида кўчма декомпрессион барокамераларини харид қилиш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Фармойиши


15 декабрь

2017 йил


ФВВ (Р.Джураеа), Иқтисодиёт вазирлиги (Г.Саидова), Молия вазирлиги (Б.Ходжаев)


14.

Ўқув бино ертўласини муҳофаза иншооти-яшириниш жойи (ўқув комплекси) радиацияга қарши пана жой сифатида қайта таъмирлаш, белгиланган талаблар асосида жиҳозлаш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Фармойиши


30 декабрь

2017 йил


ФВВ (Р.Джураев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г.Саидова), Молия вазирлиги (Б.Ходжаев)


15.

Ўқув синфларини макетлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни имитация қилувчи мажмуалар. махсус жиҳозлар. асбоб-анжомлар ва бошқа ўқув воситалари билан жиҳозлаш.


Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи


10 июнь

2017 йил


ФВВ (Р.Джураев)


16.

Авария-қутқарув асбоб-анжомларини лаборатория синовларидан ўтказишга мўлжалланган лабораторияни зарур асбоблар, стендлар, станоклар ва бошқа воситалар билан жиҳозлаш.


Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

15 июнь

2017 йил


ФВВ (Р.Джураев)


17.

Ўқитиш жараёни сифатини яхшилаш мақсадида ўқув синфларини видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш.


Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи


1 июль

2017 йил


ФВВ (Р.Джураев)


18.

Спорт ва мажлислар залларини таъмирлаш, уларни замонавий спорт инвентарлари, техник воситалар, мебеллар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.


Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

15 июль

2017 йил


ФВВ (Р.Джураев)


19.

Тиббий пунктни ташкил қилиш ва уни зарур жиҳозлар, воситалар ва тиббий анжомлар билан таъминлаш.


Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

20 июль

2017 йил


ФВВ (Р.Джураев)


20.

Дала шароитида машғулотлар олиб бориш учун палаткалар ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш (10 комплект).


Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

30 июль

2017 йил


ФВВ (Р.Джураев)


21.

Махсус авария-қуткарув машиналари билан қуйидагиларни таъминлаш:

Радиацион, кимёвий, биологик муҳофаза гуруҳи;

Авария-қутқарув тайёргарлиги гуруҳи;

Сувда қутқарув тайёргарлиги гуруҳи;

Кўчма машғулотларни ўтказиш учун автомобиль ("Дамас").


Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

1 сентябрь

2017 йил

ФВВ (Р.Джураев)


         

Изоҳ: Ҳуқуқий-меъёрий актлар тегишли ҳуқуқий муомалалар предмети ва бошқарув доирасида қайта кўриб чиқилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 2 июндаги

ПҚ-3030-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фавқулодда

вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш

давлат тизими учун мўлжалланган ўрта-махсус маълумотга

эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш вазифаси

юклатиладиган касб-ҳунар коллежлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Таьлим муассасаси номи


Жойлашган жойи


1.

Андижон қурилиш ва транспорт коллежи


Андижон вилояти, Андижон ш.


2.

Самарканд информацион технологиялари коллежи


Самарканд вилояти, Самарканд ш.


3.

Олмазор политехника коллежи


Тошкент ш.


4.

Чингелди маиший хизмат коллежи


Тошкент вилояти, Қибрай тумани


Эслатма: Юқорида келтирилган барча касб-ҳунар коллежларида "қутқарувчи" мутахассислиги бўйича қуйидаги мутахассисларни тайёрлаш кўзда тутилган:

Т/р

Мутахассислик


Мутахассислик коди


1.

Қутқарувчи-ҳайдовчи


3119

2.

Ғаввос-қутқарувчи


3119

3.

Дезинфекция инструктори


3340

4.

Дозиметрист


3229

5.

Газдан қутқарувчи


5142

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 2 июндаги

ПҚ-3030-сонли қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

ва Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат

қилиш давлат тизими учун мўлжалланган - 5640100 - "Ҳаётий

фаолият хавфсизлиги" мутахассислиги бўйича олий

маълумотли бакалаврларни тайёрлаш вазифаси

юклатиладиган олий таълим муассасалари

РЎЙХАТИ


Т/р

Олий ўқув юртинииг номланиши


1.

И.А.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети


2.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти


3.

Тошкент кимё-технология институти


4.

Наманган давлат университети


5.

Андижон машинасозлик институти


      




































Время: 0.0298
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск