ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2018 й. ПҚ-3575-сон "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК учун учта янги "Боинг-787-8" самолётини харид қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2018 й.

N ПҚ-3575



"ЎЗБЕКИСТОН ҲАВО ЙЎЛЛАРИ" МАК

УЧУН УЧТА ЯНГИ "БОИНГ-787-8" САМОЛЁТИНИ

ХАРИД ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ҳаво кемалари паркини замонавий авиация техникаси билан янгилашни давом эттириш, мамлакатимиз фуқаролик авиацияси парвозларининг рақобатбардошлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ва "Боинг" компанияси (АҚШ) ўртасида 2018-2020 йилларда, шу жумладан, тижорат мақсадида фойдаланиш учун тўртта янги "Боинг-787-8" самолётини, 2019-2020 йилларда етказиб бериладиган учта "Боинг-787-8" самолётини (кейинги ўринларда - учта "Боинг-787-8" самолёти деб юритилади) харид қилиш тўғрисида битим тузилди;

учта "Боинг-787-8" самолёти бўйича аванс тўловлари ҳисобига "Боинг" компанияси томонидан кредит меморандуми (чегирма) сифатида тақдим этилган 2,0 млн. АҚШ доллари ўтказилди;

Хитой саноат-тижорат банки ва Хитой давлат тараққиёт банки кредитлари ҳисобига учта "Боинг-787-8" самолёти харид қилинишини молиялаштириш масаласи ишлаб чиқилди.


2. Умумий суммаси 419,86 млн. АҚШ доллари миқдоридаги учта "Боинг-787-8" самолёти харид қилинишини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

100,41 млн. АҚШ доллари миқдоридаги аванс тўловлари - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари. Мазкур кредитлар 10 йил муддатга ажратилади, имтиёзли давр - 3 йил, фоиз ставкаси олти ойлик LIBOR ставкасига тенг, қўшимча равишда йиллик 2,5 фоиз, шу жумладан, қайта молиялаштирувчи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг (кейинги ўринларда - Ўзмиллийбанк деб юритилади) 0,5 фоиз миқдоридаги маржаси;

биринчи "Боинг-787-8" самолёти бўйича етказиб бериладиган тўлов - Хитой саноат-тижорат банкининг 104,80 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредити. Кредит 10 йил муддатга ажратилади, фоиз ставкаси олти ойлик ПВСЖ ставкасига тенг, қўшимча равишда йиллик 3,5 фоиз, шу жумладан қайта молиялаштирувчи Ўзмиллийбанкнинг 0,3 фоиз миқдоридаги маржаси;

иккинчи ва учинчи "Боинг-787-8" самолёти бўйича етказиб бериладиган тўловлар - Хитой давлат тараққиёт банкининг ёки бошқа чет эл банкларининг 212,65 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари.


3. Қуйидагилар:

умумий суммаси 419,86 млн. АҚШ доллари миқдоридаги учта "Боинг-787-8" самолёти харид қилинишини молиялаштириш жадвали 1-иловага* мувофиқ;

учта "Боинг-787-8" самолёти бўйича аванс тўловларини молиялаштириш учун жалб қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитини узиш бўйича прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ;

биринчи "Боинг-787-8" самолёти бўйича етказиб бериладиган тўловни молиялаштириш учун жалб қилинадиган Хитой саноат-тижорат банкининг кредитини узиш бўйича прогноз жадвали 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК қарз олувчи ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда чет эл банкларининг жалб қилинадиган кредитларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгар ижро этувчи орган ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда чет эл банкларининг жалб қилинадиган кредитларини узиш, улар бўйича фоизлар, комиссиялар ва бошқа харажатларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


5. Ўзмиллийбанк учта "Боинг-787-8" самолёти харид қилинишини молиялаштириш учун тегишли чет эл банкларининг кредит линияларини жалб қилиш мақсадида улар билан қарз битимларини ва жалб қилинган кредитларни қайта молиялаштириш учун "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК билан кредит шартномаларини тузсин.


6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига жалб қилинадиган кредитлар бўйича Ўзмиллийбанкнинг чет эл банклари олдидаги мажбуриятлари юзасидан ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда чет эл банкларининг қайта молиялаштириладиган кредитлари бўйича "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг Ўзмиллийбанк олдидаги мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатларини тўлов ундирмай бериш ваколати берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қарз битимларида назарда тутилган шакллар бўйича чет эл банкларига тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари бўйича юридик хулосаларни белгиланган тартибда берсин.


8. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКга:

учта "Боинг-787-8" самолётини харид қилиш бўйича лойиҳаолди ҳужжатларини бир босқичда ишлаб чиқиш, шу жумладан техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Ўзмиллийбанк билан биргаликда техник-иқтисодий асослар тасдиқланганига қадар учта "Боинг-787-8" самолёти учун 54,11 млн. АҚШ доллари миқдоридаги аванс тўловларини (100,41 млн. АҚШ доллари миқдоридаги аванс тўловлари умумий суммасидан) Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредити ҳисобидан амалга оширишга рухсат берилсин.


9. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази билан биргаликда уч ой муддатда учта "Боинг-787-8" самолётини харид қилиш бўйича техник-иқтисодий асосларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзмиллийбанк, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда иккинчи ва учинчи "Боинг-787-8" самолёти бўйича амалга ошириладиган тўловларни молиялаштиришнинг энг мақбул шартларини аниқлаш бўйича Хитой давлат тараққиёт банки ва бошқа чет эл банклари билан музокаралар ўтказсин, уларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКга биринчи "Боинг-787-8" самолётини жалб қилинадиган кредит бўйича мажбуриятларни таъминлаш сифатида Хитой саноат-тижорат банкига гаровга бериш ҳуқуқи берилсин.


12. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК олиб кириладиган учта "Боинг-787-8" самолёти учун божхона тўловларини тўлашдан озод этилсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).


13. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 155-моддасига мувофиқ, мазкур қарор доирасида жалб қилинадиган кредитлар бўйича чет эл банкларининг даромадлари Ўзбекистон Республикасида солиққа тортилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси О.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Ҳолмуродов ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК бош директори вазифасини бажарувчи Б.И. Ҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 март






















































Время: 0.2157
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск