ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Алоҳида ваколатхоналар / МДҲ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.03.2018 й. ПҚ-3601-сон "Екатеринбург шаҳрида (Россия Федерацияси) Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигини очиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2018 й.

N ПҚ-3601



ЕКАТЕРИНБУРГ ШАҲРИДА

(РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ) ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОШ КОНСУЛЛИГИНИ

ОЧИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқи ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларга сифатли консуллик - ҳуқуқий ёрдамни кўрсатиш, Ўзбекистон фуқароларининг миграция оқимларини мониторинг қилишни амалга ошириш, шунингдек, республика ҳудудлари ҳамда Россиянинг Урал минтақаси субъектлари ўртасида минтақалараро савдо-иқтисодий ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш мақсадида:


1. Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллиги очилсин.


2. Екатеринбург шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигининг штат жадвали ҳамда таъминоти учун бўлган харажатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Екатеринбург шаҳрида очилаётган Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасини ҳисобга олган ҳолда, 2018 йилда хорижий муассасани молиялаштиришни амалга оширсин;

Екатеринбург шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигига уч дона автомобилни таъминлаб туриш учун лимит ажратсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Екатеринбург шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигини кадрлар билан бутлаш учун штат жадвалига мувофиқ номзодлар бўйича таклифлар киритсин;

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ва Екатеринбург шаҳри маъмурияти билан биргаликда Бош консулликни жойлаштириш ва жиҳозлаш, шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларига мувофиқ унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 март























































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск