Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2020 й. 433-сон қарорига 9-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

9-ИЛОВА



Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси

ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака

сертификатини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификатини бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти (кейинги ўринларда - Ишчи орган) - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда - Қўмита) малака имтиҳонини ўтказиш, малака сертификати ва бейжик олиш бўйича талабгорларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартибини амалга ошириш, шунингдек малака сертификати ва бейжик бўйича ваколатли вакили;


гид (гид-таржимон) - ахборотга оид ва ташкилий хизматлар кўрсатиш, туристлар ва экскурсантларни вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) туристик ресурслар билан таништириш учун касбий тайёргарликдан ўтган Ўзбекистон Республикаси резиденти;


Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларнинг Ягона реестри (кейинги ўринларда - Реестр) - Ишчи орган томонидан юритиладиган, гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар тўғрисидаги умумий тизимлаштирилган маълумотларни ўз ичига олган ахборот ресурси;


идентификация картаси (кейинги ўринларда - бейжик) - гид (гид-таржимон), экскурсия етакчисининг кўрсатилган ҳудуд ва туристик (экскурсия) объектларида экскурсия ўтказиш ҳуқуқини тасдиқловчи, шунингдек, йўриқчи-йўл бошловчининг туристларни (экскурсантларни) туристик (экскурсия) маршрутлардан ўтаётган вақтда ҳавфсизлигини таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;


йўриқчи-йўл бошловчи - туристик йўналишларда туристлар ва экскурсантларга ҳамроҳлик қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун касбий тайёргарликдан ўтган Ўзбекистон Республикаси резиденти;


малака имтиҳони - назарий ва амалий тайёргарлик, тажриба ва малака (касбий билим ва кўникмалар)нинг етарлилигини аниқловчи ва уларнинг гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси, йўриқчи-йўл бошловчиларга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини баҳолашга йўналтирилган малакани баҳолаш тартиби;


малака сертификати - гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчининг малакасини тасдиқловчи, малака имтиҳонини муваффақиятли топширгандан сўнг бериладиган белгиланган намунадаги ҳужжат;


малака тоифаси - гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчининг малака имтиҳона натижасига кўра аниқланадиган малака даражаси;


талабгор - малака сертификати ва бейжикни олишга талабгор бўлган жисмоний шахс;


экскурсия етакчиси - туристлар ва экскурсантларни муайян туристик ресурслар билан таништириш учун касбий тайёргарликдан ўтган Ўзбекистон Республикаси резиденти;


экскурсия хизматлари - йигирма тўрт соатдан ошмайдиган ва туристларни жойлаштириш (кечаси тунаш) хизматлари кўрсатишни кўзда тутмайдиган, туристларнинг (экскурсантларнинг) маънавий, интеллектуал, ишбилармонлик ва бошқа эҳтиёжларини қондира оладиган объектлар билан таништириш мақсадида, олдиндан тузилган маршрутлар бўйича экскурсия етакчиси ҳамроҳлигида экскурсияларни ташкил этиш хизмати.


3. Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификати ва бейжик бериш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Малака сертификати ва бейжик гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экскурсия хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини беради:

а) юридик шахс штатида бўлса;

б) фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида юридик шахс билан ишлаётган бўлса;

в) якка тартибдаги тадбиркор ёки ўз-ўзини банд қилган шахс бўлса.


5. Олий, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълими муассасалари ёки қайта тайёрлаш курсларини гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчи мутахассислиги бўйича битирганлар (кейинги ўринларда - битирувчилар) таълим муассасасини тамомлагандан кейин дастлабки уй йилда малака имтиҳонини топширишдан озод этилади. Ишчи орган битирувчиларга шахсий рўйхатга олиш рақами тақдим этиш билан улар ҳақидаги маълумотларни Реестрга киритади ва бейжик беради.


6. Туризм соҳасидаги кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасалари Реестр маълумотларига мувофиқ Ишчи орган томонидан белгиланган шакл асосида курслар битирувчилари тўғрисидаги маълумотларни Ишчи органга тақдим этади.


7. Малака сертификати ва бейжикнинг амал қилиш муддати - уч йил.



2-БОБ. ТАЛАБГОРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР.

МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ТОПШИРИШ УЧУН

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


8. Малака имтиҳонини топшириш учун талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиши;

б) "гид (гид-таржимон)" мутахассислиги бўйича олий маълумотга ёки "маҳаллий гид" ва "йўриқчи-йўл бошловчи" мутахассисликлари бўйича ўрта ва ўрта махсус профессионал маълумотга ёки "экскурсия фаолияти" йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлигини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжатга эга бўлиши;

в) белгиланган тартибда малака ошириш курсларини ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши.


9. Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун Ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда малака имтиҳонини топширишга рухсат олиш тўғрисидаги ариза;

б) олий ёки ўрта ва ўрта махсус профессионал маълумот ҳақидаги диплом, олий ёки ўрта ва ўрта махсус профессионал маълумотнинг тан олинганлиги ҳақидаги сертификат, ёки қайта тайёрлаш курсидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

в) икки дона оқ фонда фотосурат (3х4 ҳажмда), шунингдек электрон вариантда;

г) малака имтиҳонини топшириш ва малака сертификатини олиш (расмийлаштириш) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда - БҲМ) бир баробари миқдоридаги йиғим (кейинги ўринларда - малака сертификатини олиш учун йиғим) амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати;

е) 086 шаклидаги тиббий маълумотнома (йўриқчи-йўл бошловчилар учун);

Талабгордан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


10. Мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгор томонидан Ишчи органга бевосита, почта алоқаси ёки электрон почта орқали уларни олинганлигини тасдиқловчи хабарнома билан бирга топширилади. Топширилган ҳужжатлар қайтарилмайди.



3-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ТОПШИРИШГА

РУХСАТ БЕРИШ ЁКИ РАД ЭТИШ ҲАҚИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


11. Ишчи орган ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида талабгорнинг малака имтиҳонини топширишига рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


12. Ишчи орган қуйидаги асосларга кўра талабгорнинг малака имтиҳони топширишини рад этади:

а) талабгор мазкур Низомнинг 8-банди талабларига жавоб бермаганда;

б) ҳужжатларда нотўғри ёки ёлғон маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда.


13. Бошқа асосларга кўра талабгорнинг малака имтиҳонини топширишини рад этишга йўл қўйилмайди.


14. Талабгорнинг малака имтиҳонини топшириши рад этилган тақдирда Ишчи орган томонидан тегишли қарор қабул қилинади ва талабгорга рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда, қабул қилинган қарор ҳақида бир иш куни ичида расмий равишда хабарнома юборилади.


15. Малака имтиҳонини топшириш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномада аниқ қонунчилик нормаларига мувофиқ рад этилганлик сабаблари ва талабгор ушбу сабабларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни қайта кўриб чиқилиши учун топшириши мумкин бўлган муддат (уч ойдан кўп бўлмаган) кўрсатилган бўлиши керак.


16. Малака имтиҳонини топшириши рад этилган талабгор рад этилишига сабаб бўлган эътирозларни бартараф қилган ҳолда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


17. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган талабгорларга уни ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида малака имтиҳони ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин почта ёки электрон алоқа воситалари орқали хабар берилади.

Талабгорнинг малака имтиҳонини топширишига рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилинганда у малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган талабгорлар рўйхатига киритилади. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган талабгорлар рўйхати имтиҳон комиссиясига тақдим этилади.



4-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ

ТОПШИРИШ ТАРТИБИ


18. Малака имтиҳони 15 нафар талабгордан кам бўлмаган гуруҳлар шакллантирилган ҳолда, лекин икки ойда камида бир марта ўтказилади.


19. Малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги маълумот уни ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кундан кечиктирмай Ишчи орган ва Қўмитанинг расмий ахборот ресурсларида жойлаштирилади.


20. Малака имтиҳони Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган 9 кишидан иборат имтиҳон комиссияси томонидан ўтказилади.

Имтиҳон комиссияси таркибига Қўмита, Ишчи органнинг масъул шахслари ҳамда тарих, архитектура, диншунослик, тилшунослик соҳасидаги олий таълим ва илмий муассасалар, туризм соҳаси субъектлари вакиллари, шунингдек олий тоифага эга гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар киритилади.

Имтиҳон комиссияси бир йиллик муддатга тузилади. Заруратга қараб Қўмита раисининг қарори билан имтиҳон комиссияси таркибига ўзгартириш киритилиши мумкин.

Имтиҳон комиссияси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.

Имтиҳон комиссиясининг раиси Қўмитанинг ваколатли вакили, комиссия котиби Ишчи орган вакили ҳисобланади.


21. Талабгорлар малака имтиҳонини топширишда паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг асл нусхасини тақдим этади.


22. Ҳужжатлари имтиҳондан ўтишга тақдим этилган, лекин паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат тақдим этмаган ёки имтиҳонга кечиккан, ёки узрли сабабларга кўра имтиҳонга кела олмаган талабгорлар навбатдаги малака имтиҳонига киритиладиган шахслар рўйхатига киритилади ҳамда бу ҳақда бевосита, почта ёки электрон алоқа воситалари орқали уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда хабардор қилинади.


23. Талабгор тартибга мувофиқ икки марта огоҳлантирилган ва малака имтиҳонига келмаган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатлар талабгорга қайтарилади. Ушбу ҳолатда малака имтиҳонини топшириш учун тўланган йиғим кайтарилмайди.


24. Ҳужжатларни кайта расмийлаштириш ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.


25. Малака имтиҳони икки босқичда ўтказилади:

1-босқич - компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган тест синовлари;

2-босқич намойиш имтиҳони (фақат малака имтиҳонида илк маротаба иштирок этаётган талабгорлар учун).


26. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади.


27. Малака имтиҳонининг ҳар иккала босқичини ўтказиш куни Ишчи орган томонидан ташкилий масалалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Малака имтиҳонининг ҳар иккала босқичи бир кунда ўтказилишига йўл қўйилмайди.


28. Малака имтиҳони босқичларининг биридан ўта олмаган талабгорга ушбу босқични қайта топшириш имконияти берилади. Бунда, Ишчи орган талабгорни почта ёки электрон алоқа воситалари орқали такрорий малака имтиҳонининг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида унинг ўтказилишидан камида уч иш куни олдин хабардор қилади.


29. Малака имтиҳони гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар учун алоҳида гуруҳларда ўтказилади.


30. Тест ва намойиш имтиҳони учун саволлар ва тўғри жавоблар тўплами Ишчи орган томонидан малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг ўқув режа ва дастурлари асосида ишлаб чиқилади. 


31. Тест саволлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда доимий равишда янгилаб борилади.


32. Тест синовлари ўқув режа дастурларининг барча бўлимларини ўз ичига олган ҳолда, 75 та саволдан иборат бўлади. Тест саволлари талабгорнинг аризасида кўрсатилган (ўзбек ёки рус) тилда тақдим этилади.

Талабгорнинг тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 70 фоиз ва ундан юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, у малака имтиҳонини муваффаққиятли топширган ҳисобланади.


33. Тест натижалари ижобий деб топилган талабгорларга иккинчи боскичдан ўтишига рухсат этилади ва имтиҳон ўтказилишидан камида уч иш куни олдин имтиҳоннинг ўтказилиш жойи, санаси ва вақти ҳақида хабардор қилинади.


34. Намойиш имтиҳони касбий стандартлар ва ўқув дастурлари асосида тузилган амалий топшириқлар бўйича ўтказилади. Намойиш имтиҳони давомида имтиҳон комиссияси аъзолари амалий топшириқлар билан боғлиқ бўлган қўшимча саволлар бериш ҳуқуқига эга.

Намойиш имтиҳона имтиҳон комиссиясининг кўпчилик овози билан баҳоланади.

Имтиҳондан ўта олмаган талабгор имтиҳон комиссиясининг тавсияси билан иккинч босқични қайта топшириш ҳуқуқига эга. Бунда Ишчи орган талабгорни почта ёки электрон алоқа воситалари орқали такрорий намойиш имтиҳонининг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида унинг ўтказилишидан камида уч иш куни олдин хабардор қилади.


35. Малака имтиҳонининг иккинчи босқичи талабгорнинг аризасида кўрсатилган тилда ўтказилади.


36. Талабгорга малака имтиҳонининг биринчи боскичини топшириш учун 120 дақиқа, иккинчи босқич учун 60 дақиқа вақт берилади.

Малака имтиҳонини топшириш жараёнида белгиланган вақтда барча саволларга жавоб бера олмаган талабгор малака имтиҳонини топширмаган ҳисобланади.


37. Малака имтиҳонининг биринчи босқичи Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва таълим муассасалари биносида, марказлаштирилган тарзда Қўмита ва/ёки Ишчи органнинг ахборот ресурслари орқали онлайн режимда Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг назорати остида ўтказилиши мумкин.

Иккинчи босқич Ишчи орган билан видеомулоқот тарзида намойиш объектларида Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг назорати остида ўтказилиши мумкин.


38. Малака имтиҳони ўтказилаётган пайтда талабгорнинг маълумотнома ва махсус материаллардан (қоғоз ва электрон), уяли телефон ва бошқа техникалардан фойдаланиши, бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиши ва аудиторияни тарк этиши тақиқланади. Ушбу талабларни бузган талабгорлар аудиториядан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган деб ҳисобланади.


39. Талабгорга ўзи билан бирга ичимлик суви, дори ва малака имтиҳонини топшириш учун зарур бўлган бошқа воситаларни (кўзойнак, линзалар) олиб киришига рухсат берилади.


40. Бегона шахсларнинг малака имтиҳони ўтказилаётган хонага киритилишига йўл қўйилмайди.


41. Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгор малака имтиҳонини қайта топшириш учун ариза бериш ҳуқуқига эга. Малака имтиҳонини кайта топшириш ушбу Низомнинг 26-40 бандларига мувофиқ амалга оширилади.


42. Малака имтиҳонини топшира олмаган талабгорларга йиғим қайтарилмайди.


43. Малака имтиҳони натижалари Ишчи орган ва Қўмитанинг ахборот ресурсларида малака имтиҳони ўтказилганидан сўнг икки иш кунидан кечиктирмай эълон қилинади.


44. Имтиҳон комиссиясининг қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади, малака имтиҳони ўтказиладиган куни имтиҳон комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва аъзолари томонидан имзоланади. Комиссиянинг материаллари, шунингдек талабгорларнинг ҳужжатлари белгиланган тартибда Ишчи органда сақланади.


45. Битирувчилар бейжик олиш учун, шахсий маълумотлари кўрсатилган, эркин тарзда ёзилган талабномани Ишчи органга юборади ва ушбу Низомнинг 9-банди "а", "б" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар йиғмажилдини топширади. 


46. Талабгорларнинг малака тоифасини олиши учун малака имтиҳони ушбу бобда кўрсатилган тартиб асосида ўтказилади.


47. Талабгорлар малака тоифасини олиши учун таълим муассасаларида малака ошириш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатга, Ишчи орган томонидан бериладиган малака сертификати ва бейжикка, шунингдек қуйидаги муддатлар бўйича зарурий иш тажрибасига эга бўлиши лозим:

II тоифа учун - 3 йилдан 6 йилгача;

I тоифа учун - 6 йилдан 9 йилгача;

Олий тоифа учун - 9 йилдан юқори.



5-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ


48. Малака имтиҳони натижаларига кўра, имтиҳондан ўта олмаган ёки ҳуқуқлари бузилган талабгорлар малака имтиҳони натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш иш кунида Қўмитанинг апелляция комиссиясига апелляция бериш (ёзма равишда) ҳуқуқига эга.


49. Апелляция комиссияси Қўмита раисининг буйруғи билан Қўмита ва профессионал ҳамжамиятлар вакилларидан иборат бўлган, имтиҳон комиссиясига кирмайдиган, беш кишидан кам бўлмаган таркибда тузилади.

Апелляция комиссияси бир ҳафта ичида тақдим этилган апелляцияни кўриб чиқади ва талабгорга қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабар беради.


50. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

имтиҳон комиссияси қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;

имтиҳон комиссияси қарорини бекор қилиш ва такрорий малака имтиҳонини белгилаш;

апелляцияни қаноатлантириш ва малака сертификати ва бейжик бериш, шунингдек талабгор ҳақидаги маълумотларни Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


51. Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор аппеляцияда кўрсатилган далиллар тасдиқланмаганида қабул қилинади.


52. Агар малака имтиҳонини қайта топшириш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, Апелляция комиссияси малака имтиҳонини топширмаган деб топилган талабгор учун такрорий имтиҳон топшириш кунини белгилайди. Апелляция комиссиясининг қарори билан белгиланган қайта малака имтиҳони учун малака сертификатини олиш бўйича йиғим ундирилмайди.


53. Апелляцияни қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Апелляция комиссияси малака сертификати ва бейжик бериш тўғрисида қарор қабул қилади, бу эса Ишчи орган томонидан талабгор тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш учун асос бўлади. 


54. Апелляция комиссияси қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят килиш мумкин.



6-БОБ. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ ВА БЕЙЖИКНИ

БЕРИШ, ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА ДУБЛИКАТ БЕРИШ ТАРТИБИ


55. Ишчи орган Реестрга қуйидаги маълумотларни киритади:

малака имтиҳонидан ўтган ва индивидуал рўйхатга олиш рақамига эга бўлган шахслар тўғрисида ва уларга ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда берилган малака сертификати, 4-иловасига мувофиқ берилган бейжикнинг электрон вариантини жойлаштиради (беради);

индивидуал рўйхатга олиш рақамига эга бўлган битирувчилар тўғрисида ва уларга берилган бейжикнинг электрон вариантини жойлаштиради (беради).


56. Реестрдан кўчирма, малака сертификати ва бейжик Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида бир хил юридик кучга эга.

Зарурат бўлганда, малака сертификати ва бейжикнинг эгаси Ишчи органга мурожаат қилиш орқали ушбу ҳужжатларнинг тегишли бланкада тайёрланадиган вариантини расмийлаштириши ёки Реестрнинг имкониятларидан келиб чиқиб мустақил равишда юклаб олиши ва чоп этиши мумкин.

Битирувчиларга бейжикни расмийлаштириш ва бериш учун Ишчи орган томонидан БҲМ нинг 25 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.


57. Малака сертификати ва бейжик муддатининг амал қилиш муддати тугагач, уни бериш (расмийлаштириш), қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тартиби мазкур Низомда белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.


58. Олий тоифа учун малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга малака сертификати ва бейжик амал қилиш муддатисиз берилади.


59. Малака сертификати ва бейжикнинг тегишли бланкада тайёрланадиган варианти талабгор ва битирувчиларнинг сўровига мувофиқ Ишчи орган томонидан беш иш куни давомида расмийлаштирилади.


60. Малака сертификати ва бейжик эгасининг фамилияси, исми, шарифи ўзгарган тақдирда, у тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар берилган вақтдан бошлаб бир ой ичида Ишчи органга малака сертификати ва бейжикни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади. Бунда аризага қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган малака сертификати ва бейжикнинг асл нусхаси, икки дона оқ фонда фотосурат, электрон варианти билан (3х4 ҳажмда) ва тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.


61. Малака сертификати ва бейжик эгасининг сўровига мувофиқ, малака сертификати ва бейжикнинг қайта расмийлаштирилиши илгари олинган малака сертификати ва бейжикни қайта расмийлаштириш зарурияти кўрсатилган маълумот тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунида амалга оширилади,

Бунда аввалги рақам ва илгари белгиланган амал қилиш муддати кўрсатилган малака сертификати ва бейжикнинг янги бланкаси берилади, илгари берилган малака сертификати ва бейжик Ишчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.


62. Малака сертификати ва бейжикни қайта расмийлаштириш учун Ишчи орган томонидан БҲМ нинг 25 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. 


63. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган малака сертификати ва бейжикнинг ўрнига малака сертификати ва бейжик эгасининг аризасига мувофиқ унга Ишчи орган томонидан ушбу ҳужжатларнинг дубликати берилади.


64. Малака сертификати ва бейжикнинг дубликати уларнинг аввалги қайд этилган рақами ва илгари белгиланган амал қилиш муддати билан берилади ва янги бланканинг юқори бурчагида "Дубликат" ёзуви кўрсатилади.


65. Яроқсиз ҳолга келган малака сертификати ва бейжик Ишчи органга қайтарилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.


66. Малака сертификати ва бейжикнинг дубликатини беришда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.


7-БОБ. РЕЕСТРНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


67. Реестр Ишчи орган томонидан юритилади.

Реестрни юритиш қуйидагиларни назарда тутади:

маълумотлар базасига гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар тўғрисидаги маълумотларни уларга берилган индивидуал рўйхатга олиш рақами билан киритиш;

маълумотолар базасини онлайн режимда янгилаш.


68. Реестр қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

фамилияси, исми, отасининг исми;

паспорт маълумотлари ва яшаш манзили;

гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчи биладиган хорижий тиллар;

экскурсия хизматлари амалга оширилаётган ҳудудлар (вилоятлар, шаҳарлар);

малака сертификати ва бейжикнинг рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати;

малака ошириш курсларини тугатганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчининг тоифаси;

олий, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим, шунингдек қайта тайёрлашдан ўтганлиги тўғрисида маълумот;

малака сертификати ва бейжик амал қилишининг тугаганлиги, бекор қилинганлиги, қайта расмийлаштирилганлиги ва дубликат берилганлиги тўғрисида маълумот;

гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчи билан боғланиш маълумотлари.


69. Реестрга киритилган асосий маълумотлар танишиш учун очиқ ҳисобланади, шунингдек гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар тўғрисидаги маълумотлар доимий янгилаб борилади ҳамда Қўмита ва Ишчи органнинг расмий ахборот ресурсларида жойлаштирилади.



8-БОБ. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ ВА

БЕЙЖИКНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, ТУГАТИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


70. Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчи билан боғлиқ шикоятлар, шунингдек малака сертификати ва бейжикнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш масалалари Қўмита ҳузуридаги беш кишилик таркибга эга бўлган Махсус комиссия (кейинги ўринларда - Махсус комиссия) томонидан кўриб чиқилади.

Махсус комиссиянинг ишлаш тартиби ва таркиби Қўмита томонидан белгиланади.

Махсус комиссия малака сертификати ва бейжикнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш ҳуқуқига эга.


71. Малака сертификати ва бейжикнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

жисмоний ва юридик шахслар билан тузилган келишув мажбуриятларининг бузилиши аниқланганда;

экскурсия хизматларининг сифати билан боғлиқ шикоятлар келиб тушганда ва малака сертификати ва бейжик эгасининг сифатсиз хизмат кўрсатаётганлиги тўғрисидаги фактлар тасдиқланганда.

Малака сертификати ва бейжикни тўхтатиб туриш Махсус комиссия ёки суд томонидан амалга оширилади. Малака сертификати ва бейжикнинг амал қилиши Махсус комиссия томонидан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса ўн иш кунидан уч ойгача бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.

Махсус комиссиянинг малака сертификати ва бейжикни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори малака сертификати ва бейжик эгасига қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай ёзма равишда етказилади. Суднинг малака сертификати ва бейжикни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори унинг эгасига ва Қўмитага қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.

Махсус комиссия ва суд томонидан малака сертификати ва бейдикнинг эгасига ушбу ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш бўйича муддат белгиланиши шарт. Бунда малака сертификати ва бейжикнинг амал қилинишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш тўғрисидаги суд қарорида белгиланган муддат уч ойдан ошмаслиги керак.  

Агар малака сертификати ва бейжик эгаси томонидан малака сертификати ва бейжикнинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар бартараф этилса, малака сертификати ва бейжикнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган Махсус комиссия ёки суд ушбу ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқни олган кундан эътиборан икки кун ичида малака сертификати ва бейжикни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. 

Малака сертификати ва бейжик уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан тўхтатиб турилади ва Реестрга тегишли ёзув киритилади.


72. Малака сертификати ва бейжикнинг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тугатилади:

малака сертификати ва бейжик эгасининг малака сертификати ва бейжикнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги ёзма мурожаати орқали;

малака сертификати ва бейжикнинг эгаси вафот этганда;

малака сертификати ва бейжик эгасининг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

малака сертификати ва бейжик эгаси томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан тузилган экскурсия хизматларини кўрсатиш бўйича келишув мажбуриятларининг мунтазам равишда бузилиши аниқланганда;

малака сертификати ва бейжикни экскурсия ўтказиш мақсадида бошқа шахсга/шахсларга топшириш факти аниқланганда;

малака сертификати ва бейжик эгаси томонидан малака сертификати ва бейжикининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар Махсус комиссия ёки суд томонидан белгиланган муддатларда бартараф этилмаса;

Ишчи органнинг малака сертификати ва бейжикни бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганда;

малака сертификати ва бейжикнинг амал қилиш муддати тугаганда.

Малака сертификати ва бейжикнинг амал қилишини тугатиш Махсус комиссиянинг қарори билан амалга оширилади, ушбу банднинг саккизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Ушбу банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда малака сертификати ва бейжикни бекор қилиш суд тартибида амалга оширилади, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно 

Малака сертификати ва бейжикнинг амал қилиши уларнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб тугайди ва Реестрга тегишли ёзув киритилади.

Махсус комиссиянинг малака сертификати ва бейжикнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори малака сертификати ва бейжик эгасига қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай ёзма равишда етказилади. Суднинг малака сертификати ва бейжикнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори унинг эгасига ва Қўмитага қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.

Малака сертификати ва бейжикнинг эгаси малака сертификати ва бейжикнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг уч иш куни ичида уларни йўқотиш учун Ишчи органга қайтариши шарт.

Бошқа сабабларга кўра малака сертификати ва бейжикнинг амал қилишини тугатишга йўл қўйилмайди.


73. Малака сертификати ва бейжикни бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

малака сертификати ва бейжик эгасининг малака сертификати ва бейжикни бекор қилиш тўғрисидаги ёзма мурожаати;

сохта ҳужжатлар тақдим этиш орқали малака сертификати ва бейжик олиш факти аниқланганда;

суд томонидан Ишчи органнинг малака сертификати ва бейжик бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганда.

Бошқа асослар бўйича малака сертификати ва бейжикнинг бекор қилинишига йўл қўйилмайди.

Махсус комиссиянинг малака сертификати ва бейжикни бекор қилиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан амал қилади ва Реестрга тегишли ёзув киритилади.

Махсус комиссиянинг малака сертификати ва бейжикнинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарори малака сертификати ва бейжик эгасига қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай ёзма равишда етказилади. Суднинг малака сертификати ва бейжикни бекор қилиш тўғрисидаги қарори унинг эгасига ва Қўмитага қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.

Малака сертификати ва бейжикнинг эгаси малака сертификати ва бейжик бекор қилиниши тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг уч иш куни ичида уни йўқотиш учун Ишчи органга қайтариши шарт.


74. Ишчи орган Махсус комиссия ёки суднинг малака сертификати ва бейжикнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарори тўғрисида бир иш кунидан кечиктирмай малака сертификати ва бейжик эгасини ёзма равишда хабардор қилади.


75. Малака сертификати ва бейжикнинг эгаси малака сертификати ва бейжикнинг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиниши тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида малака сертификати ва бейжикни йўқ қилиш учун қонунчиликда ўрнатилган тартибди Ишчи органга қайтариши лозим.


76. Ишчи орган малака сертификати ва бейжикнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ва (ёки) Ишчи орган ва Қўмитанинг расмий ахборот ресурсларида эълон қилади, Реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади.


77. Малака сертификати ва бейжикни бекор қилиш тўғрисидаги қарор устидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


78. Ушбу Низом талаблари ва шартлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши мумкин.


79. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл

бошловчиларга малака сертификати ва бейжик бериш

СХЕМАСИ

  

Босқич


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати

1-босқич


Жисмоний шахс (талабгор)


Жисмоний шахс (талабгор) тегишли ҳужжатлар билан Ишчи органга мурожаат қилади.


Эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда








2-босқич


Ишчи орган


1. Мазкур Низом талабларига мувофиқ ҳужжатларни қабул қилади ва кўриб чиқади.


2. Малака имтиҳонини ўтказиш вақти ва жойини эълон қилади ва белгилайди.


Ушбу Низомда белгиланган муддатларга мувофиқ








3-босқич


Имтиҳон комиссияси


Мазкур Низомн талабларига мувофиқ малака имтиҳонини ўтказади ва натижаларини эълон қилади.


Ушбу Низомда белгиланган муддатларга мувофиқ








4-босқич


Ишчи орган


1. Реестрга тегишли ёзувларни киритади.


2. Белгиланган намунадаги малака сертификати ва бейжикни тайёрлайди ва тақдим қилади (эгасининг сўровига мувофиқ).


5 кун давомида




Низомга

2-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитасига



_______________________ дан


АРИЗА

Менга Ўзбекистон Республикаси

  бўйича


(ҳудуд, шаҳар)


гид (гид-таржимон);

экскурсия етакчиси;

йўриқчи-йўл бошловчилик

(зарури остига чизилсин)

бўйича малака сертификатини олиш учун малака имтиҳони топширишга рухсат беришингизни сўрайман.

Паспорт маълумотларим (серияси ва рақами, қачон ва ким томонидан берилган): __________________________________________________________

____________________________________________________________________


Малака ошириш курсларидан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжат маълумотлари (серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган):

____________________________________________________________________

____________________________________________________________________


Қон гуруҳим: _______.


Аризага қуйидаги хужжатлар илова қилинади:

1.

2.

3.

ва бошқалар.




"____" ___________ 20___ йил

Аризачи ___________



                                           (имзо)




Низомга

3-ИЛОВА



O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI

TURIZMNI RIVOJLANTIRISH DAVLAT QO'MITASI


MALAKA SERTIFIKATI

MS N000000


Ushbu malaka imtihonini topshirish to'g'risidagi malaka sertifikati

gid (gid-tarjimon), ekskursiya yetakchisi va yo'riqchi-yo'l boshlovchilarning

bilim va ko'nikmalari darajasiga qo'yilgan talablarga muvofiq

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

"_____"_______ 20____yildagi ______ - sonli qaror asosida

O'zbekiston Respublikasi turizmni rivojlantirish davlat qo'mitasi huzuridagi

Turizmni rivojlantirish instituti tomonidan o''tkazilgan yagona malaka

imtihonini topshirdi va imtihon natijalariga ko'ra


toifali gid malakasi berildi.

(ikkinchi, birinchi, oliy)


Imtihon komissiyasi raisi


Imtihon komissiyasi kotibi


Sana ______

Amal qilish muddati____________





Низомга

4-ИЛОВА



IDENTIFIKASIYA KARTASI (BEYJ)

"________/________"


(old tomoni)

(foto)

_______ toifali (toifasiz) gid (gid-tarjimon)/ ekskursiya yetakchisi /

yo'riqchi-yo'l boshlovchi

Guide of ______________ category (Non-category)

Ismi / Name ________________________________________

Familiyasi / Surname _________________________________

Qayd raqami / Registration number ______________________

Til / Language           ____________________________

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI

TURIZMNI RIVOJLANTIRISH DAVLAT QO'MITASI

THE STATE COMMITTEE OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

FOR TOURISM DEVELOPMENT_______


(orqa tomoni)

Pasport seriyasi va raqami: ____________

Yashash joyi: _______________________

Til:                  _______________________

Qon guruhi:   _______________________

_________________________

Gid (gid-tarjimon), ekskursiya yetakchisining ko'rsatilgan hudud va turistik (ekskursiya) obyektlarida ekskursiya o'tkazish, shuningdek yo'riqchi-yo''l boshlovchining turistlarning ekskursiya marshrutlarida xavfsizligini ta'minlash va ularga xizmat ko'rsatish huquqini tasdiqlaydi.

Beyjning berilgan vaqti: ____________

Amal qilish muddati:   ____________

Kim tomonidan

berilganligi: _____________________



Reestr N  _______________

                 _______________

Zarurat bo'lganda beyjning haqqoniyligi www.uzbektourism.uz sayti orqali tekshirilishi mumkin.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июль
















































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск