ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Туристик ахборот марказларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2020 й. 433-сон қарорига 12-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

12-ИЛОВА



Туристик ахборот марказларини ташкил этиш

ва фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом туристик ахборот марказларини ташкил қилиш ва фаолиятини йўлга қўйишнинг тартиби ва шартларини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аризачи - туристик ахборот марказини ташкил қилиш ташаббуси билан чиққан ва белгиланган тартибда уни Реестрга киритиш учун ариза берган хўжалик юритувчи субъект;


ваколатли ташкилот - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК;


Туристик ахборот марказларининг ягона реестри (кейинги ўринларда - Реестр) - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК томонидан юритиладиган туристик ахборот марказларига оид маълумотлар базаси;


туристик ахборот маркази эгаси - Реестрга киритилган хўжалик юритувчи субъект;


туристик ахборот маркази - жисмоний ва юридик шахсларни туристик ресурслар ҳамда туристик индустрия объектлари тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек, туристик бозорларда туристик маҳсулотларни тарғиб қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи марказ.


3. Туристик ахборот маркази:

Ўзбекистон Республикасида кириш ва ички туризмни ривожлантириш, унинг туристик салоҳияти тўғрисидаги ахборотни шакллантириш ва тарқатишга кўмак бериш мақсадида;

Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирликлари ҳудудида туризм ресурслари, туризм саёҳат йўналишлари, туризм зоналарининг мавжудлиги ва ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда ташкил қилинади.


4. Қуйидаги туристик ахборот марказининг вазифалари ҳисобланади:

сифатли ахборот хизматини кўрсатиш, турист ва экскурсантлар ҳоҳиш ва истакларини аниқлаш;

Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини мамлакат ичида ва чет элда тарғиб қилиш;

туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси миллий маданияти, анъана ва ютуқларини тарғиб этиш;

туристларга саёҳат учун биринчи навбатдаги хизматлар ва товарларни тақдим қилиш.


5. Ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида туристик ахборот маркази қуйидаги функцияларни амалга оширади:

халқаро ташкилотлар, давлат органлари ва ташкилотлари, туризм соҳаси субъектлари ва иштирокчилари билан ҳамкорлик қилиш;

Ўзбекистон Республикасидаги диққатга сазовор жойлар, санъат, тарих ва архитектура ёдгорликлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, туризм объектлари, таклиф қилинаётган экскурсиялар, оммавий-маданий тадбирлар, кўргазма, фестиваль, транспорт ҳаракати жадваллари ва туризм соҳаси субъектлари ва иштирокчилари учун зарур бошқа долзарб ва тезкор маълумотларни замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудларининг туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш;

Ўзбекистон Республикаси ва унинг туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва тарқатиш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш;

туризм фаолияти субъектлари ва иштирокчилари учун ахборот маҳсулотларини тарқатиш (буклетлар, хариталар, реклама проспектлари ва бошқалар);

Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудларининг туристик жозибадорлигини ошириш мақсадида реклама ва маркетинг фаолиятини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудларининг туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотни туризм фаолияти субъектларига тақдим этиш.



2-БОБ. ТУРИСТИК АХБОРОТ МАРКАЗЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ РЕЕСТРИНИ

ЮРИТИШ


6. Туристик ахборот маркази Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита), давлат ҳоқимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ матлубот кооперативи, фермер хўжаликларидан ташқари барча турдаги ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этилади. Туристик ахборот маркази юридик шахснинг тузилмавий бўлинмаси, шу жумладан алоҳида ташкилот шаклида ташкил этилиши мумкин.


7. Туристик ахборот маркази фаолияти ўз маблағлари ҳисобидан, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


8. Туристик ахборот марказини Реестрга киритиш унинг фаолиятини ташкил этишнинг мажбурий шарти ҳисобланади. Марказни Реестрга киритиш уни ўрганиш далолатномаси асосида Реестрдан тегишли кўчирма бериш йўли билан амалга оширилади.


9. Реестр ваколатли орган томонидан юритилади.


10. Реестрни юритиш қуйидагиларни назарда тутади:

туристик ахборот марказини индивидуал реестр рақамини берган ҳолда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ рўйхат бўйича Марказ тўғрисидаги маълумотларни маълумотлар базасига киритиш;

маълумотлар базасини Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида онлайн режимда янгилаб бориш.


11. Реестр электрон шаклда юритилади ва ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши лозим.


12. Аризачи уни Реестрга киритиш учун ваколатли органга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза билан мурожаат қилади.

Аризани кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди.


13. Ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этганлик учун аризачи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


14. Аризачи томонидан ариза ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, уни олганлиги тўғрисидаги билдириш хати билан тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


15. Ваколатли орган ҳужжатларни уларни олган кундан эътиборан беш иш куни ичида кўриб чиқади, шунингдек, уларнинг мазкур Низом ва "Туризм ахборот бюролари. Туризм ахбороти ва қабул қилиш хизматлари. Талаблар" (ISO 14785:2014, ITD) Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.


16. Ўрганиб чиқиш натижалари юзасидан ваколатли орган ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштиради.


17. Туристик ахборот маркази талаб этилаётган мажбурий шартларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, ваколатли орган далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб икки иш куни ичида аризачига туристик ахборот марказини Реестрга киритишни рад этиш сабаблари ҳамда уларни бартараф қилиш ва қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати (уч ойгача)ни кўрсатган ҳолда ёзма шаклда билдириш хати юборади.


18. Аризачи томонидан туристик ахборот марказини Реестрга киритиш рад этилишига асос бўлган камчиликлар бартараф этилган тақдирда, ваколатли орган икки иш куни ичида кўриб чиқиш натижалари юзасидан қўшимча далолатнома расмийлаштирган ҳолда ҳужжатларни қайта кўриб чиқади.

Қайта кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан муқаддам аризачига ёзма билдириш хатида баён этилмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди.


19. Туристик ахборот маркази талаб этилаётган мажбурий шартларга мувофиқ бўлган тақдирда, ваколатли орган бир иш куни ичида Марказга индивидуал реестр рақамини берган ҳолда уни Реестрга киритади ва аризачига ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Реестрдан кўчирма беради.


20. Реестрга киритилган маълумотлар ўзгарган тақдирда туристик ахборот маркази эгаси ушбу ўзгариш юзага келган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ваколатли органни хабардор қилишлари шарт.

Мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар туристик ахборот маркази эгалари томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситалари ёки электрон шаклда уни олганлиги тўғрисидаги билдириш хати билан тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


21. Туристик ахборот марказини Реестрдан чиқариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

туристик ахборот маркази эгаси Реестрдан ихтиёрий равишда чиқариш тўғрисидаги ариза берса;

туристик ахборот маркази қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилса;

ваколатли орган томонидан ўрганиш ва туристларни анкеталаштириш давомида туристик ахборот маркази томонидан мазкур Низом талабларининг мунтазам (икки ва ундан ортиқ) равишда бузилганлиги аниқланса.

Ўрганиш жараёнида аниқланган бузилишлар туристик ахборот маркази эгаси томонидан бартараф этилгандан сўнг, у Реестрга киритиш тўғрисида такроран ариза топшириши мумкин.


22. Аризачи ва туристик ахборот маркази эгаси ваколатли органнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.


23. Ваколатли орган Реестрдан берилган ва қайта расмийлаштирилган кўчирмалар, шунингдек, Реестрдан чиқарилган туристик ахборот маркази тўғрисидаги маълумотларнинг долзарб ҳолатда электрон шаклда сақланишини ва ўзининг веб-сайтида онлайн режимда эълон қилинишини таъминлайди.



3-БОБ. ТУРИСТИК АХБОРОТ МАРКАЗИ

АТРОФ ҲУДУДИ, БИНО ВА ИШ РЕЖИМИГА

БЎЛГАН ТАЛАБЛАР


24. Туристик ахборот маркази "Туризм ахборот бюролари. Туризм ахбороти ва қабул қилиш хизматлари. Талаблар" (ISO 14785:2014, ITD) Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартига мувофиқ оқ рангдаги "i" ҳарфи яшил фонда жойлашган ахборот белгиси билан белгиланади ҳамда у Марказ жойлашган жойдаги пештахта, ахборот стендида (табло) жойлашади.

Бинонинг ташқи томонида Ўзбекистон туризм портали (uzbekistan.travel) ва унинг QR-коди, Қўмитанинг "Call" маркази ва тегишли ҳудудий ички ишлар органи хавфсиз туризм бўлинмасининг (мавжуд ҳудудларда) телефон рақами тўғрисидаги маълумот жойлаштирилган жадвал илинган бўлиши лозим.


25. Туристик ахборот маркази биноси туристлар ва экскурсантлар билан ишлаш имкониятини берувчи, шахсий компьютерлар (Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғига уланган) ва тегишли оргтехника (принтер, сканер, нусха кўчириш қурилмаси ва бошқалар) билан таъминланган иш жойлари билан жиҳозланади.


26. Туристик ахборот маркази биноси ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз киришлари учун марказ биноси ва унга туташ ҳудудлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ лойиҳалаштирилади.


27. Туристик ахборот маркази туристлар учун имкон қадар қулай жойда (шаҳар марказлари, ёдгорликлар атрофи, транспорт бекатлари, чегара ўтказиш пунктлари, шунингдек, алоҳида туризм объектларига олиб борадиган магистрал йўллар) ташкил қилинади.

Туристик ахборот марказлари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида бепул жойлаштирилади. Туристик ахборот марказлари ходимларининг чегара ўтказиш пунктларига кириб-чиқиши уларнинг ушбу ахборот марказида фаолият олиб боришини тасдиқловчи бегиланган намунадаги ҳужжат ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.

Туристик ахборот марказини пиёдаларнинг ҳаракатланиши чекланган жойларда жойлаштириш тақиқланади.

28. Туристик ахборот маркази томонидан туристлар ва экскурсантлар қабули ҳар куни, байрам ва дам олиш кунларидан қатъи назар амалга оширилади.

Туристик ахборот марказининг иш жадвали ваколатли орган билан келишган ҳолда туризм мавсуми ва ўтказиладиган кенг кўламли тадбирлардан келиб чиқиб белгиланади.

Туризм хизматларига бўлган талаб ошган даврда, шу жумладан кенг кўламли оммавий спорт, соғломлаштириш, маданий ва бошқа тадбирлар вақтида, туристик ахборот маркази томонидан унинг раҳбари қарорига асосан хизматлар йигирма тўрт соат давомида узлуксиз кўрсатилиши мумкин. Марказнинг иш жадвали бинонинг кириш қисмига илинган бўлиши шарт.


29. Туристик ахборот маркази тўлиқ ставкада ишловчи камида бир нафар ходим билан таъминланиши лозим. Ходимнинг иш жойи ёки бейдж-картасида унинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши керак.



4-БОБ. ПУЛЛИК ВА БЕПУЛ ХИЗМАТЛАР

КЎРСАТИШ


30. Туристик ахборот маркази туристлар ва экскурсантлар талабига асосан қуйидаги тўғрисидаги маълумотларни бепул тақдим қилиши лозим:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартиби;

туристларни қизиқтирган маданий объектлар тўғрисидаги маълумотлар;

маданий, спорт, оммавий ва бошқа муҳим тадбирлар ҳақида маълумотлар;

туристик йўналишлар;

транспорт қатнови, автомобиллар ижараси;

умумий овқатланиш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари;

меҳмонхона ва шу каби жойлаштириш воситалари;

тиббий хизмат кўрсатиш шохобчалари;

туризм объектларининг экологик ҳолати ва атроф-муҳит;

туроператорлар, гид, экскурсия етакчиси ва йўриқчи-кузатувчи;

турли фавқулодда вазиятлар.

Бундан ташқари, Марказда қуйидаги бепул хизматлар бўлиши керак:

туристлар томонидан шаҳарлараро телефондан фойдаланиш;

мустақил саёҳат қилиб, чодирли лагерларда ҳамда тунаш учун жойлаштириш воситасига айлантирилган ер транспортида яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатдан ўтиш мажбурияти ва мурожаат қилган ҳолда "E-mehmon" тизимида рўйхатдан ўтказиш;

Ўзбекистон ва ҳудудларнинг туризм салоҳиятига оид туризм хариталари, брошуралар ва бошқа тарқатма материалларни тақдим этиш.

Туристик ахборот маркази туризм хариталари, брошуралар ва бошқа тарқатма материаллар билан Қўмита томонидан бепул таъминланади.


31. Туристик ахборот маркази томонидан қуйидаги пуллик хизматлар ҳам кўрсатилиши мумкин:

брон қилиш (авиа, темир йўл чипталари, меҳмонхона хоналари, жамоат транспортига, маданий мерос объектлари, музейлар, галереяларга чипталар ва бошқалар);

сим-карта, Интернет алоқаси, сувенир маҳсулотлари (шу жумладан халқ хунармандчилиги, санъат маҳсулотлари ва бошқалар), босма нашрлар, ичимлик, биринчи даражали товарлар сотуви;

велосипедлар, автотранспорт, валюта айирбошлаш (банкомат ўрнатиш орқали) бўйича хизматлар;

мобил алоқа ва туристик йиғим учун тўлов қабул қилиш бўйича хизмат кўрсатиш.

Бунда туристик ахборот маркази ходимлари хизмат кўрсатилишидан олдин уларнинг пуллик ёки бепул эканлиги тўғрисида туристларни хабардор қилишлари мажбурий ҳисобланади.



5-БОБ. СТАТИСТИК ҲИСОБ ЮРИТИШ


32. Туристик ахборот маркази хизматидан фойдаланаётган туристлар тўғрисида қуйидагиларни ўз ичига маълумотларни йиғиб бориши лозим:

туристлар сони;

туристларнинг фуқаровий мансублиги;

туристларнинг келиш мақсади;

талаб этилаётган хизмат турлари;

туристик ахборот маркази томонидан кўрсатилаётган хизматлар юзасидан таклиф ва эътирозлар.


33. Маълумот ҳар чорак якуни бўйича ваколатли органга тақдим этилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


34. Туристик ахборот маркази фаолиятини ташкил этиш ва олиб боришда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Туристик ахборот марказларининг

ягона реестрига киритиладиган

МАЪЛУМОТЛАР


1. Туристик ахборот марказини ташкил қилган субъект номи (аризачи).


2. Туристик ахборот марказининг почта манзили.


3. Солиқ тўловчи идентификация рақами.


4. Аризачи тўғрисидаги маълумот (Ф.И.О., телефон рақами, электрон почта манзили).


5. Индивидуал реестр рақами ва Ягона реестрга киритилган сана.






Низомга

2-ИЛОВА


(Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмаси)


1.

,


(аризачи тўлиқ номи)

рўйхатдан ўтган манзили:


(манзил, телефон, факс номери, электрон почта адреси)

номидан,

(туристик ахборот маркази эгаси Ф.И.О., лавозими)


Марказ хизматлари:

,


(сони)

хизмат кўрсатиш маркази манзили:

,


(вилоят, туман, шаҳар, бино рақами)

          

хавфсизлик қоидаларига мос келади ва Туристик ахборот марказларининг Ягона реестрига қўшишни сўрайди.


2. Аризачи қонунчиликда кўрсатилган барча шартларни бажаришни зимасига олади.


3. Аризага ____ варақ хужжатлар ва маълумотлар илова қилинади.



(аризачининг шахсий имзоси)




"___" __________ 20__ й.


                                  (сана)




Низомга

3-ИЛОВА



Туристик ахборот марказини ўрганиш

АКТИ N____


"___" __________ 20__ й.

Ходим


(ходим Ф.И.О., лавозими)

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмаси

(ҳудуд номи)

"___" __________ 20____ й. ўтказди

Марказ томонидан кўрсатиладиган хизматларни ўрганиш

(аризачи манзили)

аризачи ҳузурида


(Ф.И.О., телефон номери, электрон почта манзили)

Ягона Ресстрга киргизиш мақсадида

Бахоланганда аниқланди:

Тавсия этилади:

Хулоса

(ходим лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Акт билан танишдим ва бир нусхасини олдим:


(Ф.И.О.)


(имзо)

"___" __________ 20___ й.




Низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси Туристик ахборот марказларининг

ягона реестридан кўчирма

Берилди:

,


(аризачи, Ф.И.О.)

Марказ ягона реестрига киритилган

"___" _________ 20___ й.

Регистрация рақами:

(сана, ой (сўз билан), йил)

Солиқ тўловчи идентификация рақами (СТИР):

                 

Паспорт

серия

номер

берилган

.

(паспорт берган ташкилот тўлиқ номи)

Марказ манзили:

Фаолиятининг қўшимача тур(лар)и:

Кўчирма берилган:


(Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмаси тўлиқ номи)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июль

























































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск