ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2018 й. 757-сон "Ўзагросуғурта" акциядорлик жамияти активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.2018 й.

N 757



"ЎЗАГРОСУҒУРТА" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

АКТИВЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзагросуғурта" акциядорлик жамиятининг молиявий аҳволини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 июндаги 477-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек, "Ўзагросуғурта" акциядорлик жамиятининг молиявий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, бинолари ҳамда иншоотларидан янада самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзагросуғурта" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда "Ўзагросуғурта" АЖ деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда "Ўзагросуғурта" АЖ бинолари ва иншоотларини ялпи хатловдан ўтказиш натижалари бўйича республика минтақаларида фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектлар мавжудлиги аниқланганлиги, келгусида улардан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзагросуғурта" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг:

"Ўзагросуғурта" АЖнинг 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектларини оммавий савдоларда хусусий мулк этиб сотиш, сотишдан тушадиган маблағларни жамиятнинг молиявий аҳволини яхшилашга, шунингдек, жамият филиалларининг маъмурий биноларини таъмирлашга ва уларни ободонлаштиришга мақсадли йўналтириш;

2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича объектларни келгусида самарали фойдаланиш учун уларни давлат мулки сифатида тезкор бошқариш ҳуқуқи билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. "Ўзагросуғурта" АЖ:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг 1-иловасига* критилган объектларни баҳолаш ва оммавий савдоларга қўйиш жадвалини икки ҳафта муддатда тасдиқласин;

тегишли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-иловасида* кўрсатилган объектларнинг берилиши ва қабул қилиб олинишини бир ой муддатда таъминласин.


4. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 2-иловасида* кўрсатилган объектларни ўтказиш "Ўзагросуғурта" АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар ҳисобига, объектларни ўтказиш санасидаги уларнинг баланс қиймати суммаси бўйича амалга оширилади.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 сентябрь







































Время: 0.0355
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск