ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Маҳаллий саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2020 й. 471-сон "Papenburg Uzbekistan" Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2020 й.

N 471




"PAPENBURG UZBEKISTAN"

ЎЗБЕКИСТОН-ГЕРМАНИЯ ҚЎШМА

КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 ноябрдаги ПҚ-4035-сон ва "Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4145-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) ва "GP Günter Papenburg AG" компанияси (Германия) ўртасида Ўзбекистон Республикасида йўл қурилиши учун асфальт-бетон қоришмалар, тайёр бетон буюмлар ишлаб чиқариш, шунингдек, Германия технологиялари ва асбоб-ускуналарини қўллаган ҳолда, қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Papenburg Uzbekistan" қўшма корхонасини (кейинги ўринларда - "Papenburg Uzbekistan" МЧЖ) ташкил этиш тўғрисида битим имзоланганлиги;

б) "Papenburg Uzbekistan" МЧЖ устав фонди:

30 фоизи - Қўмита таркибидаги "Трансйўлқурилиш" ДУКнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ўтказилган 1 714 286 евро эквивалентидаги пул маблағлари;

70 фоизи - "GP Günter Papenburg AG" (Германия)нинг "Papenburg International GmbH" компанияси бир йил давомида ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан камида 4,0 млн евро миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобига шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда "Papenburg Uzbekistan" МЧЖ билан Қўмита таркибидаги "Тошкент кўприклардан фойдаланиш" унитар корхонанинг Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Порлоқ кўчаси 14-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлари ҳудудидан фойдаланилмаётган 8,3 га ер майдони ва ундаги бино-иншоотларни (кейинги ўринларда - объект) "ноль" харид қийматида сотиш бўйича имзоланган келишув битими доирасида инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда шартнома тузсин.

3. Қўмитага Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда "Papenburg Uzbekistan" МЧЖнинг Ўзбекистон томонидан иштирокчисини ўзгартириш бўйича жамият бошқарув органига таклиф киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. "Papenburg Uzbekistan" МЧЖга истисно тариқасида, асфальт-бетон қоришмалар ва бетон буюмлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш мақсадида Чирчиқ дарёси ирмоқлари участкасини тозалашда қум-шағал материаллари қазиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги "Хавфсиз дарё" давлат унитар корхонаси билан (Тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясининг баённомаси билан тасдиқланган) тўғридан-тўғри шартнома тузсин.


4-1. Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Тошкент вилоят хокимлиги икки ҳафта муддатда қурилиш ишларида сифатли ва арзон инерт материалларини ишлаб чиқариш мақсадида Чирчиқ (1989) қум-шағал аралашмаси конида жойлашган "Хўкиз орол" ҳудудидаги Халқаро қуёш энергияси институтининг тажриба лабораториясига тегишли 20 гектар ер майдонини "Papenburg Uzbekistan" МЧЖга ажратсин хамда ер қаъридан фойдаланиш учун тегишли лицензия расмийлаштирсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қўмитанинг буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасига жалб килинадиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига (эри/хотини ва вояга етмаган болаларига) кириш визаларини расмийлаштирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўмитанинг буюртманомаларига биноан хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, улар вақтинча рўйхатга олинишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Papenburg Uzbekistan" МЧЖ буюртманомаларига биноан хориждан (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бўлмаган) ишчи кучини Ўзбекистон Республикасига жалб қилишга рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқномалар берсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистан Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 август





































Время: 0.2054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск