ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.03.2018 й. ПҚ-3616-сон "Пиллачилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.2018 й.

N ПҚ-3616



ПИЛЛАЧИЛИК ТАРМОҒИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Бугунги кунда мамлакатимиз пиллачилик тармоғи корхоналарида модернизация тадбирларининг амалга оширилиши, ишлаб чиқариш қувватларининг техник-технологик жиҳатдан замонавий технологиялар билан янгиланиши, шунингдек, соҳада янги инвестиция дастурларининг хаёлга тадбир этилиши натижасида пиллани қайта ишлашга ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ипак хом ашёсига бўлган талабнинг ортиб бораётгани кузатилмоқда.

Бу, ўз навбатида, пиллачилик тармоғига инновацион техника ва технологияларни жорий этиш, ушбу тармоқни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, янгитут плантацияларини барпо этиш, ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоатларни қуриш ва мавжуд иншоатларнинг фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этади.

Истиқболда пиллачилик тармоғини инновацион технологиялар асосида жадал ривожлантиришга эътибор қаратиш, кластер усулидаги ташкилий-технологик тизимни яратиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларига илғор усулларни жорий этиш орқали тармоқнинг жозибадорлигини янада ошириш, пиллачилик тармоғида илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институтини "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси муассислигида муассаса шаклидаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институти этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг асосни вазифалари этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:

пиллачилик тармоғида илмий-тадқиқот ишларининг стратегик иўналишлари ва истиқболли мавзуларини белгилаш, соҳани жадал ривожлантириш ва юзага келадиган долзарб муаммолар бўйича илмий изланишлар олиб боришни ташкил этиш бўйича услубий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш:

селекция ютуқларини кенг синовдан ўтказиш, тут ипак қуртининг зоти ва дурагайлари, тут дурагайларининг бирламчи уруғлигини ривожлантириш, ҳудудларнинг табиий иқлим шароитларини ҳисобга олган холда, илғор илмий ишланмалар ва интенсив агротехнологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш;

пиллачилик тармоғидаги ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион техника ва технологияларни жорий этиш, пиллага дастлабки ишлов бериш ва уларни сақлаш усулларини такомиллаштириш, тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш;

пиллачилик йўналишидаги фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар бўйича дастурлар ишлаб чиқиш;

пиллачилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш, соҳага оид семинар ва тренинглар ўтказиш;

пиллачилик тармоғида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича хорижий мамлакатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.

4. Қуйидагилар Ипакчилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган гранитлар;

хўжалик юритиш ва хизмат кўрсатишдан тушадиган тушумлар:

халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Белгилаб қўйилсинки:

2018 йилдан бошлаб, Ипакчилик илмий-тадқиқот институти бино ва иншоатларини сақлаш, шунингдек, унинг айрим тоифадаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириш асосида амалга оширилади;

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг барча хуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


6. Қуйидагилар:

Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг пиллачилик йўналишидаги фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар бўйича дастурлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси муассислари умумий йиғилишининг қарори билан тасдиқланиши;

Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг директори - "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган холда лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши;

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ҳузурида ташкил этиладиган ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар Ипакчилик илмий-тадқиқот институти биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилиши инобатга олинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг Уставини давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси хамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2018 йилда янги тут плантацияларини барпо этиш ва ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоатларни қуришнинг прогноз параметрлари (кейинги ўринларда прогноз параметрлар деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига тасдиқланган прогноз параметрларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.


9. Қоракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда тасдиқланган прогноз параметрлар ижросини сўзсиз таъминлашни назарда тутувчи 2018 йилда тут плантацияларини барпо этиш ва ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоотларни қуриш чора-тадбирлари дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқиб тасдиқласин.


10. Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда бир йилда 2-3 марта ипак қурти боқишни тизимли йўлга қўйиш учун янги тут плантацияларини барпо этиш ва ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоатларни қуриш параметрларининг келгуси йилларда босқичма-босқич ошириб борилишини таъминласин.


11. "Ўзпахтасаноат" АЖ ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг "Ўзпахтасаноат" АЖ таркибидаги ташкилотларга қарашли:

ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоатларни "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги ташкилотларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга фойдаланиш учун бериш;

мавжуд тутзор майдонларини кейинчалик "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги ҳудудий "Агропилла" МЧЖга бериш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг захира ерларига топшириш тўғрисидаги таклифи маьқуллансин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари "Ўзпахтасаноат" АЖ таркибидаги ташкилотлар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг захира ерларига берилган тутзор майдонларини "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги ҳудудий "Агропилла" МЧЖларга бир ой муддатда белгиланган тартибда расмийлаштириб берилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси хамда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаспнннг ушбу қарорнинг 3-иловасидаги рўйхатга мувофиқ устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган пиллачилик тармоғи хўжалик жамиятларининг давлат улушларини "Ўзбекипаксаноат" уюшмасига самарали фойдаланишни ташкил этиш учун ишончли бошқарувга бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда ушбу қарорнинг 3-иловасидаги устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган пиллачилик тармоғи хўжалик жамиятларининг давлат улушларини белгиланган тартибда "Ўзбекипаксаноат" уюшмасига ишончли бошқарувга берилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев

     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 мартдаги

ПҚ-3616-сон қарорига

2-ИЛОВА



2018 йилда янги тут плантацияларини бapпo этиш ва ипак

қурти боқишга мўлжалланган иншоотларни қуришнинг

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами тут

плантацияси,

(амалда, га)


2018 йилда

янги тут

плантациясини

бapпo этиш

(га)

Ипак қурти

боқишга

мўлжалланган

иншоотларни

қуриш

(бирликда)


1

Қорақалпоғистон Республикаси


2 276

111

12

2

Андижон вилояти


4 919

864

70

3

Бухоро вилояти


2 490

1 220

22

4

Жиззах вилояти


1 461

93

8

5

Қашқадарё вилояти


8 127

756

12

6

Навоий вилояти


885

122

12

7

Наманган вилояти


2 087

415

21

8

Самарқанд вилояти


6 607

485

29

9

Сурхондарё вилояти


2 731

218

46

10

Сирдарё вилояти


1 324

457

8

11

Тошкент вилояти


3 309

150

31

12

Фарғона вилояти


2 783

458

15

13

Хоразм вилояти


4 332

1 083

20

Жами:


43 332

6 430

306

        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 мартдаги

ПҚ-3616-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзбекипаксаноат" уюшмасига ишончли

бошқарувга берилаётган устав фондида

давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Хўжалик жамиятининг номи

Ҳудуд

Давлат улуши

1

"Манғит пилла" МЧЖ


Қоракалпоғистон Республикаси


25,0

2

"Пилла" МЧЖ


Андижон вилояти


14,9

3

"Бувайда Янгиқўрғон пилла" МЧЖ


Фарғона вилояти

100

4

"Боғдод пиллахона" МЧЖ


Фарғона вилояти

29,9

5

"Риштон бош пиллахона" МЧЖ


Фарғона вилояти

25,0

6

"Урганч ипак қурти тухуми" МЧЖ


Хоразм вилояти

25,0

             

Изоҳ. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига ишончли бошқариш шартномасини тузиш учун бир ой муддатда мазкур хўжалик жамиятларини ривожлантириш бўйича бизнес-режа тақдим этади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 июнь







































Время: 0.1358
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск