ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2020 й. 470-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2020 й.

N 470



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил

14 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий

қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида"ги ПҚ-3726-сон қарорига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2020 йил

16 июндаги ПҚ-4753-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3726-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2020 йил 16 июндаги ПҚ-4753-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 августдаги

470-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда:


а) 3-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг ҳамда Миллий гвардиянинг хизматдаги ходимларининг фарзандлари улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, етарли балл тўплаган тақдирда танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишига тавсия этилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг ҳамда Миллий гвардиянинг хизматдаги ходимларининг фарзандлари улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, ўқишга тавсия этилмаган тақдирда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда тўплаган баллари билан танловда иштирок этади";


б) 10-4 ва 10-5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10-4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажаришда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари вазирликлар ёки идораларнинг тегишли тавсияномалари асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) ўқишга танловсиз қабул қилинадилар.

10-5. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклидаги таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган умумий қабул квоталарининг беш фоизи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг фарзандлари учун икки фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталари ажратилади.

Ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча (беш ва икки фоизли) квота ўринларига талабаликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларининг белгиланган шаклдаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари натижаларига мувофиқ амалга оширилади.

Ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча (беш ва икки фоизли) квота ўринларига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан ўзлари танлаган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этадилар".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорида:


а) қарорга 1-иловада:


2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун Академияга кундузги таълим шаклига белгиланган умумий қабул сонидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади";


49-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича сержантлари ва оддий аскарларининг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари ажратилган қабул квоталаридан ташқари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномалари асосида қабул қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий хизматчиларининг ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандларини ажратилган (беш ва икки фоизли) квоталар доирасида Академияга кундузги таълим шаклига қабул қилишда вазирликлар ва идораларнинг белгиланган шаклдаги тавсияномалари асосида ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган (беш ва икки фоизли) квота ўринларига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар";


б) қарорга 2-иловада:


2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун Академияга сиртқи таълим шаклига белгиланган умумий қабул сонидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади";


35-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича сержантлари ва оддий аскарларининг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари қабул квоталаридан ташқари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномалари асосида қабул қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий хизматчилари ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандларини ажратилган (беш ва икки фоизли) квоталар доирасида Академияга сиртқи таълим шаклига қабул қилишда вазирликлар ва идораларнинг белгиланган шаклдаги тавсияномалари асосида ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.

Ажратилган (беш ва икки фоизли) квота ўринларига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 22 июндаги 462-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 27-сон, 620-модда):


а) қарор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида";


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3726-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади";


в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин";


г) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ҳарбий хизматчиларга" сўзларидан кейин "ва Миллий гвардия ходимларига" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, сержантлар ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчилари ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандларига берилади".


д) қарорга иловада:


Низом номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида низом";


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ходимлари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ва олий ҳарбий таълим муассасаларига (кейинги ўринларда - олий таълим муассасалари деб аталади) ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартибини белгилайди";


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар қуйидагиларга берилади:

мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли хисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятида маълум бир натижаларга эришган хақиқий хизматни ўтаётган офицерларга, сержантлар ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга (кейинги ўринларда - ҳарбий хизматчилар деб аталади) ва Миллий гвардия ходимларига - уларнинг фарзандларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун бевосита командирларнинг (бошлиқларнинг) тавсияси бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклда;

ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандларига - мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклда";


4-банддаги "ҳарбий хизматчиларнинг" сўзларидан кейин "ва Миллий гвардия ходимларининг" сўзлари қўшилсин;


6-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ҳарбий хизматчилар" сўзларидан кейин "ва Миллий гвардия ходимлари" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларининг ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари рўйхатлари";


7-бандда:


"а" кичик банднинг:

биринчи хатбошидаги "ҳарбий хизматчига" сўзларидан кейин "(Миллий гвардия ходимига)" сўзлари қўшилсин;

олтинчи хатбошидаги "ҳарбий хизматчи" сўзларидан кейин "(Миллий гвардия ходими)" сўзлари қўшилсин;


"б" кичик банднинг:

биринчи хатбошидаги "ҳарбий хизматчига" сўзларидан кейин "(Миллий гвардия ходимига)" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "ҳарбий хизматчи" сўзларидан кейин "(Миллий гвардия ходими)" сўзлари қўшилсин, "ҳарбий хизмат вазифаларини" сўзлари "ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини)" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "ҳарбий хизматчининг" сўзларидан кейин "(Миллий гвардия ходимининг)" сўзлари қўшилсин;

бешинчи хатбошидаги "ҳарбий хизматчи" сўзларидан кейин "(Миллий гвардия ходими)" сўзлари қўшилсин;


"в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчига (Миллий гвардия ходимига):

вазирлик (идора) худудий органи, мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг тавсияномаси;

тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ҳарбий хизматчининг (Миллий гвардия ходимининг) ногиронлиги ҳақидаги маълумотнома;

ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар бўйича ҳарбий-тиббий экспертиза ўтказадиган муассасанинг хулосаси;

ҳарбий хизматчи (Миллий гвардия ходими) фарзандининг паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхалари.

Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади";


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар (идоралар)нинг комиссиялари ҳарбий хизматчилар (Миллий гвардия ходимлари) тақдим этган ҳужжатларни ҳар йили 1 апрелгача кўриб чиқади. Бунда мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли хисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятида маълум бир натижаларга эришган ҳарбий хизматчиларга (Миллий гвардия ходимларига) алоҳида эътибор қаратилади";


10-банддаги "ҳарбий хизматчиларнинг" сўзларидан кейин "(Миллий гвардия ходимларининг)" сўзлари қўшилсин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар (идоралар) Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига мазкур Низомда кўзда тутилган тартибда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилган, ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар (Миллий гвардия ходимлари) фарзандларининг рўйхатларини ҳар йили 1 майгача мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклда юборадилар";


е) Низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига

кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари

фарзандларининг квота асосида республика олий

таълим муассасаларига ўқишга кириши учун

тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



ТАВСИЯНОМА БЛАНКАСИНИНГ ШАКЛИ

T A V S I Y A N O M A QK 000000


______-yilda tugfilgan, O`zbekiston

Respublikasi Qurolli Kuchlari safida

_________-harbiy qismda (muassasada)

harbiy xizmatni (xizmatni) o`tayotgan

_________________________ga berildi.

    (harbiy (maxsus) unvoni,

familiyasi, ismi, otasining ismi)


Tavsiyanoma__________ rahbarining

                  (vazirlik (idora)


20___-yil "___"__________dagi ____- sonli

buyrugfiga asosan berildi.


M.O`

___________________________________

  (vazirlik (idora) mansabdor shaxsining

        unvoni, imzosi, familiyasi, ismi,

                      otasining ismi)


___________________________________

           (tavsiyanoma berilgan harbiy

      xizmatchining familiyasi va imzosi)


20___ - yil "____ " _______________



TAVSIYANOMA QK 000000


______-yilda tug`ilgan, O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari

safida _______-harbiy qismda (muassasada) harbiy xizmatni

(xizmatni) o`tayotgan

________________________________________________ga berildi.

(harbiy (maxsus) unvoni, familiyasi, ismi, otasining ismi)

Ushbu tavsiyanoma egasining farzandi ______________________

                                                         (familiyasi, ismi, otasining ismi,

____________________________________________________ ga

                       pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)

O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 14-maydagi

PQ-3726-son qaroriga muvofiq yo`nalishlar bo`yicha bakalavrlar

(ikkinchi va keyingi oliy malumot bundan mustasno) tayyorlashda

respublikaning barcha oliy talim muassasalariga kirishda ajratilgan

besh foizli (ikki foizli*) qabul kvotasi doirasida tanlovda ishtirok

etish imtiyozi beriladi.

Tavsiyanoma ____________ rahbarining 20__-yil "__"_____ dagi

                      (vazirlik (idora)

____- son buyrugfiga asosan berildi.

Tavsiyanoma rasmiylashtirib berilgan sanadan etiboran uch yil

muddat davomida kuchga ega boladi.

M.O`.__________________________________________________

                   (vazirlik (idora) mansabdor shaxsining unvoni,

                           imzosi, familiyasi, ismi, otasining ismi)

20___ - yil "____" ___________________


*) Milliy gvardiya harbiy xizmatchi va xodimlari uchun.

            

";


ж) Низомга 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига

кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари

фарзандларининг квота асосида республика олий

таълим муассасаларига ўқишга кириши учун

тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



ТАВСИЯНОМА БЛАНКАСИНИНГ ШАКЛИ

T A V S I Y A N O M A QK 000000


____-yilda tug`ilgan, O`zbekiston

Respublikasi Qurolli Kuchlari safida

_____- harbiy qismda (muassasada) harbiy

xizmatni (xizmatni) o`tagan, harbiy xizmat

majburiyatini (xizmat majburiyatini)

bajarish vaqtida halok bo`lgan, hamda

harbiy xizmat majburiyatini (xizmat

majburiyatini) bajarish vaqtida olgan

kasalligi, kontuziya, jaroxati oqibatida

nogironlik orttirgan _________________

___________________________ga berildi.

       (harbiy (maxsus) unvoni,

familiyasi, ismi, otasining ismi)


Tavsiyanoma___________rahbarining

                    (vazirlik (idora)


20___-yil "___"__________dagi ____- sonli

buyrugfiga asosan berildi.


M.O`

___________________________________

  (vazirlik (idora) mansabdor shaxsining

        unvoni, imzosi, familiyasi, ismi,

                       otasining ismi)

___________________________________

         (tavsiyanoma berilgan harbiy

    xizmatchining familiyasi va imzosi)


20___ - yil "____ " _______________




TAVSIYANOMA QK 000000


______ -yilda _______-yilda tug`ilgan, O`zbekiston Respublikasi

Qurolli Kuchlari safida _________- harbiy qismda (muassasada)

harbiy xizmatni (xizmatni) o`tagan, harbiy xizmat majburiyatini

(xizmat majburiyatini) bajarish vaqtida halok bo`lgan, hamda

harbiy xizmat majburiyatini (xizmat majburiyatini) bajarish

vaqtida olgan kasalligi, kontuziya, jaroxati oqibatida nogironlik orttirgan_____________________________________ ga berildi.

(harbiy (maxsus) unvoni, familiyasi, ismi, otasining ismi)

Ushbu tavsiyanoma egasining farzandi ______________________

                                                           (familiyasi, ismi, otasining ismi,

_____________________________________________________ga

                       pasport (guvohnoma) seriyasi, raqami)

O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 14-maydagi

PQ-3726-son qaroriga muvofiq yo`nalishlar bo`yicha bakalavrlar

(ikkinchi va keyingi oliy malumot bundan mustasno) tayyorlashda

respublikaning barcha oliy talim muassasalariga kirishda tanlovsiz

belgilangan qabul kvotasidan tashqari davlat grantiga asosan

o`qishga kirish imtiyozi beriladi.


Tavsiyanoma____________rahbarining 20__-yil "___"______dagi

                     (vazirlik (idora)

______- son buyrugfiga asosan berildi.


Tavsiyanoma rasmiylashtirib berilgan sanadan etiboran uch yil

muddat davomida kuchga ega boladi.


M.O`.___________________________________________________

             (vazirlik (idora) mansabdor shaxsining unvoni, imzosi,

                                     familiyasi, ismi, otasining ismi)

20___ - yil "____" ___________________


";


з) Низомга 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига

кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари

фарзандларининг квота асосида республика олий

таълим муассасаларига ўқишга кириши учун

тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик

ҳамда идораларнинг ходимлари фарзандларининг квота

асосида республика олий таълим муассасаларига

ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Амалга ошириш механизми


Субъект


Бажариш муддати



I-босқич

1. Вазирлик (идора) раҳбарининг тавсиянома бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги буйруғини чиқариш.


2. Комиссия қуйидагиларни кўриб чиқади:

ҳарбий хизматчи ва ходимлар фарзандларининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тўғрисидаги тавсиялар билан командирлар (бошлиқлар)нинг таклифлари;

ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари рўйхатлари.


Вазирликлар

(идоралар)


Ҳар йили

10 мартгача









II-босқич

Командир (бошлиқ)лар комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:


а) ҳарбий хизматчига (Миллий гвардия ходимига):

бевосита командир (бошлиқ)нинг тавсиясияномаси; маълумотнома-объективка; биографик маълумотлар; хизмат фаолияти натижалари бўйича батафсил ҳисобот; ҳарбий хизматчи (Миллий гвардия ходими) фарзандининг паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхалари;


б) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчига (Миллий гвардия ходимига):

вазирлик (идора) ҳудудий органи, мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг тавсияномаси; ҳарбий хизматчи (Миллий гвардия ходими) ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлганлиги тўғрисида вазирлик (идора) раҳбарининг буйруғидан кўчирма; ҳарбий хизматчи (Миллий гвардия ходими)нинг ўлими хақидаги гувоҳномадан нусха; ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (Миллий гвардия ходими) фарзандининг паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхалари;


в) ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчига (Миллий гвардия ходимига):

вазирлик (идора) ҳудудий органи, мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг тавсияномаси; тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ҳарбий хизматчининг (Миллий гвардия ходимининг) ногиронлиги хақидаги маълумотнома; ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар бўйича ҳарбий-тиббий экспертиза ўтказадиган муассасанинг хулосаси; ҳарбий хизматчи (Миллий гвардия ходими) фарзандининг паспорти ва туғилганлик хақидаги гувоҳномаси нусхалари.


Ҳарбий қисмлар ва муассасалар командирлари (бошлиқлари)


Ҳар йили

15 мартгача









III-босқич

1. Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади. (Мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли хисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятида маълум бир натижаларга эришган ҳарбий хизматчиларга (Миллий гвардия ходимларига) алоҳида эътибор қаратилади).


2. Кўриб чиқиш якунлари бўйича баённома тузилади, у комиссия раиси томонидан тасдиқланади.


Вазирликлар (идоралар) комиссияларининг раислари


Ҳар йили

1 апрелгача









IV-босқич

1. Вазирлик (идора) тегишли раҳбарининг буйруғи чиқарилади.


2. Ҳарбий хизматчи ва Миллий гвардия ходимлари фарзандларининг республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар берилади.


3. Ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг (Миллий гвардия ходимларининг) ушбу Низомда назарда тутилган тартибда таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномаларга эга бўлган фарзандлари рўйхатлари Давлат комиссиясига юборилади.


Вазирликлар (идоралар) раҳбарлари, ҳарбий қисмлар ва муассасалар командирлари (бошлиқлари)


Ҳар йили

1 майгача









V-босқич

Давлат комиссияси ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг (Миллий гвардия ходимларининг) ушбу Низомда назарда тутилган тартибда олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар берилган фарзандлари рўйхатларини кўриб чиқади.


Давлат комиссияси (таълим муассасалари бўйича АТД) ишчи органи


Ҳар йили

15 июнгача



";

и) Низомга 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига

кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари

фарзандларининг квота асосида республика олий

таълим муассасаларига ўқишга кириши учун

тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



Ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини)

бажариш чоғида ҳалок бўлган, ярадор бўлиши, контузия,

шикастланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий

хизматчи ва ходимларнинг республика олий таълим

муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномага

эга бўлган фарзандларининг

РЎЙХАТИ


Т/р

Абитуриентнинг

(номзоднинг)

фамилияси, исми,

отасининг исми


Абитуриент

(номзод)

паспортининг

(гувоҳномасининг)

серияси ва рақами


Қайси

вазирлик

(идора)

вакили


Таълимнинг

режалаштири-

лаётган йўналиши


Тавсиянома

рақами

Изоҳ


1.








2.








".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 594-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 645-модда) билан тасдиқланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятида маълум бир натижаларга эришган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун Университетга талабаларнинг бакалавриатга қабул қилишнинг умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади";


б) 11-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар қабул комиссиясига ушбу тавсияноманинг асл нусхасини тақдим этадилар";


в) қуйидаги мазмундаги 46-3 ва 46-4-бандлар қўшилсин:

"46-3. Ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича сержантлари ва оддий аскарларининг ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномаси асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида Университет бакалавриатига (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар.

46-4. Ажратилган беш фоизли квота чегарасида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини, шунингдек, икки фоизли квота чегарасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандларини қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонлари натижаси бўйича тўпланган баллардан келиб чиққан ҳолда, навбатдаги кетма-кетлик тартибига мувофиқ тақсимланади".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлари ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун Институт бакалавриатига курсантлар қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади";


б) 61-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича сержантлари ва оддий аскарларининг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномалари асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз, белгиланган қабул квоталаридан ташқари Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 август
















































Время: 0.1901
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск