ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Саноат, эренгетика ва бошка ишлаб чикариш объектларникуриш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.08.2020 й. ПҚ-4807-сон "Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2020 й.

N ПҚ-4807



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҚУВВАТИ

240 МВТ БЎЛГАН ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР

СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛИШИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор ва сифатли таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва "AKSA ENERJI ÜRETIM A.Ş." (Туркия Республикаси) (кейинги ўринларда - Инвестор) ўртасида Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга ошириш бўйича инвестор мажбуриятларини назарда тутувчи инвестиция битими (кейинги ўринларда - Инвестиция битими) тузилганлиги;

б) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Инвестор ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда - Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) тузилганлиги, унга мувофиқ:

Инвестор ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда ягона харидор - "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга сотиш мажбуриятини олганлиги;

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олганлиги ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга ошириши;

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Инвестор фойдасига чет эл валютасида тасдиқланган, тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз банк кафолатини тақдим этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Инвестор ўртасида тузилган Инвестиция битими тасдиқлансин.

Белгилансинки, Инвестиция битими мазкур қарор имзоланган кундан эътиборан кучга киради.


3. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Инвестор ўртасида тузилган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Тошкент вилояти ҳокимлигига Инвестор ва инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этаётган кредиторлар билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар Инвестор томонидан бажарилмаган тақдирда, Инвестор ҳуқуқларини кредиторларга бериш юзасидан битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.


5. Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга:

Инвестор томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Инвестор фойдасига Ўзбекистон Республикасининг рейтинги юқори даражада бўлган тижорат банкининг чет эл валютасида тасдиқланган, тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз банк кафолати тақдим этилсин;

инвестиция лойиҳаси эҳтиёжи учун табиий газ ва техник сув етказиб берувчи сифатида иштирок этишга ҳамда жалб қилинадиган чет эл инвестициялари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларини, истисно тариқасида, чет эл валютасига боғлаган ҳолда белгилашга рухсат берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва "Ўзтрансгаз" АЖ "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ билан Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда назарда тутилган ҳажмларга ва параметрларга мувофиқ Инвесторга табиий газ ва техник сув етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар имзоланишини таъминласин.


7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвесторга чет эллардаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш ҳамда республикада тўланиши лозим бўлган барча солиқлар ва мажбурий тўловлар амалга оширилгандан кейин республикада очилган банк ҳисобварақларидан чет элларда очилган банк ҳисобварақларига пул маблағларини ўтказишга рухсат берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Инвесторга Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига ер участкасини белгиланган тартибда ажратсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битими қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ҳамда инвестиция лойиҳасини амалга оширишда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя этилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан белгиланган тартибда архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, шунингдек томонларнинг Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасидаги мажбуриятларни бажариши устидан доимий назорат ўрнатсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Инвесторнинг буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга, шунингдек уларнинг оила аъзоларига кириш визалари расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Инвестор буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида иштирок этадиган хорижий мутахассисларга, шунингдек уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар расмийлаштирилишини, берилишини (муддати узайтирилишини) ҳамда вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Инвестор буюртманомаларига асосан Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаганлар орасидан) жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддатини узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 17 август, 32-сон, 379-модда










































Время: 0.2060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск