ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2020 й. 482-сон "Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида "Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2020 й.

N 482




ОСИЁ ИНФРАТУЗИЛМА ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ

БАНКИ ИШТИРОКИДА "БУХОРО ВИЛОЯТИНИНГ

СУВ ТАЪМИНОТИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯ ТИЗИМЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бухоро вилоятида ичимлик суви таъминоти тизимининг барқарор ишлаши ишончлилигини таъминлаш, вилоятнинг шаҳар ва туманларида аҳоли ҳамда хўжалик юритувчи субъектларининг канализация хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш, шунингдек, Осиё инфратузилма инвестициялари банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) 2019 йил 2 июлда Осиё инфратузилма инвестициялари банки (кейинги ўринларда - ОИИБ) томонидан Ўзбекистон Республикасига "Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йил мобайнида қайтариш муддати билан 385,12 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз берилиши маъқулланганлиги;

б) лойиҳанинг умумий қиймати 437,62 млн АҚШ долларини, шу жумладан:

ОИИБ қарзи - 385,12 млн АҚШ долларини;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси - солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида 52,5 млн АҚШ долларини ташкил этиши;

в) лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2020-2023 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - "Ўзсувтаъминот" АЖ) лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур ташкилий-техник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишини, ОИИБнинг қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайдиган масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

инвестиция даврида фоизлар, захирага олиш учун воситачилик ҳақи ҳамда бир марталик воситачилик ҳақи кўринишидаги молиявий харажатларни тўлаш ОИИБ нинг қарзлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш" лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш" лойиҳаси бўйича Осиё инфратузилма инвестициялари банки қарзини қайтариш ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

"Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида Осиё инфратузилма инвестициялари банки қарзларига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига:

Ўзбекистон Республикаси номидан ОИИБ билан лойиҳани амалга ошириш учун қарз битимини;

Бухоро вилояти ҳокимлиги ва "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамиятининг "Бухоро сув таъминот" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - "Бухоро сув таъминот" МЧЖ) ўртасида ОИИБ қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда - қайта кредитлаш тўғрисидаги битим) имзолаш ваколати берилсин.

Қарз битимини ишлаб чиқишда инвестиция даври ва кафолат муддатида халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар ва транспорт воситаларини божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно), қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига йиғимлар тўлашдан озод этишни назарда тутсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ОИИБ ўртасидаги қарз битими ҳамда қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси зиммасига "Бухоро сув таъминот" МЧЖ томонидан қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ ОИИБ қарзини қайтариш ва фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар ўз вақтида жамлаб борилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.


7. Бухоро вилояти ҳокимлиги:

ичимлик суви қувурлари, канализация тармоқлари ҳамда иншоотларини қуриш учун зарур бўлган ер участкаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилишини, шунингдек, заруратга кўра ер участкалари ажратилиши билан боғлиқ компенсация тўловлари тўланишини;

2024 йилдан бошлаб Бухоро вилояти маҳаллий бюджети параметрларида ОИИБ қарзи бўйича фоизларни ва асосий қарзни қайтариш учун "Бухоро сув таъминот" МЧЖ томонидан ушбу мақсадларга йўналтириладиган ўз маблағлари билан бир қаторда қўшимча маблағлар ажратишни назарда тутсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2020-2022 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурида ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, ушбу лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 августдаги

482-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Бухоро вилоятининг сув таъминоти

ва канализация тизимларини ривожлантириш

ва модернизация қилиш" лойиҳаси техник-иқтисодий

асосининг асосий техник-иқтисодий

ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Харажатлар категориясининг номи


Ўлчов

бирлиги


Ҳаммаси*


Молиялаштириш манбаси,

шу жумладан:


ОИИБ қарз

маблағлари


Ўзбекистон

Республикаси ҳиссаси

(солиқ ва божхона

имтиёзлари шаклида)


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг. АҚШ

долл. экв.


437 620,24

385 116,57

52 503,67

2.

Капитал қўйилмалар қиймати ҳаммаси


минг. АҚШ

долл. экв.


369 509,53

369 509,53



шу жумладан:






2.1.

Товар ва хизматлар


минг. АҚШ

долл. экв.


322 579,08

322 579,08



шундан:







Қурилиш-таъмирлаш ишлари


минг. АҚШ

долл. экв.


274 642,54

274 642,54



Машина ва ускуналар


минг. АҚШ

долл. экв.


47 936,54

47 936,54


2.2.

Бошқа харажатлар


минг. АҚШ

долл. экв.


28 558,85

28 558,85



шундан:







Лойиҳалаштириш, лойиҳани бошқариш ва қурилиш ишлари назорати бўйича маслаҳатчининг хизматлари


минг. АҚШ

долл. экв.


5 200,00

5 200,00



Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи харажатлари


минг. АҚШ

долл. экв.


1 113,46

1 113,46



Буюртмачининг бошқа харажатлари


минг. АҚШ

долл. экв.


22 245,39

22 245,39


2.3.

Лойиҳа бўйича кўзда тутилмаган харажатлар


минг. АҚШ

долл. экв.


18 371,60

18 371,60


3.

Инвестиция даврида молиявий харажатлар


минг. АҚШ

долл. экв.


15 607,04

15 607,04


4.

Солиқ ва божхона имтиёзлари


минг. АҚШ

долл. экв.


52 503,67


52 503,67

              

*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганидан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 августдаги

482-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Бухоро вилоятининг сув таъминоти

ва канализация тизимларини ривожлантириш

ва модернизация қилиш" лойиҳаси бўйича Осиё

инфратузилма инвестициялари банки қарзини

қайтариш ва фоизларни тўлаш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

385,1 млн АҚШ долл.

Қарз муддати

25 йил*

Имтиёзли давр

5 йил

Фоиз ставкаси**

6 ойлик LIBOR + ўзгармас қатъий белгиланган фоиз ставкаси

Захирага олиш учун воситачилик ҳақи

0,25% ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан

Бир марталик воситачилик ҳақи

0,25% умумий қарз миқдоридан

(минг АҚШ долл.)

Йиллар


Тўланадиган

фоизлар


Захирага

олиш учун

воситачилик

ҳақи


Бир марталик

воситачилик

ҳақи


Асосий қарз

қайтариш


Жами

қайтариладиган

маблағ


15.04.2020


0,00

481,40

962,79



15.10.2020


104,71

472,81




15.04.2021


230,17

462,43




15.10.2021


671,02

426,39




15.04.2022


1 106,29

390,22




15.10.2022


2 107,08

308,68




15.04.2023


3 090,89

226,65




15.10.2023


4 448,76

116,74




15.04.2024


5 803,4

5,7



5 809,1

15.10.2024


5 873,0




5 873,0

15.04.2025


5 929,0



9 627,9

15 557,0

15.10.2025


5 904,4



9 627,9

15 532,3

15.04.2026


5 816,0



9 627,9

15 443,9

15.10.2026


5 701,1



9 627,9

15 329,0

15.04.2027


5 523,9



9 627,9

15 151,9

15.10.2027


5 407,5



9 627,9

15 035,4

15.04.2028


5 260,6



9 627,9

14 888,6

15.10.2028


5 113,8



9 627,9

14 741,7

15.04.2029


4 939,9



9 627,9

14 567,8

15.10.2029


4 820,2



9 627,9

14 448,1

15.04.2030


4 647,8



9 627,9

14 275,7

15.10.2030


4 526,5



9 627,9

14 154,4

15.04.2031


4 355,8



9 627,9

13 983,7

15.10.2031


4 232,9



9 627,9

13 860,8

15.04.2032


4 086,0



9 627,9

13 714,0

15.10.2032


3 939,2



9 627,9

13 567,1

15.04.2033


3 771,7



9 627,9

13 399,6

15.10.2033


3 645,6



9 627,9

13 273,5

15.04.2034


3 479,6



9 627,9

13 107,5

15.10.2034


3 351,9



9 627,9

12 979,8

15.04.2035


3 187,6



9 627,9

12 815,5

15.10.2035


3 058,3



9 627,9

12 686,2

15.04.2036


2 911,4



9 627,9

12 539,3

15.10.2036


2 764,6



9 627,9

12 392,5

15.04.2037


2 603,5



9 627,9

12 231,4

15.10.2037


2 471,0



9 627,9

12 098,9

15.04.2038


2 311,4



9 627,9

11 939,3

15.10.2038


2 177,3



9 627,9

11 805,2

15.04.2039


2 019,4



9 627,9

11 647,3

15.10.2039


1 883,7



9 627,9

11 511,6

15.04.2040


1 736,8



9 627,9

11 364,7

15.10.2040


1 590,0



9 627,9

11 217,9

15.04.2041


1 435,3



9 627,9

11 063,2

15.10.2041


1 296,4



9 627,9

10 924,3

15.04.2042


1 143,2



9 627,9

10 771,2

15.10.2042


1 002,7



9 627,9

10 630,6

15.04.2043


851,2



9 627,9

10 479,1

15.10.2043


709,0



9 627,9

10 337,0

15.04.2044


562,2



9 627,9

10 190,1

15.10.2044


415,4



9 627,9

10 043,3

Жами:


154 019,0

2 891,0

962,8

385 116,6

527 382,4

         

*) Қарз берилиши муддати молиявий битим имзоланиши санасига боғлиқ.

**) Ҳисоб-китобларни тайёрлаш пайтида АҚШ доллари учун йиллик фоиз ставкаси 3,0 % хисобланган. Бу охирги 5 йилда LIBORнинг ўртача ставкаси 1,6%, унга қўшиладиган қатьий белгиланган фоиз ставкаси 1,1% ҳамда эҳтимолий таваккал 0,3% йиғиндисидан иборат (1,6% + 1,1% +0,3% = 3,0%).






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 августдаги

482-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация

тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш"

лойиҳаси доирасида Осиё инфратузилма инвестициялари

банки қарз маблағларига хизмат кўрсатиш харажатларини

қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг

ПРОГНОЗИ

Йиллар

"Бухоро сув таъминоти"

МЧЖ улуши


Бухоро вилояти маҳаллий

бюджетининг улуши


2024


31,9%

68,1%

2025


13,2%

86,8%

2026


9,7%

90,3%

2027


10,9%

89,1%

2028


12,7%

87,3%

2029


14,7%

85,3%

2030


16,7%

83,3%

2031


19,6%

80,4%

2032


22,7%

77,3%

2033


26,2%

73,8%

2034


30,0%

70,0%

2035


34,3%

65,7%

2036


38,9%

61,1%

2037


44,1%

55,9%

2038


49,8%

50,2%

2039


52,0%

48,0%

2040


53,0%

47,0%

2041


53,9%

46,1%

2042


54,6%

45,4%

2043


55,4%

44,6%

2044


56,1%

43,9%

Жами:


31,2%

68,8%

             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 август














































Время: 0.2298
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск