ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2020 й. 481-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2020 й.

N 481



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш,

реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш

ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 августдаги

ПФ-5787-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 августдаги

481-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 29-бандида:


а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги юридик шахс мақомига эга бўлган идоравий мансуб ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақамига ўтказилганидан сўнг қолган маблағларнинг камида 75 фоизи моддий-техник базани мустаҳкамлашга ҳамда кўпи билан 25 фоизи бюджет ташкилотлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади";


б) тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 4 ноябрдаги 484-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 205-модда) 9-банди биринчи хатбошисидан "Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисида низомда:


а) 23-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"республика календарь режасини шакллантиришда - Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг, спорт турлари бўйича республика спорт федерациялари (уюшмалари)нинг, спорт турлари бўйича республика олий маҳорати мактабларининг, шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг вакиллари киритилади. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш ва спорт турлари бўйича молиявий маблағларни тақсимлаш комиссияси таркиби тегишли Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланади. Шунингдек, комиссия қарорлари тегишли Бош вазир ўринбосари билан келишилган ҳолда тасдиқланади";


б) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт объектларини қуриш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 20 майдаги 130-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 20-сон, 258-модда):


а) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги "вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг" сўзлари "вазирлигининг" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


14-бандда:

учинчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг ҳудудий филиали раҳбари" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг ҳудудий филиали" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банддаги "Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Спорт объектларидан фойдаланишни янада

такомиллаштириш юзасидан тавсиялар

ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Раис

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари


Раис ўринбосари

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари ўринбосари


Раис ўринбосари

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ҳудудий вакили


гуруҳ аъзолари

-

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, спорт тренерлари ҳамда жисмоний тарбия ва спортнинг бошқа мутахассислари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари


гуруҳ котиби

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмасининг мутахассиси".


        

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 28 январдаги 18-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 7-модда) 4-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 18 ноябрдаги 388-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 46-сон, 532-модда) билан тасдиқланган Спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг I бўлими 6-позициясида:


а) "Молиялаштириш манбаи" устунидаги "Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Масъул бажарувчилар" устунидаги "Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 17 январдаги 15-сон қарорининг 2-бандида:


а) бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


б) еттинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳридаги бассейнлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 январдаги 8-сон қарорининг 3-бандидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Сузиш спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 майдаги 333-сон қарорининг 3-бандидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги спортчиларнинг олимпия тайёргарлиги марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 июндаги 485-сон қарорининг 7-банди иккинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Инвестиция дастури доирасида давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 августдаги 688-сон қарори билан тасдиқланган Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари - ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомнинг 5-бандидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 7 январдаги 6-сон қарорида:


а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илованинг 17-бандидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида" 2019 йил 29 январдаги 65-сон қарорида:


а) 4-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 32-бандидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-иловада:


2, 8 ва 9-позицияларнинг "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами" сўзлари билан алмаштирилсин;


7 ва 10-позицияларда:

"Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "давлат бюджети маблағлари доирасида, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами маблағлари, ҳомийлик хайриялари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ижро учун масъуллар" устунига "Тошкент шаҳар ҳокимликлари" сўзларидан кейин ", Молия вазирлиги" сўзлари қўшилсин;


11-позицияда:

"Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ижро учун масъуллар" устунидан "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги," сўзлари чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини тўғрисида" 2019 йил 13 февралдаги 118-сон қарорида:


а) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд қўшилсин:

"3-1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақамининг йиллик ҳаражатлар сметаси тегишли Бош вазир ўринбосари билан келишилади";


б) 1-илованинг 44-бандидаги "Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-илованинг 21, 37 ва 49-позициялари "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний тарбия ва спорт" ягона ахборот тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 июндаги 454-сон қарорининг 4-бандида:


а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) учинчи - еттинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 июлдаги 614-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий соҳа инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхатининг Спорт мажмуалари бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"


Спорт мажмуалари




2.

Янги қурилиш


7000

0

7000





1.

Деҳқонобод тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби учун якка кураш турларига ихтисослаштирилган спорт мажмуаси қуриш.


7000

0

7000

Инвестиция дастури доирасида марказлашган маблағлар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Молия вазирлиги


".


17. Вазирлар Маҳкамасининг "2020-2024 йилларда республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 31 июлдаги 637-сон қарорининг 4-банди "а" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси" давлат унитар корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 августдаги

481-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида" 2008 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 8-9-сон, 40-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 50-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янада ривожлантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 майдаги 114-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 41-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 28 январдаги 18-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 7-модда) 5-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)" 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 292-модда) илованинг 39-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 апрелдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 86-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 5 июлдаги 507-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори)" 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорига 1-илованинг 28-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 22 августдаги 680-сон қарорига илованинг 20-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 15 январдаги 32-сон қарорига 1-иловаси 6-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро молия институтлари маблағларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 16 январдаги 40-сон қарорининг 5-банди ва унга илова.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 август










































Время: 0.1364
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск