Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎЎў /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2020 й. 480-сон "Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2020 й.

N 480



ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида олимпия захиралари коллежлари 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин ва уларнинг фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

олимпия захиралари коллежларида таълим жараёни икки босқичда: умумий ўрта таълим (VII-XI синфлар) ҳамда ўрта профессионал таълим (XI синфдан кейинги бир йиллик таълим) босқичларида амалга оширилади;

олимпия захиралари коллежининг асосий фаолияти жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги юқори малакали мутахассислар ҳамда спортнинг олимпия турлари бўйича терма жамоаларини шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади;

олимпия захиралари коллежларининг спорт турлари бўйича контингенти Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади;

олимпия захиралари коллежлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олимпия захиралари коллежларининг ўрта профессионал таълим босқичида футбол бўлимлари ташкил этилади ва уларда футбол бўйича мутахассислар (спортчилардан ташқари) тайёрланади.


3. Қуйидагилар:

Олимпия захиралари коллежлари тўғрисида низом 2-иловага;

Олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида низом 3-иловага;

Олимпия захиралари коллежларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида низом 4-иловага;

Олимпия захиралари коллежларининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом 5-иловага;

Олимпия захиралари коллежи бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвали 6-иловага;

Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020/2021 ўқув йилига қадар умумий ўрта таълим ҳамда ўрта профессионал таълим жараёнининг узвийлигини ва спорт маҳоратини узлуксиз ўстиришни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ҳар йили олимпия захиралари коллежларининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, компьютер техникаси ва лаборатория анжомлари, шунингдек спорт базаларини спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозлашни босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан таклифларни ишлаб чиққан ҳолда келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурлари параметрларини шакллантиришда инобатга олинишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги икки ой муддатда:

олимпия захиралари коллежларининг намунавий уставини тасдиқлаш;

олимпия захиралари коллежларини замонавий педагогик технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда тренерлар билан тўлдириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 августдаги

480-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва

спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган

олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида

ташкил этилаётган олимпия захиралари коллежлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия

захиралари мактаб-интернатлари

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари

мактаб-интернатлари негизида ташкил

этилаётган олимпия захиралари

коллежлари

1.

Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Республика олимпия захиралари коллежи

2.

Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Андижон олимпия захиралари коллежи

3.

Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Урганч олимпия захиралари коллежи

4.

Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Чирчиқ олимпия захиралари коллежи

5.

Нукус ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Нукус олимпия захиралари коллежи

6.

Самарқанд ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Самарқанд олимпия захиралари коллежи

7.

Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Тайлоқ олимпия захиралари коллежи

8.

Фарғона ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Фарғона олимпия захиралари коллежи

9.

Наманган ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Наманган олимпия захиралари коллежи

10.

Бухоро ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Бухоро олимпия захиралари коллежи

11.

Навоий ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Навоий олимпия захиралари коллежи

12.

Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Қарши олимпия захиралари коллежи

13.

Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Жиззах олимпия захиралари коллежи

14.

Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Термиз олимпия захиралари коллежи

15.

Гулистон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Гулистон олимпия захиралари коллежи




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 августдаги

480-сон қарорига

7-ИЛОВА



Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари

учун суткалик озиқ-овқат

НОРМАСИ


Т/р

Маҳсулотлар номи

Грамм

(брутто)

1.

Буғдой нони, 1-нав

600

2.

Буғдой уни, 1-нав

30

3.

Ёрма, макарон маҳсулотлари

160

4.

Қанд-шакар

100

5.

Асал

30

6.

Қандолатчилик маҳсулотлари

120

7.

Сариёғ

80

8.

Ўсимлик ёғи

30

9.

Сут-қатиқ

600

10.

Қаймоқ

50

11.

Творог

100

12.

Пишлоқ

50

13.

Гўшт, парранда гўшти

410

14.

Колбаса маҳсулотлари

70

15.

Балиқ

100

16.

Тухум (дона)

2

17.

Картошка

500

18.

Сабзавотлар, шу жумладан, помидор пастаси

700

19.

Мева-резаворлар, шарбатлар, витаминли ичимликлар

800

20.

Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак - 5 гр, баргак

50

21.

Чой

3

22.

Какао

5

23.

Йодланган туз

10

24.

Хамиртуруш

1

25.

Минерал сув

500

26.

Буғдой майсалари кукуни маҳсулоти

3


Оқсиллар

231,8

Ёғлар

228,8

Углеводлар

957,9

Калорияси

6693,8




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 августдаги

480-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда):


а) 1-илованинг 4-позициясидаги "Лавозимлар номи" устунида "инструктор-методисти" сўзларидан кейин ", спорт психологи" сўзлари қўшилсин;


б) 2-илованинг 2.7-позициясидаги "Лавозимлар номи" устунида "директорининг ўринбосари" сўзларидан кейин ", филиал директорлари" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 43-модда) 1-бандидан тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-2-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Таълим муассасаларининг спорт иншоотлари ўқув машғулотларидан бўш вақтда, уларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича инвестиция мажбуриятини олган тадбиркорлик субъектларига (амалга оширилган ишларининг қийматидан келиб чиқиб) ижара тўловларисиз фойдаланишга берилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 9-сон, 50-модда):


а) 1-иловада:


62-банднинг биринчи хатбошисидан "ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ва камида уч йил тренер-ўқитувчилик тажрибасига" сўзлари чиқариб ташлансин;


64-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига ишга қабул қилинадиган футбол ва регби бўйича тренерликка номзодлар мажбурий тартибда тегишлича Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон регби федерацияси билан келишилади";


б) 2-иловада:


28-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

"Қуйидаги ҳолларда, спорт муассасаларининг харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида, ўқувчи-спортчиларни тайёрлашни бевосита амалга оширадиган тренер-ўқитувчиларга бир ойлик иш ҳақи миқдорида бир марталик мукофот пули тўланади:

спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчининг спортдаги натижалари яхшиланганда, яъни у бошқа юқори даражадаги спорт таълими муассасасига ўтказилганда;

футбол тренерлари томонидан тарбияланган ўқувчи-спортчи миллий терма жамоа ва профессионал футбол клублари аъзолигига ўтганда".

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари ўқувчилари ўртасида "Баркамол авлод-2014" спорт мусобақалари ўтказилиши якунлари тўғрисида" 2014 йил 1 июлдаги 175-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 328-модда) 8-бандидаги "ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида" сўзлари "коллежларида" сўзи билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш тўғрисида" 2015 йил 3 мартдаги 41-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 101-модда) 3-банди еттинчи хатбошисидаги "ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари" сўзлари "олимпия захиралари коллежлари" сўзлари билан алмаштирилсин. 


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 майдаги 331-сон қарорига 2-иловада:


а) 7-позициянинг биринчи хатбошиси "Амалга ошириладиган тадбирлар" устунидаги "олимпия захираларига ихтисослашган мактаб-интернатлари" сўзлари "олимпия захиралари коллежлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 14 ва 31-позицияларнинг "Амалга ошириладиган тадбирлар" устунидаги "махсус мактаб-интернатларини" сўзлари "коллежларини" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 17 ва 29-позицияларнинг "Амалга ошириладиган тадбирлар" устунидаги "махсус мактаб-интернатлари" сўзлари "коллежлари" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 30-позициянинг "Амалга ошириладиган тадбирлар" устунидаги "махсус мактаб-интернатларининг" сўзлари "коллежларининг" сўзи билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорида:


а) 4-бандда:

"а" кичик банднинг саккизинчи хатбошисидаги "ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари" сўзлари "олимпия захиралари коллежлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари" сўзлари "олимпия захиралари коллежлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги 13-1-банд қўшилсин:

"13-1. Қуйидагилар:

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати тўғрисида низом 4-иловага;

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида низом 5-иловага;

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


в) қуйидаги мазмундаги 4, 5, 6-иловалар билан қўшилсин:



"Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 2 июндаги

410-сон қарорига

4-ИЛОВА



Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат

ихтисослаштирилган мактаб-интернати тўғрисида

НИЗОМ



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг (кейинги ўринларда - мактаб-интернат) мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқариш, шунингдек уни молиялаштириш тартибини белгилайди.

2. Мактаб-интернат ихтисослаштирилган умумтаълим давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ва унинг фаолияти юқори малакали мутахассислар ҳамда спортнинг олимпия ва миллий турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади.

3. Мактаб-интернат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.

Мактаб-интернат устави Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

4. Мактаб-интернатнинг ўқувчилар сони 350 нафарни ташкил этиб, улар 5-11-синфларда ўқитилади.

5. Мактаб-интернат юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, бошқа зарур муҳр ва штампларга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақлари ва банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.

6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мактаб-интернатга умумий раҳбарлик қилади, назоратни ташкил этади, унинг ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради.



2-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТНИНГ МАҚСАДИ

ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


7. Мактаб-интернатнинг мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

ўқувчиларни чуқурлаштирилган ихтисосли ўқитиш, ҳар томонлама камол топтириш ва уларнинг спорт мутахассисликлари ва касбларини эгаллашини таъминлаш;

ёш спортчиларни истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тайёрлаш, уларда ўз Ватани билан фахрланиш ва миллий маданий-тарихий анъаналарни ҳурмат қилиш туйғусини шакллантириш.

8. Мактаб-интернатнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, спорт таълим муассасалари ёки спорт клубларидан дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда спорт билан шуғулланишга иқтидори бўлган, мактаб-интернатда ўқиш истагини билдирган ўқувчилар ўртасида танлов асосида мактаб-интернатда ўқишни давом эттириш учун танлаб олиш;

республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш;

ўқувчиларнинг республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун зарур ва етарли бўлган касбий мойиллигини, маҳорати ва кўникмалари чуқур ривожлантирилишини таъминлаш, спорт тайёргарлиги таълимининг навбатдаги босқичларида ўқишини, шунингдек эгалланган мутахассислик бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишни давом эттириш;

мутахассислар ва спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, моддий-техник ва психологик-педагогик шарт-шароитларни таъминлаш;

давлат таълим стандарти доирасида умумтаълим ўқув дастурларини амалга ошириш;

ўқув-тарбия жараёнининг соғломлаштирувчи йўналишини амалга ошириш учун шарт-шароитларни таъминлаш, соғлом турмуш тарзи нормаларини жорий этиш.



3-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


9. Мактаб-интернат қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда бошқа ташкилотлар орқали халқаро мусобақаларда қатнашиш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ чет эл мамлакатларида ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш;

мактаб-интернатнинг тренер-ўқитувчилар таркиби ходимларини ва спортчиларини алмашиш, қўшма спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ва шу кабиларни ўтказиш бўйича хорижий спорт ташкилотлари билан белгиланган тартибда битимлар тузиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро фаолиятда иштирок этиш.

10. Мактаб-интернат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрлашни амалга ошириши мумкин.

11. Мактаб-интернат Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ хорижга (тажриба алмашиш, тажриба орттириш, турли тадбирлар, мусобақалар, олимпиадалар ва шу кабиларда қатнашиш мақсадида) юбориш учун спортчилар ва тренерлар танлашни амалга ошириши мумкин.



4-БОБ. ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Мактаб-интернатда ўқув жараёни давлат таълим стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режасига асосан амалга оширилади.

13. Ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотлари турлари, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбиявий, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа шакллари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги талабларидан келиб чиқиб белгиланади.

14. Ўқув йили 2 сентябрда бошланади ва ўқув режасига мувофиқ тугалланади.

15. Мактаб-интернатда ўқиш кундузги шаклда амалга оширилади. Ўқув машғулотларининг қанча давом этиши, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари давлат таълим стандартларига мувофиқ белгиланади.

16. Мактаб-интернат ўқув режаси ўқув, ўқув-машқ машғулотлари, якка тартибда ишлаш ва тарбиявий ишларни ташкил этиш шакллари ва усулларини белгилайди.

Ўқув дастурлари ўқув режасига мувофиқ қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

ўқув дарси - бу ўқув жараёнининг ажралмас қисми бўлиб, таълимий вазият, таълим иштирокчиларининг ўзаро боғлиқлик шакли, таълимнинг мақсади, мазмуни метод ва воситаларини ўзида мужассам этган тизимдир;

маъруза - ўқитишни ташкил этишнинг етакчи шакли бўлиб, ўқувчиларни ўқув материалининг асосий ҳолатларига, ўқувчиларни йўналтирувчанлик, ахборотлилик, методологик, тарбияловчилик ва ривожлантирувчилик вазифаларини амалга оширишга имкон беради;

семинар - таълим берувчини таълим олувчилар билан фаол суҳбатга киришишига йўналтирилган, назарий билимларни амалий фаолиятда амалга ошириш учун зарур шароитни таъминловчи машғулот шакли;

лаборатория иши - ўқувчилар томонидан мустақил равишда экспериментлар ўтказган ҳолда фанларни ўзлаштириши. Тажрибалар шахсий ёки гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилиши мумкин;

мустақил тайёргарлик - ўқувчилар томонидан ўқитувчи билан мулоқотга киришмаган ҳолда махсус ўқув материалларини ўзлаштириш мақсадида қўлланиладиган ўқув фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Мустақил тайёргарлик дарс жараёнида ва дарсдан ташқари жараёнда оғзаки ёки ёзма равишда қўлланилиши мумкин;

амалий машғулот - ўқитувчи раҳбарлигида илмий-назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустақил ишлашга ўргатиш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўтказилади.

Гуруҳда ва якка тартибдаги ўқув-машқ машғулотларида, ўқув-машқ йиғинларида, мусобақаларда қатнашиш ўқув-тарбия жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади.

17. Таълим сифати ва спорт тайёргарлик даражасини назорат қилиш давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилади.

18. Ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган мактаб-интернатининг битирувчиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, мазкур низомга илова мувофиқ шаклда ўрта-махсус маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

Ўрта-махсус маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом мактаб-интернат битирувчисига меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

19. Мактаб-интернатда ўқиш, спорт тайёргарлик, овқатланиш, тиббий даволаниш, меҳнат ва дам олиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича фаолияти, ўқувчилар яшаш шароитлари, шунингдек уларнинг таъминоти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

20. Мактаб-интернат ўқувчиларининг спорт маҳорати даражасини ошириш мақсадида таътил вақтида 60 кун давом этадиган ўқув-машқ йиғинлари ўтказган ҳолда ўқувчиларнинг фаол дам олишлари ташкил этилади.

21. Мактаб-интернатга қабул қилинган ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

умумтаълим ва махсус спорт фанлари бўйича ўқиш;

ўқув-машқ жараёнида ва мусобақаларда иштирок этиш;

мактаб-интернатнинг ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш (истемол этиш);

мактаб-интернат моддий-техника базаси ва мол-мулкидан бепул фойдаланиш;

ўқувчилар турар жойида бепул яшаш;

белгиланган тартибда ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш.

22. Мактаб-интернатда ўқувчилар ўқув синфларида 25 нафардан иборат бўлади. Ўқувчилар умумтаълим ва махсус фанлар ўқитиш бўйича синфларга, спорт тайёргарлиги йўналишлари бўйича эса - спорт бўлимларига бирлашади.

23. Умумий ўрта ва касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларига мувофиқ тасдиқланган ўқув режасидаги фанларни ўзлаштирган, шунингдек (босқичли назорат) имтиҳонларни муваффақиятли топширган ўқувчиларни навбатдаги синфга ўтказиш мактаб-интернат директорининг буйруғи билан амалга оширилади.

24. Ўқувчилар:

бошқа таълим муассасасига кўчиришда, шу жумладан, ўқувчиларнинг ўз ташаббуси билан кўчиришда (ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);

тегишли спорт норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда ва тиббий номувофиқлик ҳолатларида;

ўқув интизоми ва мактаб-интернат ички тартиб қоидалари бузилганда, шу жумладан, ахлоқсизлик, спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, шу жумладан, тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилганда ҳамда спорт билан шуғулланиш учун рухсат этилмайдиган тиббий номувофиқлик бўлган тақдирда ўқув йили давомида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мактаб-интернатдан четлатилади.

25. Мактаб-интернат ўқувчиларининг спорт тайёргарлик даражаси ўсиб боришини, спорт мусобақаларида эришган натижаларини таҳлил қилиш, ўқув режасида белгиланган фанларни ўзлаштириш, ўқувчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиш, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўқув йили давомида икки маротаба ички аттестация ўтказилади.

26 Ўқув йили давомида турли сабабларга кўра ўқувчилар сафидан чиқарилганлар ўрни умумий ўқувчилар контингентидан чиқмаган ҳолда, чорак якуни бўйича иқтидорли ўқувчилар ҳисобидан тўлдирилади.



5-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТНИ БОШҚАРИШ


27. Таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади.

28. Мактаб-интернатга жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тегишли олий маълумотга ва спорт-таълим муассасаларида камида 5 йил амалий иш тажрибасига эга шахслар орасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.

29. Директор:

мактаб-интернат фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ўқувчиларнинг ўқиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурлари бажарилиши, молия-хўжалик фаолияти амалга оширилиши учун жавоб беради, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ходимларнинг штат жадвалини ҳамда тренер-ўқитувчилар ва ўқитувчилар таркибининг тариф жадвалини тасдиқлайди;

мактаб-интернат номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;

мактаб-интернат ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва таълим муассасасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

ўз ваколатлари доирасида мактаб-интернат ўқувчилари ва барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

мактаб-интернатнинг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, ўқув-машқ ва ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар, тренер-ўқитувчилар билан бутлаш ҳамда мактаб-интернат фаолиятининг бошқа масалалари бўйича айрим масалаларни кўриб чиқиш учун давлат бошқаруви тегишли органларига таклифлар киритади;

педагоглар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномаларни тузади ва уларни бекор қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

30. Мактаб-интернатда директор ҳузуридаги коллегиал орган ҳисобланадиган педагогика ва тренерлар кенгаши ташкил этилади.

Педагогика ва тренерлар кенгашининг асосий вазифалари ва функциялари мактаб-интернат уставида белгиланади.

31. Мактаб-интернатда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат бўладиган васийлик кенгаши тузилади.

32. Мактаб-интернатни аттестациядан ва аккредитациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



6-БОБ. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ ҚАТНАШЧИЛАРИ


33. Ўқувчилар, ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркиби, тарбиячилар, тиббиёт ходимлари ва ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) мактаб-интернат таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.

34. Мактаб-интернат ўқувчилари давлат таълим стандартларига мувофиқ бепул таълим олиш, қўшимча таълим хизматларидан фойдаланиш, таълим муассасасининг уставида белгиланган шаклда таълим муассасасини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Мактаб-интернат ўқувчилари мактаб-интернатнинг уставига риоя қилишлари шарт.

35. Тегишли касб таълимига, касбий тайёргарликка эга бўлган ва юксак ахлоқий фазилатли шахслар мактаб-интернатда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Суд қарори билан педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланган ҳамда уларнинг судланганлиги олиб ташланмаган шахслар мактаб-педагогик фаолият билан шуғулланишга қўйилмайди.

36. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячиларни ва тиббиёт ходимларини мактаб-интернатга ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

37. Мактаб-интернатнинг ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячиларини ва тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

38. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчиларнинг педагогик юкламаси қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.

39. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

40. Педагог ходимлар ва тренер-ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари қонун ҳужжатларига ва мактаб-интернат уставига мувофиқ белгиланади.

41. Ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) мактаб-интернатнинг таълим фаолияти билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.



7-БОБ. ТИББИЙ-БИОЛОГИК ТАЪМИНЛАШ


42. Тиббиёт ходимлари тренер-ўқитувчилар билан биргаликда спорт машғулотлари, ўқув-машқ йиғинлари, мусобақалар, дам олиш даврида мактаб-интернат ўқувчиларини тиббий назоратдан ўтказадилар. Тренер-ўқитувчилар тиббий кузатувлар натижаларидан спортчилар тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларига тузатишлар киритиш учун фойдаланадилар.

43. Мактаб-интернат ўқувчиларини тиббий таъминлаш мақсадида функционал ташхис ва саломатликни тиклаш тадбирлари учун саломатликни тиклаш марказига, зарур бино ва асбоб-ускуналарга эга бўлади.

44. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги спортчиларни танлаб олиш ва уларнинг функционал тайёргарлиги ҳолати юзасидан ташхис қўйиш, даволаш-профилактика тадбирлари ва спортчиларнинг саломатлигини тиклаш жараёнларини мақбуллаштириш учун мактаб-интернатга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида тегишли аппаратлар, зарур реактивлар ва дори-дармонлар билан таъминлайди.



8-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯВИЙ ВА МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШ


45. Мактаб-интернат фаолиятини молиявий таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

таълим хизматларини амалга оширишдан, педагогика, ишлаб чиқариш ва мактаб-интернатнинг уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

мактаб-интернат ўқувчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

46. Мактаб-интернат белгиланган тартибда тасдиқланган ва тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.

47. Мактаб-интернат ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

48. Мактаб-интернат ўзининг молия-хўжалик фаолиятини бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади.

49. Мактаб-интернатнинг маблағлари, бинолари, спорт иншоотлари ва асбоб-ускуналари унинг хўжалик тасарруфида бўлади ва улардан уставдаги вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади.

50. Мактаб-интернат белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.

51. Мактаб-интернатда хўжалик ва молия интизомига риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



9-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


52. Мактаб-интернатни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Олимпия ва миллий спорт турлари

бўйича давлат ихтисослаштирилган

мактаб-интернати тўғрисида низомга

ИЛОВА



Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат

ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари битирувчиларига

бериладиган дипломнинг давлат

НАМУНАСИ


Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган

мактаб-интернати дипломининг

ТАВСИФИ


Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати дипломи намунаси 150 х 100 мм ўлчовда тўқ-кўк (аъло даражали диплом қизил-мармар) рангли ледериндан тайёрланган.

Унинг юза томонида босма нақш усулида олтин рангда юқорида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган, пастроқда давлат тилида "OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BO'YICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI" сўзлари ёзилган. Аъло даражали дипломлар учун "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BO'YICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI" ва "GOVERNMENTAL SPECIALIZED BOARDING SCHOOL OF OLYMPIC AND NATIONAL SPORT" сўзларидан қуйида давлат тилида "Аъло даражали" ва инглиз тилида "With honours" сўзлари ёзилади.

Дипломнинг ички варақ ўлчами 142 х 95 мм, жойлашиш тартиби - горизонтал, офсет босма усулда, бўёқлар сони "оддий" - 4+N, "аъло даражали" - 5+N. Дипломнинг ҳар икки варағида саккизта позицияда: I ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади.

Муқова материали ранги битирувчилар дипломи - тўқ-кўк, "аъло даражали" битирувчилар дипломи қизил-мармар рангли. Тўғри бурчакли (юмшоқ ёстиқча) билан қопланган қаттиқ муқова. Муқова материали - бумвинил (қоғоз қатлами асоси поливинилхлорид) тўқ-кўк ва қизил-мармар рангли, материал қалинлиги 170+20 мкм.

Муқовада матн олтин ранг зарли қоғозда, диаметри 45 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва "OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BO'YICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI" номи қиздириб нақш солиш йўли билан ёзилади.

Қоғоз тафсилоти: қоғоз - 100% пахта, қалинлиги 140+5 г/кв.м, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури; ёруғликда яхши кўринадиган "пахта кўсаги" кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси; кўринадиган рангли тола қизил ва яшил тусда, қоғоз сиртида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5-3 мм, "киприк" шаклида, ультрабинафша нурларисиз кўринади; кўринмайдиган тола кўк ва оч яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5-3 мм, "киприк" шаклида ультрабинафша нурлари остида кўринади.

Босма тафсилоти: босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади; ички варақнинг асосий фони оч жигарранг, икки тангир сеткадан пайдо бўлган ингичка синусоидал чизиқдан ташкил топган нусха кўчирмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади; тангир сеткаларининг бири "ирис" эффектини қўллаш билан чоп этилади, яъни марказда яшил рангдан четлари бўйича ҳаво рангга равон ўтади; ички варақ марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби чоп этилади, диаметри 35 мм, саккиз бурчак билан ҳошияланади; бланканинг тўрт бурчагида мураккаб чизиқли нақш жойлаштирилади. Бу нақшлар ҳар хил қалинликдаги чизиқлардан ташкил топади, шакли ва зичлиги бир-бирига қопланиб, ягона зарҳални юзага келтиради.

Қалбакиликдан нусха кўчирмайдиган ва сканерланмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади; ички варақнинг икки тарафи марказида "Ҳумо" қуши (25 х 40 мм ўлчамли) қиёфасида кўринмайдиган тасвир жойлаштирилади; кичик матн, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринади, узлуксиз чизиқни юзага келтиради ва такрорланадиган "OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BO'YICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI" сўз бирикмасидан иборат.

Кичик матн юқори қисмида "GOVERNMENTAL SPECIALIZED BOARDING SCHOOL OF OLYMPIC AND NATIONAL SPORT" сўзи "DIPLOM" сўзи остида ўнг тарафда жойлашади. Нусха тушириш ва қалбакилаштиришдан ҳимояланади; серия "I" ва етти хонали рақам, икки тарафда бир хил берилади. Рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади.

(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)


O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI

OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BO'YICHA DAVLAT

IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI

I N 0000000

(ismi, otasining ismi, familiyasi)

yilda

(olimpiya va milliy sport turlari bo'yicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab internati nomi)

ga kirib,

yilda

ning to'la kursini

yo'nalishi bo'yicha tamomladi.

Davlat attestatsiya komissiyasining 20__ yil "____"______dagi qaroriga binoan unga

kasbi berildi.

Davlat attestatsiya

komissiyasi raisi

Direktor

Kotib

M.O'

_________shahri (tumani), ____ yil


Ro'yxat raqami_____

Дипломнинг ички ўнг тарафига

TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

DIPLOMA OF GOVERNMENTAL SPECIALIZED BOARDING SCHOOL

OF OLYMPIC AND NATIONAL SPORT

I N 0000000

(full name)

in 20__ entered


(name of governmental specialized boarding school of olympic and national sport)

and in 20___completed a full course offered by the

(name of governmental specialized boarding school of olympic and national sport)


By the decision of the State Attestation Commission on "______"________20_______

He/she is qualified as a


(name of profession)

has the following qualification:

(Seal)

Chairman of the State

Attestation Commission

Director

Secretary

______City(district)____20__year

Registration Number____



Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати битирувчиси дипломига кўчирма варақ:

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири

OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI

BO'YICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN

MAKTAB-INTERNATI DIРLОMIGA ILOVA

_________ RAQAMLI DIРLОMGA ILOVA

(diрlоmsiz kuchga ega emas)

  

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

20__yilda

ga kirib


(olimpiya va milliy sport turlari bo'yicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati nomi)


20__yilda


(olimpiya va milliy sport turlari bo'yicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati nomi)

Maktab-internatini tamomladi va оqish davrida quyidagi fanlarni оrgandi hamda ushbu bahоlarni оldi:

Т/r

Fanlar nomi

O'quv rejasida belgilangan soatlar miqdori

To'plangan reyting ballari

1

2

3

4

I. UMUMTA'LIM FANLARI

1.

Ona tili va adabiyot



2.

O'zbek tili/rus tili



3.

Chet tili



4.

Tarix



5.

Davlat va huquq asoslari



6.

Vatan tuyg'usi



7.

Milliy istiqlol g'oyasi va ma'naviyat asoslari



8.

Matematika



9.

Informatika va axborot texnologiyalari



10.

Fizika va astronomiya



11.

Kimyo



12.

Biologiya



13.

Geografiya



14.

Jismoniy tarbiya va sport sohasida tadbirkorlik asoslari



15.

Chaqiruvga qadar boshlang'ich tayyorgarlik



II. MAXSUS FANLAR

1.



2.




3.




4.




5.




6.




7.




III. YAKUNIY DAVLAT ATTESTATSIYASI

1.



2.




3.




4.




Maktab-internat direktоri

O'quv ishlari bо'yicha direktоr о'rinbоsari

20___ yil "___" __________da berildi

'yxatga olish raqami ____________




Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 2 июндаги

410-сон қарорига

5-ИЛОВА



Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат

ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни

қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг

ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Ушбу Низом олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига (кейинги ўринларда - мактаб-интернат) ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш тартибини белгилайди.



2-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТГА

ЎҚУВЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


2. Мактаб-интернатга болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа спорт таълим муассасаларида дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда спорт билан шуғулланишга иқтидори бўлган ҳамда мактаб-интернатда ўқиш истагини билдирган ўқувчилар танлов асосида қабул қилинадилар.

3. Ўқувчилар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 5-синфдан қабул қилинади. Спорт турлари бўйича ўқувчилар контингенти Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланади.

Мактаб-интернатга ўқувчилар танлов шартлари бўйича ўзлаштириш табели асосида қабул қилинади.

4. Мактаб-интернатга ўқувчилар қабулини самарали ташкил қилиш мақсадида таълим муассасасида қабул комиссияси ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қабул комиссияси раиси ва масъул котиби белгиланади.

Қабул комиссияси аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.

5. Ҳужжатлар 20 июнь - 20 июль (шу кун ҳам) мобайнида қабул қилинади.

6. Ўқишга кирувчилар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ўқувчининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан мактаб-интернат директори номига ариза;

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси (гувоҳноманинг асли қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади), такроран берилган ҳолларда туман (шаҳар) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органининг тасдиқловчи маълумотномаси;

тиббий маълумотномалар (Ф-026-у шаклдаги мактаб тиббий анкетаси, Ф-063-у шаклдаги профилактик эмлаш картаси, Ф-086-у шаклдаги тиббий маълумотнома, қон, сийдик, гижжа тухуми таҳлили, ЭКГ, 14 ёшдан бошлаб флюрография, турар жойидан болалар врачидан кечирган касалликлари тўғрисидаги маълумотнома, психоневрологик диспансердан маълумотнома, якка кураш турлари учун умуртқа поғонасининг кўкрак ва бел қисмларининг икки проекциядаги рентген расми ҳамда травматолог хулосаси);

турар жойидан маълумотнома;

3,5 х 4,5 ҳажмдаги 8 та рангли фотосурат.

7. Ҳужжатлар қабул комиссиясига ўқишга кирувчи томонидан шахсан тақдим этилади.

8. Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.



3-БОБ. КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОН

ЎТКАЗИШ


9. Касбий (ижодий) имтиҳонлар икки турда: умумий ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш асосида амалга оширилади.

10. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 100 балли тизим бўйича баҳоланади, умумий жисмоний тайёргарлик учун - 30 балл ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик учун - 70 балл ажратилади.

11. Спорт турлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.

12. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўқувчиларни қабул қилиш учун ташкил этилган қабул комиссияси иш фаолиятини назорат қилиб бориш мақсадида спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар, олий спорт маҳорати мактаблари, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакили, спорт таълим муассасалари ходимларидан иборат бўлган ишчи гуруҳ шакллантирилиши мумкин.

13. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 21 июль - 28 июль мобайнида ўтказилади.

14. Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари 1 август куни эълон қилинади. Имтиҳондан ўтмаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари уларнинг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа шахсларга қайтариб берилади.

15. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиб ва совриндорлари, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари аъзолигига ҳамда уларнинг захирасига кирган спортчилар мактаб-интернат ўқувчилари сафига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинадилар.

16. Қабул комиссияси қарори асосида ўқувчиларни қабул қилиш тўғрисида мактаб-интернат директори томонидан буйруқ чиқарилади ва ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

17. Мактаб-интернатга ўқувчиларни қабул қилиш жараёнини ёритиш, шунингдек, ўқувчилар қабулини ошкора ва демократик тамойиллар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида видеокузатувга олиб (ёзиб) борилади ва оммавий ахборот воситалари жалб қилиниши мумкин.

18. Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган шахслар танлов натижалари эълон қилинган кундан кейин уч кун муддатда мактаб-интернатнинг қабул комиссиясига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун уч кишидан иборат апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси уч кун муддатда аризани ва имтиҳон материалларини кўриб чиқиб, қабул комиссиясига ёзма ҳисобот топширади.



4-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТ ЎҚУВЧИЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


19. Мактаб-интернат ўқувчилари ўқув йили давомида икки маротаба (ҳар икки чоракда бир марта) фанларни ўзлаштириши, тегишли спорт нормативларини топширганлиги, спорт натижалари ва тиббий мувофиқлик ҳолатлари юзасидан аттестациядан ўтказиш орқали холисона баҳо бериш ва уларни синфдан-синфга ўтказиш ҳамда ўтказилган аттестация натижасида қайд этилган талабларга жавоб бермаган ўқувчиларни ўқишдан четлатиш директор буйруғи асосида тузилган аттестация комиссиясининг қарорига кўра амалга оширилади.

20. Аттестация мактаб-интернат ўқувчисининг ўқув йили давомидаги спорт тайёргарлиги даражасини таҳлил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ ўтказилган спорт мусобақаларида эришган натижалари, ўқув режада белгиланган фанларни ўзлаштириши, ўқувчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиши, жамоатчилик ишларида қатнашганлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

21. Аттестация комиссияси аъзолари 7 - 9 кишини ташкил этади, мактаб-интернат директори - аттестация комиссияси раиси, спорт ишлари бўйича директор ўринбосари - аттестация комиссияси масъул котиби, таълим муассасанинг касаба уюшмаси қўмита раиси, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, синф раҳбарлари, тренерлар ва услубчилардан иборат таркибда шакллантирилади. Зарур ҳолларда аттестация комиссияси таркибига спорт таълим муассасалари ва спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар мутахассислари ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакили жалб қилиниши мумкин.

22. Спорт турлари бўйича тренерлар аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин аттестациядан ўтувчиларнинг аттестацияга оид маълумотлари ва ҳужжатларини тўплайди ҳамда аттестация комиссиясига тақдим этади.

23. Аттестация комиссиясига аттестациядан ўтувчи ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари тақдим этилади:

йил (ўқув йили) давомида эришган натижалари;

йил бошидаги ва аттестация ўтказилаётган вақтдаги спорт разряди (унвони);

йил давомида қатнашган мусобақалари сони ва спортчи кўрсатган натижа таҳлили;

терма жамоага алоқадорлик даражаси;

кўрсатган энг яхши натижаси;

тренерлар жамоасининг тавсияси;

йил (ўқув йили) давомида умумтаълим ва махсус фанларни ўзлаштириши;

йил (ўқув йили) давомида ўқувчилар турар жойида ички тартиб-қоидаларга риоя этиши;

соғлиғи тўғрисида врач хулосаси.

Аттестация комиссияси аттестациядан ўтувчининг фаолиятига оид қўшимча маълумотлар сўраш ҳуқуқига эга.

24. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари раҳбарлигида 3-5 кишидан иборат эксперт гуруҳи тузилиб, аттестацияга тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинади. Ушбу эксперт гуруҳи аттестациядан ўтувчининг спорт, маънавий-маърифий ва ўқиш жараёнидаги фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш асосида маълумотнома-аттестация варақасини тайёрлайди.

25. Аттестация варақаси спорт турлари бўйича катта тренери, спортчининг шахсий тренери, бўлим услубчиси, бўлим тарбиячиси, синф раҳбари ва бўлим врачи томонидан имзоланади.

26. Тўпланган ҳужжатлар асосида ўқувчилар билан суҳбат ўтказилади, суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналга қайд этилади. Зарур ҳолларда аудио ёки видеога туширилади.

27. Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссиясининг қарори унинг аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

28. Аттестация комиссияси қарори аттестация варағига ёзилади ва аттестациядан ўтувчи ўқувчига тўғридан-тўғри аттестациядан сўнг эълон қилинади.

29. Аттестация натижаларига кўра комиссия қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади: "Мактаб-интернатида ўқишга лойиқ" ёки "Мактаб-интернатида ўқишга нолойиқ".

30. Аттестация комиссияси қарори баённомалар билан расмийлаштирилади ва улар асосида тегишли буйруқлар чиқарилади.

31. Аттестациядан ўтувчи ўқувчи аттестацияга узрли сабаб билан келмаган тақдирда, уни аттестациядан ўтказиш бошқа муддатга кўчирилади ва ўқувчига мактаб-интернат томонидан маълум қилинади.

32. Аттестация якунларига кўра ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчилар ўрнига умумий ўқувчилар контингентидан чиқмаган ҳолда, ўқув йилининг ҳар чораги давомида иқтидорли ўқувчилар ўрнатилган тартибда қабул қилинади.



5-БОБ. ЎҚУВЧИНИНГ ЎҚИШИНИ МАКТАБ-ИНТЕРНАТДАН

БОШҚА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА КЎЧИРИШ


33. Ўқувчининг ўқишини мактаб-интернатдан бошқа таълим муассасасига кўчириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

а) ўз хоҳишига кўра (ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);

б) аттестация комиссиясининг қарорига кўра;

в) тиббий номувофиқлик бўлганда - врач хулосасига кўра;

г) ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларни бузганда, тегишли норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда, шу жумладан спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилган тақдирда - педагогик кенгашнинг қарорига мувофиқ.

Мазкур банднинг "б", "в" ва "г" кичик бандларида кўрсатилган ҳолларда ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчиришда ўқувчи ёки унинг ота-онасининг розилиги талаб этилмайди.

34. Ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчи ўқишини доимий турар жойи бўйича умумтаълим мактабида давом эттиради.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


35. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.

36. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 2 июндаги

410-сон қарорига

6-ИЛОВА



Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат

ихтисослаштирилган мактаб-интернатида озиқ-овқат

билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун

ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида (кейинги ўринларда - мактаб-интернат) ўқувчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартибини белгилайди.

2. Мактаб-интернат ўқувчилари суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ, ота-оналар тўлови ҳисобига харажатларни қисман қоплаган ҳолда, бепул (имтиёзли) озиқ-овқат билан таъминланадилар.

3. Таътиллар даврида (60 кунгача) мактаб-интернат ўқувчилари учун ўтказиладиган ўқув-машқ йиғинлари вақтида ўқувчилар озиқ-овқат билан тўлиқ таъминланадилар.



2-БОБ. ОТА-ОНАЛАР ТЎЛОВИНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ


4. Мактаб-интернатларга ота-оналар тўлови ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва мактаб-интернат маъмурияти ўртасида тузиладиган шартнома асосида тўланади.

5. Мактаб-интернатга ота-оналар тўлови ҳар ойда, тўланадиган жорий ойнинг ўнинчи кунидан кечикмай тўланади. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) хоҳишига кўра ота-оналар тўлови янада узоқ муддатлар учун тўланиши мумкин.

Ота-оналар тўлови ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатдан кейин бир ҳафта мобайнида тўланмаган тақдирда мактаб-интернат ўқувчисига текин (имтиёзли) озиқ-овқат бериш тўлов тўланадиган вақтгача тўхтатилади.

6. Ота-оналар тўлови банкка тўланади ва мактаб-интернатга тўлов тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси (квитанцияси) тақдим этилади.

Ота-оналар тўлови пул ўтказиш йўли билан тўланган тақдирда мактаб-интернатга тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси билан) тақдим этилади.

7. Мактаб-интернат бўйича ота-оналар тўлови тегишли ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларига, кейинчалик улардан фойдаланиш учун мактаб-интернатнинг ғазначилик бўлинмаларидаги шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.



3-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРДА ОТА-ОНАЛАР

ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШ


8. Мактаб-интернатда ота-оналар тўлови миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгиланади.

Мактаб-интернатга ота-оналар тўловининг бир кунлик миқдорини ҳисоблаш ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг бир ойлик тўлови миқдорини қонун ҳужжатларига мувофиқ мактаб-интернатнинг ойлик иш жадвали бўйича иш кунлари сонига тақсимлаш йўли билан амалга оширилади.

9. Мактаб-интернат ўқувчиси ўзининг ёки оила аъзоларининг (у парвариш қилишга мажбур бўлган) касаллиги сабабли мактаб-интернатга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи мактаб-интернатга келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Бунда ўқувчининг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги (карантин) сабабли мактаб-интернатга келмаганлиги тегишли даволаш муассасаси берган маълумотнома билан тасдиқланиши керак.

10. Мактаб-интернат ўқувчиси ўқув йили давомида спорт турлари бўйича терма жамоа таркибида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, федерация (уюшма) ёки бошқа маблағлар ҳисобидан мактаб-интернат директорининг буйруғи билан ўқув-машқ йиғинларига жалб этилганда овқатланиш табелига киритилмайди ва ота-оналар тўлови ҳисобланмайди.

Ўқувчининг ўқув-машқ йиғинлари даври учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи мактаб-интернатга келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Ўқувчи мактаб-интернатига келмаган бошқа барча ҳолатларда ота-оналар тўлови умумий асослар бўйича ундирилади.

11. Мактаб-интернат ўқувчиларига бепул (имтиёзли) овқатланиш учун ота-оналар тўлови мактаб-интернат директори томонидан тасдиқланган буйруққа асосан тарбиячи ёки гуруҳ раҳбари томонидан директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигида тақдим этилган овқатланиш учун кунлик табель асосида ҳисобланади.

12. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўқувчи мактаб-интернатга келиши бошқа таълим муассасасига ўтиши муносабати билан тўхташидан камида бир ҳафта олдин бу тўғрисида мактаб-интернат маъмуриятини ёзма равишда хабардор қилиши керак. Мактаб-интернат хабардор қилинмаган тақдирда ота-оналар тўлови сифатида тўланган тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ва қайтариб берилмайди.

13. Ота-оналар тўлови сифатида тўланган маблағларни ота-оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) қайтариб бериш тегишли суммани ота-оналардан (уларнинг ўрнини босувчи шахслардан) бирининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.



4-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТ ЎҚУВЧИЛАРИНИ

ОТА-ОНАЛАР ТЎЛОВИДАН ОЗОД

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


14. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган кам таъминланган оила тўғрисидаги маълумотнома ўқувчиларни ота-оналар тўловидан озод қилиш учун асос ҳисобланади.

Ушбу ҳужжат кўриб чиқиш учун мактаб-интернатга тақдим этилади.

15. Кам таъминланган оилаларнинг ота-оналар тўловидан (режалаштирилаётган ўқувчилар умумий сонининг 15 фоизи доирасида) озод қилинаётган ўқувчилари рўйхати молия йили бошлангунгача, ота-оналар кенгаши йиғилиши баённомаси асосида мактаб-интернат директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Бунда кам таъминланган оилаларнинг ота-онаси (улардан бири ёки иккаласи ҳам) I ёки II гуруҳ ногиронлари бўлган ўқувчилари ота-оналар тўловидан биринчи навбатда озод қилинадилар.

16. Кам таъминланган оила рўйхатига киритилган ўқувчи мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқарилганда унинг ўрнига умумий кам таъминланган оила рўйхатида бўлган, лекин кам таъминланган оила сифатида ота-оналар тўловидан озод этилганлар рўйхатига киритилмаган ўқувчи кейинги ойдан рўйхатга киритилади ва ота-она тўловидан озод этилади.

17. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ва захира таркибига киритилган ўқувчилар директорнинг буйруғига асосан спорт терма жамоаларининг асосий ва захира таркибида бўлган даврда ота-она тўловидан озод этилади.

18. Мактаб-интернатга ота-оналар тўлови бўйича маблағларни ҳисоблаш ва тушишининг бухгалтерия ҳисоби тегишли мактаб-интернатнинг бухгалтерияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Мактаб-интернатларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ота-оналар тўловидан тушадиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб берадилар.

20. Ота-оналар тўловидан тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар".

12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида" 2019 йил 29 январдаги 65-сон қарорида:


а) 4-илованинг 6-позициясидаги "ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари" сўзлари "олимпия захиралари коллежлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-илованинг 8-позициясидаги "ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернатлари" сўзлари "олимпия захиралари коллежлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабгача таълим тизими учун кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 майдаги 418-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошисидаги "ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари" сўзлари "олимпия захиралари коллежлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 820-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ва спорт йўналиши мавжуд олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларининг педагогик амалиёт ўташи белгиланган муассасалар рўйхатининг 1-позицияси "Педагогик амалиётга юбориладиган муассасалар номи" устунидаги "Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати" сўзлари "Андижон олимпия захиралари коллежи" сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 90-сон қарори билан тасдиқланган 2020 - 2024 йилларда босқичма-босқич ташкил этиладиган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг филиаллари рўйхатининг 11 ва 12-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

Сирдарё вилояти



11.

Ховос тумани 2-сонли БЎСМ

2020 йил



12.

Боёвут тумани 2-сонли БЎСМ

2022 йил

".




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 августдаги

480-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 августдаги 660-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 8-сон, 208-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 15 январдаги 32-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 1-сон, 6-модда) 1-илованинг 8-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига республика олий спорт маҳорати мактаблари ва мактаб-интернатларининг фаолиятини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 12 июлдаги 583-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 7-сон, 162-модда) илованинг 4-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 август








































Время: 0.2026
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск