Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎЎў /

Олимпия захиралари коллежларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.08.2020 й. 480-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 августдаги

480-сон қарорига

4-ИЛОВА



Олимпия захиралари коллежларида

озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини

қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини

тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом олимпия захиралари коллежида ўқувчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартибини белгилайди.


2. Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ, ота-оналар тўлови ҳисобига харажатларни қисман қоплаган ҳолда, бепул (имтиёзли) озиқ-овқат билан таъминланадилар.


3. Таътиллар даврида (60 кунгача) олимпия захиралари коллежи ўқувчилари учун ўтказиладиган ўқув-машқ йиғинлари вақтида ўқувчилар озиқ-овқат билан тўлиқ таъминланадилар.



2-БОБ. ОТА-ОНАЛАР ТЎЛОВИНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ


4. Олимпия захиралари коллежларига ота-оналар тўлови ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва олимпия захиралари коллежи маъмурияти ўртасида тузиладиган шартнома асосида тўланади.


5. Олимпия захиралари коллежига ота-оналар тўлови ҳар ойда, тўланадиган жорий ойнинг ўнинчи кунидан кечикмай тўланади. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) хоҳишига кўра ота-оналар тўлови янада узоқ муддатлар учун тўланиши мумкин.

Ота-оналар тўлови ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатда тўланмаган тақдирда олимпия захиралари коллежи ўқувчисига текин (имтиёзли) озиқ-овқат бериш тўлов тўланадиган вақтгача тўхтатилади.


6. Ота-оналар тўлови банкка тўланади, кейинчалик олимпия захиралари коллежига тўлов тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси (квитанцияси) тақдим этилади.

Ота-оналар тўлови пул ўтказиш йўли билан тўланган тақдирда олимпия захиралари коллежига тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси билан) тақдим этилади.


7. Олимпия захиралари коллежи бўйича ота-оналар тўлови тегишли ҳудудий ғазначилик ҳисобварақларига, кейинчалик улардан фойдаланиш учун олимпия захиралари коллежининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.



3-БОБ. ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖИДА

ОТА-ОНАЛАР ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШ


8. Олимпия захиралари коллежида ота-оналар тўлови миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгиланади.

Олимпия захиралари коллежига ота-оналар тўловининг бир кунлик миқдорини ҳисоблаш ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) нинг бир ойлик тўлови миқдорини қонун ҳужжатларига мувофиқ олимпия захиралари коллежининг ойлик иш жадвали бўйича иш кунлари сонига тақсимлаш йўли билан амалга оширилади.


9. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси ўзининг ёки оила аъзоларининг (у парвариш қилишга мажбур бўлган) касаллиги сабабли олимпия захиралари коллежига кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи олимпия захиралари коллежига келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Бунда ўқувчининг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги (карантин) сабабли олимпия захиралари коллежига келмаганлиги тегишли даволаш муассасаси берган маълумотнома билан тасдиқланиши керак.


10. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси ўқув йили давомида спорт турлари бўйича терма жамоа таркибида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, федерация (уюшма) ёки бошқа маблағлар ҳисобидан олимпия захиралари коллежи директорининг буйруғи билан ўқув-машқ йиғинларига жалб этилганда овқатланиш табелига киритилмайди ва ота-оналар тўлови ҳисобланмайди.

Ўқувчининг ўқув-машқ йиғинлари даври учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи олимпия захиралари коллежига келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Ўқувчи олимпия захиралари коллежига келмаган бошқа барча ҳолатларда ота-оналар тўлови умумий асослар бўйича ундирилади.


11. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларига бепул (имтиёзли) овқатланиш учун ота-оналар тўлови олимпия захиралари коллежи директори томонидан тасдиқланган буйруққа асосан тарбиячи ёки гуруҳ раҳбари томонидан директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигида тақдим этилган овқатланиш учун кунлик табель асосида ҳисобланади.


12. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўқувчи олимпия захиралари коллежига келиши бошқа таълим муассасасига ўтиши муносабати билан тўхташидан камида бир ҳафта олдин бу тўғрисида олимпия захиралари коллежи маъмуриятини ёзма равишда хабардор қилиши керак. Олимпия захиралари коллежи хабардор қилинмаган тақдирда ота-оналар тўлови сифатида тўланган тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ва қайтариб берилмайди.


13. Ота-оналар тўлови сифатида тўланган маблағларни ота-оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) қайтариб бериш тегишли суммани ота-оналардан (уларнинг ўрнини босувчи шахслардан) бирининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.



4-БОБ. ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖИ

ЎҚУВЧИЛАРИНИ ОТА-ОНАЛАР ТЎЛОВИДАН

ОЗОД ҚИЛИШ ТАРТИБИ


14. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган кам таъминланган оила тўғрисидаги маълумотнома ўқувчиларни ота-оналар тўловидан озод қилиш учун асос ҳисобланади.

Ушбу ҳужжат кўриб чиқиш учун олимпия захиралари коллежига тақдим этилади.


15. Кам таъминланган оилаларнинг ота-оналар тўловидан (режалаштирилаётган ўқувчилар умумий сонининг 30 фоизи доирасида) озод қилинаётган ўқувчилари рўйхати молия йили бошлангунгача, ота-оналар кенгаши йиғилиши баённомаси асосида олимпия захиралари коллежи директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Бунда кам таъминланган оилаларнинг ота-онаси (улардан бири ёки иккаласи ҳам) I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ўқувчилар ота-оналар тўловидан биринчи навбатда озод қилинадилар.


16. Кам таъминланган оила рўйхатига киритилган ўқувчи олимпия захиралари коллежи ўқувчилари сафидан чиқарилганда унинг ўрнига умумий кам таъминланган оила рўйхатида бўлган, лекин кам таъминланган оила сифатида ота-оналар тўловидан озод этилганлар рўйхатига киритилмаган ўқувчи кейинги ойдан рўйхатга киритилади ва ота-она тўловидан озод этилади.


17. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ва захира таркибига киритилган ўқувчилар директорнинг буйруғига асосан спорт терма жамоаларининг асосий ва захира таркибида бўлган даврда ота-она тўловидан озод этилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18. Олимпия захиралари коллежига ота-оналар тўлови бўйича маблағларни ҳисоблаш ва тушишининг бухгалтерия ҳисоби тегишли олимпия захиралари коллежининг бухгалтерияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


19. Олимпия захиралари коллежларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ота-оналар тўловидан тушадиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб берадилар.


20. Ота-оналар тўловидан тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.


21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 август












































Время: 0.1821
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск