Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎЎў /

Олимпия захиралари коллежи бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг Намунавий штатлар жадвали (ЎзР ВМ 12.08.2020 й. 480-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 августдаги

480-сон қарорига

6-ИЛОВА



Олимпия захиралари коллежи бошқарув, техник,

хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

  

Т/р

Лавозимлар номи

Штат бирлиги сони

I. Бошқарув ходимлари

1.

Директор

1

2.

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1

3.

Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари

1

4.

Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

1

5.

Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1

6.

Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари

1

II. Ўқув-ёрдамчи ходимлар

7.

Котиб-иш юритувчи

1

8.

Кадрлар бўйича бош инспектор

1

9.

Кадрлар ва ўқувчилар бўйича инспектор

1

10.

Юрисконсульт

1

11.

Бош муҳандис-энергетик

1

12.

Психолог

1

13.

Спорт психологи

3

14.

Иш юритувчи

1

15.

Бош бухгалтер

1

16.

Бухгалтер

3

17.

Кассир

1

18.

Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги муҳандиси

1

19.

Ўқув бўлими мудири

1

20.

Ёшлар етакчиси

1

21.

Спорт захирасини тайёрлаш ва мониторингини юритувчи бўлим катта инструктор-методисти

1

22.

Инструктор-методист

8

23.

Спорт шифокори (Тиббиёт пункти мудири)

1

24.

Шифокор-травматолог

1

25.

Шифокор -педиатор (олий тоифали)

1

26.

Шифокор - диетолог

1

27.

Ҳамшира (олий тоифали)

2

28.

Ҳамшира (1-тоифали)

2

29.

Уқаловчи

2

30.

Санитарка (кичик тиббий ходим)

1

31.

Бош ошпаз

1

32.

Ошпаз

7

33.

Ошхона ишчиси

4

34.

Идиш-товоқ ювувчи

4

35.

Ёрдамчи ишчи

1

36.

Юкчи

1

37.

Омбор мудири

1

38.

Омборчи

2

39.

Таъминот бўйича агент

1

40.

Катта тарбиячи

1

41.

Кир ювиш бўйича машинист

2

42.

Кийим ва чойшабларни таъмирлаш бўйича тикувчи

1

43.

Дазмолчи (Гладильщик)

1

44.

Махсус оёқ кийимларини таъмирловчи ишчи

1

45.

Бино ва иншоотларни ташкил этиш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича муҳандис

1

46.

Кутубхоначи

2

47.

Видео-ёзув оператори

2

48.

Сув узатиш тармоқларини таъмирловчи ишчи

1

49.

Архивариус

1

50.

Овоз оператори

1

  

Изоҳ:


1. От спорти тури мавжуд бўлган олимпия захиралари коллежларининг қўшимча штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.


2. Олимпия захиралари коллежларида тиббий ходимлар штат бирликлари доирасида спорт фармакологи лавозими киритилиши мумкин.


3. Олимпия захиралари коллежлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш нормалари ушбу намунавий штатлар иловасига мувофиқ амалга оширилади.






Намунавий штатлар жадвалига

ИЛОВА



Олимпия захиралари коллежи бошқарув, техник,

хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари

учун алоҳида лавозимларни киритиш

НОРМАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Олимпия захиралари коллежи бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларида назарда тутилмаган олимпия захиралари коллежи бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг алоҳида лавозимлари мазкур меъёрларга мувофиқ киритилади.



2-БОБ. ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖЛАРИДА

АЛОҲИДА ЛАВОЗИМЛАРНИ КИРИТИШ

МЕЪЁРЛАРИ


2. Олимпия захиралари коллежида ўқув йўналиши бўйича ўқувчилар сони 300 нафар ва ундан ортиқ бўлса - 1,0 бирлик бўлим мудири лавозими киритилади.


3. Олимпия захиралари коллежи ўқув режасида ўқув-лаборатория амалий машғулотлари ўтказилиши кўзда тутилган ҳамда амалий машғулотлар ўтказилиш учун жиҳозланган ҳар бир ўқув-лаборатория хонаси мавжуд бўлса - 1,0 бирлик лаборант лавозими киритилади.


4. Олимпия захиралари коллежининг лингафон, компьютер ва ўқув-техника жиҳозлари ўрнатилган хоналарига хизмат кўрсатиш учун - 1,0 бирлик лингафон, компьютер ва ўқув-техника жиҳозларига хизмат кўрсатувчи техник лавозими киритилади.


5. Олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчилар штат бирлиги доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси фаолиятини тизимли ташкил этиш, уларни бошқаришни йўлга қўйиш ва иқтидорли спортчиларни танлашни йўлга қўйиш мақсадида, ҳар бир спорт тури бўйича Бош тренер-селекционер лавозими киритилади.


6. Олимпия захиралари коллежи тиббиёт пункти учун ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирликдан тиббиёт пунктининг навбатчи ҳамшираси лавозими киритилади.


7. Олимпия захиралари коллежининг гардероб хонасидаги мавжуд 250 та ва ундан ортиқ жиҳозланган кийим сақлаш жойлари учун - 1,0 бирлик гардеробчи (кийим сақловчи) лавозими мавсумий 5 ойга киритилади.


8. Олимпия захиралари коллежининг 2500 кв.м ва ундан ортиқ қоплама тўшалган (асфальт, бетон, брусчатка) майдонини супуриш учун - 1,0 бирлик ҳовли супурувчи лавозими киритилади. Қоплама тўшалган майдоннинг кейинги ҳар 2500 кв.м учун 1,0 бирликдан ҳовли супурувчи лавозими киритилади.


9. Олимпия захиралари коллежининг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га.дан 2,0 га.гача майдони учун - 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га. майдон учун - 1,0 бирлик боғбон лавозими киритилади. Ижарага берган майдони бундан мустасно.


10. Олимпия захиралари коллежини кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир кириш дарвозаси постига 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади. Бунда, таълим муассасаси ҳудудидан ташқарида жойлашган биноларнинг ҳам ҳар бир дарвоза пости учун алоҳида 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.


11. Ҳар бир алоҳида бино, шу жумладан ўқувчилар турар жойи, спорт иншоотлари, футбол стадиони учун - алоҳида комендант 1,0 бирлик штат лавозими киритилади (очиқ спорт майдонларидан ташқари).


12. Бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи:

электромонтёр лавозими 700 тагача ёритиш нуқталари (выключатель, розетка ва коробка) (таълим муассасаси балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун - 0,5 бирлик, ҳар 700 та ёритиш нуқталари учун - 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 4,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

чилангар (сантехник) лавозими - сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган хар 2800 кв.м. майдон учун - 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

чилангар лавозими - сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2800 кв.м. майдон учун - 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

дурадгор лавозими - олимпия захиралари коллежи биносининг фойдаланиладиган 3500 кв.м. ва ундан ортиқ майдони учун - 1,0 бирлик (таълим муассасасида 3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.

Олимпия захиралари коллежи балансидаги биноларнинг эксплуатация ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилганда, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозимлари киритилмайди.


13. Биноларнинг ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, мажлислар зали ва спорт зали ҳамда ўқув-аудитория (ётоқхонанинг ўқувчилар ётадиган хоналари бундан мустасно) майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 700 кв.м тозалаш майдони учун - 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.


14. Биноларнинг ички қисмидаги, спорт залларидаги ҳожатхона ва чўмилиш хоналарини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 50 кв.м тозалаш майдони учун - 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.


15. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган олимпия захиралари коллежларида иситиш мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими:

локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун -2,0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъий назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун -1,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);

алоҳида кичик қозонлар билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса - 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса - 2,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);

иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 та печ учун - 1,0 бирликдан ва кейинги ҳар 5 - 9 та печ учун қўшимча 0,5 бирликдан (лекин муассаса учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.


16. Олимпия захиралари коллежида ҳар иккита бинога 1,0 бирликда бинони таъмирловчи ва комплекс хизмат кўрсатувчи ишчи лавозими киритилади.


17. Тарбиячи лавозими дам олиш ва байрам кунларида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар 25 нафар ўқувчига 1,0 бирлик ҳисобидан киритилади.


18. Олимпия захиралари коллежининг ҳар бир алоҳида жойлашган ўқувчилар турар жойи учун уларнинг ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирлик (бироқ 4,0 бирлик ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) ўқувчилар турар жойининг навбатчи тарбиячиси лавозими киритилади.


19. Олимпия захиралари коллежининг ўқувчилар турар жойида 300 нафар ва ундан ортиқ ўқувчилар истиқомат қилаётган бўлса - 0,5 бирлик паспортист лавозими киритилади.


20. Хўжалик бекаси лавозими олимпия захиралари коллежи ўқувчилар турар жойида яшовчи ўқувчилар сони 150 нафардан 300 нафаргача - 1,0 бирлик, 300 нафардан ортик бўлса - 2,0 бирлик штат киритилади.


21. Лифтчи лавозими бир бинода жойлашган ва фойдаланилаётган ҳар бир лифт ёки лифтлар гуруҳига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақтида учун - 1,0 бирлик (бироқ 2,5 ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган вазирлик ва идоралар аппаратлари, уларга бўйсунувчи ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари енгил хизмат автомашиналари чекланган миқдорларига мувофиқ транспорт воситаларининг чекланган сонидан (лимитидан) келиб чиқиб, соз ҳолатдаги ҳар бир автотранспорт воситаси учун - 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади.


23. Олимпия захиралари коллежи балансига киритилган "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" мусобақасида ва бошқа спорт тадбирларида ғолиб бўлганлик учун берилган транспорт воситалари учун таълим муассасасининг харажатлар сметасида ёқилғи-мойлаш материаллари учун маблағлар режалаштирилиб, 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади. Таълим муассасаси раҳбари учун хизмат автомашинаси сифатида фойдаланилаётган транспорт воситалари бундан мустасно.


24. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларининг турли хил тадбирларда хавфсиз қатнашишини таъминлаш учун мўлжалланган махсус автотранспорт (автобус, микроавтобус) воситаси мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бири учун алоҳида 1,0 бирлик автобус ҳайдовчиси лавозими киритилади.


25. Спорт иншоотлари, ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаси ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган олимпия захиралари коллежларида 1,0 бирликдан дезинфектор ҳамда сувдан ҳар бирига алоҳида қутқарувчи, таъмирловчи ва тозаловчи лавозимлари киритилади.


26. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзасида сув иншоотлари насос станцияси операторлари ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган 1,0 бирликдан оператор кеча-кундуз ишлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир алоҳида бино, иншоотлар учун 4,0 бирлик оператор лавозими киритилади.


27. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзасида сув иншоотларига алоҳида хлор билан ишлов берувчи 1,0 бирлик штат лавозими киритилади.


28. Футбол майдони мавжуд бўлган олимпия захиралари коллежида футбол майдонини таъмирловчи ва тозаловчи учун - 1,0 бирлик штат бирлиги киритилади.


29. Олимпия захиралари коллежининг балансидаги мавжуд соз ҳолатдаги трактор техникаси учун - 1,0 бирлик техникани бошқариш тракторист лавозими киритилади.


30. Ҳар бир алоҳида жойлашган спорт иншоотлари ва спорт майдонлари учун тозаловчи, таъмирловчи 1,0 бирлик штат бирлиги лавозими киритилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


31. Ушбу Меъёрлар асосида тузиладиган штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда, унга олимпия захиралари коллежининг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар (ўқувчилар контингенти, бинолар сони, майдонлар ҳажми, филиаллар (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар) муассаса раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади.


32. Штатлар жадвалига бошқарув, техник, хизмат кўрстувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг киритилишининг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ушбу таълим муассаса раҳбари ва бош ҳисобчиси зиммасига юкланади.


33. Штатлар жадвалини тузишда олимпия захиралари коллежининг йилнинг 1 январь ҳолатидаги рўйхатида мавжуд бўлган ўқувчилар сони ҳисобга олинади ва у ўқувчилар сони ўзгаришига кўра йилнинг 1 сентябрдаги ҳолати бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 август




































Время: 0.1697
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск