ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Қўшилган қиймат солиғи /

Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.08.2020 й. 489-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 августдаги

489-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қўшилган қиймат солиғи суммаси

ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш шартлари ва тартибини белгилайди.


2. Қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда - солиқ) салбий фарқ суммасини қоплаш, шу жумладан, бошқа солиқлар бўйича қарздорликни узиш ҳисобига қоплаш Солиқ кодексига ва ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


3. Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммасини қайтаришга ҳамда чет давлат фуқароларига солиқ суммаси ўрнини қоплашга (ТАХ FREE) нисбатан ушбу Низом қоидалари татбиқ этилмайди.


4. Ушбу Низом мақсадларида қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси деганда Солиқ кодексига мувофиқ аниқланадиган, товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир операцияларнинг солиқ базасидан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олинадиган солиқ суммаси ўртасидаги салбий фарқ тушунилади.

Бунда хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари, шунингдек, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича етказиб берувчиларга товарлар (хизматлар) қийматида тўланган солиқ суммаси тушунилади.


5. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари, шунингдек, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига (агар бундай битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса) ноль даражали ставкани қўллашда қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси ушбу Низомнинг 7 ва 8-бобларида белгиланган тартибда ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади.


6. Солиқ суммаси ўрнини қоплаш масаласи қоида тариқасида солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ бошқармаси томонидан, йирик солиқ тўловчилар бўйича эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси топшириғига асосан солиқ тўловчининг аризаси ва тақдим этилган ҳужжатлари солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдан ўзга жойдаги солиқ органлари томонидан кўриб чиқилиши ва қарор қабул қилиниши мумкин.


7. Солиқ суммаси солиқ тўловчига солиқ органининг солиқ суммаси ўрнини қоплаш тўғрисидаги қарори асосида солиқ суммасини қоплаш (қайтариш) тўғрисидаги ариза тушган санадан эътиборан олтмиш кундан, ушбу Низомнинг 6-бобида кўрсатилган тартибда эса етти кундан кечиктирмай қайтарилиши лозим.



2-БОБ. СОЛИҚ СУММАСИНИ ҚОПЛАШ УЧУН

АСОС БЎЛУВЧИ ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


8. Солиқ суммасининг қопланиши солиқ тўловчининг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги қўшилган қиймат солиғининг қопланиши лозим бўлган суммасини қайтариш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширилади.


9. Ариза солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этилади.


10. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари томонидан солиқ органига бевосита ёки буюртма хати билан почта, алоқаси хизмати орқали ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза тақдим этилади.


11. Хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди деб эътироф этилмаган ҳолатларда контракт ҳамда хорижий харидор томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси ушбу хизматлар ҳақиқатда реализация қилинганлигини (кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади. Бунда, воситачилик шартномасига асосан воситачининг (агентнинг) воситачилик ҳақи суммаси кўрсатилган хизматлар учун комитент ҳисобидан воситачига келиб тушган суммадан ушлаб қолинганлигини тасдиқловчи ҳисобот (бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома) тақдим этилади.

Ушбу хизматлар бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи орқали кўрсатилган бўлса (электрон шаклдаги хизматлардан ташқари), контракт ҳамда хорижий харидор томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси ушбу хизматлар ҳақиқатда реализация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.


12. Хизматлар электрон шаклда кўрсатилган бўлса, умумқабул қилинган хорижий амалиётга мувофиқ тузилган ҳисобот ва кўрсатилган хизматлар учун хорижий харидор томонидан тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси ушбу хизматлар ҳақиқатда реализация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.


13. Сув таъминоти, канализация, санитария жиҳатдан тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича хизматлар Солиқ кодексининг 264-моддаси учинчи қисмида қайд қилинган шахсларга кўрсатилганда аризага ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда реализация қилинган сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти хизматлари тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади.



3-БОБ. ЭКСПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


14. Экспорт операциялари бўйича солиқ суммаси ўрнини қоплаш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

контракт (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);

товарларни чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун белгиси қўйилган божхона юк декларацияси;

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатлар;

товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда экспортни тасдиқлаш учун комитент (ишонч билдирувчи) томонидан қўшимча тарзда солиқ тўловчининг воситачи ёки ишончли вакил билан тузилган воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси (шартноманинг кўчирма нусхаси);

йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича хизматлар реализация қилинганда - ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда тўлдирилган йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича ягона халқаро ташиш ҳужжатлари реестри;

валюта маблағлари тушганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси;

ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги товарлар экспорт қилинганлиги ва валюта маблағлари тушганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун амалга оширилаётган фаолиятнинг турига қараб бошқа ҳужжатлар.

Агар ушбу банднинг иккинчи-олтинчи хатбошларида кўрсатилган ҳужжатлар Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида мавжуд бўлса, мазкур ҳужжатларни солиқ органига тақдим этиш талаб этилмайди.


15. Солиқ кодексининг 262-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга нисбатан солиқ суммаси ўрнини қоплашда ушбу Низомнинг 14-банди иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар талаб этилади.


16. Ноль даражали ставка қўлланиши натижасида ҳосил бўлган ва қопланиши лозим бўлган солиқ суммасининг асосланганлигини тасдиқлаш учун солиқ тўловчи аризага ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда солиқ тўловчига қоплаб берилиши лозим бўлган солиқ суммаси бўйича ҳисоб-китобни илова қилади.

Бунда товарларни экспортга жўнатиш ва жўнатилган товар учун тўловлар турли чет эл валютасида амалга оширилган бўлса, юклаб жўнатиш амалга оширилган санадаги чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада (сўмда) қайта ҳисоблаб чиқишнинг ушбу Низомга 7а-иловадаги шаклга мувофиқ ҳисоб-китобини илова қилади.


17. Солиқ тўловчининг аризаси ушбу Низомда назарда тутилган иловаларсиз тақдим этилса, ушбу ариза солиқ органи томонидан кўриб чиқилмаган ҳолда беш кун мобайнида солиқ тўловчига қайтарилади. Аризаси кўриб чиқилмаган ва қайтарилган солиқ тўловчи, ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган холда, қайта ариза беришга ҳақли.



4-БОБ. ҚОПЛАНАДИГАН СОЛИҚ СУММАСИНИНГ

АСОСЛАНГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН КАМЕРАЛ СОЛИҚ

ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


18. Қопланиши назарда тутилган солиқ суммасининг асосланганлиги юзасидан солиқ органи камерал солиқ текширувини ўтказади. Камерал солиқ текшируви солиқ органининг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғисиз амалга оширилади.

Бунда аризада кўрсатиб ўтилган солиқ даври бўйича қўшилган қиймат солиғининг тўғри ҳисобланиши юзасидан аввал солиқ аудити ўтказилган бўлса, қопланиши назарда тутилган солиқ суммасининг асосланганлиги юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилмайди.


19. Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи томонидан ариза тақдим этилган кундан кейинги кундан бошланади ва эллик кунгача бўлган муддатда якунланиши лозим.


20. Камерал солиқ текширувини ўтказиш даврида солиқ органи зарур ҳужжатлар ва мавжуд товар-моддий бойликлари қолдиғини кўздан кечириш, зарур ҳолларда сайёр солиқ текширувини ташкил этган ҳолда инвентаризациядан ўтказиш Солиқ кодексининг 145-моддасида назарда тутилган тартибда ҳудудни ва биноларни кўздан кечириш, Солиқ кодексининг 146-моддасида назарда тутилган тартибда ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳамда Солиқ кодексининг 147-моддасида назарда тутилган тартибда учинчи шахслардан ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.

21. Солиқ органининг мансабдор шахси камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳолатларни баён этган ҳолда хулоса расмийлаштиради ва бир кундан кечиктирмай тегишли қарор қабул қилиш учун солиқ органи раҳбарига (ўринбосарига) киритади.


22. Солиқ суммасини қоплаш бўйича ўтказилаётган камерал солиқ текшируви якуни бўйича солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан солиқ суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) ёки қоплашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


23. Солиқ суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) ёки қоплашни рад этиш тўғрисидаги қарор солиқ тўловчининг аризаси олинган кундан бошлаб эллик кундан ошмаган муддатда қабул қилиниши лозим.


24. Қарор кириш, тавсиф-асослантириш ва қарор қисмларидан иборат бўлади.

Кириш қисмида: қарор қабул қилинган вақт, жой, қарорни қабул қилган мансабдор шахснинг Ф.И.О., лавозими, солиқ тўловчининг номи, солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР), аризанинг солиқ органида рўйхатга олинган санаси ва рақами, қопланиши сўралаётган солиқ суммаси кўрсатилади.

Тавсиф-асослантириш қисмида: камерал солиқ текшируви ўтказган мансабдор шахснинг Ф.И.О., лавозими, бошқа солиқлардан бўлган солиқ қарзини қоплаш ҳисобига йўналтириладиган солиқ суммаси, банк ҳисобварағига қопланиши (қайтарилиши) лозим деб топилган солиқ суммаси, қопланиши рад этилган (тўлиқ ёки қисман) ҳолларда эса, рад этиш асослари батафсил баён қилинади.

Қарор қисмида: бошқа солиқлардан бўлган солиқ қарзини қоплаш ҳисобига йўналтириладиган солиқ суммаси, солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига қайтарилиши лозим деб топилган солиқ суммаси, қопланиши рад этилган ҳолларда рад этилган (тўлиқ ёки қисман) солиқ суммаси ҳамда рад этилган солиқ суммаси миқдорида солиқ ҳисоботига тузатиш киритиш мажбурияти, қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи кўрсатилади.


25. Солиқ суммасини қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:

солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;

товарлар (хизматлар) харид қилинишида ҳисобварақ-фактуралар электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида расмийлаштирилмаганда;

солиқ тўловчи томонидан реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тўлиқ электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизими орқали амалга оширилмаганлиги аниқланганда;

ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар амалга ошириш) орқали солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик ҳолатлари аниқланганда;

ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган солиқ суммасини қонунга хилоф равишда ошириш ёки тўланадиган солиқ суммасини камайтириш схемаларининг қўлланиши натижасида асоссиз солиқ нафи олинганлик ҳолатлари аниқланганда;

солиқ тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган хўжалик операциялари ҳисоботда акс эттирилиши ва (ёки) контрагентни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича мажбурият бажарилмаслиги натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши ҳолатлари аниқланганда;

солиқ тўловчи томонидан амалга оширилган битим (операция)нинг асосий мақсади солиқ суммасини тўламаслик (тўлиқ тўламаслик) ва (ёки) ҳисобга олиш бўлган ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият солиқ тўловчи билан тузилган шартноманинг тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилган ҳолатлар аниқланганда;

битимлар (операциялар) ҳақиқий эмас ва тадбиркорлик фаолияти доирасида даромад олишга қаратилмаган ёки (ва) иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаган деб топилганда;

солиқ тўловчи томонидан сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаган ёки сохта ҳужжатлар тақдим этилганда, шунингдек, ҳудудни, ишлаб чиқариш, омборхона, шу жумладан, солиқ тўловчи даромад олиш учун фойдаланадиган ёки солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечиришга, сайёр солиқ текширувини ўтказишга тўсқинлик қилинганда;

солиқ тўловчи ва унга товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган контрагентлар томонидан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмаганда (тўлиқ ҳисобланманганда);

ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;

солиқ тўловчи томонидан асоссиз солиқдан наф олинишига олиб келадиган, товарларни (хизматларни) етказиб бериш занжиридаги битимлар (операциялар) иштирокчи шахсларнинг ўзаро боғлиқлиги (ҳукуқий, иқтисодий ва бошқа назорат остидаги) аниқланганда.

26. Солиқ органи томонидан қабул қилинган қарор солиқ тўловчига унинг шахсий кабинети орқали, ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир кундан кечиктирмай юборилади.


27. Солиқ суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) тўғрисида қарор қабул қилинганда қопланиши асосли деб топилмаган солиқ суммаси юзасидан Солиқ кодексининг 138-моддасига асосан умумий тартибда камерал солиқ текшируви ўтказилади.


28. Солиқ органининг қарорига асосан қопланиши рад этилган солиқ суммаси юзасидан солиқ тўловчи асослантирувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақли.

Аризани қайта кўриб чиқишда илгари солиқ суммасини қоплашни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилмаган янги асослар бўйича солиқ суммасини қоплашни рад этишга йўл қўйилмайди.



5-БОБ. СОЛИҚ СУММАСИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


29. Солиқ органининг солиқ суммасини (тўлиқ ёки қисман) қоплаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ солиқ органи бир кун муддатда қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини ҳисобга олиш орқали солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан бўлган солиқ қарзини узишни Солиқ кодексининг 104-моддасига асосан мустақил равишда амалга оширади.


30. Солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан бўлган солиқ қарзини узиш амалга оширгандан сўнг солиқ органи томонидан бир кун муддатда солиқ суммасининг қолган қисми бўйича ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклда солиқ суммасини қайтариш тўғрисидаги хулоса расмийлаштирилади ва электрон шаклда (ДСҚ электрон ахборот тизими) орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига юборилади.


31. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ДСҚ ахборот тизими орқали солиқ органларининг хулосасини олгандан сўнг Давлат бюджети маблағлари доирасида бир кунда автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади.



6-БОБ. СОЛИҚ СУММАСИНИ ҚОПЛАШНИНГ

ТЕЗЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИ


32. Солиқ кодексининг 274-моддаси тўртинчи қисмига биноан солиқнинг жами суммаси ўрнини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартиби бу ҳақда солиқни қайтариш тўғрисидаги аризада кўрсатилган тақдирда, қуйидаги тоифадаги солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади:

белгиланган тартибда йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахсларга;

солиқни қоплашга доир ариза билан бирга амалдаги банк кафолатини тақдим этган ёки солиқ органлари билан гаров шартномасини Солиқ кодексининг 109 ёки 107-моддаларида белгиланган тартибда расмийлаштирган солиқ тўловчиларга;

экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширадиган шахсларга - агар илгари бу шахсларга солиқ суммаси қопланган ва бунда қонунбузарликлар аниқланмаган бўлса, ноль даражали солиқ ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган солиқнинг ошиб кетган суммалари қисмида;

хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари;

маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига, агар бундай битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса;

солиқ мониторинги иштирокчиларига.

Қуйидаги ҳолларда солиқ суммасини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби татбиқ этилмайди:

аризага ушбу Низомнинг 2-бобида белгиланган зарур ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаган бўлса;

ариза тақдим этилган вақтда солиқ тўловчи солиқларни тўламаслик хавфи даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар тоифасига мансуб бўлса;

ушбу Низомнинг 25-банди бешинчи-ўн учинчи хатбошиларда қайд этилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, салбий фарқнинг асосланмаган қисми доирасида.

32-1. Ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатиб ўтилган солиқ тўловчилар тоифасидан ташқари интизомли солиқ тўловчиларга ҳам солиқ суммаси ўрнини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби қўлланилади.

Солиқ тўловчиларни инсофли солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонлари (талаблари) ва уларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

33. Солиқнинг ўрнини тезлаштирилган тартибда қоплашда солиқ тўловчи томонидан қоплаш учун аризада кўрсатилган солиқ суммаси унга тўлиқ ҳажмда етти кун ичида ушбу Низомнинг 5-бобида белгиланган тартибда қоплаб берилади. Бунда қопланиши учун аризада кўрсатилган солиқ суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текшируви ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ солиқ суммасини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби татбиқ этилмайдиган ҳолларда солиқ суммаси асосланганлиги юзасидан ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда камерал солиқ текшируви ўтказилади ва камерал солиқ текшируви якуни бўйича солиқ суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) ёки қоплашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

34. Камерал солиқ текшируви натижаларига кўра аризада кўрсатилган солиқ суммаси ёки унинг бир қисми асоссиз деб топилса, солиқ тўловчи асоссиз равишда қопланган солиқ суммасини қоплаш санасидан то уни бюджетга тўлаш санасигача пеня ҳисоблаган ҳолда Давлат бюджетига тўлаши шарт. Кўрсатилган тартиб чет эл дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга татбиқ этилмайди.



7-БОБ. ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТГАН

ДИПЛОМАТИК ВАКОЛАТХОНАЛАРИ, КОНСУЛЛИК

МУАССАСАЛАРИ ВА УЛАРГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН

ТАШКИЛОТЛАРИГА СОЛИҚ СУММАСИНИ ҚОПЛАШ

(ҚАЙТАРИШ) ТАРТИБИ


35. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари томонидан расмий фойдаланиш, шунингдек, уларнинг дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно), шу жумладан, улар билан бирга яшовчи оила аъзоларининг (кейинги ўринларда-дипломатик ва маъмурий-техник ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари) шахсий эҳтиёжи учун сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган солиқ суммаси солиқ органларига сотиб олиш операция санасини, суммасини, хусусиятини аниқлаш ва унинг иштирокчиларини идентификация қилиш имконини берадиган харидларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини илова қилган ҳолда тақдим этилган аризалар асосида қоплаб (қайтариб) берилади.

Бундай ҳужжатлар жумласига етказиб берувчилар томонидан расмийлаштирилган қўшилган қиймат солиғи суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактуралар, инвойслар, назорат-касса техникасининг чеклари, давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган чипталар, талонлар, чеклар ёки шуларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар киради.


36. Дипломатик ва маъмурий-техник ходимлар (шу жумладан, улар билан бирга яшовчи оила аъзолари) томонидан сотиб олинган товарлар бўйича тўланган солиқ суммаси хорижий давлатларнинг дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналари орқали қопланади (қайтарилади).


37. Дипломатик ва маъмурий-техник ходимлар (шу жумладан, улар билан бирга яшовчи оила аъзолари) томонидан бир йил мобайнида сотиб олинган бир нечта автотранспорт воситалари бўйича тўланган солиқ суммаси фақат битта объект бўйича қоплаб (қайтариб) берилади, уч йил мобайнида бир нечта кўчмас мулк объектлари сотиб олинган бўлса, солиқ суммаси фақат битта объект бўйича қоплаб (қайтариб) берилади. Бунда, кўрсатилган шахслар қайси объект бўйича солиқ суммаси қопланишини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга бўладилар.


38. Солиқ органи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар камерал солиқ текширувидан ўтказилади ва ушбу Низомнинг 4-бобида назарда тутилган қоидаларни инобатга олган ҳолда ариза берилган кундан эътиборан беш кун мобайнида солиқ суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) ёки солиқ суммасини қоплашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


39. Солиқ суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) тўғрисида қарор қабул қилинганда қопланиши лозим деб топилган солиқ суммаси ушбу Низомнинг 5-бобида белгиланган тартибда қайтарилади.


40. Ушбу Низомнинг 35-39-бандларида белгиланган қоидалар тегишли чет давлатнинг қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимларига (шу жумладан, улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларига) нисбатан солиқ суммасини қоплаш тартиби белгиланган бўлса ёхуд бундай норма Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бўлса қўлланилади.

Агар тегишли хорижий давлатнинг қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарига, ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимларига, шу жумладан, улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларига солиқ суммасини қоплашда қўшимча чекловлар ёки алоҳида шартлар мавжуд бўлганда солиқ органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таклифига биноан ушбу Низомда кўзда тутилмаган қўшимча чекловлар ва шартлар паритет асосда қўлланилиши мумкин.


41. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳар йили жорий йилнинг 1 февралига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига, ушбу Низомнинг 40-банди:

биринчи хатбошисида қайд этилган қоидалар татбиқ этиладиган хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари рўйхати;

иккинчи хатбошида қайд этилган қўшимча чекловлар ва шартлар тўғрисида маълумотни тегишли хорижий давлатнинг дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарига, ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимларига нисбатан қўшимча чекловлар ва шартлар паритет асосда қўлланилишининг мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосасини илова қилган ҳолда киритади.



8-БОБ. МАҲСУЛОТ ТАҚСИМОТИГА ОИД БИТИМ

ИШТИРОКЧИЛАРИГА СОЛИҚ СУММАСИНИ

ҚОПЛАШ (ҚАЙТАРИШ) ТАРТИБИ


42. Маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиси томонидан битим доирасида сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган солиқ суммаси ушбу солиқ тўловчига сотиб олиш операция санасини, суммасини, хусусиятини аниқлаш ва унинг иштирокчиларини идентификация қилиш имконини берадиган харидларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини илова қилган ҳолда солиқ органларига тақдим этган аризаси асосида қоплаб (қайтариб) берилади.


43. Бундай ҳужжатлар жумласига етказиб берувчилар томонидан расмийлаштирилган қўшилган қиймат солиғи суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактуралар, инвойслар ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар киради.


44. Солиқ тўловчининг аризасини кўриб чиқиш, камерал солиқ текширувини ўтказиш ва солиқ суммасини қоплаш (қайтариш) тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ушбу Низомнинг 10, 38 ва 39-бандларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.


45. Ушбу Низомнинг 42 ва 43-бандларида белгиланган қоидалар маҳсулот тақсимотига оид битимда солиқ бўйича ноль даражали ставка қўлланиши назарда тутилган бўлса татбиқ этилади.


46. Мазкур бобда қайд этилган шахсларга солиқ суммаси 2020 йил 1 январдан кейин сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича қоплаб берилади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


47. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Қўшилган қиймат солиғининг ўрни қопланиши лозим

бўлган суммани солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига

қайтариш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи


1. Солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ариза тақдим этади.


2. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари солиқ органига бевосита ёки буюртма хат билан почта алоқаси хизмати орқали ариза тақдим этади.


Заруратга кўра









2-босқич

Солиқ органи


Солиқ тўловчининг ушбу Низомда назарда тутилган иловаларсиз аризаси тақдим этилган аризаларни кўриб чиқмаган ҳолда солиқ тўловчига қайтаради.



Беш кун мобайнида



Ариза берувчи


Аризаси кўриб чиқилмаган ва қайтарилган солиқ тўловчи, ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган холда, қайта ариза беришга ҳақли.


Заруратга кўра







3-босқич

Солиқ органи


Аризада қайд этилган, қопланаши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси асосланганлиги юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказади.


1. Ариза тақдим этилган кундан кейинги кундан бошланади ва эллик кунгача бўлган муддатда.


2. Солиқ суммасини қоплашнинг тезлаштирилган тартибида камерал назорат солиқ суммаси қоплаб берилгандан сўнг бошланади ва эллик кунгача бўлган муддатда.









4-босқич

Солиқ органи


Қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) тўғрисида қарор қабул қилади ва қарор нусхасини солиқ тўловчига унинг шахсий кабинети орқали юборади.


1. Бир кун муддатда


2. Солиқ суммасини қоплашнинг тезлаштирилган тартибида ариза тушган кундан бошлаб тўрт кун муддатда









5-босқич

Ариза берувчи


1. Солиқ суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) тўғрисида қабул қилинган қарорга асосан тафовут аниқланган (тафовут аниқланган ҳолларда) солиқ даври учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этади.



1. Қарорни олган кундан эътиборан уч кун мобайнида




2. Солиқ органининг қарорига асосан қопланиши рад этилган солиқ суммаси юзасидан асослантирувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақли.


2. Заруратга кўра







6-босқич

Солиқ органи


Солиқ суммасини (тўлиқ ёки қисман) қоплаш тўғрисидаги қарорга мувофиқ қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси мустақил равишда солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан бўлган солиқ қарзини узишга йўналтиради.


Бир кун муддатда









7-босқич

Солиқ органи


Қопланиши лозим бўлган солиқ суммасининг қолган қисми бўйича ушбу Низом 8-иловага мувофиқ шаклда солиқ суммасини қайтариш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиради ва электрон шаклда (ДСҚ электрон ахборот тизими орқали) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига юборади.


Бир кун муддатда









8-босқич

Молия вазирлиги Ғазначилиги


Давлат бюджети маблағлари доирасида (етарли маблағлар бўлганда) автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади.


Бир кун муддатда



             





Низомга

2-ИЛОВА



Қўшилган қиймат солиғининг ўрни қопланиши

лозим бўлган суммасини солиқ тўловчининг

банк ҳисобварағига қайтариш тўғрисидаги

АРИЗА


Ариза тақдим этилаётган солиқ органи

(йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси ,давлат солиқ бошқармаси)


Ариза берувчи тўғрисида маълумот

(ариза берувчининг тўлиқ номи)





(СТИР)


(ИФУТ)




(давлат рўйхатидан ўтказиш рақами)


(ташкил этилган сана)



Жойлашган жойи бўйича манзили (индекс, вилоят,туман (шаҳар), кўча, уй)


Раҳбар


(ФИО)


(СТИР)

Бош бухгалтер


(ФИО)


(СТИР)

ҚҚС рақам

ҚҚС суммасини қайтариб бериш учун материаллар кўриб чиқилишини сўрайди

Банкдаги ҳисобварағи

(миллий валютадаги амал қилаётган ҳисобварағи)


Ариза тақдим этилган давр

дан


гача

(кк.оо.йййй)


(кк.оо.йййй)


Суммаси

Қоплаш тартиби

(умумбелгиланган, тезлаштирилган)


Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар

ФАЙЛ ТАНЛАШ


ФАЙЛ ТАНЛАШ


Солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига

қайтариб бериладиган ҚҚС ортиқча суммасининг ҳисоб-китоби (6-илова)

Юклаб жўнатиш амалга оширилган ойнинг сўнгги кунидаги чет эл валютасининг ЎзР МБ томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаб чиқишнинг

ҳисоб-китоби


Банк кафолати,

Гаров шартномаси



ФАЙЛ ТАНЛАШ


ФАЙЛ ТАНЛАШ



Товарлар экспорт қилинганлиги ва

валюта тушганлиги тўғрисидаги

маълумот (4-илова)


Ягона халқаро ташиш ҳужжатлари реестри, аҳолига кўрсатилган коммунал хизматлар бўйича маълумотлар,

бошқа ҳужжатлар


Ариза тақдим этилган сана

(кк.оо.йййй)


          





Низомга

3-ИЛОВА



Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида

аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари,

консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган

ташкилотларига қўшилган қиймат солиғи

суммасини қайтариб бериш тўғрисида

АРИЗА

Ариза тақдим этилаётган солиқ органи


(ариза берувчи жойлашган жойдаги давлат солиқ инспекцияси)


Ариза берувчи тўғрисидаги маълумот

(ариза берувчининг тўлиқ номи)





(СТИР)


(ИФУТ)




(давлат рўйхатидан ўтказиш рақами)


(ташкил этилган сана)



Жойлашган жойи бўйича манзили (индекс, вилоят, туман (шаҳар), кўча, уй)


Раҳбар


(ФИО)


(СТИР)

Бош бухгалтер


(ФИО)


(СТИР)

ҚҚСни тўлашга ўтилганлиги


(кк.оо.йййй)


(ҚҚС рақам)

ҚҚС суммасини қайтариб бериш учун материаллар кўриб чиқилишини сўрайди

Банкдаги ҳисобварағи

(миллий валютадаги амал қилаётган ҳисобварағи)


Ариза тақдим этилган давр

(кк.оо.йййй)


Суммаси


Қоплаш тартиби


(умумбелгиланган, тезлаштирилган)


Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар


ФАЙЛ ТАНЛАШ


(тасдиқловчи ҳужжатлар)


Ариза тақдим этилган сана

(кк.оо.йййй)


      





Низомга

4-ИЛОВА



Реализация қилинган сув таъминоти, канализация,

иссиқлик таъминоти хизматлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

      

  

(СТИР)

(Корхона номи)

(Давр учун тақдим этилаётган ҳужжатлар)

Т/р

Коммунал хизмат

истеъмолчиларининг номи

Сотиш ҳажми


Етказиб беришнинг

ҚҚСсиз қиймати


ҚҚС


Етказиб беришнинг

умумий қиймати

(ҚҚС билан)


1


2

3

4

1

аҳоли






улардан





1.1

ХУЖМШ





1.2

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари





1.3

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмалари





2

Бошқа истеъмолчилар





3

Киритилган тузатиш






Жами





Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.О.)

         





Низомга

5-ИЛОВА



20__ йил _____________ учун

Йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро

йўналишда ташиш бўйича ягона халқаро ташиш ҳужжатлари

РЕЕСТРИ

       

      

  

(СТИР)

(Корхона номи)

(Давр учун тақдим этилаётган ҳужжатлар)

Т/р

Рейс

рақами


Ташиш

санаси


Йўл


Миқдори


Хизматлар қиймати


қаердан


қаерга


ташилган

йўловчилар


ташилган

багажлар


ташилган

юклар


ташилган

почта


йўловчиларни

ташиш бўйича


багажларни

ташиш

бўйича


юкларни

ташиш

бўйича


почтани

ташиш

бўйича




































































Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.О.)

   





Низомга

6-ИЛОВА



Товарлар экспорт қилинганлиги

ва валюта тушганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТ

    

      

  

(СТИР)

(Корхона номи)

(Давр учун тақдим этилаётган ҳужжатлар)

           

Т/р

Чет

эллик

ҳамкор

номи


Воситачи

номи


Шартнома


Давр

бошига

қолдиқ


Жўнатилган товарлар


рақами

санаси

суммаси

дебет

кредит

Божхона юк декларацияси


БЮД

рақами

(бланка

рақами)


санаси


БЮД-

нинг

рўйхат

рақами


ташқи савдо

контрактининг

(шартноманинг,

келишувнинг)

Ташқи савдо

операциялари

ягона электрон

ахборот

тизимидаги

идентификация

рақами


валюта

тури


чет эл

валюта-

сидаги

сумма

валюта

курси


миллий

валю-

тада


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

1



х














Шартнома

бўйича жами


х

х

х

х



х

х

х

х

х


х


2



х














Шартнома

бўйича жами


х

х

х

х



х

х

х

х

х


х


3



х














Шартнома

бўйича жами


х

х

х

х



х

х

х

х

х


х


Жами


х

х

х

х



х

х

х

х

х


х


жадвал давоми

Валюта тушуми

Чет эллик ҳамкорга қайтарилган маблағ

Бошқа ҳолатлар (корхона фойдасига олинган ва х.к)


Давр охирига қолдиқ


изоҳ


санаси

чет эл валютасидаги сумма


валюта курси

миллий валютада

банк хизмати (воситачилик ҳақ) суммаси


санаси

чет эл валюта-сидаги сумма


сана

чет эл валютасидаги сумма


дебет

кредит


17


18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28












х


х



х


х
















х



х



х


х
















х



х



х


х





х



х



х


х





         

         

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.О.)

       





Низомга

7-ИЛОВА



Солиқ тўловчига қоплаб берилиши лозим

бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси

ҲИСОБ-КИТОБИ


      

  

(СТИР)

(Корхона номи)

(Давр учун тақдим этилаётган ҳужжатлар)

Кўрсатгичлар

Сатр

коди


Солиқ солинадиган оборот


Қайтарилган ҚҚС суммаси

Ҳисоб-

китоб

бўйича

қоплани-

ши лозим

бўлган ҚҚС

суммаси

Жами


шу жумладан


солиқлар

бўйича

қарздорлик

ни қоплаш

ҳисобига


солиқ

тўлов-

чининг

банкдаги

ҳисоб-

варағига


15 %

ставка

бўйича


экспортдан

ташқари

ноль даражали

ставка бўйича


ноль

даражали

ставка

бўйича

чет эл

валютасига

экспорт

қилинган

товарлар


сумма


ҚҚС


сумма


ҚҚС


сумма


ҚҚС


сумма


ҚҚС


А


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича оборот


10









х

х

х

Товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан соф тушум


20









х

х

х

Товарларни экспортга чет эл валютасида реализация қилиш


21

х

х

х

х

х

х


х

х

х

х

Валюта тушумининг тушиши (чет эл валютасида)


30

х

х

х

х

х

х


х

х

х

х

Чет эл валютасида тушган тушумнинг улуши (030-сатр/ 021-сатр х 100)


40

х

х

х

х

х

х


х

х

х

х

Валюта тушумининг ҳисоб-китоб тушуми (миллий валютада) (040-сатр 9-уст. х 020-сатр 9 уст. / 100)


401

х

х

х

х

х

х


х

х

х

х

Ҳисобот даврида ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси


50

х


х


х


х


х

х

х

Жорий солиқ даврида тушуми тушган, аввалги солиқ даврининг экспорт маҳсулоти реализацияси обороти бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси


60

х


х

х

х

х

х


х

х

х

Ҳисобга олинадиган ҚҚСнинг умумий суммаси (050-сатр + 060-сатр)


70

х


х


х


х


х

х

х

Қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси (010-сатр - 070-сатр)


80

х


х


х


х





         

Изоҳ. Ушбу ҳисоб-китоб календарь йил бошидан ўсиб борувчи якун билан ҳисоб-китоб тақдим этилаётган солиқ даврини ўз ичига олган ҳолда тузилади. Ҳисоб-китоб ҳар бир календарь йил учун алоҳида тузилади.

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.О.)

           





Низомга

7а-ИЛОВА



Юклаб жўнатиш амалга оширилган санадаги чет эл

валютасини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада

(сўмда) қайта ҳисоблаб чиқишнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ


      

  

(СТИР)

(Корхона номи)

(ҳужжатларни тақдим этилаётган давр)

Т/р

Чет эллик

ҳамкор-

нинг

номи


Шартнома

(келишув)

Божхона

юк декла-

рацияси

рақами ва

санаси


Юклаб

жўнатиш

санаси


Товар-

нинг

чет эл

валюта-

сидаги

қиймати


Валюта

тури


Юклаб

жўнатиш

санасидаги

Ўзбекистон

Респуб-

ликаси

Марказий

банки

томонидан

белгиланган

валюта

курси


Товарнинг

миллий

валюта

эквива-

лентдаги

қиймати

(минг

сўмда)


Чет эл

валюта-

сидаги

тушум-

нинг

тушиш

санаси


Чет эл

валюта-

сидаги

тушум

суммаси


Юклаб

жўнатиш

амалга

оширилган

санадаги

курс

бўйича

миллий

валюта-

даги

эквива-

ленти

(минг

сўмда)


Сал-

моғи


Рақам


Сана


А


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

1.















2.















3.
















Жами














Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.О.)

       





Низомга

8-ИЛОВА



_____-сон ХУЛОСА



аризаси бўйича


(ариза берувчининг номи)



СТИР




(ноль даражали ставкани қўллаш ёки ҳисобга олинган сумма ҳисобланган суммадан ортганлиги)

натижасида ҳосил бўлган, қайтариладиган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси


учун

(давр)


тақдим қилинган ҳужжатларни текшириш асосида тўловчида 20__ йил _________ ҳолатига қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси

(рақам билан)




сўм ҳосил бўлганлиги аниқланди.

(сўз билан)


Ҳ


,


,

МФО





(хизмат кўрсатувчи банк номи)






(солиқ органининг номи (раҳбари ёки раҳбар ўринбосари))


(имзо)


(Ф.И.О)

Муҳр ўрни

20___ йил "____" __________________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 август



































Время: 0.2323
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск