ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Қўшилган қиймат солиғи /

Қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.08.2020 й. 489-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 августдаги

489-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг

(хизматларнинг) бозор қийматидан келиб

чиқиб аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартибини белгилайди ва қуйидагиларга нисабатан татбиқ этилади:

товарларни (хизматларни) бошқа товарларга (хизматларга) айирбошлаб реализация қилишда;

юридик шахснинг мол-мулкидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда - Солиқ кодекси) 239-моддаси тўртинчи қисми 6-бандига мувофиқ шахсий мақсадларда фойдаланишда;

агар Солиқ кодексининг 239-моддаси биринчи қисми 2-бандида ёки иккинчи қисмининг 2-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (хизматларни) бепул беришда (кўрсатишда).


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати - товарларнинг (хизматларнинг) эҳтимолга энг яқин ва адолатли қиймати, шу жумладан, ваколатли органлар, баҳолаш ташкилотлари томонидан аниқланадиган ва (ёки) белгиланган, товарлар (хизматлар) бозорида реализация қилиниши (кўрсатилиши) мумкин бўлган қиймат;


товарларнинг (хизматларнинг) бозори - харидорнинг (сотувчининг) товарларни (хизматларни) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг ҳудудидан ташқарида қўшимча харажатларсиз олиш (реализация қилиш) имкониятидан келиб чиқиб аниқланадиган товарларнинг (хизматларнинг) муомалада бўлиш соҳаси.


3. Қонун ҳужжатларида товарларнинг (хизматларнинг) қийматини бозор қиймати сифатида аниқлашга нисбатан молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларидан мажбурий тарзда фойдаланиш лозимлиги белгиланган тақдирда, мазкур стандартларда белгиланган қоидалардан фойдаланилади.



2-БОБ. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ

ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ЧОҒИДА ТОВАРЛАРНИНГ

(ХИЗМАТЛАРНИНГ) БОЗОР ҚИЙМАТИНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


4. Солиқ органлари томонидан қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда - ҚҚС) тўғри ҳисобланиши юзасидан ўтказилаётган солиқ текширувларида қуйидаги битимлар (операциялар) бўйича солиқ базаси товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланганлиги ўрганилади:

товарларни (хизматларни) бошқа товарларга (хизматларга) айирбошлаб реализация қилишда, шу жумладан, товар айирбошлаш (бартер) операциялари бўйича;

тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзига тегишли мол-мулкни (хизматларни), агар бундай мол-мулк (хизматлар) бўйича солиқ суммаси тўлиқ ёки қисман ҳисобга олинган бўлса, бошқарув органи аъзоларига, ходимларга, уларнинг оила аъзоларига ёхуд бошқа шахсларга солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий мақсадларда фойдаланиш учун беришда (хизматлар кўрсатишда);

товарларни (хизматларни) бепул бериш, бунда шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайдиган деб эътироф этилганда. Бунда товарларни бепул бериш ёки бепул хизматлар кўрсатиш Солиқ кодексининг 239-моддасига мувофиқ қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда бирига риоя этилганда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилади:

а) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

б) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги асослантирилган бўлса;

в) қонун ҳужжатлари қоидаларидан келиб чиқилган бўлса.


5. Агар ушбу Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ базаси Солиқ кодексининг 248-моддаси биринчи қисмида белгиланган тартибда аниқланади. Бунинг акси исботланмагунга қадар мазкур қиймат бозор нархларига мувофиқ келади деб қабул қилинади.


6. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган битимларни (операцияларни) амалга ошираётганда товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати қуйидагиларни қўллаган ҳолда аниқланиши мумкин:

ўзининг нархга доир маълумотлари (прайс-варақлар);

ахборот-нарх агентликлари маълумотлари;

оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар;

биржа хабарлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан эълон қилинадиган ёки сўровга кўра тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси ташқи савдосининг божхона статистикаси;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда нархларни белгилаш учун нормативларни ўрнатадиган ваколатли органларнинг маълумотлари.

Агар товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати кўрсатиб ўтилган органларда турлича бўлса, солиқ солиш мақсадларида уларнинг ўртача қиймати инобатга олинади.


7. Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматини ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган тартибда аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, бундай қиймат баҳоловчи ташкилотларнинг хулосалари асосида ёхуд харажатларни индексациялаш усулидан фойдаланган ҳолда аниқланади.


8. Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматини харажатларни индексациялаш усулидан фойдаланган ҳолда аниқлашда, муайян тармоқнинг саноат маҳсулотларининг харид қилиш санасидан бошлаб реализация қилиш санасигача бўлган даврда ушбу тармоқлардаги статистика органи томонидан эълон қилинадиган нарх қимматлашуви индекслари асосида ҳисобланади.

Бунда саноат маҳсулоти айнан қайси тармоққа тегишли эканлигини аниқ белгилаш имконияти бўлмаган тақдирда, саноат бўйича умумий индекс қўлланилади.

Функционал ёки иқтисодий жиҳатдан эскирган асосий воситалар ва товарларнинг бозор қиймати баҳоланаётганда дастлабки харажатларни индексациялаш усулини қўллашда қолган иқтисодий хизмат қилиш муддати ёки тегишли эскириш фоизи ҳисобга олинади.


9. Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматини аниқлашда ўзаро боғлиқ бўлмаган шахслар ўртасида битимлар тузишда нархларга қўйиладиган одатдаги устамалар ёки чегирмалар ҳисобга олинади. Хусусан, қуйидагилар юзага келтирган чегирмалар ҳисобга олинади:

товарларга нисбатан бўлган истеъмол талабининг мавсумий ва бошқа тебранишлари;

товарларнинг сифат ёки бошқа истеъмол хусусиятларини йўқотиши;

товарларнинг яроқлилик ёки реализация қилиш муддатларининг тугаши (тугаш санасининг яқинлашиши);

маркетинг сиёсати, шу жумладан, унга ўхшаш товарлар бўлмаган янги товарларнинг (хизматларнинг) бозорга кириб бориши, шунингдек, товарларнинг (хизматларнинг) янги бозорларга кириб бориши;

истеъмолчиларни улар билан таништириш мақсадида товарларнинг тажриба моделлари ва намуналарини реализация қилиш.


10. Солиқ органи битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан фарқ қиладиган (у ёки бу томонга) қийматини қўллангани далили аниқланган тақдирда, Солиқ кодексининг 248-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисоблангани каби ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли.


11. Солиқ органининг ушбу Низомга мувофиқ товарлар (хизматлар) бозор қийматидан келиб чиқиб ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш тўғрисидаги қарори Солиқ кодексининг 223 ёки 224-моддаларида назарда тутилган молиявий жарималарни қўллашга олиб келмайди.


12. Солиқ тўловчи солиқ органининг ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш тўғрисидаги қарори юзасидан битимнинг (операциянинг) қиймати бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли.


13. Ушбу Низомнинг 5-9-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар билан чекланмаган ҳолда битим (операция) натижаларини аниқлаш учун аҳамиятга эга бўлган ҳар қандай вазиятлар суд тартибида амалга оширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


14. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ушбу Низомга риоя этишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ органлари томонидан амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 август




































Время: 0.2355
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск