язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 й. 487-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2020 й.

N 487




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲАЙЪАТИ АЪЗОЛАРИ

ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолиятини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 26 февралдаги ПҚ-4620-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбилар тўғрисида" 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 13 (ўн уч) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

1. Камилов Абдулазиз

Хафизович


-

ташқи ишлар вазири


2. Арзиев Фарход

Нуритдинович


-

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


3. Хамраев Эркин

Жалилович


-

ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


4. Неъматов Илхамджан

Туйчиевич


-

ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


5. Сидиков Фурқат

Ахмедович


-

ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


6. Асадов Шерзод

Икромович


-

ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


7. Иргашев Исматилла

Раимович


-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили


8. Абдувахитов Абдужабар

Абдусаттарович


-

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори


9. Назаров Рахматулла

Джурабаевич


-

ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси


10. Ходжаев Ашраф

Баходирович


-

Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти директори


11. Азизов Бобур

Бахтиёрович


-

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори


12. Турсунов Фаррух

Исламджанович


-

Ташқи ишлар вазирлигининг Йиғма ахборот-таҳлил департаменти директори


13. Хасанов Илхом

Ахмаджонович


-

Ташқи ишлар вазирлигининг Кадрлар ва таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъат аъзоларининг сони ва янгиланган таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 11 июндаги 477-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У.Умурзаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 август