язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2020 й. 479-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2020 й.

N 479




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 18 майдаги ПФ-5995-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 августдаги

479-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги

571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон

Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

тўғрисидаги низомига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. 10-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тизимли асосда узвий интеграциялашни, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш;

органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасида барча манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш".


2. 11-банд қуйидаги мазмундаги "и" кичик банд билан тўлдирилсин:

"и) органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасида барча манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш соҳасида:

манфаатдор вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлардан органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасида зарур маълумотларни олади;

органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари ва бошқа манфаатдор тадбиркорлик субъектлари учун ўқув ва маслаҳат хизматларини кўрсатади;

органик маҳсулот ва хомашёларни сертификатлаштириш идоралари, ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчи ташкилотлар, реализация қилувчи тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги электрон ахборот базасини яратади, унинг доимий янгиланиб туришини таъминлайди;

органик маҳсулот ва хомашёларни сертификатлаштириш идоралари, ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчи ташкилотлар, реализация қилувчи тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги реестрни юритади;

республика миқёсида ва ҳудудлар кесимида органик маҳсулотлар етиштиришга ўтган ер майдонлари, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва реализация қилиниши (экспорт ва импорт) тўғрисидаги расмий маълумотларни чоп этади;

органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш доирасида халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;

органик уруғчиликни ташкил этади ҳамда ушбу йўналишдаги илмий-тадқиқот ишларини кенгайтиради ва жадаллаштиради;

савдо тармоқларида органик сертификатга эга бўлган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг реализация қилинишини тартибга солади;

органик маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, сотиш ва сертификатлаштириш билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари фаолиятининг эквивалентлигини баҳолайди ва авторизациялаш тизимини яратади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 август