язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2020 й. 484-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2020 й.

N 484



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат

ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари

ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 майдаги

ПФ-5997-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 августдаги

484-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомда:


а) 2-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2-1. Мазкур Низомга мувофиқ қуйидаги ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди:

техник регламентлар;

стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар;

санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария нормалари ва қоидалари;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари;

экологик нормалар ва қоидалар;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатлар.

Ушбу банднинг еттинчи хатбошида назарда тутилган ҳужжатларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга тегишли деб топиш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда ижобий хулоса берилган тақдирда ҳисобга олинади";


б) 5-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарлик, қўшимча тўлов ва йиғимларни белгилайдиган, ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни назарда тутадиган, улар учун асосланмаган харажатлар юзага келишига олиб келадиган, рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳуқуқий нормалар киритилиши тақиқланади";


в) 6-банднинг иккинчи хатбошидаги "хат, телефонограмма" сўзлари "техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, хатлар, телефонограммалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 9-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"вазирлик ёки идора раҳбарининг ёхуд унинг вазифаларини бажарувчи шахснинг лавозими, электрон рақамли имзоси, исмининг бош ҳарфи ва фамилияси";


д) 15-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Меъёрий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш унга адлия вазири томонидан тасдиқланадиган хулоса асосида уникал рақам берган ҳолда давлат реестрига киритиш орқали амалга оширилади";

тўртинчи хатбошидан "шунингдек тадбиркорлик субъектлари жавобгарлигининг янги чораларини белгиловчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Вазирликлар ва идоралар давлат рўйхатидан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан электрон кўринишда юклаб олишлари мумкин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида:


а) 26-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Хўжалик бошқаруви органлари ваколатига кирувчи масалалар ва корпоратив муносабатларни қонуности ҳужжатларини қабул қилиш ёки маъмурий усуллар орқали тартибга солиш тақиқланади";


б) қуйидаги мазмундаги 29-1-банд қўшилсин:

"29-1. Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг лойиҳаларига жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарлик белгиловчи ҳуқуқий нормалар киритилиши тақиқланади";


в) 85-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда уни амалга оширишга қаратилган ҳаволаки нормалар янги қонун билан бирга ёки қонунда белгиланган муддатда ишлаб чиқилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 август