язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Меҳнат қонунчилиги асослари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.08.2020 й. ПҚ-4804-сон "Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2020 й.

N ПҚ-4804



КАМБАҒАЛ ВА ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРНИ

ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ҚИЛИШ, УЛАРНИНГ

МЕҲНАТ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ВА КАСБ-

ҲУНАРГА ЎҚИТИШГА ҚАРАТИЛГАН ҲАМДА

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида:


1. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда:

2021 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда "Ишга марҳамат" мономарказларини 1-иловага мувофиқ;

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларини 2-иловага мувофиқ;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳри туманларида қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларини 3-иловага мувофиқ;

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларини 4-иловага мувофиқ ташкил этсин.


2. Вазирлик доимий равишда нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини жалб қилиб, аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар, тадбиркорлик асослари ва хорижий тилларга ўқитишни ташкил этсин. Бунда, хусусий сектор имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида:

а) нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ташкил этаётган хусусий инвесторларга қуйидагилар давлат ёрдами сифатида кўрсатилади:

нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ташкил этиш учун Вазирликнинг "Ишга марҳамат" мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг, касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг бинолари ёки уларнинг бир қисми ҳамда маҳаллий ҳокимият ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига кўра бошқа бўш турган бинолар ёки уларнинг бир қисми оператив бошқарувга ёки узоқ муддатли имтиёзли ижарага берилади;

ўқув дастури ва ўқитувчиларни мустақил танлаш ҳуқуқи берилади;

касб-ҳунарга ўқитиш марказлари бинолари бир қисми берилган тақдирда мазкур марказларнинг ўқув жиҳозлари ва анжомлари имтиёзли равишда фойдаланишга топширилади;

нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ўқитиш учун давлат буюртмасининг кафолатланган энг кам даражасини белгилаш;

б) нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари олинаётган давлат ёрдами эвазига қуйидагиларни таъминлайди:

касб-ҳунарга ўқитиш ва кўникмаларни баҳолаш сифатининг ташқи ва миллий меҳнат бозори талабларига мослигини;

ишсиз, камбағал фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан тўланаётган давлат буюртмасининг миқдоридан оширмасликни;

касбий кўникмалари баҳоланаётган фуқаролар тўғрисида маълумотларни Вазирликнинг Тасдиқланган малакага эга шахслар Миллий реестрига қўшиш учун тақдим этишни;

в) нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида таълим олган ҳамда WorldSkills ва бошқа халқаро стандартлар даражасида касбий малака сертификатини (Skills паспорти) олган битирувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги имтиёзлар берилади:

касб-ҳунарга ўқиш ва малака имтиҳонини топшириш харажатларини қоплаш;

тадбиркорликка жалб этиш ва ўзини ўзи банд қилганлик учун рағбатлантириш субсидияларини ажратиш;

ўз бизнесини бошлаши учун имтиёзли кредит ажратишга йўлланма бериш.


3. Қуйидагилар:

Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш ва уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби 5-иловага мувофиқ;

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишчи кучининг рақобатбардошлигини ошириш дастури 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 1 ва 2-бандларига мувофиқ ўқитиш харажатлари қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:

меҳнат органлари йўлланмаси билан юборилган ишсиз фуқароларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари;

бошқа фуқаролар учун - фуқароларнинг ўз маблағлари ёки ўз ишчиларини касбий малакасини ошириш учун (касбий ўқитиш, қайта ўқитишга) юборган иш берувчилар ёки янги ишчиларни касбга тайёрлаш учун буюртма берган ташкилотлар маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Молия вазирлиги бир ой муддатда ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ "Ишга марҳамат" мономарказларини ва 2-иловага мувофиқ касб-ҳунарга ўқитиш марказларини сақлаш, қайта таъмирлаш, асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарининг иш ҳақларини тўлаш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 150 миллиард сўм маблағ ажратсин.


6. Вазирлик 2021 йил 1 январдан бошлаб "Ишга марҳамат" мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари битирувчиларининг касбий малакасини WorldSkills стандартлари асосида баҳолаш, шунингдек баҳолашдан муваффақиятли ўтган битирувчиларга мамлакатимизда ва хорижий давлатларда тан олинадиган Skills паспорти берилишини йўлга қўйсин ва касбий малакаси тасдиқланган битирувчиларнинг Ягона реестрини шакллантирсин.

"Ишга марҳамат" мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан битирувчиларга берилган ўқишни тамомлаганликни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда Skills паспорти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилиб, эгаллаган билимларни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради, бироқ, таълимнинг кейинги турини давом эттириш учун асос ҳисобланмаслиги белгилансин.


7. Белгилансинки, "Ишга марҳамат" мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари:

фаолият йўналишлари Вазирлик томонидан белгиланади, уларнинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан моддий-техник таъминлаш ва сақлаб туриш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари, хўжалик фаолияти натижасида тушган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

таркибий тузилмаси, штатлар жадвали, раҳбар, ўқитувчи ва бошқа барча ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори Вазирлик томонидан тасдиқланади;

ўқув-методик фаолияти Вазирлик ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган тартибда мувофиқлаштирилади;

ўқув жараёнида ишлаб чиқарилган ярим тайёр, тайёр маҳсулотларни (товар, иш, хизматларни) ушбу марказлар ҳудудида жойлашган кўргазмали павильонлар ва ярмаркалар ҳамда электрон тижорат орқали намойиш қилиши ва сотиши (тушган тушумларни ўқув жараёни учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлари ва хомашё материалларини харид қилиш, ходимлар малакасини ошириш ва уларни рағбатлантириш учун сарфлашга йўналтириш шарти билан) мумкин.


8. Вазирлик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар Вазирлар Маҳкамасининг қуйидагиларни назарда тутувчи қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва киритсин:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар бир ҳудудда камида биттадан "Энг яхши касбга тайёрлаш дастури" бўйича нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари ўртасида очиқ танлов ўтказиш;

танлов ғолиби сифатида таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган, ҳудудларнинг асосан қишлоқ ва чекка жойлари, чегара ҳудудларини қамраб олган ҳолда ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, айниқса, камбағал фуқаролар, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга, чет тиллари ёки тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни зиммасига олган, ўқув дастури ва қўлланмаларига эга, ўқиш жараёнида ахборот-коммуникация воситаларидан ва инновацион ўқитиш услубларидан кенг фойдаланадиган нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасасини аниқлаш.


9. Молия вазирлиги бир ой муддатда "Энг яхши касбга тайёрлаш дастури" танлови ғолибларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 50 миллиард сўм маблағ ажратсин.

Вазирлик танлов ғолиби аниқлангандан кейин уч кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига танлов ғолиблари тўғрисидаги маълумотни тақдим этсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари танлов ғолибларини, зарур ҳолларда, ўн беш кун муддатда ижара тўловлари бевосита танлов ғолиби томонидан тўланиши шарти билан уларни мақбул шарт-шароитларга эга бинолар билан таъминлаш чораларини кўриб борсин.


10. Вазирлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2020 йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари, айниқса, ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида тажриба тариқасида:

ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари яратаётган тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали ҳар бир яратилаётган иш ўрни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача, бироқ жами ҳар бир тадбиркорлик субъекти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан ошмаган миқдорда 3 йил муддатга, бир йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида, яратилган иш ўрнида ногиронлиги бўлган шахсларнинг камида бир йил ишлаши шарти билан микрокредитлар ажратиш тартиби жорий этилишини;

ишга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестрини шакллантириш ва реестрга киритилган шахсларни бўш иш ўринларига жойлаштиришга кўмаклашишни;

тадбиркорлик субъектларига иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратилишини;

Вазирлик тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож, айниқса, кам таъминланган ва меҳнат мигрантлари оилаларининг аъзолари, ногиронлиги бўлган шахсларни бепул ўқитиш курсларининг ташкил этилишини таъминласин.

Вазирлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 февралга қадар ушбу бандда белгиланган тажриба доирасида амалга оширилган ишлар мониторингини олиб борсин ҳамда тажрибанинг ижобий якунлари бўйича уни кейинчалик доимий асосда жорий этиш юзасидан асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Солиқ ва Божхона кодексларига асосан Корея Республикаси Ҳукуматининг грантлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар, шу жумладан Фарғона ва Хоразм вилоятларида ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш учун четдан олиб келинадиган товарлар, шу жумладан автотранспорт воситалари, ишлар (хизматлар) божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


12. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5812-сон Фармонига мувофиқ касбга ўқитиш марказларини ташкил этиш учун Вазирлик тизимига берилган касб-ҳунар коллежларидаги хорижий грант ва кредитлар ҳисобига сотиб олинган жиҳоз ва ускуналардан ушбу касбга ўқитиш марказларида ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш мақсадларида фойдаланиш;

ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шунингдек ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижий мамлакатларда ишлаш учун кетаётган ва "labor-migration" дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари, хорижий тиллар ва касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун кетишдан олдин давлат ёки нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига, ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот ҳамда "уста-шогирд" мактабларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратиш;

ҳудудий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олинган ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни давлат ёки нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида, бевосита ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот ҳамда "уста-шогирд" мактаблари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш асосида амалга оширишни назарда тутувчи таклифларга розилик берилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғи Вазирлик ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кўпчиликни ташкил этган Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Новосибирск шаҳарларида ва бошқа ҳудудларида давлат ҳамда нодавлат таълим муассасалари ва марказлари билан музокаралар олиб бориб, мазкур ҳудудларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини касб-ҳунарга ва рус тилига, айниқса, кечки пайт (иш вақтидан кейин) ўқитишни ташкил этиш, шу жумладан ўқитиш учун жой, ўқув қўлланмаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш бўйича ўзаро келишувларга эришиш чораларини кўрсин;

икки ой муддатда Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН), "Молодые профессионалы (WorldSkills Russia)" иттифоқи ҳамда бошқа таълим ва касбий малакани баҳолаш муассасалари билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерациясида касб-ҳунарга ва рус тилига ўқитилишини ташкил этишда ҳамкорлик ўрнатиш чораларини кўрсин;

бир ой муддатда хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий, ижтимоий ва маданий-гуманитар қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясида касб-ҳунарга ва рус тилига ўқитиш харажатлари Вазирлик ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


14. Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш ва уларнинг бандлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадида мазкур қарор қуйидаги тартибда ижро этилсин:

а) Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш ва уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи раҳбари Ж.А. Қўчқоров мазкур қарорга мувофиқ давлат ва нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг самарали фаолият юритишини ҳамда сифатли ва халқаро стандартларга жавоб берадиган касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий этилишини ташкиллаштирсин, шунингдек ушбу мақсадда ажратилаётган маблағларнинг манзилли сарфланишини таъминласин;

б) бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Ҳусанов:

ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини меҳнат бозорининг жорий ҳамда истиқболдаги эҳтиёжлари асосида қисқа муддатларда замонавий касбий кўникмаларга ўқитишнинг самарали дастурларини ишлаб чиқсин;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари, айниқса, ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга тайёрлашда ва уларнинг бандлигини таъминлашда хусусий сектор вакиллари билан узвий ҳамкорлик қилсин ва уларни моддий қўллаб-қувватласин, шу жумладан грантлар ажратиб борсин;

Адлия вазирлиги, оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини ижрочиларга, ташкилотларга, фуқаролик жамияти институтларига ва аҳоли эътиборига етказиш мақсадида чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин;

мазкур қарорга асосан ажратилаётган маблағлар бўйича уларнинг сарфланиш йўналишлари, самарадорлик натижалари юзасидан маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича жамоатчиликка эълон қилсин ва ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириб борсин;

ушбу қарорнинг ижроси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борсин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ўқитиш жараёнларига юқори малакали ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталари жалб этилишини таъминласин, зарур ҳолларда, уларнинг малакасини WorldSkills ва бошқа халқаро стандартларга асосан ошириб борсин;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бир ой муддатда ҳар бир туман ва шаҳар кесимида камбағал ва ишсиз фуқароларни, айниқса моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига ("темир дафтар") киритилган оилаларни касб-ҳунарга ўргатиш ва уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш бўйича ҳудудий дастурларни тасдиқласин ва ижросини Вазирлик билан биргаликда таъминласин;

г) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғи давлат ва нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг хорижда ишлаш нияти бўлган битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашсин ҳамда мазкур муассасаларнинг хорижий давлатлардаги салоҳиятли иш берувчилар билан узвий ҳамкорлигини ўрнатсин;

д) Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлиги мазкур қарорга мувофиқ амалга оширилаётган харажатлар самарадорлиги ҳамда қонунийлигини ўрнатилган тартибда текшириб борсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


16. Вазирлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 августдаги

ПҚ-4804-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил

этиладиган "Ишга марҳамат" мономарказлари

РЎЙХАТИ

  

Т/р

Ҳудудлар номи

"Ишга марҳамат" мономарказларини ташкил этиш учун биноси ажратилаётган таълим муассасалари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

Нукус коммунал хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг бир қисми

2.

Андижон вилояти

Андижон шаҳри

Андижон транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг бир қисми

3.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри

Бухоро политехника касб-ҳунар коллежи

4.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри

Жиззах иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

Қарши саноат касб-ҳунар коллежи

6.

Навоий вилояти

Навоий шаҳри

Навоий техника-иқтисодиёт

касб-ҳунар коллежи

7.

Наманган вилояти

Наманган шаҳри

Наманган қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежи

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри

Самарқанд "Боғишамол"

саноат касб-ҳунар коллежи

9.

Сурхондарё вилояти

Ангор тумани

Ангор политехника касб-ҳунар коллежи

10.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри

Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи

11.

Тошкент вилояти

Оққўрғон тумани

Оққўрғон қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи

12.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри

Фарғона саноат касб-ҳунар коллежи

13.

Хоразм вилояти

Урганч шаҳри

Урганч маиший хизмат касб-ҳунар коллежи

14.

Тошкент шаҳри

Яшнобод тумани*

Яшнобод политехника касб-ҳунар коллежи

    

*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги ПҚ-3913-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 августдаги

ПҚ-4804-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги

касб-ҳунарга ўқитиш марказлари

РЎЙХАТИ

  

Т/р

Ҳудудлар номи

Шаҳар ва туманлар номи

Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этиладиган муассасалар номи

1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

Нукус тумани

Кердер касб-ҳунарга ўқитиш маркази

2.

Элликқалъа тумани

Элликқалъа касб-ҳунарга ўқитиш маркази

3.

Андижон вилояти

Шаҳрихон тумани

Шаҳрихон касб-ҳунарга ўқитиш маркази

4.

Улуғнор тумани

Улуғнор касб-ҳунарга ўқитиш маркази

5.

Қўрғонтепа тумани

Қўрғонтепа касб-ҳунарга ўқитиш маркази

6.

Бухоро вилояти

Қоракўл тумани

Қоракўл касб-ҳунарга ўқитиш маркази

7.

Жиззах вилояти

Зарбдор тумани

Зарбдор касб-ҳунарга ўқитиш маркази

8.

Мирзачўл тумани

Мирзачўл касб-ҳунарга ўқитиш маркази

9.

Қашқадарё вилояти

Деҳқонобод тумани

Деҳқонобод касб-ҳунарга ўқитиш маркази

10.

Шаҳрисабз шаҳри

Шаҳрисабз ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази

11.

Қарши шаҳри

Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими 2-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги бўлим

12.

Косон тумани

Косон шаҳар "Агробизнес" касб-ҳунар коллежининг Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими 10-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги бўлим

13.

Навоий вилояти

Нурота тумани

Нурота касб-ҳунарга ўқитиш маркази

14.

Наманган вилояти

Тўрақўрғон тумани

Тўрақўрғон касб-ҳунарга ўқитиш маркази

15.

Учқўрғон тумани

Учқўрғон касб-ҳунарга ўқитиш маркази

16.

Самарқанд вилояти

Каттақўрғон шаҳри

Каттақўрғон касб-ҳунарга ўқитиш маркази

17.

Самарқанд шаҳри

Самарқанд ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази

18.

Сирдарё вилояти

Оқолтин тумани

Оқолтин касб-ҳунарга ўқитиш маркази

19.

Сурхондарё вилояти

Олтинсой тумани

Олтинсой касб-ҳунарга ўқитиш маркази

20.

Шеробод тумани

Шеробод касб-ҳунарга ўқитиш маркази

21.

Тошкент вилояти

Бекобод тумани

Бекобод касб-ҳунарга ўқитиш маркази

22.

Пискент тумани

Пискент касб-ҳунарга ўқитиш маркази

23.

Зангиота тумани

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими 21-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги 22-сон касб-ҳунар мактаби

24.

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлимининг Тарбия колонияси қошидаги 24-сон касб-ҳунар мактаби

25.

Фарғона вилояти

Фарғона тумани

Фарғона тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази

26.

Хоразм вилояти

Хонқа тумани

Хонқа касб-ҳунарга ўқитиш маркази

27.

Янгибозор тумани

Янгибозор касб-ҳунарга ўқитиш маркази

28.

Тошкент шаҳри

Сергели тумани

Тошкент шаҳридаги ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази

29.

Шайхонтоҳур тумани

Тошкент шаҳар ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув маркази

30.

Сергели тумани

Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курслари таркибидаги касб-ҳунарга ўқитиш бўлими




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 августдаги

ПҚ-4804-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳри туманларида қисқа муддатли

касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этиш учун

ажратилаётган профессионал таълим муассасалари

РЎЙХАТИ

         

Т/р

Туман номи

Муассасалар номи

Тошкент шаҳрида жойлашган ҳамда қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларини доимий назорат қилиш ва кўмаклашиш учун бириктирилган олий таълим муассасалари

1.

Бектемир тумани

Республика телевидение ва радио касб-ҳунар коллежи

Тошкент ахборот технологиялари университети

2.

Мирзо Улуғбек тумани

Тошкент геодезия ва картография касб-ҳунар коллежи

Тошкент архитектура қурилиш

институти

3.

Миробод тумани

Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи

Тошкент давлат транспорт университети

4.

Олмазор тумани

Олмазор енгил саноат касб-ҳунар коллежи

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

5.

Сергели тумани

Сергели политехника касб-ҳунар коллежи

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети

6.

Учтепа тумани

Тошкент қурилиш-коммунал касб-ҳунар коллежи

Тошкент давлат техника университети

7.

Чилонзор тумани

Тошкент радиотехника ва автоматика касб-ҳунар коллежи

Тошкент ирригация ва қишлоқ

хўжалигини механизациялаш

муҳандислари институти

8.

Шайхонтоҳур тумани

Шайхонтоҳур транспорт касб-ҳунар коллежи

Тошкент давлат транспорт университети

9.

Юнусобод тумани

Юнусобод туризм касб-ҳунар коллежи

Тошкент давлат иқтисодиёт

университети

10.

Яккасарой тумани

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг академик лицейи

Ўзбек тили ва адабиёти университети

11.

Яшнобод тумани

Тошкент меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Тошкент давлат иқтисодиёт университети




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 августдаги

ПҚ-4804-сон қарорига

4-ИЛОВА



Маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари

ташкил этиладиган маҳаллалар

РЎЙХАТИ

      

Т/р

Туман ва шаҳарлар номи

Маҳаллалар номи

Уй хўжаликлари сони

Аҳоли сони

Қорақалпоғистон Республикаси

6 089

33 090

1.

Амударё тумани

Қипчоқ

385

2250

2.

Беруний тумани

Тўқимачи

1763

9101

3.

Қораўзак тумани

Қораўзак

409

2097

4.

Тахтакўпир тумани

Отакўл

546

3022

5.

Тўрткўл тумани

Марказобод

342

2155

6.

Қўнғирот тумани

Мингжорган

635

3262

7.

Чимбой тумани

Темир йўл гузари

1055

6047

8.

Хўжайли тумани

Жан Қўнғирот

954

5156

Андижон вилояти

9 227

47 494

9.

Андижон тумани

Исломобод

831

4745

10.

Бўстон тумани

Ғолиб

552

3024

11.

Жалақудуқ тумани

Осуда ҳаёт

275

1021

12.

Избоскан тумани

Ойбек

872

5011

13.

Жонобод

790

2590

14.

Шаҳрихон тумани

Баркамол авлод

722

3890

15.

Пахтаобод тумани

Чайраобод

886

3197

16.

Тўққизбоғ

493

2740

17.

Марҳамат тумани

Ойбек

989

6051

18.

Янги ҳаёт

731

4066

19.

Асака тумани

Мехнатобод

575

3219

20.

Қадим

900

4549

21.

Балиқчи тумани

Марказ

611

3391

Бухоро вилояти

4 998

22 204

22.

Бухоро шаҳри

Олим Хўжаев

1300

3950

23.

Когон шаҳри

Бунёдкор

619

2386

24.

Жондоp тумани

Довуд

492

2441

25.

Вобкент тумани

Чармгарон

653

3340

26.

Когон тумани

Чолоқи

499

2484

27.

Қоракўл тумани

Оқ олтин

497

2790

28.

Ромитон шаҳри

Челонғу

437

2121

29.

Шофиркон тумани

Султонобод

501

2692

Жиззах вилояти

3 788

21 814

30.

Арнасой тумани

Дўстлик

417

2791

31.

Бахмал тумани

Гулбулоқ

1148

7034

32.

Фориш тумани

Хонбанди

990

3911

33.

Ш. Рашидов тумани

Умар

520

3718

34.

Ғаллаорол тумани

Олимлар

713

4360

Қашқадарё вилояти

11 092

53 214

35.

Қарши тумани

Талликрон

1 197

6191

36.

Ғузор тумани

Совлиғор

673

3521

37.

Деҳқонобод тумани

Белибойли

610

3124

38.

Қамаши тумани

Қамай

722

3491

39.

Қарши шаҳри

Маҳаллот

935

4386

40.

Касби тумани

Юксалиш

850

4450

41.

Китоб тумани

Қўшдарё

635

3244

42.

Миришкор тумани

Айзабод

938

1101

43.

Нишон тумани

Янгиобод

684

4312

44.

Чироқчи тумани

Уйшун

1 251

4832

45.

Шаҳpисабз шаҳри

Хабарлик

389

2669

46.

Ипак йўли

529

2428

47.

Шаҳрисабз тумани

Дукчи

768

4251

48.

Яккабоғ тумани

Чинобод

911

5214

Навоий вилояти

2 968

16 077

49..

Ғозғон шаҳри

Шайхон

353

2037

50.

Кармана тумани

Мирсаид Бахром

424

2600

51.

Навбаҳор тумани

Қалқон ота

425

1864

52.

Нурота тумани

Ғ.Ғулом

476

2940

53.

Хатирчи тумани

Қўрғон тепа

571

3076

54.

Қизилтепа тумани

Ванғози

719

3560

Наманган вилояти

10 276

55 800

55.

Наманган шаҳри

Юксалиш

2041

8616

56.

Мажнунтол

1106

7856

57.

Косонсой тумани

Чўнгбош

570

3758

58.

Мингбулоқ тумани

Алами

447

2455

59.

Наманган тумани

Бозорбоши

471

2670

60.

Норин тумани

Норинкапа

923

4565

61.

Поп тумани

Обод

286

1552

62.

Ултарма

472

2700

63.

Тўрақўрғон тумани

Ёртепа

1030

5130

64.

Уйчи тумани

Дўстлик

718

3838

65.

Учқўрғон тумани

Катта мўғол

501

3066

66.

Чортоқ тумани

Мустақиллик

643

3412

67.

Чуст тумани

Баймоқ

481

2720

68.

Янгиқўрғон тумани

Гаистон

587

3462

Самарқанд вилояти

12 109

12 4870

69.

Самарқанд шаҳри

Боғибаланд

601

6800

70.

Каттақўрғон шаҳри

Ноқуш

655

6500

71.

Булунғур тумани

Гулистон

580

6400

72.

Жомбой тумани

Тошкент

900

7900

73.

Иштихон тумани

Ўзбекистон

804

5320

74.

Каттақўрғон тумани

Дўстлик

874

7300

75.

Қўшработ тумани

Юқори жўш

796

8110

76.

Нарпай тумани

Ислом Шоир

833

8400

77.

Нуробод тумани

Нурбулоқ

710

9800

78.

Оқдарё тумани

Кумушкент

976

8700

79.

Пайариқ тумани

Алишер Навоий

623

9600

80.

Пастдарғом тумани

Чархин

658

4700

81.

Пахтачи тумани

Нурафшон

940

7900

82.

Самарқанд тумани

Гулобод

546

9500

83.

Тойлоқ тумани

Боғичинор

652

7400

84.

Ургут тумани

Мерганча

961

10540

Сирдарё вилояти

1 431

8 490

85.

Боёвут тумани

Истиқлол

319

2029

86.

Мирзаобод тумани

Ҳақиқат

444

2934

87.

Навбаҳор

668

3527

Сурхондарё вилояти

10 107

60 197

88.

Бойсун тумани

Тўда

357

1791

89.

Чор-Чинор

406

2528

90.

Оби

521

2671

91.

Жарқўрғон тумани

Янгиқишлоқ

452

2920

92.

Қорақурсоқ

890

4892

93.

Қизириқ тумани

Заробод

635

3288

94.

Янгиҳаёт

645

4014

95.

Қумқўрғон тумани

Элобод

662

4186

96.

Олтинсой тумани

Жилибулоқ

475

3306

97.

А.Бўтаев

465

2915

98.

Экраз

516

3970

99.

Музработ тумани

Оби ҳаёт

590

3017

100.

Сариосиё тумани

Жаннатмакон

517

3402

101.

Термиз тумани

Ш.Рашидов

545

3180

102.

Узун тумани

Файзова

1107

6923

103.

Чинор

663

3781

104.

Шеробод тумани

Учёғоч

661

3413

Тошкент вилояти

6 635

31 584

105.

Бекобод шаҳри

Истиқлол

389

1843

106.

Бўка тумани

Маданият

661

2927

107.

Зангиота тумани

Чинор

710

2580

108.

Бўстонлиқ тумани

Маърифат

923

5786

109.

Қибрай тумани

Ёшлик

576

2695

110.

Истиқлол

587

2798

111.

Нурафшон шаҳри

Тўйтепа

359

2099

112.

Оққўрғон тумани

Тортувли

704

3759

113.

Оҳангарон шаҳри

Адолат

728

1927

114.

Паркент тумани

Булоқбоши

308

2148

115.

Юқоричирчиқ тумани

Гулистон

690

3022

Фарғона вилояти

8 437

45 290

116.

Сўх тумани

Офтобру

804

4251

117.

Боғдод тумани

Ўзбекистон

782

4105

118.

Ёзёвон тумани

Баҳор

721

3526

119.

Данғара тумани

Навбаҳор

1024

5320

120.

Риштон тумани

Аҳрор

778

3929

121.

Қува тумани

Мустақиллик

963

5517

122.

Қўштепа тумани

Ланчгар

541

3136

123.

Марғилон шаҳри

Бобур

647

4501

124.

Олтиариқ тумани

Қапчуғай

667

3465

125.

Учкўприк тумани

Бахрин

730

3707

126.

Ўзбекистон тумани

Туюл

780

3833

Хоразм вилояти

7 377

39 749

127.

Гурлан тумани

Наврўз

350

1975

128.

Навбир-ёп

618

3482

129.

Боғот тумани

Олтинқум

577

3519

130.

Ҳазорасп тумани

Бешта

1404

7341

131.

Урганч тумани

Мевазор

551

3392

132.

Урганч шаҳри

Жалолиддин Мангуберди

1052

2887

133.

Ҳазорасп тумани

Шовот

505

3705

134.

Хонқа тумани

Ойдин ҳаёт

830

5330

135.

Урганч тумани

Қорамон

735

4017

136.

Шовот тумани

Мевазор

755

4101

Республика бўйича жами

94 534

559 873




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 августдаги

ПҚ-4804-сон қарорига

5-ИЛОВА



Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга

ўргатиш ва уларнинг меҳнат фаоллигини

ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

Ж. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари

Н. Ҳусанов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғи

И. Маджидов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири

Т. Ишметов

-

молия вазири

Р. Маматов

-

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

Ш. Кудбиев

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси

А. Ортиқов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

Э. Муҳитдинов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

А. Хаджибаев

-

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Ф. Арзиев

-

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

А. Воитов

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

А. Икрамов

-

Савдо-саноат палатаси раиси

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

  

Изоҳ: Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 августдаги

ПҚ-4804-сон қарорига

6-ИЛОВА



Аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишчи

кучининг рақобатбардошлигини ошириш

ДАСТУРИ


I. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш соҳасида хизматлар

кўрсатиш сифатини янада ошириш ва бу борада

норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш

II. Бандлик соҳасида узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш

III. Яратилган иш ўринлари ва аҳоли бандлигини таъминлаш

бўйича ахборот алмашинувини ташкил этиш



Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. АҲОЛИ БАНДЛИГИГА КЎМАКЛАШИШ СОҲАСИДА

ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ СИФАТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ВА БУ

БОРАДА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ МУСТАҲКАМЛАШ

1.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш:


а) "Ишга марҳамат" мономарказларининг:

давлат муассасаси ҳисобланиши ҳамда касб-ҳунар, тадбиркорлик, хорижий тиллар, касбий малакани баҳолаш, ишга жойлаштириш ва кетишдан олдин тайёргарликдан ўтказиш ҳамда мослаштириш йўналишларини ўз ичига олиши;

ишсиз ва камбағал аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш учун олти ойдан ошмаган ўқитишни ташкил этиши ҳамда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш борасида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши;

қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари буюртмачиси сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси ҳисобланиши, шунингдек қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши;

ўқув жараёнида фойдаланиш учун асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш Ишчи касбларни оммалаштириш ва ривожлантириш ассоциацияси (WorldSkills Uzbekistan) талаблари асосида (WorldSkills стандартлари асосида) белгиланган тартибда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалга оширилиши;


б) туман (шаҳар)лардаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг:

давлат муассасаси ҳисобланиши ҳамда меҳнат бозори эҳтиёжидан келиб чиқиб, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолиятини амалга ошириши;

касб-ҳунарга ўқитиш жараёнида аҳолини маҳаллий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга, шунингдек тадбиркорлик ва хорижий тилларга олти ойдан ошмаган ўқитиш билан қамраб олиши;

тасдиқланган йўналишлар бўйича ўқув жараёни учун асбоб-ускуна ва жиҳозлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилиниши;

в) қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларининг:

ўзи жойлашган муассаса ҳузурида унинг раҳбари буйруғи асосида ташкил этилиши ҳамда ўқув-методик фаолияти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилиши;

улар жойлашган туманларда эҳтиёж юқори бўлган ишчи касбларга, айниқса, хизмат кўрсатиш, қурилиш, коммунал соҳалар бўйича қамраб олиниши;

ўқитиш муддати уч ойгача бўлиб, кундузги, кечки ёки аҳолига қулай бўлган бошқа вақтларда айрим касблар бўйича масофавий шаклда ўтказилиши;

фаолияти мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгилайдиган олий таълим муассасалари ва Тошкент шаҳри Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан доимий назорат қилиб борилиши, курсларда ўқитиш жараёнига профессионал ва олий таълим муассасалари ўқитувчилари кенг жалб қилиниши;

ўқиш жараёнига жалб этилган ўқитувчиларнинг меҳнатига касб-ҳунарга ўқиш учун тушган тўловлар ҳисобидан касб-ҳунар курсларини ташкил этган муассаса томонидан ҳақ тўланиши;

моддий-техника базасини таъминлаш, шу жумладан замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан тегишли таълим муассасаларига зарур маблағ ажратилиши;


г) маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларининг:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги ўқув марказларининг филиаллари (бўлинмалари) сифатида ташкил этилиши. Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларини ташкил этиш учун мазкур қарорга 4-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ маҳаллаларда жойлашган маҳалла гузарлари, ўқув муассасалари ёки ҳудуддаги бошқа муассасалар биноларидан алоҳида жой ажратилишини ва зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланишини таъминлаши;

касб-ҳунарга ўқитишнинг тикувчилик, ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик, компьютер саводхонлиги, тадбиркорлик асослари ва бошқа мураккаб асбоб-ускуналар талаб этилмайдиган йўналишлар бўйича уч ойдан ошмаган қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиши;

касб-ҳунарга ўқитадиган ишлаб чиқариш таълими усталари касб-ҳунарга ўқитиш масканлари жойлашган ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар ёки марказдаги таълим усталари орасидан танлаб олиниши ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари билан шартнома асосида иш фаолиятини олиб бориши;

касб-ҳунарга ўқитадиган ишлаб чиқариш таълими усталари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги ўқув марказлари ва таълим муассасалари томонидан ўқитилиши ҳамда уларнинг малакаси оширилиши;

алоҳида юридик шахс ташкил этмасдан ўқитиш қуввати бир вақтнинг ўзида 15 кишидан ошмаган ҳолда касб-ҳунар кўникмаларини ўргатиш фаолияти вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган фаолият (хизматлар, ишлар) турларига кириши ҳамда ушбу фаолиятни амалга оширувчи шахсларга уларнинг хоҳишига биноан меҳнат стажини ҳисоблаш учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари расмийлаштириб берилиши.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Бир ой муддатда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг марказий аппарати ҳузурида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва "abkm.mehnat.uz" тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказни ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

3.

Давлат меҳнат инспекцияси ҳузурида Бирлашган Араб Амирликларининг Меҳнат ресурслари ва эмиратлаштириш вазирлиги ҳамкорлигида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган ва коллегиал-маслаҳат органи ҳисобланган "Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш ва ҳал қилиш маркази" ташкил этиш, унинг асосий вазифалари сифатида қуйидагиларни белгилаш:

Бирлашган Араб Амирликларининг Меҳнат ресурслари ва эмиратлаштириш вазирлиги ҳузуридаги "TWA-FOOK" марказлари тажрибаси асосида меҳнат муносабатлари соҳасидаги ишчилар ва иш берувчиларнинг мурожаатларини "бир дарча" тамойили асосида тезкор кўриб чиқиш ҳамда Давлат меҳнат инспекцияси ваколатлари доирасида ҳал қилиш тизимини яратиш;

меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш доирасида ходимлар ва иш берувчиларга методик ёрдам бериш, маслаҳат хизматлари кўрсатиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил октябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

4.

"Mehnat.uz" ахборот-компьютер маркази" масъулияти чекланган жамиятини "Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази" масъулияти чекланган жамияти этиб қайта ташкил этиш чораларини кўриш, унинг асосий вазифалари сифатида қуйидагиларни белгилаш:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан белгилаб берилган истиқболли йўналишларда, жумладан, ишсизликни камайтириш, меҳнат органларига мурожаат қилган ишсизларга сифатли хизматлар кўрсатиш, норасмий иш билан банд бўлганларнинг меҳнат муносабатларини қонунийлаштириш, ишсизларни, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

бандлик ва меҳнат муносабатлари масалалари бўйича ахборот-маълумотнома тизимлари ва интерактив хизматларни ривожлантириш, ягона ахборот технологиялари сиёсатини олиб бориш юзасидан асосланган таклифлар тайёрлаш.

Бунда, "Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази" масъулияти чекланган жамияти биносини қуриш ва сақлаш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси

2020 йил сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

5.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги "Ишга марҳамат" банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи "Мономарказ" масъулияти чекланган жамиятни банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи "Ишга марҳамат" мономаркази" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Мономарказ) этиб қайта ташкил этиш чораларини кўриш. Бунда:

Мономарказ бевосита Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига бўйсуниши, унинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари, хўжалик фаолиятидан тушган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилишини;

иш билан банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитишни ташкил этиш, аҳолига бандлик ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига оид хизматлар кўрсатиш ҳамда бошқа фаолият йўналишларини жорий этиш ва амалга оширишни;

Жаҳон банкининг аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаси доирасида ҳудудий касб-ҳунарга ўқитиш марказларида Мономарказ намунаси асосида ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик ва тикувчилик касблари бўйича ўқитишни ташкил этишни;

Мономарказ таркибида камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишга қаратилган умуммиллий тизимнинг қисқа муддатли ўқув курслари учун ўқув дастурлари, ўқув қўлланмалари ва методик материалларни ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи Методик таъминлаш бўлими ташкил этилишини таъминлашни назарда тутиш.

Ижрочилар қарорлари

2020 йил сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

"Ишга марҳамат" мономарказида икки ой муддатда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги "Ишга марҳамат" мономарказларида 2020-2021 йилларда иш қидирувчи фуқаролар, ташкиллаштирилган тартибда хорижга меҳнат миграциясига кетмоқчи бўлган фуқаролар, нодавлат ўқув марказлари битирувчилари ва бошқа аҳоли тоифалари учун WorldSkills стандартлари асосида Ишчи касблар бўйича касбий малакани баҳолашга доир таркибий бўлинмаларни ташкил этиш.

Ижрочилар қарорлари

2020-2021 йиллар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

7.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда Юнусобод ва Сергели туманларида вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроларининг намунавий лойиҳалар асосида қурилишини якунлаш.

Биноларни фойдаланишга топшириш

2020 йил октябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги

8.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан ҳар бир кўрсатилаётган хизматнинг маъмурий регламентини аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати, вақти, ходимларнинг меҳнат ва ижро интизоми, аҳолининг хизматлардан қаноатланиши даражасини ошириш мақсадида қайта кўриб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ишга жойлаштиришга йўлланма берилаётган ишсизларнинг шахсий резюмесини шакллантириш мақсадида уларни марказларнинг ўзида расмга олиш тизимини йўлга қўйиш ва мазкур марказларни зарур мосламалар (рақамли фотокамера ва планшет) билан таъминлаш чораларини кўриш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар, қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш (реинтеграция қилиш), жумладан, касбга мослаштириш, иш берувчи билан суҳбатга тайёрлаш учун аутсорсинг шартларида психолог мутахассисларни жалб этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курслари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, шу жумладан меҳнат органлари ходимларининг, ташкилотлардаги ходимлар билан ишлаш бўйича бўлим раҳбарлари ва мутахассисларининг билим ва кўникмаларини замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, масофавий таълим, ўқитиш ва тренингларнинг интерфаол услубларини кенг жорий этиш орқали ошириш ҳамда меҳнат органларига ишга қабул қилишда номзодларнинг самарали танловини ўтказишни таъминлаш.

Дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2020 йил 1 декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

12.

Ишчи касбларни оммалаштириш ва ривожлантириш WorldSkills Uzbekistan ассоциациясининг "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ва бошқа нодавлат таълим муассасалари ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарининг халқаро стандартлар асосида малакасини ошириш учун нодавлат таълим муассасаси шаклидаги "WorldSkills Академияси"ни таъсис этиш.

Ижрочилар қарорлари

2020-2021 йиллар давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Адлия вазирлиги

13.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касбларнинг асосий хусусиятлари ва касб стандартларини таърифловчи мультимедиа воситалари билан жиҳозланган ситуацион хоналарни ташкил этган ҳолда касбга йўналтириш дастурини жорий этиш.

Ситуацион хоналарни ташкил этиш ва касбга йўналтириш дастурини жорий этиш.

2020 йил 1 декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

14.

Касб-ҳунар мактаблари ҳамда ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига тўлиқ бошқарувга беришни назарда тутувчи тартибни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

Уч ой муддатда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги

15.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан намунавий лойиҳалар асосида ишсизлар сони юқори бўлган маҳаллаларда камида 10 та "Меҳнат гузари" мажмуаларини қуриш, уларда ишсиз аҳоли, биринчи навбатда ёшлар, хотин-қизлар, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун имтиёзли равишда (бепул фойдаланиш учун) хона ажратиш, келгусида эса уларга ажратилган биноларни бозор нархларида харид қилиш имконини яратиш.

Ижрочилар қарорлари

2021-2022 йиллар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

16.

"Ишга марҳамат" мономарказларини ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларини сақлаш, қайта таъмирлаш, асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 150 миллиард сўм маблағ ажратиш.

Ижрочилар қарорлари

Бир ой муддатда

Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

17.

"Энг яхши касбга тайёрлаш дастури" танлови ғолибларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 50 миллиард сўм маблағ ажратиш.

Ижрочилар қарорлари

Бир ой муддатда

Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

II. БАНДЛИК СОҲАСИДА УЗОҚ МУДДАТЛИ СТРАТЕГИЯНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

18.

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича узоқ муддатли миллий стратегияни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш:

меҳнат бозори ҳолатини чуқур ўрганиш, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришни ҳар томонлама таҳлил қилиш, сифатли ва холисона баҳолаш орқали меҳнат бозорида банд аҳоли улушини оширишнинг илғор механизмларини жорий қилиш;

бандликни оширишга ёрдам берадиган ва ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда ишсизлик даражасини камайтиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;

бандликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш ва самарали сиёсат олиб бориш орқали аҳолини доимий иш ўринлари билан таъминлаш асосида уларнинг реал даромадларини ошириш;

бандликни қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилаётган сиёсатни ва ишга жойлаштириш жараёнларини самарали бошқаришнинг асосий кўрсаткичларини баҳолаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил 1 декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Мамлакатдаги инсон капитали даражаси ва миллий иш кучининг рақобатбардошлигини ошириш концепциясини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

ташкилотларда илғор хорижий тажриба асосида меҳнат унумдорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

мамлакат ишчи кучининг инсон капитали даражасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уни аниқлаш ва баҳолаш индекслари методикасини тармоқлар ва ҳудудлар бўйича яратиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа ташкилотларида меҳнатни меъёрлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш режа-жадвалларини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил 1 декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,


Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, айниқса, унинг камбағал қатламини, хотин-қизлар ва ёшларни, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, "Ишга марҳамат" мономарказларида қисқа муддатда касб-ҳунарга ўқитиш тартибини белгилаш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови ҳамда ҳунармандларнинг "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича янги механизмларини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси

2020 йил сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

III. ЯРАТИЛГАН ИШ ЎРИНЛАРИ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА АХБОРОТ АЛМАШИНУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

23.

Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда 2020 йилда йирик корхоналарни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада кучайтириши, шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этишга қаратилган лойиҳалар ҳамда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар ва улар ҳисобига яратилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этиб бориши.

Яратилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш

Ҳар ой якуни бўйича

Марказий банк, тижорат банклари

24.

Коронавирус пандемияси таъсири натижасида тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастуридаги бажарилмаслик хавфи бўлган лойиҳалар ижро муддатларига ўзгартириш киритиш.

Коронавирус пандемияси даврида фаолияти вақтинча тўхтатилган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва уларнинг ходимларини ўз иш жойларига қайтариш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари


Корхоналар фаолиятини қайта тиклаш

Зарурат бўлганда



Ҳар ҳафта

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

25.

Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига киритиб бориши, шунингдек, тизим ташкилотлари бўйича бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиб бориши.

Мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотларни тизимга киритиш

Доимий

Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

26.

Коронавирус пандемияси даврида Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият юритаётган корхоналардаги мавжуд бўш иш ўринларидан келиб чиқиб, ишчи кучига бўлган эҳтиёж юзасидан буюртманома шакллантирган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига тақдим этиб бориш.


Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ишсизларни, шу жумладан хорижий давлатларга кета олмаган меҳнат мигрантларини Тошкент шаҳри ҳокимлигининг буюртманомасига асосан ишга жойлаштириш учун Тошкент шаҳрига ташкиллаштирилган ҳолда юборишни таъминлаш.

Буюртманома тақдим этиш






Ҳудуддаги ишсизларни Тошкент шаҳрига ишга жойлаштириш

Йил давомида

Тошкент шаҳри ҳокимлиги






Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 августдаги

ПҚ-4804-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги "Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3913-сон қарорида:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг асосий фаолият йўналиши этиб банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, белгиланган тартибда хорижга вақтинчалик ишга жойлашиш учун кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш мақсадида масъулияти чекланган жамият шаклидаги банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатувчи "Ишга марҳамат" мономарказини Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида тажриба сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин";


б) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 331-уй манзилида жойлашган Яшнобод политехника касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари, уларга туташ майдонлар билан биргаликда банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатувчи "Ишга марҳамат" мономарказини жойлаштириш ва фаолиятини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул берилсин";


в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги марказий

аппарати девонининг

ТУЗИЛМАСИ







Ҳайъат


Вазир


Ёрдамчи






















































































Вазирнинг матбуот котиби

1


Вазирнинг биринчи ўринбосари



Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари












































Бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси

1



Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш бошқармаси

2



Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси

2



Маънавий маърифий ишлар бўйича вазир маслаҳатчиси

1





























Тадбиркорликни ривожлантириш ва ўзини ўзи банд қилишни рағбатлантириш бўлими

2




















Меҳнат бозори инфратузилмасини ва ишга жойлаштиришни мониторинг қилиш бўлими

1





























Меҳнат органлари тизимида давлат харидларини мувофиқлаштириш шўъбаси

1



Меҳнат бозори ва меҳнат миграцияси таҳлили Йиғма ахборот-таҳлил департаменти

3



























































Меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бошқармаси

2





Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини мувофиқлаштириш шўъбаси

1

























Давлат меҳнат инспекцияси

11





Халқаро рейтинглар билан ишлаш шўъбаси

1






























Меҳнат муносабатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш методологияси бўлими

4































Молиявий назорат бўлими

3
















Жамоат ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси

1





Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда ижро интизоми назорати бошқармаси

4



































Касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишни мувофиқлаштириш бўлими

3







Ижтимоий сиёсат бўлими

2






















Кўникма, мувофиқлик ва малакани баҳолаш миллий тизимини мувофиқлаштириш бошқармаси

2





























Электрон ҳукумат тизимини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси

1







Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш Республика илмий маркази






















"ЯММТ" ИДАКни жорий қилиш, тизим маълумотларини мониторинг ва таҳлил этиш бўлими

4
































Касбга қайта ўқитишни мувофиқлаштириш шўъбаси

1






















"ЯММТ" ИДАКни бошқариш дирекцияси



























Ташқи меҳнат миграцияси ва қайтган меҳнат мигрантларининг реинтеграция дастурлари бошқармаси

3









Юридик бўлим

2



























"Ахборот-компьютер маркази "Mehnat.uz"" МЧЖ







Битирувчиларни касбга йўналтириш шўъбаси

1



























Кадрлар бошқармаси

2

Халқаро ҳамкорлик ва ХМТ билан ҳамкорлик қилиш

бошқармаси

3





















































Жамоат ишлари жамғармаси













Биринчи бўлим

1





















Ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағал-ликни қисқартириш бўйича мақсадли дастурлар ижроси мониторингини олиб бориш бошқармаси

7











































Тошкент шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази












Бухгалтерия

2






















































Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси





















Ишлар бошқармаси

3































































































Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
























































































"Ишга марҳамат" банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи "Мономарказ" МЧЖ








































































































































Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари















































































































































  

Бошқарув ходимлари сони - 83 нафар, ишлаб чиқариш ходимлари сони - 10 нафар, кичик мутахассислар ва хизмат кўрсатувчи ходимлари сони - 26 нафар";


д) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик

ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

ТУЗИЛМАСИ













Вазир




















































































Вазирнинг биринчи ўринбосари



Вазир ўринбосари - ишга жойлаштириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи
















Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда ижро интизоми назорати гуруҳи

1














Давлат меҳнат инспекцияси*


3















Ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш шўъбаси

2























Бухгалтерия

1


Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Давлат техник инспекторлари (соҳалар бўйича)

6




























Қорақалпоғистон Республикасидаги Жамоат ишлари дастурларини шакллантириш ва мониторинг олиб бориш бўйича бош мутахассис**



Кадрлар бўйича инспектор

1














Ҳудудий меҳнат бозорини таҳлил қилиш, ҳудудий бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш шўъбаси

1


















Касб-ҳунар коллежи ҳамда олдиндан кўниктириш ва касбга тайёрлаш маркази
















Касбга қайта ўқитишни ташкил этиш шўъбаси

1
























Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш шўъбаси

1





Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари
















Кам таъминланган оилаларга нафақа тўловларини мониторинг қилиш ва кам таъминланганликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурларни мувофиқлаштириш шўъбаси

1
















Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича минтақавий бюролар***














Меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўлими

6














































  

Бошқарув ходимлари сони - 21 нафар.

Ишлаб чиқариш ходимлари сони - 6 нафар.

*) Давлат меҳнат инспекциясининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарига юрисконсульт функцияси юкланади.

**) Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

***) Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маблағлари ҳисобига молиялаштирилади";


е) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

  














Бошлиқ




















































































Бошлиқнинг биринчи ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари - ишга жойлаштириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи
















Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда ижро интизоми назорати гуруҳи

1














Давлат меҳнат инспекцияси*

3















Ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш шўъбаси

2-3























Бухгалтерия

1


Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Давлат техник инспекторлари (соҳалар бўйича)

6-9




























Вилоятларда ва Тошкент шаҳрида Жамоат ишлари дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бош мутахассислари**



Кадрлар бўйича инспектор

1














Ҳудудий меҳнат бозорини таҳлил қилиш, ҳудудий бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш шўъбаси

1


















Касб-ҳунар коллежи ҳамда олдиндан кўниктириш ва касбга тайёрлаш маркази
















Касбга қайта ўқитишни ташкил этиш шўъбаси

1
























Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш шўъбаси

1





Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари
















Кам таъминланган оилаларга нафақа тўловларини мониторинг қилиш ва кам таъминланганликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурларни мувофиқлаштириш шўъбаси

1
















Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича минтақавий бюролар***














Меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўлими

6

























































Тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини ўзини ўзи банд қилишини рағбатлантириш бўлими****

7














































































  

Бошқарув ходимлари сони - 21-28 нафар.

Ишлаб чиқариш ходимлари сони - 6-9 нафар.

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 284 нафар.

Ишлаб чиқариш ходимларининг умумий сони - 86 нафар.

*) Давлат меҳнат инспекциясининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарига юрисконсульт функцияси юкланади.

**) Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

***) Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

****) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2019 йилдаги ПҚ-4231-сон қарорига мувофиқ фақат Наманган вилояти Бандлик бош бошқармасида бўлим ташкил этилган.".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг 2019 йил учун асосий параметрлари жадвалининг рус тилидаги матни қуйидаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Примечание: Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан вправе вносить изменения в параметры прогноза".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4555-сон қарори 40-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг харажатлари 434,3 млрд сўм миқдорида".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 август


"Халқ сўзи", 2020 йил 13 август